КУЙ буржи (21 март — 20 апрель) эркаклар ва аёллар характерлари мослиги

Muchallar

Мос жуфти: Бузоқ. Эгизаклар. Ўқотар. Крвға. Балиқ.
Тўғри келмайдиган жуфти: Қисқичбақа. Тарози. Тоғ эчкиси.
Ёқтирадиган ранги: Тўқ қизил. мовий ва барча ёрқин ранглар.
Йўлдоши: Марс. Қуёш.
Омадли кунлари: сешанба, якшанба.
Омадсиз кунлари: жума. шанба.
Ёқтирадиган гули: бинафша. дўлана.
Омадли ракамлари: 4, 7, 9. 11.

УМУМИЙ ТАЪРИФ

Куй буржи вакили ҳамиша катта ишларга қўл уради ва мустақил фаолият юритишни хуш кўради. Доимо биринчи бўлишни истайди. Мақсадга етиш йўлида ўзини ҳам, бошқаларни ҳам аяб ўтирмайди. Ташкилотчиликни ҳам қойиллатиб қўя олади. Дунёда ҳеч нарса Куй буржи вакилининг кайфиятини бузиб, боши берк кўчага киритиб қўя олмайди. Фаоллик ҳам бу бурждагиларга хос фазилатлардан биридир.

Куй буржи вакили ҳеч қачон ортга назар ташламайди. Бир умр олдинга интилиб яшайди. Бирор хатога йўл куйса, сира афсусланмайди. Мақсадига ета олса. ўзини жуда бахтиёр ҳис этади. Ўзи билан ўзи ғурурланишни хуш кўради. Уни келажак, ўтмиш деган тушунчалар умуман қизиқтирмайди. Гарчи кўзлаган ниятларига ета олмаётган бўлса-да, барибир охиригача курашади.

Куй буржидагилар ҳаддан зиёд ўзларига ишонишади. Ҳар бир кичик ишга ҳам бор кучларини сарфлашга одатланишган.

Куй буржидагиларнинг энг нозик нуқгаси. бу — уларнинг боши. Бош оғриғи билан тез-тез азобланиб туришади. Улар ўта сабрсиз. Улар бемор бўлиб крлган пайтларида ҳам ётишни, тузалиб кетишларини кугишни ёктиришмайди. Факат ҳаракат туфайли оғриклардан халос бўлишга интилишади.

Куй буржидаги аёллар факат замон билан ҳамнафас бўлишга, ҳеч бир урф бўлган одат ёки кийим. бўёқка ҳаммадан олдин эга бўлишга интилишади.

Куй буржидагилар якинларига совғалар такдим этишни, буйрук беришни жуда яхши кўришади.

Куй буржидагилардан ажойиб сотувчилар. стомотологлар, механиклар. жарроҳлар. рассомлар етишиб чикиши мумкин. Айниқса, улар орасида спортчилар кўпрок учрайди.

Пулни акл билан сарфлашга одатланишган.

Куй буржидагилар болаликданок кимнидир севиб крлаверишади. Агар кўй буржи вакиди — ўғил бола қайсидир қизни севиб қолса, унга маълум қилиш йўлида ҳеч қандай муаммолардан чўчиб ўтирмайди.

Севгиси рад этилса. ўз жонига қасд қилишдан ҳам қайтмайди.

Агар куй буржи вакиласининг вақт ўтиб ўз турмуш ўртоғи ёки севгилисидан кўнгли тўлмай колса, сира ўйлаб ўтирмай алоқани узиб кўя қолади.

Куй буржи вакили никоҳ ва дўстлик бобида Қисқичбақа, Чаён, Балиқ буржидагилардан нарироқ бўлган хрлда. ўзига Тарози. Ўқотар ва Арслон буржи вакилини қидиргани маъқул.

Куй — Куй буржилари орасидаги мослиги хакида

Бундай жуфтлик ҳаётда камдан-кам хрлларда учрайди. Учраганда ҳам биргаликдаги ҳаёт жуда қисқа вақт давом этиши мумкин. Иўлда учраган биринчи муаммо жуфтликнинг ажралиб кетишига сабаб булади.

Бир-бирига булган турли таъналар ҳам ўртага совукчилик туширади. Негаки. кўй буржидагилар таъна дашномларга токат кила олишмайди. Агар иттифок узок вакт давом килишини исташса. бири сал паст келиши ва ўз жуфтига хизмат килиши лозим.

Бундан ташкари. бахтли бўлишни истаган кўйлар бир-бирларига худди ўзлари каби яхши муносабатда бўлишлари зарур. Масалан, кўй буржи ва- киллари эркинликни севишади. Шундай экан. ўз жуфтига ҳам шуни раво кўра билиши шарт. Ракрбатдан крчиш учун эса гоҳи гоҳида жуфтига эрк бериб турса ҳам ёмон бўлмасди.

Никоҳ омадли кечиши уларнинг ўзларига боғлик. Куй буржидагилар иккинчи даражада крлишни исташмадими. бу никоҳ ҳеч качон бахт олиб келмайди. Бахтли бўлишни истаганларнинг бири барибир ён бериши керак. Мабодо икковлари ҳам ижод кишилари бўлишса. бирбирларига якиндан ёрдам беришади. Бирок ич-ичидан бир-бирларини ракиб дея кабул килаверишади.

Куй буржидагилардан ажойиб, чиройли. аклли болалар дунёга келади. Умуман, бу никоҳ юкррида айтиб ўтганимиздек. доимийликка мойил эмас. Бунга эришиш учун манфаатлар мос келиши, умумий максадлар йўлида биргаликда курашиш лозим.

Иш масаласида улар бир-бирларини у кадар ёктирмасалар-да, яхши шерик бўлишлари мумкин.

Молиявий ютукларга эришиш учун икковлари ҳам тижорат бобида катта тажрибага эга бўлишлари талаб этилади.

Куй — Бузоқ буржилари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифок агар бузок буржи вакили аёл, куй буржи вакили эркак бўлса, омадли кечади. Аввалига кўй буржи вакили бузок буржи килининг дастлабки даврдаги қобилияти, муомаласи бузоқ буржи вакили учун худди ўзини кўрсатишдек туюда бошдайди.

Бузоқ садоқатди ва Куйнинг хурмача қидиқдарини доимо ичга ютиб яшашга қодир инсон. Фақат Куй моддий томондан таъминдашни эпдайдиган бўдиши ҳам зарур. Чунки бузоқ биринчи навбатда ана шу нарсага эътибор қаратади.

Башарти куй буржи вакиди аёд бўдса. бузоқ буржи- даги эркакнинг тебса тебранмаслигидан безор бўла бошдайди. Ҳар бир майда-чуйда ишларга аралашвериши унинг жиғига тегади.

Бундай жуфтликка тегишлилар жуда камдан-кам хрлларда ижод кишилари бўлишади.

Агар сиз бу жуфтликни сақлаб крлишни ҳақиқатан истасангиз. мулойим, меҳрибон бўлинг. Бу кўпроқ бузоқ буржидагиларга тегишли. Ана шунда жуфтингиз сизни барча балолардан асрашга, бахт чўққисига етишингизга катта ёрдам беради.

Куй буржи вакили бўлмиш эркак ўз жуфти уй бекаси бўлишини кўпроқ ёқтиради. Шу ўринда бузоқ буржидан бўлмиш аёл меҳнатсевар эркакларни яхши кўради.

Биргаликдаги ҳаётни узоқ йиллар давом этишини хоҳлаган аёл шуни ёдда тутиши керакки. куй буржи вакили — эркак меҳрни. парваришни хуш кўради. Бузоқ бу ишни қила билади. Истаса, ҳатто Куйга кўз кўриб қулоқ эшит- маган даражадаги куч-қудратни тақдим этиши мумкин.

Ишда улар бир-бирларини ҳурматлашади. Икковлари ҳам ишлашни жондан ортиқ кўришади. Қийинчиликлардан чўчишмайди.

Бузоқ — ажойиб молиячи. У Куйга тижорат бобида ажойиб ютуқлар олиб келади. Хуллас. ишдаги шерикчиликда Куй ва Бузоқ энг қийин вазиятларда ҳам бирбирларини қўллаб-қувватлаб. натижада арзирли ютуқлар- га эга бўлишади.

вакилининг муҳаббатини крзониш йўлида кўп уринишлар килади. Аммо вакт ўтиб бу севги саробга айланиши кутилади. Негаки, улар бир-бирларининг камчиликларини англаб крлишади.

Куй — Эгизаклар буржилари орасидаги мослиги хакида

Умуман айтганда, бу жуфтликни омадли дейиш мумкин. Фақат бир-бирларини тушуна олишса. Акс хрлда Куй (аёл)нинг дағал муомаласи Эгизаклар (эркак)ни чўчи-тиб куйиши ҳеч гап эмас.

Куй ва Эгизаклар ҳаётда ажойиб севишганлар, дўстлар ва ҳамкорларга айлана олишади.

Улардаги кучли эҳтирос турмушда жуда аскртади. Англаб етишадики, улар бир-бирларига жуда мос келишаркан. Агар уларнинг мақсадлари ҳам бир бўлиб чиқса борми. Куй ва Эгизаклардан бахтлироқ. шодонроқ жуфтликни ёруғ дунёда топа олмайсиз. Улар қачон қараса бирга, ҳар бир муаммо устида биргалашиб бош қотиришади.

Тўғри. Куй ва Эгизаклар тез жанжаллашиб крлишади. Бироқ қандай тез жанжаллашишган бўлса. шунча тез ярашишади. Фақат бир ёмон томони бор. Улар эр ёхуд хотинликдан вақти келиб зерика бошлашади. Кимдир буйруқ беришни, кимдир бўйсунишни истамай қолади. Шундай экан, Куй ва Эгизакларни бир-бирларига ўта садоқатли ҳам дея олмаймиз. Ора-сира хиёнатлар бўлиб туриши мумкин.

Куй тадбиркор эмас. Шунинг учун Эгизаклар доимий равишда қандайдир янги режаларни ўйлаб топадики, бу режалар асосида Куй ишлашга. ҳаракатдан тўхтамаслик-ка мажбур бўлади.

Агар Куй Эгизаклар билан аҳил бўлишни истаса. ҳеч қачон баҳсга киришмаслиги лозим. Нега? Сабаби, Эгизаклар ҳар қандай масалада ўзларининг ҳақ эканликларини исботлай билишади.

Эгизаклар турмуш ўртоғига ҳам яқин дўст сифатида муносабатда бўлишни, доимо унга суянишни, маслаҳатлашиб яшашни маъқул кўришади. Буни Куйлар ҳам ҳурматлаб, Эгизаклар истаётган йўлдан бора билишса, нур устига аъло нур бўлади. Натижаси, албатта йиллар ўтиб. фарзандлар дунёга келгач. кўринади. Куй шунда англаб етадики, бир пайтлар ўз жуфтига қулоқ тутиб. уни севиб, ардоқлаб хато қилмабди.

Ишда икковлари ҳам ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета одишади. Куй ҳам, Эгизаклар ҳам жуда аклли, топқир ва ўз ишини яхши биладиганлар хилидан. Мана шу нарса бир-бирларини ҳурмат қилишга мажбур этади.

Куй-раҳбарни Эгизаклар-ходимнинг секин ишлаши, ҳадеганда бир қарорга кела олмаётгани сал крниқтирмаслиги мумкин.

Эгизаклар-раҳбар эса Куй-ходимнинг эркинликка ўчлигини ҳисобга олган хрлда унинг ўзи хоҳламаган ишни бажаришга мажбурлаши яхшиликка олиб келмайди.

Икковлари ҳам яратувчанлик, ижодкорликда бир-бирларидан қолишишмайди.

Куй — Қисқичбақа буржилари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифоқнинг ўзаро муносабатларида жиддий муаммолар юзага келади. Ҳатто кўз ёшлар ҳам тўкилиши мумкин. Куй, агар эркак киши бўлса, доимо Қисқичбақа — аёлни очиқ муносабатларга чорлайверади. Бу ўртадаги совуқчиликка баттар совуқчилик қўшади.

Қисқичбақа-аёл эса қачон қараса, бўлар-бўлмасга аразлаб. рашк қилиб. гумонсираб, жанжал кўтаришдан бўшамайди.

Бу бурж вакиллари аввалига бир-бирларига талпинишади. Лекин вақт ўтиб феъл-атворлар мос эмаслиги билиниб крлади-ю, муаммоларга кўмилишади.

Ўта кучли эҳтирос икковларини турли аҳмоқликлар қилишгача мажбур этиб қўяди. Бироқ турмуш қуришни ҳар хрлда маслаҳат бермасдик. Чунки. оиладаги майдачуйда ташвишлар, Қисқичбақа-аёл кайфиятининг ўзгарув- чанлиги, Куй-эркакнинг ўзини ҳаддан зиёд яхши кўриши муносабатларга барибир путур етказиб куйиши эҳтимолдан хрли эмас.

Бу жуфтликда уйда хўжайин бўлиш учун икковлари ҳам астойдил курашишади. Мана шу нарса ҳам тез орада оиланинг бузилиб кетишига олиб келади. Агар биргаликдаги ҳаётингизни асраб крлмоқчи бўлсангиз. тил топишишга ҳаракат қилинг. Шундай йўл топингки. мақсадларингиз ҳам бир хил бўлсин. Шунда Қисқичбақа ўз аразларини унутиб, Куй эркакка ярашиш учун қўл узатади. тақдирга тан беради.

Куй-эркак оила учун хизмат қилишга. Қисқичбақа-аёл эса шу оилага бахт ато этишга ўрганиши лозим. Агар Куй ўз жуфтининг ички дунёсини ва оилавий анъаналарини ҳурматлай олса, Қисқичбақа пастроқ тушади ва оилавий ҳаёт узоқ йиллар давом этиши мумкин.

Қисқичбақанинг кайфияти тез-тез ўзгариб туради. Интилувчан Куй эса буни дарров пайқамаслиги мумкин. Йўқ, Қисқичбақага ўзини қўлга олиши. керакли мулоҳазалар қилиб кўриши учун вақт бериш керак.

Ишда оилавий ҳаётга нисбатан кўпроқ омад кулиб боқиши кузатилали. Қисқичбақа-раҳбар ўта тажрибали ва у Куй-ходимни ишга олиб сира хато қилмаиди. Негаки, Куйлар саёҳатни. сафарларни жуда хуш кўришади ва сафарга чиқиб муҳим ишларни битириш бобида ҳеч ким уларга тенг кела олмайди. Башарти улар Қисқичбақанинг нафсониятига тегаверишмаса, албатта, тил топишиб кетишади.

Қуй — Арслон буржилари орасидаги мослиги хакида

Арслои ва Куй буржида туғилганларнинг ўзаро муиосабатлари омадли кечади. Куй Арслонга худди боладек қараб. унинг маънавий дунёсини кенгайтиришга ва уни болалик қучоғидан олиб чиқишга интилади. Уларнинг муносабатлари худди икки актёрнинг қизиқарли роль ижро этаётганига ҳам ўхшаб кетади. Иккала бурж вакиллари ҳам ўзларини ҳаддан зиёд севишади ва саргузаштларни хуш кўришади.

Куй Арслонни руҳлантириб. ҳар қандай ишга таваккал қўл уришга чорлай олади.

Агар Арслон буржи вакили Куй буржида туғилган инсонни учратиб, унга бир умрлик йўлдош бўла олишига кўзи етса, сира кечиктирмай никоҳдан ўтиш учун тегишли идораларга етаклаб боргани маъқул.

Чунки бу итгифоқ умрбод давом этади. Арслон ва куй буржи остида туғилган жуфтликлар камдан-кам хрддарда ажрашиб кетишади. Оидавий ҳаёт уларнинг барча ишларига муваффакият бахш этиб, садоматликларининг тобора яхшиланишига ҳам жиддий таъсир кўрасатади.

Бу жуфтликда қўркитишлар, ҳақоратлар, жанжаллар, камситишлар деярли бўлмайди.

Уларнинг организмида куч-кудрат, эҳтирос ва ҳара- катга ташналик шу кадар тўлиб тошганки, уларнинг барчасини биргина оида учун сарфлаб бўлмайди. Яхшиси. ишга сарф этилса, янада тенгсиз муваффакиятларга эри- шиш мумкин. Бу жуфтлик башарти бирор сабаб билан уришиб, жанжаллашиб крлган тақдирда ҳам, барибир орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бир-бирларини тушуниб, узр сўрашади ва яна илгаригидек севишда, ҳурматлашда, яшашда давом этаверишади.

Оиланинг янада мустаҳкамроқ бўлиши учун жуфтлик бир-бирига ён беришни ўрганиши лозим. Масалан, Куй Арслонни, албатта, чин дилдан севиши керак. Шундагина ўртадаги муносабатларга путур етмайди.

Иш масаласида бу икки бурж вакилининг шерикчилиги бироз қийинроқ кечади. Куй-раҳбардаги крбилият тугма. У иш жойида ўзидан бошқани раҳбар сифатида тан олмайди. Агар Арслон-ходим ўз жойини, кимнинг қўд остида ишлаётганини тез англаб, яхши иш кўрсата бошласа, ҳеч қачон Куй-раҳбарнинг танқидига учрамайди. Башарти, Арслон раҳбар сифатида фаолият юритадиган бўлса, Куй-ходим биринчи кунданоқ ўзини кўрсатишга, раҳбарга ёқишга йўл қидириб крлади.

Удар ўртасидаги молиявий битимлар ҳамиша омадли кечади.

Куй — Паризод буржилари орасидаги мослиги хакида

Яқинликнинг илк лаҳзалариданоқ бу икки жуфтлик ўртасида сунъий муносабатлар, эҳтиёткорлик юзага келади. Паризод ўз севгисини доимо сир тутишни афзал кўради. Куй эса бунинг сир эканини билмагани сабаб ўзини алданган дея ҳисоблай бошлайди. Нима қилсин? Барибир Паризодни севади ва негадир совуқконлик бидан муносабат юритаётган севгилисининг кўнглига йўл топиш ҳаракатига тушади.

Тан олиш керак. бу жуфтликнинг иттифоқи фақат ҳисоб-китоб тариқасида вужудга келса. омадлироқ кечиши мумкин. Чунки. икковларининг ҳам фақат ўзларига маълум бўлган ниятлари бор. Бу ниятларга етишиш йўлида ўзларини камтар тутишга. бир-бирларини қаттиқ севадигандек тутишга мажбур бўлишади.

Муҳаббат туфайли қурилган оила эса вақти келиб жиддий муаммоларни юзага келтиради. Олдинига жойига куйилган мулозаматлар, меҳрибонликлар, ресторанмаресторан юришларми, гулдаста тутишларми, ҳаммаси бир кун келиб жанжалларга. хафагарчиликларга, аразларга ўз ўрнини бўшатиб беради. Ҳатто крронги тунлардаги эркалашлар, севги изхррлари. эҳтирослар ҳам ёрдам бера олмай крлади.

Куй ўз ёстиқдоши устидан ҳукм ўрнатишни очиқчасига намойиш эта бошлайди. Паризодни рашк. гумонсирашларга кўмиб ташлайди. Бундан нафақат болалар. балки қўшнилар, яқин қариндошлар ҳам жабр кўради.

Вақт ўгиб Куйнинг Паризодга, Паризоднинг Куйга қизиғи крлмайди. Бир-бирларидан совишади. Икковлари ҳам бир-бирларининг кўзга кўринмайдиган камчиликларини қидира бошлашади.

Шунда муҳаббат туфайли қурилган оилада муносабатлар бирдан ўзгариб, биринчи навбатда Паризод ҳушёр тортади. Ўйлайди. Ажралиб кетай деса, болаларни кўзи қиймайди. Шунда сунъий муомалага ўтиб, шу йўл билан ўзларининг сир тутилган ниятларини амалга оширишга киришишади.

Паризод жуда кўп ишлайди ва Куйдан ҳам шу крида- лар асосида яшашни талаб қилади. Агар ҳаёт шундай давом этаверса, Куйнинг саломатлиги хавф остида крли- ши ҳеч гап эмас.

Хўш. уларни нима ушлаб крлиши мумкин? Маълумки, Паризод топқир, ҳаётда тажрибаси Куйга нисбатан кўпроқ. Куй ҳаммасини обдон ўйлаб, таҳлил этиб кўриб. ўзининг ожиз жиҳатларини тан олиши ва Паризоднинг маслаҳатларига кулок тутиши лозим. Қолаверса. Паризод билан интеллектуал мавзуларда кўпрок сухбат ҳуриши ҳам бу жуфтликнинг сакланиб крлишида катта ёрдам беради.

Ишда Куй ўзининг каисарлик, факат ўз фикрини маъкуллайвериш каби одатларини бир четга суриб кўймас экан. кўзланган натижаларга эришишлари даргумон. Паризодга бундай феъл-атвор ёкмайди. Уни жазавага тушириб кўяди. Уларни факат ишга бўлган умумий муносабат, муҳаббат бирлаштира олади. Улар узок муддат биргаликда фаолият юрита олишмайди. Факат орада танаф- фуслар килиш эвазига иш олиб боришади.

Тижорат ишларида бу икки бурж вакили кўз кўриб кулок эшитмаган бойликларни кўлга киритишади.

Куй — Тарози буржилари орасидаги мослиги хакида

Улар ажойиб жуфтликни ташкил этиши мумкин. Бирбирларини тўлдириб, муносабатлари икковларига ҳам кизикарли. кувнок кечади. Куйнинг таваккалчилиги Тарозини бефарк крлдирмайди. Бу муносабат худди сахо- ватли. одил шоҳ ва нозикнихрл маликаларни ҳам эслатиб юборади.

Тарози Куйнинг ҳаётни севишини, иродаси мустаҳкам бўлишини истайди. Агар шундай бўлиб чикса. у ўз жуфтига жонини беришга-да тайёр туради. Агар ҳаётда ким биландир ярашишни истаётган бўлсангиз-у, бунинг ило- жини тополмасангиз. албатта. Тарози буржи остида туғилганларга мурожаат этинг. Улар бажонидил ёрдам беришади.

Бу жуфтлик ҳамиша бир-бирларининг ожиз ва кучли тарафларини аниклаб, ўз максадлари йўлида фойдаланиш илинжида бўлишади. Тарози мабодо Куйга нисбатан ожизрок бўлса. шубҳасиз. жуда одобли ўкувчилар ролини ўйнай бошлайди. Куйга эса нон, сув берма, кимнингдир устидан ҳукмронлик килиш вазифасини юкла. Бу ишни у жуда койиллатади.

Башарти Тарози мустақил фикрга эга бўлса. у ҳеч қачон кимнингдир келиб ўзига ўргатишига тоқат қила олмайди. Ҳатто Куйнинг буйруқларини ҳам фақат фикрлари билан ҳисоблашган тақдирда адо этиши мумкин.

Куй буржи остида туғилганлар учун бу никоҳ катта синов. Тарози билан биргаликда кўзланган мақсадларга етишни истайди. Чунки бир ўзи ҳеч нарса қила олмаслигини билади. Шу йўлда Тарозининг барча инжиқликдарига, ҳаётдаги баъзи келишмовчиликларга чидашга тайёр туради. Тарози Куйни ҳаётда қандай яшашга ўргатади. Бу иттифоқ қанча вақт давом этиши эса Куйга боғлиқ. Худо кўрсатмасин, ажрашиб кетишса, иккаласининг ҳам қай даражада даҳшатга тушишини. тушкунлик ботқогига ботишини тасаввур этинг.

Улар кундалик суҳбатлар давомида дунёқарашларини янада кенгайтириб боришади. Бир сўз билан айтганда. улар биргаликда ўсишади ва ҳаёт сўқмоқлари бўйлаб биргаликда қадам ташлашали.

Иш масаласида Тарози Куйга ён беришга мажбур. Куй буржидаги раҳбарлар Тарозига ўз имконият сирларини тўлиқ очиш учун имкон бермайди. Бунга унинг талабчанлиги ҳам кўп ҳолларда сабаб бўлади.

Барибир ҳамкорлик уларга омад ва руҳий енгиллик олиб келади.

Куй — Чаён буржилари орасидаги мослиги хакида

Куй ва Чаён ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва яқинлик икки бурж вакилларининг ҳам қайсидир жиҳатдан ўзгаришларига сабаб бўлади. Чаён ҳам Куй каби ўртача ҳаётни ёқтирмайди. Ё осмону фалакка чиқиб кетиши. ёки буткул жарга қулаши лозим.

Чаённинг доимий талпинишларига Куй бепарво бўла олмайди. Инсон сифатида ўзгаришга бўлган иштиёқ икки бурж вакилини бирлашувга олиб келади. Фақат кимдир ён бериши керак. Бунда кўпинча Куйлар ён беришга мажбур бўлишади. Бу ҳам муносабатларни сақлаб крлиш ниятидагина қилинадиган ишдир.

Куй эҳтиросга бой. Чаён эса ҳамиша ўзини олиб кочишга, ҳазил аралаш бўлса-ла. ҳимояланишга уринади. Бу Куйнинг эҳтиросини юз чандон кучайтириб, натижада уйда гўёки бўрон тургандек бўлади. Бу, албатта, яхшиликка.

Лекин бундай эҳтиросли муносабатлар икки бурж вакилининг қўни-кўшниларига нотинчликлар олиб келишини ҳам унугмаслик зарур. Афсуски. буларнинг барчаси вактинча давом этади. Куй ва Чаён бора-бора бир- бирларини тушуна олмайдиган, гаплари крвушмайдиган хрлатга келишади.

Тез-тез жанжал кўтарилиб, уйдаги идиш-товоқларнинг синиши. нималарнингдир тарақлаши яна ўша шўрлик қўшниларнинг тинчини буза бошлайди. Шунда ҳам Куй Чаён сари талпиниб, қайтадан қалбини забт этишга интилади.

Агар бу жуфтликда Куй эркак, Чаён аёл бўлса, жуда мустаҳкам оила пайдо бўлди деяверинг. Йўқ. бу нафақат оила. балки кичик. аҳил бир жамоага ҳам ўхшаб кетади. Ўртадаги иззат-ҳурмат, муҳаббат, эътибор барчанинг ҳавасини келтирмай иложи йўқ. Икковлари ҳам фаол ва ҳушёр. Куй Чаённинг ҳар бир имо-ишорасини ўз вақтида тушуниб. тез ўша ишни адо этишга киришади. Хуллас, икки жуфтлик енгилмас кучга айланишади.

Ҳаётдаги моддий эҳтиёжлар ҳам уларни сира бефарқ крлдирмайди. Шунинг учун доимо ишлашга, пул топишга. оилани мустаҳкам тутишга уринишади.

Икки бурж вакили ҳам дўстликнинг қадрига етади. Агар Чаён билан дўстлашишни истасангиз. кунларнинг бирида ундан қандайдир ёрдам сўраб кўринг. Ортиғи билан ёрдам беради.

Ишда икки бурж вакили никоҳдагидан ҳам яхшироқ муносабатларга эга. Улар эркинликни хуш кўришади ва жуда ақлли. Икковлашиб ҳар қандай ишни дўндира олишади.

Куйлар ўқиш-ўрганишга ўч. Феъли кенг бўлгани сабабли баъзан Чаён билан ўрталарида юзага келадиган келишмовчиликлар ҳам йўл-йўлакай барҳам топиб кетаверади.

Ўзаро молиявий битимлар тузиш ҳам икки бурж вакили орасида омадли кечади. Айниқса. Чаённинг пулни ҳаддан зиёд яхши кўриши шерикчиликни янала мустаҳкамлайди.

Куй — Ўқотар буржилари орасидаги мослиги хакида

Бу ҳам жуда омадли иттифок дейиш мумкин. Эҳтиросга бой саналмиш Ўкотар-аёл Қуй-эркакни бир оғиз сўз билан ўзига бўйсундира олади.

Агар уларни биргаликдаги иш бирлаштирадиган бўлса. кўз кўриб кулок эшитмаган муваффакиятларга эришиш- лари табиий. Уларнинг иккаласи ҳам саёҳатни. турли масьулиятли ишларга таваккал кўл уришни жондан ортик кўришади. Шу жумладан. муҳаббатни ҳам қойиллатишади. Хоҳлаган пайтда ўз ҳаётларини байрамга айлантира олишади.

Шунга яраша ўз вактида тўхташни. яъни чегарадан чикиб кетмасликни ҳам уддалашади. Ҳамиша якин дўстлар уларнинг атрофида гирдикапалак. Бир-бирларига деярли хиёнат килишмайди. Хиёнат қилишса ҳам ўзлари билмаган хрлда шу ишга кўл уриб куйишлари мумкин.

Ўларнинг биргаликдаги ҳаёти мабодо фарзандсиз бўлишсагина зерикарли. аччиқ кечади. холос.

Бу жуфтликда аксар хрлларда асосий бошқарув Куйнинг қўлида бўлади. Ўкртар унга фақат яқиндан ёрдам бера олади. Лекин бу жуфтликнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари йўқ эмас. Улар зерикарли кунларга тоқат қила олишмайди. Икковлари ҳам ўта сабрсиз. ичларида гап сақлай билишмайди.

Шахсий эркинликни оиладаги масъулиятдан устун куйишади.

Шунга қарамасдан бир-бирларини ғийбатчи. душманлардан ажойиб тарзда ҳимоя этишади. Бундай лаҳзалар-да кўпроқ Куй Ўкртарнинг ҳимоясига муҳтож бўлиб крлади.

Башарти оила бузилган тақдирда Ўкртар Куйни ўзига хавфли душман деб санамайди. Аксинча, адашган бир кимса сифатида баҳолаб, айбни ўзига ағдаради-қуяди. Шу билан бирга Куйнинг ярашишини кутиб яшайди.

Ишда агар Куй Ўкртарнинг ҳар бир ҳаракатини назоратга олавермаса. кугилган натижаларга эришишлари мумкин. Куй-раҳбар Ўқотар каби меҳнаткаш ходимларнинг қадрига етади ва доимо улар билан тиллашиб кета билади. Ўкртар раҳбар бўлса. Куйга унинг талабчанлиги, фаоллиги жуда ёқиб тушади. Ишни иштиёқ билан бажарали.

Шерикчиликда ишлаб. қанлайдир сабаблар билан икки тарафга ажралиб кетишса-да. Куй ва Ўқотар ўртадаги илиқ муносабатларни сақлаб қолишади. Керак бўлган-да, бир-бирларига бажонилил кўмак беришади.

Молия, тижорат масаласида Куй ва Ўкртарга еталиган ҳамкор бўлмаса керак. Иккаласи ҳам ақлли, топқир. уддабурон. Пул топиш. пулни кўпайтириш, қанлай сарф-харажатлар қилишни фақат улардан ўрганса бўлади.

Куй — Тоғ эчкиси буржилари орасидаги мослиги хакида

Тоғ эчкиси буржи остида туғилганлар фақат куй буржи вакиллари билан иттифоқ тузишгандагина ўзликлари-ни топишади. Улар маълум муддат ўзаро муносабатларни йўлга куйиш масаласида қийналишади. Куйлар ўзларининг ақлига. крбилиятига негадир ишончсиз назар билан боқа бошлайди. Бу нарса Тоғ эчкиси билан муно-сабатларда, айниқса, ўз аксини топади. Ўзини тутишида. оилавий ҳаётда кўп бора телбанамо кайфиятга тушиб крлади. Тоғ эчкиси эса ўз навбатида ундан интизом талаб қилади.

Ҳа. уларга осон бўлмайди. Навбати билан кўнгил-сизликлар. хафагарчиликлар келиб кетаверади. Тоғ эчкиси Куйнинг илгариги ваъдаларини қачон бажаришини кутиб чайчайди. Тўғри, аввалига бу кутишлар қандайдир ёқимли кечади. Лекин натижаси кўринавермагач, Тоғ эчкиси асабийлаша бошлайди.

Куй-чи? У ҳам албатта қараб турмайди. Ўз жуфтини зериктирмасликка интилади. Турфа хил сайру саёҳатлар уюштирмоқчи, шу йўл билан Тоғ эчкисининг зерикишларига. крвоқ уйишларига, асабийлашишларига барҳам бермоқчи бўлади. Бу ҳам натижа бермагач. ҳаммаси жонига теккан Куй ҳаммасига қўл силтаб қўя қолади.

Жуфтлик аста-секинлик билан маънавий жиҳатдан ўсиб бораверади. Вақт ўтиши билан оилавий муносабатлар хизматдагиси билан аралашиб. оилада ким етакчи бўла олиши мавҳумлашади.

Аслида Куй Тоғ эчкиси учун уй ва оила рамзи бўлса. Тоғ эчкиси Куй учун омад рамзи ҳисобланади. Агар жуфтлик худди шундайлигича крлса, ҳаммаси жойида бўлади. Бундан ташқари, Куй эркак, Тоғ эчкиси аёл бўлса. оилавий ҳаёт ҳавас қилса арзигулик кечган бўларди. Акс ҳолда юкрридаги муаммолардан бошлари чиқмаслиги мумкин.

Бу жуфтлик ўртасида ҳақиқий яқинлик юзага келиши учун ўзаро муносабатларда аниқлик кўпроқ бўлиши лозим. Яъни, аравани баравар тортишлари, бир мақсад йўлида интилишлари зарур. Шунда оилавий ҳаёт жуда ширин кечади.

Куй билан муносабатларда Тоғ эчкиси ўзининг ўта сирлилик одатларини ташлаши тадаб этилади. Бундан кўра эркинликни хуш кўрувчи Куйга нисбатан ички бир матонат билан кўникиши. сабр-тоқатли бўлиши лозим.

Иш масаласида ҳам улар бир мақсад йўлида ҳаракат қилишган тақлирдагина кўзланган натижаларга эришишлари мумкин. Улар бор кучларини сарфлаган хрлда ишлашни ёқтиришади. Ҳар бир ишда тартиб бўлишини исташади. Агар раҳбарлик Куйнинг зиммасида бўлса, Тоғ эчкисини қора ишларга кўмиб ташламаслиги керак. Аксинча, Тоғ эчкиси раҳбар бўлганда ҳам. у Куйнинг зиммасига ҳаддан зиёд кўп ишларни юкламасин. Чунки Куйлар битта ишни танлаб, бутун қалбини ўша ишга бағишлашни хуш кўришади.

Куй — Қовға буржилари орасидаги мослиги хакида

Икки жуфтликка ўртадаги муносабатлар ҳамиша бир олам шодлик. қувонч олиб келади. Ҳаракатчан ва ўта ақлли Қовғага фақат ёниб яшаш. эҳтирос етишмайди.

Лекин Куйнинг эътибори унга ўзгача бир куч-қувват бахш этадики, келгусида унга тенг келадиган ошиқу беқарор бўлмайли. Қовға билан муносабатга киришганлар унинг сирларидан воқиф бўлишга интилмаганлари маъқул. Шунда у оёқларингиз остига бутун дунёни пояндоз қилиши муқаррар.

Бу жуфтлик бир-бирларини ўрта ёшда топишса мақсадга мувофиқ бўларди. Негаки, ёшликда топишганлар ҳар доим ҳам тиллашиб. бирга яшаб кетаверишмайди. Айниқса, Куйнинг доимий интилишлари Крвғага малол келиб, асбийлашишига. натижада кўнгилсизликларга сабаб бўлади.

Лекин бу жуфтликнинг келажак ҳаёти жуда омадли кечади. Улар икковлари ҳам эркинликни хуш кўрадиган, кучли ирода эгалари ва кенг тафаккур эгаларидир. Улар бир жойда ўтиришни ёқтиришмайди. Дўстлари. танишла- ри кўп.

Ўртадаги муносабатлар бошқа бурж вакилларига нисбатан анча узоқ давом этади. Гарчи ораларида бир- бирларига нисбатан кучли эҳтирос. куйиб-ёнишлар бўлмасада, жанжаллар ҳам шунга яраша жуда кам бўлади. Муҳаббат уларга ҳар жиҳатдан ўсишда катта кўмак беради.

Тўғри, эҳтирослар. куйиб-ёнишлар вақти келиб оилавий муаммолар туфайли сўниши мумкин. Ўзини эркин ҳис этмаслик ўртадаги муносабатларга нуқта қўяди. Бу ерда кўп нарса крвға буржи вакилларига боғлиқ. Фақат уги- на муносабатларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш йўлини қидириши зарур. Мабодо бу оилада моддий аҳвол юқори даражага чиқса. шубҳасиз. бу муаммолар ўзўзидан ҳал бўлиб кетади.

Иш юзасидан бу икки бурж вакиллари кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларга эришишлари муқаррар. Куйлар жуда ҳаракатчан, ақлли ва Қовға билан тез тил топиша олишади. Айниқса. Крвга Куйларнинг ўта мада- ниятлилиги ва ўзини артистнамо тутишини ёқтириб қолишади.

Молиявий ҳамкорлик ҳам худди шундай омадли кечади. Куй Қовгани бу соҳада таваккалчиликка ва дастлабки маблағларни қандай тўғри сарфлашга ўргата олади.

Куй — Балиқ буржилари орасидаги мослиги хакида

Куйнинг Балиқ билан муомаласи худди ёши катга одамлар ва болакай ўртасидаги муносабатларни эслатиб юборади. Уларни, албатта чуқур фикрлаш ҳамда кучли ҳиссиётлар боғлаб туради. Куй куну тун Балиқка севги изхррлари йўллашдан толмайди. Балиқ эса булардан чарчаганлиги боисми, янги ҳаётга. янгича муносабатларга интилиб яшайди.

Ўта сирли ҳисобланмиш Балиқлар билан тил топи- шиш соддагина Куй буржи вакилига осон кечмайди. У муҳаббатини исботлашга уринавериб чарчайди. Бироқ Балиқлар бир хил гаплардан тобора узоқлашиб Куй буржи вакилига ҳадеганда йўл беравермайди.

У ўз ички дунёсини ҳаддан зиёл юқори баҳолайди. Бундай иттифоқ Куйларни фожиага, яъни. соғлиғидан айрилишгача олиб келиши мумкин. Унинг Балиққа бўлган муҳаббати ҳамиша азобли ва натижасиз кечаверади. Шундай пайт- лар бўлиши мумкинки, Куй ўзи сезмаган хрлда балиққа хиёнат ҳам қилиб қўяди.

Бу жуфтлик бир-бирига нисбатан қарама-қарши фикрда яшайди. Арзимаган кичик бир муаммо ҳам ўртага совуқ-чилик тушириб куйиши ҳеч гап эмас.

Балиқнинг совуқкрнлиги охир оқибат Куйларни чарчатади. У севги изхррларини йўлламай қўяди. Ва қўл силтаганча Балиқни тарк этади. Қарангки, улар ажрашиб, баъзилар каби азобланишмайди. Аксинча. енгил тортиб, ўзларини худди елкаларидан тоғ ағдарилгандек ҳис эта бошлашади.

Агар бу оилани асраб қолиш ниятида бўлсангиз, Куй ҳам, Балиқ ҳам руҳан ўсиш жараёнига тушиши лозим. Балиқлар очиқроқ бўлсин. Куйлар эса ақл билан иш тутсин. Дарвоқе, Балиқларда ҳам ақлли ғоялар йўқ эмас. Агар шу ғояларини юзага чиқарса, Куйнинг кучига куч қўшилиб, тобора олдинга талпина бошлаган бўларди.

Ишда Куйлар эркинликни жуда яхши кўрадиган шахс сифатида Балиқ раҳбарга бўйсунишлари анча қийин кечади. Улар ўзларини раҳбардан-да ақллироқ, тадбиркорроқ дея ҳисоблашади.

Қасос олишга уста бўдган Балик раҳбарларга эса бу нарса сира ёқмайди ва қандай йўл билан бўлмасин Куй ходимни жазолаш ҳаракатида бўлишади. Агар Куй ходимнинг ўрнида Балиқ бўлиб крлса. уларни бўйсундириш, турли ишларга жалб этиб. кутилган натижаларни қўлга киритиш осон кечади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика