Мос жуфти: Эгизаклар. Қисқичбақа, Балиқ, Паризол. Тўғри келмайлиган жуфти: Қовға.
Ёқтиралиган ранги: сариқ, мовий ва барча бахорги ранглар.
Йўллоши: Венера, Ой.
Омалли кунлари: лушанба. жума.
Омалсиз кунлари: сешанба.
Ёқтиралиган гули: марваридгул, настарин.
Омалли рақамлари: 2. 4. 16.
- УМУМИЙ ТАЪРИФ
- Бузок — Қўй буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Бузок буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Эгизаклар буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Қисқичбақа буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Арслон буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Паризод буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Тарози буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Чаён буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Ўқотар буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Тоғ эчкиси буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Қовға буржи орасидаги мослиги хакида
- Бузок — Балик буржи орасидаги мослиги хакида
УМУМИЙ ТАЪРИФ
Бузок буржи остида туғилганлар ўзларининг меҳнатсеварликлари ва сабр-токатлиликлари боис кўплаб муваффақиятларга эришишади. Кўзланган мақсадлардан воз кечишмайди. Бировларнинг маслаҳатларига камдан-кам ҳолларда қулоқ тугишади. Уларни йўлдан қайтариш жуда мушкул. Кимдир хафа қилиб қўйса, узоқ вақт унута олмай юришади.
Бузок буржи вакилларининг энг нозик нуқтаси — томоғи. Шунинг учун уларга доимо врач назоратида бўлиш ҳамда бўйниларига иссиқ шарф ўраб юришни маслаҳат берамиз. Умуман улар соғлом ва ҳаракатчан. Ўзларини ёмон ҳис этаётган бўлсалар-да. бошқаларга ошкор этишни ёқтиришмайди. Бошқаларга нисбатан касалликни осон енга олишади. Бузок буржи вакиллари бўлмиш эркаклар одатда чайир, кенг елкали бўлишади.
Бузок буржи вакиллари мусиқа тинглашни, қувноқ давраларда дам олишни ёқтиришади. Гўзалликка ўга шайдо бўлишади. Масалан, имкони бўлса боғлар барпо этишни хуш кўришади. Асосан расм чизиш ва мусиқа билан қизикишади.
Бузок буржи вакиллари орасида кўпроқ мусиқачилар. актёрлар учрайди. Бундан ташқари. уларнинг кўпчилиги тижорат билан ҳам шуғулланишади. Юксак чўққилар сари секин, аммо ишонч билан кўтарилиб боришади. Ерни. ерга ишлов беришни ёқтиришади. Бузок буржи вакиллари орасида ажойиб крбилиятга эга бўлган деҳконлар ҳам учраб туради.
Улар жозибали бўлганликлари туфайли ҳам ёшликда ишқий саргузаштларни бошдан кечиришади.
Аёлларнинг феъли кенг. Турмуш ўртоғини эринмасдан кузатиб танлашади. Турмуш қургач. ҳавас қилса арзигулик уй бекасига айланишади.
Эркаклар ҳам ҳеч кимга ўхшамайди. Ҳеч қачон хиёнатга қўл уришмайди. Ўз уйларига чин дилдан эгалик қилишади.
Бузок — Қўй буржи орасидаги мослиги хакида
Бузок билан муомалада Қўй буржи вакили эҳтиёткорроқ бўлиши лозим. Тўғри, агар бу иттифоқ раҳбар ва унинг ходимаси ўртасида пайдо бўлса. никоҳ бирмунча вақт мустаҳкамлигини йўқотмаслиги мумкин. Лекин бошқаларда у тез орада бузилиб кетади. Никоҳ тузилгач, бир-икки ҳафта ўтиб Қўй ва Бузок буржи вакиллари бир-бирлари учун дунёга келмаганликларини англаб етишади. Қўйнинг аввалги куйибёнишларини Бузок буржи вакиллари шунчаки ўзини кўрсатиш учун дея ҳисоблай бошлашади.
Бузокнинг майда-чуйда ишларга эътибор қаратавериши. ўта тартиблилиги Қўйнинг жаҳлини чиқаради. Тўғри, Бузок буржи вакилли тез аразлайди. Аммо садоқат бобида тенгсиз. Шунинг учунми, дастлабки вақтларда улар қоронғи тунларда тезда ярашиб олаверишади. Бироқ кейинчалик ўртадаги совуқчиликни тунлар ҳам исита олмай қолади.
Қуюқ муносабатлар фақат моддий юксалиш сабабли мустаҳкамланиши мумкин.
Аёл қўй буржи вакили Бузокнинг ўга секин ҳаракатланиши ва юмшоқ кўнгиллигидан норози бўлиб яшайди. Бундай жуфтлик ижод кишилари орасида камданкам учрайди.
Агар Қўйлар никоҳни асраб қолиш ниятида бўлса, Бузокнинг меҳрибонликларига қаршидик қилмаслиги керак. Аксинча. ўзингизни хотиржам, мулойим тугинг.
Ҳар бир ишни тадбиркорлик билан амалга оширишга ўрганинг. Бундан ташқари, оилада ҳар ким ўз мажбуриятларини аъло даражада адо этса. шубҳасиз, бу жуфтлик бахтга эришади. Қўйлар Бузокнинг оила, рўзғор, уй кишиси бўлишини хоҳлашади.
Бузоклар ҳам ишқий саргузаштлар, оилавий ҳаёт узоқ вақт давом этишини истайдиган бўлишса, Қўйнинг қуллабқувватлашга зор эканини унутишмасин. Шунинг учун ҳам у Бузок сари интиладики, ушбу бурж вакилигина уни ҳар қандай хавфдан ҳимоя эта олади.
Иш масаласида бу икки бурж вакиллари бир-бирларига чуқур ҳурмат-иззатда бўлишади. Бузок — ажойиб молия кишиси. Бу Қўй билан молиявий келишувлар вақтида жуда қўл келади. Улар биргалашиб жуда қийин синовлардан ҳам ўта олишади ва оқибатда юксак чўққи- ларни забт этишади.
Бузок — Бузок буржи орасидаги мослиги хакида
Бу иттифоқ самимий, аммо зерикарли. Улар бирбирларини жуда яхши тушунишади. Бир-бирларининг ҳар бир истакларини тезда илғаб олишади.
Лекин орага сал совуқчилик тушса. улардан кимнидир ноҳақликда айблаш қийин кечади.
Айниқса. ўртада фарзандлар дунёга келгач. ўзаро муносабатлар совуқ тус олиши. ҳаёт зерикарли туюла бошлаши мумкин. Шундай пайтларда улар қариндошлар эканликларини унутиб қўймасалар нур устига алдо нур бўларди. Бузоклар учун ана шундай лаҳзаларда бироз ҳаво, шароитни алмаштириб олиш зиён қилмайди.
Бузоклар кўпинча иккиюзламачилик қилиб қуйишлари туфайли купчилик уларнинг ҳаётини қил устида турган каби тасаввур этади. Бироқ ичкаридаги ҳаёт буткул бошқа. Бузоклар ўзаро жуфтлик ташкил этишганда, ўртада кўплаб фарзандлар дунёга келади. Фарзандлар ҳам бошқа бурж вакилларидан фарқли ўлароқ ўта ақлли. крбилиятли ва соғлом бўлишади.
Бу жуфтликдаги энг катта камчиликлардан бири қайсарлик ва янги имкониятлардан фойдаланишни истамасликдир. Мана шу нарса ҳам никоҳ бузилишларига олиб келиши мумкин. Башарти. ўз вақтида хулоса чиқариб тўғри йўлни танлашмас экан, бузок буржидагиларни тақдирнинг ўзи жазолаб қўйиши ҳеч гап эмас.
Ишдаги ўзаро шерикчилик омадли кечади. Икковлари ҳам ҳар қандай ишни уддалаб кета билишади. Ишда жанжаллашиш, аразлашиш хавфли эканлигини улар яхши тушунишади.
Бузокларда туғма тадбиркорлик қобилияти мавжуд. Тижорат ишлари билан биргаликда шуғулланишса. омадга эришишлари тайин.
Бузок — Эгизаклар буржи орасидаги мослиги хакида
Жуда мураккаб жуфтлик. Бузок буржидагилар иложи борича Эгизакларнинг меҳрини қозонишга интилишади. Бироқ вақт ўтгани сайин уларни Эгизакларнинг аксинча тутаётган ишлари жаҳл отига миндиради.
Бундай жуфтликлар минглаб синовларни ўз бошларидан кечиришади. Бир-бирларининг феъл-атворларини тушуна олмай қийналишади. Эгизаклар Бузокни ишдаги ягона тўсик, дея ҳисоблайди.
Бу жуфтликда кучли рашк. хиёнат ва доимий жанжаллар керагича топилади. Қарангки, ҳар гал Бузоклар жабрланувчи бўлиб крлаверади.
Тўғри, бундай муаммоларни бартараф этса бўлади. Бунинг учун улар ишга шўнғишлари, бутун дунёни унутган хрлда ишлайверишлари лозим.
Муносабатларни туғри йўлга тушириб олишнинг яна бир йўли — Бузокларнинг бадавлат бўлишларидир. Эгизаклар пулга ўч. Шунинг учун ҳам молиявий жиҳатдан кудратли бўлган Бузок буржидагилар ўз жуфтини эгиб олишлари осон кечиши тайин.
Бундан ташкари, жуфтлик орасидаги муносабатларни кетма-кет тугилажак фарзандлар ҳам мустаҳкамлаши мумкин.
Ишда раҳбар бўлмиш Бузокларни Эгизак ходимлар- нинг секин қимирлаши ва тартибсизликлари қониқтирмайди. Агар раҳбарлик Эгизаклар қўлида бўлса, Бузок ходим унга жуда қўл келади. Негаки, бузок буржи ваки- ли ишбилармон, тадбирокор ва ақлли. Ҳар қандай оғир вазиятдан ҳам осонликча чиқиб кета олади.
Бузок — Қисқичбақа буржи орасидаги мослиги хакида
Бу иттифоқ ўз оиласини ва уйини жондан азиз кўрадиган икки бурж вакили учун жуда қулайдир. Бузок буржи вакилини қисқичбақа буржи вакилининг ишчанлиги кўпроқ қизиқтирса. қисқичбақа буржида тугилган кишини бузок буржи вакилининг бой ҳиссиётлари ҳаяжонга солади.
Улар бир ёқадан бош чиқарган хрлда оиланинг моддий муаммоларини ечишади ва ўртадаги фарзандларни биргаликда тарбия қилишади. Мана шу нарса уларда ҳаётга бўлган меҳрни, қизиқишни орттира боради.
Агар қисқичбақа буржи вакили эркак бўлса. уни уйлантиришга осонликча мажбурлаб бўлмайди. Негаки, оилавий ҳаёт Қисқичбақалар учун ўта зерикарли туюлади. Аслида қисқичбақа буржининг аёл вакилаларида ҳам оилага нисбатан дастлабки пайтларда унчалик қизиқиш уйғонмайди.
Айниқса, улар бузок буржи вакили бўлмиш ёстиқдошларининг оғир-босиқлигини кўриб жаҳл отига минаверишади. Аммо эркалашлар, ўзгача меҳр-муҳаббатни қалбда туйиб, ҳис этиб кўргандан сўнг ҳар куни фақат уйга, суюкли турмуш ўртоғининг ҳузурига шошадиган бўлиб қолишади.
Икковлари ҳам рашкчи. Ҳар бирининг ўзига хос ожиз жиҳатлари йўқ эмас. Эҳтирос бу икки бурж вакилининг бир умрлик ҳамроҳларига айланган. Бирок улар ҳаётла омад сари интилаверсалар. факат иш ҳақида уйлаб. моддий манфаат учун жонларини қийнаб ишласалар. келгусида ракибларга ҳам айланиб крлишлари ҳеч гап эмас. Бундай бўлмаслиги учун барча манфаатларни оила учун йўналтиришлари лозим.
Бу иттифокни ташкаридан караганда, ака-сингил, опаукаларнинг муносабатларига ўхшатиш мумкин. Улар бирбирларини бир марта нигоҳ ташлагандаёк тушуна олишади. Хавфнинг каттаси шундаки, майда-чуйда жанжал- лар кутилмаганда катталашиб, ўртага совуқчилик тушириб кўяди. Шунинг учун бу бурж вакилларига майда-чуйда муаммоларга эътибор бериб ўтирмасликни маслаҳат берамиз.
Бузок ва қисқичбақа буржи вакиллари омадга эришишади. Агар кисқичбака буржидагиларнинг хаёлпарастлиги бузок буржи вакилининг энсасини қотирмаса. икки орада ажойиб ҳамкорлик юзага келади. Қисқичбақа жуда тартибли ва ақлли.
У Бузок раҳбарнинг буйруқларини сўзсиз адо эта олади. Мабодо раҳбарлик қисқичбақа буржи вакилининг зиммасида бўлса, бузок буржидаги ходимлар ҳам худди шундай фаолият юритишади.
Бузок — Арслон буржи орасидаги мослиги хакида
Бу икки бурж вакиллари бир-бирларини сира тушуна олишмаса керак. Бузок буржи вакили биринчидан. бундай масъулиятли вазифани ўз зиммасига олишда узоқ фикрлашни маъқул кўради. Иккинчидан, башарти турмуш курганда ҳам ёстиқдошидан худди ўзидаги каби масъулият ва тўғрисўзлиликни талаб этади.
Арслон буржи вакили эса хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин. бундай талабларга бўйин эгишни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам бу оилада жанжал, тўполонлар тез-тез такрорланиб туриши табиий.
Худо кўрсатмасин, Арслон буржи вакили бўлмиш эркак сал кўнгли бўшроқ чиқиб қолса борми. тамом. бир умр бузок буржида туғилган хотинининг хизматини қилиб ўтади. Арслон буржида туғилган аёл эса эридан
курқадиган бўлади.
Ҳар бир ҳаракати учун эркакдан танбеҳ эшитмаслик илинжида яшайди. Шундай бўдса-да. бузок буржи вакидлари бир нарсани унутмасликдари лозим. Арслон барибир бир кун келиб ўзини ҳурмат кила оладиган инсонлар тоифасини кидириб крлади.
Нима ҳам дердик? Шундай кун келадики, бузок буржида туғилган аёл ҳам ўзининг хурмача киликларидан чарчайди ва тинч, осуда, бахтли ҳаётга талпина бошлайди.
Арслон ҳаётда сарф-харажатларни ёкгирса, бузок буржи вакили маблағ тўплаш бобида тенгсиз. Арслон буржида туғилган эркак доимо ўзининг эркак эканини исботлашга уринади. Агар бузок буржи вакили ҳисобланмиш аёл буни вактида англаб етмаса, у бу хислатини исботлаш учун очикчасига хиёнат килишдан ҳам тоймайди.
Ҳар кандай жанжалнинг бошловчиси, шубҳасиз. арслон буржи вакилидир. Бузоклар аввалига чидайди. Токати ток бўлгач, курашиш йўлига ўтади. Бу оилани ҳам факат ўртадаги фарзандлар ҳамда молиявий тўкинлик мустахқамлай олади.
Башарти бузок буржи вакили раҳбар бўлса, ишдаги ҳамкорлик кўнгилдагидек кечмайди. Чунки. у арслон буржи вакилини кайта тарбиялашни истайди. Қарабсизки, кайта тарбиялай олмагач, бузок буржи вакили Арслон билан тинчгина, яхшиликча хайрлашишни хоҳлаб крлади.
Арслон буржида туғилганлар раҳбар бўлишса, бузок буржи вакили каби ходимнинг кадрига етишади. Бундай ходимни кўл остида ишлатиш учун улар ҳеч нарсадан кайтишмайди.
Бузок — Паризод буржи орасидаги мослиги хакида
Улар турли бўлар-бўлмас ҳиссиётларга берилгандан кўра иш билан машғул бўлишни хуш кўришади.
Бузок буржи вакили ўта аклли ва эътиборга муҳтож Паризод учун ўзида мужассам бўлган барча имкониятларни юзага чикариш йўлида тиним билмайди.
Агар эгизаклар орадаги мукалдас никоҳни аэаб қолишни хоҳлашса, муносабатларини яхши томонга узгартиришлари. шахсий манфаатдан кўра оилани биринчи даражага қўйишлари лозим бўлади. Ёки бўлмаса, севимли машғу- лотлар билан кўпроқ банд бўлишга уриниш керакки, бу қалбдаги турли бўлар-бўлмас туйғуларни, миядаги чалкаш хаёлларни ҳайдайди.
Эгизаклар буржи вакиллари- нинг иттифоқида яна бир-бирини тўлдириб бориш деган нарсалар етишмайди. Улар ҳамиша ўзларини ўйлашади, яширин бўлса-да, бир-бирларидан ўзларини устун қўйишади. Бу, шубҳасиз. яхшиликка олиб келмаслиги муқаррар. Бу билан ҳеч қачон бахтга эришиб бўлмайди.
Эгизаклар буржи вакилларига матонатли. сабр-тоқатли, кучли иродаси бўлмиш жуфтлик жуда зарур. Бусиз кўзланган мақсадга эришиш амри махрлдир. Шундай жуфтлик бўлмас экан. ҳаёт фақат қийноқларданплна иборат бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Яъни. аввалига улар бирбирларини алдаб яшашган бўлса. охири бориб чарчашади. Доимий бир хил муносабатларни, очиқ-ойдинликни, ҳақиқатни соғинишади. Афсуски, унда кеч бўлади. Ҳатто, аҳилликни юзага келтириш ниятида тунларни мажбуран эҳтиросга тўла хрлатда ўтказишга уринишлар ҳам ёрдам бера олмайди.
Аҳиллик учун ўз жуфтига бирмунча эркинликлар ҳадя этиш ҳам яхшилик аломати ҳисобланади. Негаки, эгизаклар буржи вакиллари табиатан ҳар қандай вазиятга осон мослаша олиш қобилиятига эга. Бир-бирини тергайвер- маслик. салгина эътиборсизлик ўртадаги илиқ муносабатларга гаров бўлишини ҳаётнинг ўзи неча марталаб исботлаб берган.
Иложи бўлса. бу оиланинг яқин дўстлари, танишлари, шу жумладан. иш. саёҳатлар кўпроқ бўлиши керак. Биргаликдаги ҳаёт қанча хилма-хилликка бой бўлса, муносабатлар шунча мустаҳкамланади. Бунинг учун тафаккурнинг ўсиб боришига ҳам эътибор қаратиш фойдадан холи эмас.
Жуфтлик тафаккур бойлиги бобида бирбиридан ҳеч қачон ортда қолмаслиги талаб этилади. Бундан ташқари, оилавий ҳаёт барқарор бўлишида ўртадек суюкли киши дунёда топидмас ҳисобланади ва бир умр унга суяниб яшашни маъкул кўради.
Турмуш ўртоғининг ҳар бир буйруғини аъло даражада адо этади. Ҳатто канчадир вакт рашк нималигини унутади. Умуман. бузок буржи вакилини кимгадир рашк килиш шарт эмас. Негаки, у рашк килишга арзийдиган ҳаракатларни деярли содир этмайди. Тўғри, бир кун келиб ҳадеганда бўйсуна- вериш ҳам Паризодга малол келиши мумкин.
Аммо бузок буржи вакили буни ўз вактида пайкайди-ю, дарҳол вази- ятни ўнглашга ўтади. Паризод бузок буржи вакили учун муҳаббат тимсоли. Уни бузок буржи вакили худди ёш гўдак каби эркалайди. Бу муҳаббат Бузокка чексиз им- кониятлар эшигини очиб беради ва эзгуликка ундайди.
Иккала буржда туғилганлар ҳам бир-бирларини жуда қадрлашади. Албатта, Паризод муваффақиятларга эри- шиш йўлида анчагина тер тўкади. Шунга яраша турмуш ўртоғининг мақтовларига ҳам сазовор бўлади.
Икковлари оиладаги икир-чикирларга қанча кам эътибор беришса, шунча иноқ яшашади. Фарзандлар икковлари учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли улар дунёга келишлари ҳамоно оиладаги ришталар мустаҳкамланади. Ўртада жанжаллар юзага келса. биринчи бўлиб Паризод ён беради. Бу ҳам уйдаги дўстона муҳит сақланиб крлишига сабаб бўлади.
Ишдаги ҳамкорлик омадли кечиши тайин. Бу ерда ким ходим, ким раҳбар бўлишидан қатьи назар. ҳеч қандай келишмовчиликлар келиб чиқмайди. Бу икки бурж вакилининг молиявий крбилияти келгусида ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришиш имконини яратади. Паризод ва бузок буржи вакили бошқараётган ҳар қапдай ташкилот инқирозга учрамайди.
Бузок — Тарози буржи орасидаги мослиги хакида
Бу иттифоқ доимий зўриқишлар ва ички изтиробларга бой кечади. Уларнинг ҳар бири ўз хаёллари билан банд. Бузок буржи вакили ниманидир қадрласа, Тарози бунга аксинча муносабатда бўлади.
Тарози билан яқин муносабатда бўлиш учун ўта нозик туйғу эгаси бўлиш лозим. Бу эса бузок буржи вакилига ёқмайди. Ғашига тегади.
Бузок алдашни ёмон кўради. Тарози бўлса. ваъдалар беришга уста. Ана шунинг натижасида бузок буржи вакилининг вақт ўтган сари унга бўлган муносабати садбий томонга ўзгаради. Бундан ташқари. ўзини алданган деб ҳисоблаши саломатлигига ҳам путур етказиб қўйиши мумкин.
Бу иттифоқ асосан Бузок туфайли сақланиб қолади. У Тарозини бошқалар сингари тўғри яшашга ўргата олади. Қарабсизки, узоқ қийналишлардан сўнг тарози буржи вакили барчага ўхшаб эрта туришга, алдамасликка, тартиб-интизомга ўрганади.
Бироқ бузок буржи вакили ҳамон норози кайфиятини сақлаб крлаверади. У турмуш ўртоғи ўрнига худди ёш болани эслатувчи бир одам рўбару келганидан азобланади. Ҳаётининг бир қисми кемтик эканини ўйлагани сайин кўнгли чўкиб боради. Тарози эса бундай деб ўйламайди. Бузокнинг совуққонлиги унга ҳузур бахш этади. Ҳаётидан мамнун яшайди.
Баъзан шундай хрдисалар юз берадики, тарози бур- жида туғилганлар ўзлари учун яхшироқ. ширинсуханроқ ёстиқдош қидириб қолишади. Буни бузок буржи вакили сезиб крлади-ю, Тарози орзу қилган инсон бўлишга интила бошлайди.
Афсуски. бир кун келиб ҳаммаси жонига тегади. Тарозининг янги қилиқлари — айниқса, рашкчилиги уни асд хрлига қайтишга мажбур этиб қўяди. Тарози буржи вакиллари бир нарсани унутмасалар яхши бўларди. Агар Бузокни севсалар у ишқ ва меҳр ўтида куйиб ёниши. Тарози учун ҳамма нарсага тайёр туриши муқаррар. Бир сўз билан айтганда, у учун жон олиб жон беришга хрзиру нозир.
Яна бир нарса. Бу жуфтликни молиявий тўкин-сочинлик ҳам мустаҳкамлайди. Бунинг оқибатида улар келгусида молиявий ҳамкорларга ҳам айланишлари табиий хрл. Бироқ бу нарса орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ракрбатни юзага келтиради.
Тарози буржидагилар ҳаётда бошқаларга қараб иш тутишни хуш кўришади. Бу одати натижаси ҳисоб-китоб билан яшашга, суҳбат пайтида орадаги масофани бир меъёрда ушлаб туришга олиб келади. Бузок буржида туғилганлар ҳам ана шу одатни ўзларида мужассам этиш- са арзийди.
Иш масаласида бу икки бурж вакили никоҳдагига нисбатан кўпроқ муваффақиятиларга эришади. Бузок буржидагиларда раҳбарликка туғма қобилият мавжуд. Бузок буржи вакили ходим сифатида яхши иш кўрсатса, Тарози-раҳбар керак бўлса, унга борини беради.
Бу хусусда. албатта ходим сифатида бузок буржи вакилига етадигани топилмаса керак. У ҳар қандай ишни дўндира олади. У амалга оширган иш ҳеч қачон Тарози-раҳбарнинг кўнглига ўтиришмай крлмайди.
Молиявий битимларга келсак, Бузок буржидагилар тажрибали ва устамон тадбиркорки. Тарозининг ҳар қандай мақсадини осонгина тушуна билишади.
Бузок — Чаён буржи орасидаги мослиги хакида
Бу иттифоқ муҳаббатдан юзага келадиган муносабатлар учун жуда қулайдир. Улар танишибоқ сира ўйлаб ўтирмасдан никоҳдан ўтишади. Икковлари ҳам доимо бир-бирларига талпиниб яшашади. Бир-бирларининг ҳистуйғуларини қалбан чуқур ҳис этишади.
Айтиш мумкинки, ҳар бир бузок буржи вакиди учун, албагга. чаён буржидаги жуфт зарур. Баъзан акси ҳам бўлиши мумкин. Агар Бузок Чаён билан муносабатлари узоқ вақт сақланиб қолишини истаса, оилавий ҳаётда унга ён бериши шарт. Бусиз никоҳни асраб крлиб бўлмайди.
Шубҳасиз. бу жуфтликнинг ҳам ўз муаммолари йўқ эмас. Ташқаридан қараганда, икковлари бир-бирлари учун яратилгандек туюлади. Аммо улар бир-бирларининг ноўхшов жиҳатлари мавжудлигини вақт ўтган сари англашади. Уларнинг пулга муносабатлари ҳам турлича. Барибир бошқалар сингари бу оила ҳам молиявий етиш-мовчиликларни ўзига сингдира олмайди. Чаён ўта бой ҳиссиёт эгаси.
Бузок буржи вакили эса уни ўзи каби тартиб-интизомга одатлантиришни истайди. Майда-чуйда камчиликларини юзига солиб. бу хатоларни тузатишга ундайди. Бирок чаён буржи вакили бундай ҳаётга кўника олмаслигини билади.
Айниқса, бузок буржи вакили бўлмиш ёстиқдошининг бўлар-бўлмасга рашк қилаверишлари жонига теккач, қасос олиш йўлига ўгади ва ҳаётини хиёнатларга кўмиб ташлайди. Бу даҳшатни ўз кўзлари билан кўрган Бузок эса шу захрти ёстиқдошидан воз кечади-қўяди.
Агар бу оиладагидар бир-бирларини тушуниб. меҳр-муҳаббат, эътибор билан яшашса, улар ҳеч қачон ажралишмасликлари тайин. Чаён буржи вакили худди очил- маган қўриқ. Ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган крбилиятлари, имкониятлари кўп. Худди шу нарса бузок буржи вакилидаги баъзи камчиликларни ёпиб кета олади.
Чаён буржи вакили ҳеч қачон ёстиқдошидан ортиқча нарсаларни талаб қилмайди. Унга меҳр керак. холос. Бузок буржи вакили шу меҳрни бера олса, Чаён жонини фидо қилиб. ўз оиласининг ҳаётда барчага ўрнак бўлишини таъминлаб беради.
Ишда ҳам икки буржи вакиллари яхши келиша билишади. Чаёнлар жуда яхши раҳбардирлар. Фақат уларни хафа қилиш, ишончини суиистеъмол қилиш керак эмас. Акс хрлда ҳеч кимни кечиришмайди. Бузок ҳам масъулиятни чуқур ҳис этиб ишлай олади. Ҳар қандай ишни қойил қилиб бажаради.
Молиявий масалаларга келсак, унчалик муваффақиятли кечмайди. Чунки бузок буржи вакили пул борасида жуда эҳтиёткор. У Чаён билан ҳамкорлик қилиш учун катта маблағ тикишни сира хоҳламайди.
Бузок — Ўқотар буржи орасидаги мослиги хакида
Бу буржлар вакиллари ўртасидаги муносабатлар узоққа бормайди. Чунки муҳаббат бобида уларнинг қарашлари турличадир. Орадан маълум муддат ўтиб, бузок буржи вакили Ўқотарнинг буйруқлари. кўрсатмаларидан чарчайди. Ўқотарни эса ёстиқдошининг доимо бир хил кийиниши, бир хил ҳаёт кечириши крниқтирмайди.
Қарабсизки, аввал бошида кўнгиддан кечган ширин туйғулар саробга айланади. Ишонувчан бузок буржи вакили ҳамон Ўқотарнинг ваъдалари амалга ошишини кутади. Дастлаб бу кутишлар ёқимлидек туюлади. Лекин эртами-кечми, Бузок англаб етадики, уни турмуш ўртоғи алдабди.
Шундан кейин у қаттиқ хафа бўлади. Бу Ўкртарнинг ўзига ҳам таъсир этмай қолмайди. Кутилмаганда бузок буржи вакилининг ўзгариб крлиши уни қаттиқ хавотирга солиб қўяди. Никоҳ ана шунинг оқибатида бузилиб кетиши мумкин.
Бундай никоҳ аслида мажбуриятлар асосига қурилади. Ўртада муҳаббат эмас, аксинча, мажбурият асосий ролни ўйнайди. Крлаверса, никоҳ фақат бузок буржи вакилининг сабр-матонати, мажбуриятни чуқур ҳис этиши эвазига маълум муддат бузилмаслиги мумкин.
Аслида уй икковлари бир-бирларини тушунишлари учун хизмат қилади. Аммо бу ерда ҳам жанжаллар келиб чиқавергач, дид, дунёқарашларнинг турлилиги маълум бўлиб крлавергач, биргаликдаги ҳаётга путур етади.
Шунга қарамай, уларнинг ҳам умумий жиҳатлари йўқ эмас. Ўкртарнинг ўткир нигоҳлари, ҳар қандай вазиятда турмуш ўртоғини бағрига ола билиши бузок буржи вакилига жуда хуш ёқади. Улар башарти ўзаро келишиб яшашса, буюк мақсадлар йўлида бир ёқадан бош чиқариб интилишса, нур устига аъло нур бўларди. Фақат иш, молиявий юксалиш учун қилинадиган биргаликдаги ҳаракатларгина бу никохни асраб крла олади.
Агар раҳбарлик Ўқотарнинг зиммасида бўлса. ишдаги шерикчилик бу икки бурж вакили учун зафарли кечади. Негаки, бузок буржи вакилини ходим вазифаси буткул крниқтиради. У Ўқотар раҳбарнинг янги-янги ғояларини амалда татбиқ эта олади. Икковлари ҳам бир-бирларининг манфаатларини ҳурматлашади.
Бузок — Тоғ эчкиси буржи орасидаги мослиги хакида
Бу икки бурж вакилини ишонч ва сабр-тоқат боғлаб туради. Тоғ эчкиси қайсидир маънода бузок буржи вакили учун муаллим ҳисобланади. У доимо қаиси соҳада бўлмасин. аниқ, керакли маслаҳатларни бера олади. Агар тоғ эчкиси буржи вакилининг кўнглини топа олсангиз. кўз кўриб қулоқ эшитмаган ишларни бажаришга қодирдир.
Икковларини ҳам бир-бирларидаги ҳар бир жиҳат тўлиқ қониқтиради. Улар дунёга бир хил кўз билан боқишади. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлари кўзлаб қўйган мақсадларга ета олишади. Икковлари ҳам ҳиссиётга бой. Умр бўйи нозик ҳис туйғуларни ўзларида сақлаб қодишади. Илиқ муносабатлар икки бурж вакилининг ички дунёсини кенгайтиради. ижод уларни руҳан ўстиради. болалар эса никоҳни мустаҳкамлайди.
Албатга. иш ҳам ҳиссиётларга сира халал бермайди. Аксинча, рўзғордаги камчиликларни бартараф этади. Бузок буржи вакили тоғ эчкиси буржи вакили бўлмиш ёстиқдошининг молиявии жиҳатдан эришаётган ютуқларини юкрри бахрлай билади ва ҳар қандай ишда яқиндан ёрдам беришга тайёр туради.
Агар бу оила муҳаббат туфайли қурилса, баъзи муам- молар юзага келиши мумкин. Айниқса, рашк оиладаги тинчлик, хотиржамлик, дўстликни бирмунча нари суриши эҳтимолдан холи эмас.
Бу борада кўп нарса Бузок буржида туғилганларга боғлиқ. Айнан у Тоғ эчкиси буржи вакилининг ишини. қобилиятини тўғри бахрлаши зарур.
Иш масаласида улар ҳар қандай юқори чўққини бемалол забт эта олишади. Икковлари раҳбарликни ҳам. ходимликни ҳам крйиллатишга крдир. Фақат Тоғ эчкиси Бузокқа бироз мақтов лозимлигини унутмаслиги керак. Башарти. керагидан ортиқ мақтов эшитса, бузок буржидагилар ишга янада кўпроқ меҳр бериб ишлашади.
Тог эчкиси буржи вакиллари ажойиб ҳисобчи ва иқтисодчи ҳамдир. Улар ҳисоб-китобда. тежаб-тергашла ҳеч қачон адашишмайди.
Бузок — Қовға буржи орасидаги мослиги хакида
Бузок ва Ковға буржи уртасидаги яқин муносабатлар ўзига хос жиҳатга эга. Бу муносабатларни оддий деб бўдмайди. Қачон қараса. икковлари ҳам руҳий зўриқишлар. қайгу-ташвишлар исканжасида юришади. Никоҳни асраб қолиш ёхуд йўққа чиқариш кўпинча ана шу руҳий хрлатларига бориб тақадади.
Гарчи иккала бурж вакили ҳам садоқат бобида тенгсиз ҳисобланишса-да. барибир бузок буржи вакилини Қовғанинг янги-янги ғоялари. топилмалари хавотирга солаверади.
Иттифоқ бузок буржи вакилининг сабр-тоқати туфайли сақланиб туради ва Қовғанинг интилишлари натижасида мустаҳкамланиб боради. Бузок буржи вакили вақт ўтгани сайин Қовғага кўпроқ “озодлик” бериб юборсада, пайти келганда “танобини тортиб» қўйишни ҳам унутмайди.
Лекин бир кун келиб Крвға ҳадеб дайдийверганидан Бузокнинг тоқати тоқ бўлиши мумкин. Қовға буржи вакили кечалари уйга келмасдан қаерлардадир вақтини хушласа. хиёнатдан хабар топган бузок буржи вакили портлаб кетиши аниқ. Бу нарса бузок буржидагилар учун нақ фожианинг ўзи.
Йўқ, яхшиси, қовға буржи вакили вақт борида ўйлаб кўргани маъқул. Бузок буржидагиларга кўп нарса керак эмас. Ўртага хиёнат ораламаса, тез-тез эркалаб турилса кифоя.
Аҳиллик бўлса. бузок ва қовға буржи вакиллари тузган иттифоқ келгусида юксакларга парвоз этиши мумкин. Уларнинг молиявий аҳволи янада яхшиланиб, бир умр бахтли-тахтли яшашади.
Икки бурж вакилларининг баъзилари узоқ вақт бирга яшамасдан ажралиб кетишлари ҳам ҳаётда кўп кузатилган. Бунга асосан уларнинг қайсарликлари сабаб бўлади. Ишда ҳам икки бурж вакилининг биргаликдаги фа- олияти доимо омадли кечавермайди.
Бузок буржи вакили хоҳ раҳбар. хоҳ ходим бўлсин, уни Қовғанинг тепса тебранмаслиги, сустлиги аччиқлантиради. Айниқса. крвға буржи вакили раҳбар лавозимида бўлса, бузок буржидаги ходим яхши ишлаш учун нимага ҳашаматли хона. қимматбахр жихрзлар керак эканини сира тушуниб ета олмайди. Энсаси қотади. Ана шунинг оқибатида икковлари ўртасида тез-тез келишмовчиликлар, жанжаллар юзага келади.
Бузок — Балик буржи орасидаги мослиги хакида
Уларнинг муносабатларида кўп нарса тушунарсиз кечади. Бузок буржи вакили балиқ буржидагиларнинг ўзгарувчан кайфиятидан азоб чекади. Аммо сабр-тоқати туфайли балиқ буржи вакилини ҳам бошқалар каби оддийликка. очиқ муносабатлар юритишга ўргатади.
Икковларининг иттифоқи тўлакрнли дўстона дейиш мумкин. Аксар ҳолларда бир-бирларини сўзсиз тушуна билишади. Ҳиссиётга бой ҳисобланмиш балиқ буржи вакиллари ҳаётни яхшилаш учун турли йўлларни топишга. фойдали режалар тузишга уста. Буни фақат бузок буржи вакилигина қадрлай олади.
Улар яхши эр-хотин, шерик, сирдош, ёрдамчидирлар. Лекин никоҳ икковларидан ҳам кўп жиҳатдан ён беришни талаб этади. Жанжалларга асосан рашк сабаб бўлиши мумкин. Башарти, бузок буржи вакили ёстиқдошининг бошқалар билан яқин муносабат юритаётганини сезиб крлса. қаттиқ қайғуга тушади.
Ваҳоланки, балиқ буржидагилар ўта сирли бўлганликлари боис, бузок буржи вакилининг ҳамиша гумонсирашларига сабабчи бўлишади. Кўп хрлларда улар ўзларига бошқасини топиб олишади.
Бузок буржи вакили ҳам бошқалар сингари оиласининг моддий аҳволи юкрри даражада бўлишини истайди ва шу йўлда тинимсиз изланади. ҳаракат қилади. Балиқлар бўлса, пулни жуда яхши кўрганликлари туфайли бузок буржидагиларнинг юракларини эзади. руҳан зўриқишга олиб келади. Бир оилада яшасалар-да. балиқ буржи вакили ишда ёстиқдошига нисбатан юқорироқ лавозимни эгалласа, бузок буржи вакили аянчли аҳволга тушиб қолади.