ҚОВҒА (21 январь — 20 февраль) эркаклар ва аёллар характерлари мослиги

dalv burji Muchallar

Мос жуфти: Тарози, Арслон, Балиқ, Ўқотар, Эгизак- лар.
Тўғри келмайдиган жуфти: Бузоқ, Чаён.
Ёқтирадиган ранги: кўк-яшил. кулранг. бинафшаранг.
Йўлдоши: Сатурн.
Омадли кунлари: чоршанба, шанба.
Омадсиз кунлари: якшанба.
Ёқтирадиган гули: бинафша. наргис гули.
Омадли рақамлари: 2. 4. 8. 9. 11, 13.

УМУМИЙ ТАЪРИФ

У ҳафталаб дангасаликка берилиши, лекин бир ойлик ишни бир ҳафтадаёқ бажариб қўйиши ҳам мумкин. Бачканалик. мугаассиблик унга муглақо бегона. Ундаги ишончсизлик уткинчи ҳолат булиб. унинг ўрнини дарров хотиржамлик ва ташаббускорлик эгаллаши мумкин. Хаёлингизга ҳам келмаган пайтда сиз ҳатто уйлаб курмаган ишни қилиб. лол крлдириши ҳеч гапмас. Сиз Қовга билан ўз ёлғизлигингизни унутасиз.

Дўст тандашда сонига эмас. сифатига аҳамият беради. Шу боис, унинг дўстлари кўп эмас. Аммо унга ўзга тақдирлар қизиқ туйилаверади. Мабодо Қовга билан орангизга совуқлик тушса. иситишга уриниб овора бўлманг. Агар қалбида озгина из қолдирган бўлсангиз, билингки. бир кун албатта олдингизга қайтиб келади.

Қовға — Қуй БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Қовға ва қўйнинг ўзаро муносабатлари икковлари учун ҳам хушнудлик бахш этиб, доимо янгиликлар сари чорлаб туради. Фақат Крвғада шиддатлилик сал етишмайди. Қўй эса буни тез илғаб. уни буткул бошқа бир одамга айлантириш қобилиятига эга. Крвға билан муносабатларда унинг сирларини очишга ундаманг. Аскинча. сирлилигича қолдиришни маъқул, деб билинг. Шунда у оёқларингиз остига бутун дунёни поёндоз қилишга тайёр бўлади.

Қўй билан Қовға ўрта ёшга бориб танишганлари маъқул. Акс хрлда бир-бирларини тушунишлари жуда қийин кечади. Қовғани Қўйнинг ҳамиша диққат-эътиборда бўлишга уриниши жаҳл отига миндириши мумкин. Йўқ, Қўй зинхор бу ҳаракатига Ковғани ҳам шерик қила кўрмасин. Қовға бир хафа бўлса борми, бу хрлати анча вақтгача чўзилади.

Лекин бу иттифоқ икки томон учун ҳам барибир омадли. Негаки. икковлари ҳам ҳаракатчан, ўз фикрига эга ва фаол шахслардир. Бир жойда қўл қовуштириб ўтиришни ёқтиришмайди. Кўп дўстлар. таниш-билишлар орттиришни маъқул кўришали. Муҳаббат уларга руҳий қанот бериб, ўртадаги пайдо бўлажак хафагарчиликларга барҳам беради. Тўғри. бу ишқий кечмишлар оилавий муаммолар кўндаланг бўлган лаҳзаларда йўққа чиқиши ҳам мумкин. Ана шунла кўп нарсалар Қовғага боғлиқ бўлади. У ташқи дунё таъсирида аста-секин ўзгара бошлайди. Хоҳласа, ўртада йўкрлиб бораётган яқин муносабатларни тиклаш қудратига эга.

Ишдаги шерикликда Қўйлар ақл-фаросатлиликлари сабаб Қовға билан тез тид топиб кета олишади. Қовға улардаги артистона қобилиятларни кўриб ўзларида йўқ мамнун бўлишади. Бу эса ишнинг тобора олдинга силжишидан даракдир. Тижорат ҳам гарчи таваккалчиликни кўпроқ талаб этсада. охир-оқибатда омадли кечади.

Қовға — Бузоқ БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Бузоқ ва Қовга уртасидаги муносабатлар ташқаридан қараганда. ажойиб туйидса-да. аслида рухий зўриқишдардан иборатдир. Бундай муносабатларни сақлаб қолиш фақат уларнинг ўзига боглиқ. Икки ўртадаги садоқат. Қовганинг топқирлиги чексиз эканига қарамай, Бузоқ ҳамиша хавотирда яшайди. Вахрланки. Қовғанинг келажакни кўра олиши, янги-янги режала- ригина Бузоқнинг келажагини гулзорга айлантира олади.

Қовға ҳаётда сал “дайди”роқ. Мана шу жиҳатлари бир кун келиб Бузоқнинг сабр косасини тўлдиради. Унинг ярим тунда уйга қайтиши, дўстларни ортиқроқ севишига Бузоқ бардош бера олади. Аммо хиёнатга қўл уриб туришига тоқат қила олмайди. Бу Бузоқ учун фожиадан бошқа нарса эмас. У доимо эътиборга. севгига. эркалашларга зор бўлиб яшайди. Бундай никоҳ Бузоққа сира маъқул келмайди.

Қовға ва Бузоқ ўртасидаги иттифоқ ижодда, ёрқин ҳаётга эришишда жуда қўл келади. Икки томон ҳам моддий жиҳатдан етарли тасаввурга эга. Агар охиригача шундай кечса. шубҳасиз. икковлари ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишлари тайин.

Қовға ва Бузоқ ўртасидаги никоҳ узоқ давом этмайди. Бунга ҳам асосан Қовғалар сабабчи бўлишади. Йўқ. реал ҳаётда фақат ўзиникини маъқул деб билиш яхшиликка олиб келмайди. Буни Қовға ҳам, Бузоқ ҳам ўз вақтида англаб, вазиятга тўғри бахр бера олишса, нур устига аъло нур бўларди.

Иш юзасидан ҳам муносабатлар доим кўнгилдагидек кечавермайди. Бузоқ хоҳ раҳбар, хоҳ оддий ишчи бўлсин. барибир уни Қовғанинг тепса тебранмаслиги азоблайверади. Ана шунинг оқибатида ўртада қачон қараса келишмовчиликлар юзага келаверади.

Қовға — Эгизаклар БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Эгизаклар Қовға қанчалар қуллаб-қувватлашларга мухтож эканини сезиб, унга кўмак беришга интилмасин. Қовга бу муносабатларга одлий бир ўйинчоқлек қарайди. Лекин Эгизаклар анойи эмас. Улар интилишади, харакат қилишади ва натижада Қовғани яхши томонга ўзгартира билишади.

Никоҳ тўлақонли омадли кечади. Агар уларнинг икки- си ҳам бир мақсад йўлида қадам ташлашса. албатта, бир дунё қувонч, шодлик эгалари бўлишади. Болалар ҳам икки орадаги никоҳ мустаҳкамланишини таъминлаб беришади. Крвға ва Эгизаклар ҳаёти, йўл-йўлакай учраб турадиган майда дилхираликларни ҳисобга олмаганда, жуда осуда кечади.

Тўғри. бу ерда муаммолар ҳам йўқ эмас. Аввалига томонлар эҳтиросларга кўмилиб. бир-бирларини ёруғ дунёга ишонмай яшашади-ю. рўзғор ташвишлари кўпайиши билан муносабатларга путур ета бошлайди.

Иш юзасидан кечадиган муносабатда Қовғани Эгизаклардан етадиган моддий манфаат кўпроқ қизиқтиради. Аслида улар ишда деярли бир хил. Икковлари ҳам қандайдир беписанд. артистликка мойил. Лекин бир ишни охиригача етказиш тарафдорлари. Агар уларга зудлик билан бажариладиган юмушни топширмасангиз, эркин хрлда ҳар қандай ишни ҳам дўндира олишади. Чунки уларга шошилиш, тазйиқлар, кимнингдир қаршисида ўзини мажбурдек ҳис этиш ёқмайди.

Қовға — Қисқичбақа БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Бундай шерикчиликда уларни катта синовлар кутади. Бир кун келиб Қовға қарасаки, ўзи романтик дея ҳисоблаган Қисқичбақа тамоман бошқа одам экан. Шунда бирдан Ковганинг Қисқичбақага бўлган муносабатлари ўзгаради. Албатта, бу нарса Қисқичбақанинг руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўлади.

Уларнинг феъл-атвори ҳам турлича. Қисқичбака юмшоқ кўнгил. ҳар нарсага кўниб кетаверадиган. ўз хаёллари билан яшайлиган одам. Крвға эса совуқкрн. вазиятга қараб иш тугади. У Қисқичбақанинг нозиктаъблигини ҳадеганда тушуна билмайди. Лекин Қисқичбақа ҳаммасига кўз юмади. Агар келгуси ҳаёт албатта ширин кечишига кўзи етса, қандай йўл тутиб бўлмасин, Қовғани яхши томонга ўзгартиради.

Ишда эса Қисқичбақа ва Қовға ўртасида ҳавас қилса арзигулик муносабатлар мавжуд. Қовғанинг доимий равишда ислоҳотларга интилиши Қисқичбақани ҳайратга солади. Қарабсизки. икковлашиб бир мақсад йўлида тер тўкишади. Натижа эса маълум. Улар ўзлари истаган. орзулаган натижаларга эришишади.

Дарвоқе. раҳбарлик кўпроқ Қисқичбақалар тарафида бўлгани маъқул. Чунки улар Крвғага нисбатан одамларни кўпроқ тушунади. молиявий муаммолар исканжасидан ҳам матонат билан чиқиб кета олишади.

Фақат Крвға ва Қисқичбақа юзма-юз ўтириб, юракдан суҳбат қура олишмайди. Бунга хоҳиш ҳам, вақт ҳам йўқ.

Қовға Қисқичбақа раҳбарнинг артистлик билан иш тутишини кўргач, итоаткор бўлиб крлади. Бу, албатга. келажакда икки ўртада дўстлик, яқин ҳамкорлик пайдо бўлишига олиб келади.

Қовға — Арслон БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Бу қарама-қарши бурж вакиллари бир томондан қараганда. бир-бирларига жуда ўхшаб кетишади. Аммо вақт ўтгани сайин маълум бўладики. Арслон барчанинг диққат эътиборида бўлишни хуш кўради. Шу билан бирга у Қовғанинг иродаси етмаган барча жавобгарликни бўйнига ола билади. Ҳақиқатан, Қовға бу борада анча заиф. У нима қилса қиладики. жавобгарлик деган тушунчадан қочишга эришади.

Арслон Крвғани баъзи хрлларда сира тушуна олмайди. Бир қараса, яқин кишидек. бир қараса. бегонадек туюлаверади. Ўзини тугиши, муомаласи, теварак-атроф-дагилар бидан муносабати ҳам негадир тушунарсиздек… Энг ачинарлиси. хиёнаткор сифатида Арслонда шубҳа уйғотсами… Йўқ. буни Арслон ҳеч қачон кечира олмайди. Ахир Крвғага бундай қаттиқ интизом. таъқиблар остида яшаш жуда оғир!.. Ана шунда ўз ўрнини топиш, “кимнинг ўрни қаерда?» деган мавзуда можаролар бошланиб кетади.

Иккаласи ҳам бир-бирига эркинлик бермаслиги. бир-бирига бўйин эгмаслиги натижасида на Крвға. на Арслон омадга эриша олишади. Бундан ташқари, пул масаласида ҳам келишмовчиликлар юзага келади. Бироқ икковларидан кимдир қийналиб қолса ёки касалга чалинса, албатта бошқаси унинг ёнида бўлади.

Қовға ва Арслон бир-бирларини эҳтирос билан севиб, бир-бирларидан тўлақонли розидирлар. Ўртадаги никоҳ кўпчиликнинг ҳавасини келтира олади.

Агар Арслон барчанинг диққат-эътиборида бўлиш ҳақида камроқ ўйласа. ўзини бошқалардан ҳадеб устун қўявермаса. Қовға билан ажойиб ҳаёт кечирган бўларди.

Иш масаласида Қовғага осон бўлмайди. Негаки, Арслон ишхонадаги вазиятга. шарт-шароитларга қараб иш тутишни маъқул кўрадиганлар хилидан. Хоҳ бошлиқ. хоҳ шерик бўлсин, уни турли-туман ғоялар сира қизиқтир- майди. Аксинча. кабинетдаги безаклар, ходимларга яратилган шароитларга кўпроқ разм солади. Крвға нима қилсин? Унинг олдида иккита йўл крлади. Ё бир дунё пул сарфлаб Арслонга ёқадиган шароит яратади. ё унинг ўрнига бошқа бир ходимни ишга қабул қилади.

Арслон раҳбар бўлса-чи? Унинг эгнида қимматбахр кийимлар. қабулхонасида келишган котиба хизмат қилиши зарур. Иши юришадими-йўқми. буларнинг барчаси чикора. Шундай экан, хизматчи бўлмиш Қовға бир умр бундай раҳбарни тушуна олмай қийналиши аниқ.

Қовға — Паризод БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Ўртадаги муҳаббат то Паризоднинг сабр-косаси тўлмагунча давом этаверади. Лекин Паризод шунда ҳам Крвғани айбламайди. Индамай қўя крлади.

Паризод аёлларга осон эмас. У Крвғани севали. Шунинг учун ҳам ўзини ҳамон боладек тутаётган турмуш ўртоғининг хурмача киликларига чидашга мажбур бўлади. Характерлар, дунёқараш, ҳаётга муносабат турлича бўлганлиги сабабли ораларида тез-тез келишмовчиликлар юзага келади. Нега? Чунки Қовға эркакнинг фикрлаши сунъий. У вазиятга караб иш тутади. Паризод эса аксинча ҳар тарафлама очик-ойдинликни маъқул кўради.

Крвға Паризод билан муносабатларга киришишдан аввал моддий томонларини зимдан текшириб кўради. Уни синайди, ортидан кузатади. Тўғри. Қовғанинг ўзига бўлган диккат-эътибори Паризодга канот бағишлаши ҳам мумкин. Аммо бу вактинча. Эҳтирослар. куйиб-ёнишлар кўз очиб- юмгунча ўтиб кетади ва улар бир-бирларини алдаб яшаганликларини тушуна бошлашади. Қовға Паризоднинг ҳаётда мустақил, эркин ҳаёт кечиришини таъминлаб бера олмайди.

Ҳамкорлик масаласида Паризод Крвғага етарлича эркинлик бергани маъқул. Дарров Қовғанинг турли ғояларига эътибор қаратиб қўйишни маслаҳат бермаймиз.

Ишда Паризод Крвға билан тез келишиб кетади. Бироқ Қовға ўз ишининг устаси бўлиши лозим. Шунда Паризод Қовға раҳбарнинг котибаларга ўчлигини ҳам, қиммат-бахр кийимларни хуш кўриши-ю бошқа камчиликларини ҳам кечира олади.

Қовға — Тарози БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Улар энг яхши дўстлар бўлиб қолишлари мумкин. Агар Тарози чуқур муносабатлар тарафдори бўлса. у хрлда Қовғаиинг кўнглини ола билиши керак.

Маиший томонларни ҳисобга олмаса. улар ўртасидаги дўстликда муаммолар пайдо бўлмайди. Фақат ишқий эҳгиросли лаҳзалар тугаб. ҳаёт тўсиқлари бошланганда даҳшатли воқеалар юз бериши мумкин.

Уй-жой масаласи. ҳаётга турлича қарашлар орага совуқчилик туширади. Тўғри, Тарози ён бера олади. У Қовғанинг моддий имкониятларини туғри баҳолай билади. Фақат… Бунга Крвға ҳам кераклича муносабат билдира олсайди…

Улар бир-бирларини сира зериктириб қўйишмайди. Ана шу нарса Крвға ва Тарози уртасидаги никоҳни бирмунча мустаҳкамлайди. Одатда улар нафақат бирбирларини ёниб севишади, қалин дустга ҳам айланиша- ди. Паризоддан эса Қовға билан ана шу дўстликни, яқинликни бир умрга асраб крлиш учун чегарадан чиқмаслик талаб этидади.

Иш масаласида ҳам у қадар қийинчиликлар кўзга ташланмайди. Тарози раҳбар Қовға ходимга керагича эркинлик бериб қўйиши мумкин. Лекин яширинча бошқариш усулидан унумли фойдаланади.

Қовга ва Тарози ҳамиша дўстларга энг оғир вазият- ларда бажонидил кўмакдошдирлар. Фақат улар билан қандайдир битимлар, шартномалар имзолашда эҳгиёт бўлган маъқул. Икковлари ҳам худди артистлардек айёр, ўта тажрибали.

Қовға — Чаён БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Чаёнлар жуда рашкчи. Қовға эса, аксинча, ўзини оғир-босиқ тута олади. Бу иттифоқ ўта қайсарлик асосига қурилади. Гарчи икковлари бирга яшасадар-да, ҳар бири худди ўзи учун яшаётгандек ўз хаёллари билан банд бўлади. Бу жуфтликни оловга ўхшатса бўлади.

Чаён эҳтирос ўтида ёнади ва ўз домига аста-секин Қовғани ҳам торта бошлайди. Крвға эса рўзғор ташвишлари билан банд. Эҳтирос масаласига вақт ажрата олмайди. Ана шунда Чаён уни бу йўлдан қайтариш, ўз йўлига юрғазиш ҳаракатига тушади.

Тўғри. ўртадаги муҳаббат эҳтиросларга бой. Бироқ бу ҳам вақтинча. Бир кун келиб икковлари ҳам бирбирларидан совий бошлаганликларини ҳис этишади. Айниқса, олдинда ҳаёт муаммолари пайдо бўлса, кўрибсизки, аввалги куйишлардан асар ҳам крлмайди.

Крвға эркак гарчи ўзига етгунча лоқайд, ҳаёт муаммоларига ўралиб крлган бўлса-да, бир кун келиб ўз жуфтининг ақл-фаросати. киришувчанлигини куриб ҳайратга тушади ва узи ҳам ўзгара бошлайди.

Бундай иттифоқда оилага, болаларга нисбатан меҳроқибат, жавобгарлик ҳисси ўта ривожданган. Агар жуфтдик бир-бирлари учун туғилганликларини англаб крлишса борми, шу ондан бошлаб ҳаётдаги майда-чуйда камчилик, етишмовчиликларга эътибор беришни бас қилиб қўя крлишади.

Ишда омадлари кулган десак сира хато бўлмайди. Тўғри, Чаёнга топширилган вазифа маъқул келмаса, жанжал кўтариши ҳам мумкин. Бу ҳолда Ковға раҳбарнинг олдида биргина йўл бор: Чаёнга ёқадиган вазифани топшириш.

Чаён раҳбар эса бир нарсани яхши билиши лозим. Крвға ходимлар дўстона муносабатларни кўпроқ қадрлашади. Атрофида ширинсухан, ёқимтой ходимлар ишлашлари керак. Ва Крвға ходим ўз иш жойини ўзи танлаши зарур.

Тижоратда ўзаро ҳамкорлик кўз кўриб-қулоқ эшитмаган муваффақиятларга гаров бўла олади.

Қовға — Ўқотар БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Бу иккисини истиқболи порлоқ жуфтлик деса бўлади. лекин бу таъриф ўзини оқламаслиги ҳам мумкин. Улар бир-бирига кўп ваъда бериб, бу ваъдаларнинг амалга ошишига жуда ишонадилар.

Уларнинг ўртасида ортиқча тамаларсиз дўстона ва ёқимли муносабатлар узоқ давом этиши мумкин. Иккиси ҳам жуда ақлли. Ҳар бир нарсани мантиқан фикрлай олади. Аммо мантиқан бир-бирига интилган бу жуфтликда эҳтирослар теранлиги етишмаслиги мумкии. Бошқача айтганда, Қовғанинг бироз совуқ- крнлиги Ўкртарга оғир ботади.

Уларни биргаликда бахтиёр вақт ўтказиш учун ҳар қандай қаллобликка тайёр бўлган идеал жуфтлик деб ҳисобламаса ҳам бўлади. Иккови ҳам ўзининг ва ўзгаларнинг эркинлигини қадрлайдилар.

Бироқ оила — эркинликни чегаралаш ва янги мажбуриятлар дегани. бу эса эркинликни, озодликни севувчи Ўқотар ва Қовға учун оғир масала. Улар оиласининг узоқ сақланишини тасаввур қилиш қийин: серҳаракатчанлик, эркинликни севиш. ўзгаришларга талпиниш уларга халақит беради.

Фарзандли бўлишдан аввал Ўкртар ва Крвға жиддий ўйлаб олишлари керак: биринчидан, болалар уларнинг саргузаштларига халақит беришлари мумкин. иккинчидан, жавобгарликни ҳис этмайдиган бу жуфтликнинг фарзандини қандай келажак кутаётганини олдиндан тасаввур этиш мушкул.

Хизмат масаласида Қовғалардан улар бажара олиши мумкин бўлганидан ортиғини талаб қилиш керак эмас. Ўкртар ҳамма ҳам уларга ўхшаш фидойи ишчи-хизматчи бўла олмаслигини билиши керак. Қовғалар учун муҳими — ўзининг юкрри ривожланган эстетик талабларини қондириш, бунда Ўқотар, агар у чиндан ҳам ақлли ва ишчан раҳбар бўлса. ҳар қанақасига ёрдам қилиши ке- рак.

Янги ва оригинал шароитда Ковғалар ишчанлигини сақлайдилар. Қовға-раҳбар кўнгилчан ва мустақил Ўкртарни осонлик билан мафтун этади ва унга тўлиқ эркинлик ва мустақилликни яратолгани каби хом хаёлга чўмдириб, унинг барча имкониятларидан фойдаланиб қолади.

Қовға — Тоғ эчкиси БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Умуман, узоқ муддатли никоҳ бўлиши учун бу ноқулай жуфтлик. Қовғага мустақиллик ва хилма-хиллик хос, Тоғ эчкисига эса мақсад ва мунтазамлик. Иккала инсон ҳам биргаликда ишлаб топилган бойликларга нихрятда жиллий муносабатда бўлиши мумкин, лекин Тоғ эчкисини юкрри даражада моддий барқарорлик қизиқтиради.

Иккови ҳам ўз ҳис-ҳаяжонларини яширишни маъқул биладилар. Крвға ақл билан яшаши учун Тоғ эчкиси ўз ҳис-ҳаяжонларини назорат қилгани маъқул. Шунинг учун Қовға ўз жуфтини нозиктаъб ва романтик эмас, деб ҳисоблайди, Тоғ эчкисини эса Қовғанинг эътибор бермаслиги ва бой тасаввурини ишга солмаслиги ажаблантиради.

Улар биргаликда ўзларини яхши сезишади. аммо бу хрлат уларни ажрашишга олиб келадиган низо ва можаролардан сақлай олмайди. Қовғанинг дилкашлиги ва мажбуриятсизлиги маънавий ва моддий нуқтаи назардан Тоғ эчкисига қимматга тушади. Ковғага ҳам осон эмас — у чекланган эркинлик ва рамкада яшайди узоқ вақт чидолмайди. Жуфтлар тез ажраладилар ёки ҳар доим жанжаллашиш учун бахрна қидирадилар. Шу билан бирга камдан-кам хрлатларда бундай жуфтлик бир неча ўн йил давом этадиган оила қурадилар.

Тоғ эчкиси ва Қовғанинг умумий интеллектуал илдизлари бир, лекин хулқ-атворнинг кўп жиҳатлари турлича. Тоғ эчкиси — якка. Қовға эса улфатларни яхши кўради. Биргаликдаги ижодий тадбирларда Қовғанинг орттирган тажрибаси қўл келади. Шу билан бирга улар нечоғлик бир-бирининг ишига кам аралашсалар. шунчалик биргаликдаги ҳаёти осон кечади.

Иш билан боғлиқ масалаларда Тоғ эчкисининг Қовғага зарур бўлган шарт-шароитни яратиб беришга қурби етади. Қовғаларни уйғунлашган шароит билан таъминлаши учун ҳар иккисида юкрри даражада ҳам дид, ҳам ишбилармонлик. ҳам фаросат етарли. Тоғ эчкиси биргаликдаги ҳаракатлар учун замин тайёрлайди.

Қовға эса ўз хатоларидан хулоса чиқаришни ёқтиради. Қовға-раҳбар феъл-атвори танқидий Тоғ эчкисининг танбехларини енгил ва тўғри қабул қилади, чунки билади, Тоғ эчкиси ҳеч қачон унинг ҳаёти мазмунини ташкил этган умумий ишга зиён етказадиган маслаҳатларни бермайди.

Қовға — Қовға БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Бундай жуфтликдан чуқур муносабатларни кутиш керак эмас. Улар эр-хотин эмас, кўпроқ ҳамкорлар. дўстлар. сафдошлар қаторида бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам кўзгудаги каби ҳақиқий муносабатларни акс эттиради.

Агар муайян вақт мобайнида ҳаммаси яхши бўлса. тез вақт ичида бир-бирини ишини билмаслиги ва уйни тута олмасликда айблайдилар. Ўзаро муносабатлардаги жисмоний яқинлик иккинчи даражади бўлиб крлади ва улар аниқ масалаларни хал қилиш ўрнига хаёлан қайғуришларга кўпроқ бериладилар.

Бу икки жуфтлик кўпроқ жамият ҳаётида фаол қатнашишса ва уларни умумий маънавий манфаатлар бирлаштирса. бундай никоҳ кўп вақт мобайнида сақланиши мумкин. лекин шу билан бирга уларнинг уйларида қандайдир бўшлиқ мавжудлиги сезилиб туради.

Улар бир-бирларини нихрятда яхши биладилар ва тушунадилар. шунинг учун ўзларининг камчиликларидан усталик билан фойдаланадилар. Бир-бирларига елкадош бўлишга тайёрлар. Севги-муҳаббатдан ташқари эр ва хотинни дўстлик ва ҳурмат боғлаб турса. никоҳ мустаҳкам бўлади.

Иккови ҳам эркин. Уйда, улар нихрятла кам бўлишларига қарамай. ҳамиша тинч. Крвғалар мураккаб вазиятларда осон ечим топа оладиган бахт эгаларидирлар. Биргаликда ишчан жуфтлик, иккови ҳам қандай шароитда ишлашига тўғри келишидан қатъий назар янги- ликларга ва янги услубга интиладилар.

Ҳамкорлик ва ҳурмат ҳар қандай шароитда ҳам Қовғаларни бир-бири билан можаро қилишга йўл қўймайди, лекин улар ўртасида шахсий боғлиқлик пайдо бўлмаса, биргаликда ишлаш ҳақиқий қийноққа айланади. Иккови ҳам асабийликни ва шошма-шошарликни ёмон кўрадилар. Лекин ҳар доим шошилмасдан ишлайдилар. Қовғалар орасида жуда кўп юкрри малакали мутахассислар бор.

Қовға — Балиқ БУРЖЛАРИ ОРАСИДА МОСЛИГИ

Ижодкорлар орасида бундай никоҳ кўп учрайди: бирга яшашнинг ўзиёқ уларда ижодга илхом бағишлайдиган азобли ҳиссиётлар ва дард уйғотади. Кейин бу дардлар китоб. картина ва фильмларда акс этади. Муносабатлар- нинг илк босқичида, одатда, бир-бирларига бутунлай ёпишиб олишади. Қовға Балиқнинг тез-тез ўзгарадиган кайфиятини тушунишга уринади. Балиқ эса Қовғанинг заковати ва муомала маданиятига қойил крлади.

Бироқ куп утмай улар бир-бирларига қанчалик ухшамасликларини тушунишади. Балиқларнинг худбинлиги туфайли Крвгалар кўпинча эркини бой бериб қуйишади. Балиқлар эса ўзларини ташвишли ва ноқулай сезишади. Эрксевар Қовғалар Балиқлар учун ёлғизлик омили ва доимий ташвишлар манбасига айланади.

Жуфтликнинг муаммолари дунёқарашларнинг ҳар хиллиги туфайли келиб чиқади. Кўпинча рашк, алам, жан-жал кузатилади. Шу боис, иккиси ҳам келишиб яшаши керак.

Бундай жуфтликда Қовғалар ақл. Балиқлар эса ҳиссиётлар билан яшайди. Крвға қатьий туриб қарор қабул қилади. Балиқлар эса жуфтига ён беради. Агар улар бир-бириии тушунишни ўрганишса, уларнинг жуфтлиги бахтли бўлиши мумкин. Эркак Крвга, аёл эса Балиқ буржида бўлса, никоҳ анча мустаҳкам бўлади.

Иш борасида тил топишган бундай жуфтлик ҳар қандай ташкилот учун катта фойда келтириши мумкин. Балиқлар огир, мураккаб. ижодий ишга эҳтиёж сезишади. бундай иш уларга чин маънода қувонч бағишлайди. Аммо улар назарияда унчалик кўп билимга эга эмаслар.

Крвға Балиқнинг ишига нафосат, енгиллик бағишлаши мумкин. Аммо улар ўртасида зиддият келиб чиқиши ҳам ҳеч гап эмас. Ишга берилиб кетган Балиқ қўполлик қилса, Крвға қаттиқ азоб чекади. Ҳамжиҳатликда улар ҳар қандай муаммони ҳал қилишлари мумкин. Энг оғир дамларда бир-бирларига ёрдам бериб, тўсиқларни енгиб ўтадилар.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика