Пул топиш йуллари Эҳтирос кучи

Biznes reja

Эҳтирос кучи

Ненси Андерсон ўзининг «Эҳтирос билан ишланг» китобида эҳтирос ҳақида шундай ёзади: «Эҳтирос — бу кучли ҳаяжон тўла руҳланиш. Бундай сезги бирор-бир нарсага ва одамга нисбатан кучли эътиборга эга одамларда бўлади. Инсондаги эҳтирос жумбушга келса, яхшилик қилиши ҳам, ёмонликка қўл уриши ҳам мумкин. Тарихда эҳтироси кучли одамлар нималарга қодирликларини кўрсатиб келишган. Ҳеч қайси севги тарихи, одамзот ҳаётидаги иқтисодиёт борасидаги ўзгаришлар, фалсафа ёки санъат соҳаси бўладими, эҳтироси кучли шахсларнинг иштирокисиз бўлмайди. Ҳар қандай одам жумбушга келадиган эҳтиросни ҳис этиши мумкин. Пекин ҳамма ҳам унга суяниб иш кўрмайди. Биз бу туйғуни кўпинча яширамиз. чунки ёшликдан олган тарбиямиз туфайли уни кўпинча боғлаб қўйишимизга тўғри келади. Куч — бу ҳаракатлана олишдир. Вояга етиб, қарорларни ўзингиз танлайсиз.Энди ўзингиз хоҳламаган ишингизни қилишингизга ҳожат йўқ — сиз ўзингиз ёқтирган ва истаган ишингизни қилишингиз мумкин. Мана шу ҳаракатланишдаги эҳтиросдир» Ўзингизга шундай савол беринг: агар сиз миллион доллар ютиб олганингизда ишлаб турган жойингизда қолармидингиз? Агар «ҳа» десангиз, унда сизни табриклаймиз!

Агар «йўқ» десангиз, унда ҳаётингиздаги ўзгариши керак бўлган асосий мақсадингиз, юқоридаги саволга ишонч билан жавоб бера оладиган ҳолат бўлиши керак. Мана ўша сизни мақсадингизга яқинлаштирадиган бир неча тамойиллар:

  • Бахт ва муваффақиятга эга бўлиш учун ягона имконият

— ўзингиз севган иш билан шуғулланиш. Ҳар биримиз учун мукаммал иш бор ёки хизматда кўтарилишимиз, биз буни бошқалардан кўра яхшироқ бажаришимиз ҳам мумкин.

  • Сиз қачонки қатъиятли, ишичгизга ўз қувватингизни бера олсангизгина, хоҳлаган ишингизда ишлашингиз мумкин.
  • Фақат ўзингиз ўз тақдирингизнинг эгасисиз, ўзингизгина сизга нима ёқишини ҳал қиласиз. Муваффақият йўлидаги энг катта тўсиқ — бу ўзингиз.
  • Ўзингизга ёққан ишни қилишдан қўрқманг. Қўрқинчга асосланган руҳий тўсиқларни йиқитинг ва сиз ютуққа эга бўласиз. Hanover Insurance суғурта компаниясидаги Уилям О’Брайен ўз интервьюсида айтган сўзларини Питер Сенж ўзининг «Бешинчи интизом» китобида келтириб ўтган: «Асосий ҳаётимиздаги вақтимизни ишга бағишлаб, ҳаётий қониқишни фақат бўш маҳалларда қидириш бахтли ва мукаммал инсон бўлишимизни чегаралаш демакдир». (Демак, бундан чиқди, одам ўз ишини бажариб дам олиши керак, бўш вақтни кутмай!) Соҳангиз бўйича энг зўри бўлинг Генри Форд ўзининг автобиографиясида қуйидагича ёзади: «Мен шундай аҳд қилдимки, даромадлар ишдан устун қўйиладиган компанияда ҳеч қачон ишламайман». Форднинг фикри бўйича, «ҳақиқий бизнеснинг мустаҳкам пойдевори хизмат қилишдир».

Муваффақият яхши хизмат қилишдан қурилади. Муваффақиятли хизмат қуйидагича барпо этилади: соҳангиз бўйича бор куч билан ишлаб, энг яхши бўлиш. Кўпчилик яхши ишбилармон кишилар соҳалари бўйича ишлаш жараёнларида сидқидилдан бажаришга бирор сабаб топишади, биринчи навбатда ўзгаларга ёрдам берадилар. Даромад улар учун асосий мақсад эмас, лекин улар даромад учун ишлайдиганлардан кўра кўп пул топишади. Apple Computer асосчиси Стив Жобс шундай деганди: «Виз бу иш билан пул топиш учун шуғулланмаймиз, маориф тизимидаги жараён бизни ҳавотирга солгани учун бу билан машғулмиз». Бойлик — бу биз қилган хизматимиз учун тақдирланишимиз. Яхши хизмат қилиб, бизга лойиқ мукофот илинжида бўлсак булади. Шунинг учун онг остини дастурлашимиз керак, қанчадир вақт ўтгандан сўнг ўз соҳамизда энг яхши бўлиш учун. Чин дилдан хизмат қилсак, бизга барака уруғлари мукофот қилиб берилади

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика