Бизнесда Тарихдаги “энг яхши” башоратлар …

Biznes reja

Тарихдаги “энг яхши” башоратлар …

Жамоатчилик айрим буюк ихтиролар ҳақида нима деганлигига эътибор қаратинг.
Самолётлар – қизиқ ўйинчоқ, лекин улар ҳеч қандай ҳарбий аҳамиятга эга эмаслар. (Фердинанд Фош, профессор, Ecole Superieure de Guerre, 1882 й.)

Кашф қилиш мумкин бўлган нарсаларнинг ҳаммаси кашф қилиб бўлинган. (Чарльз Дьюэл, Америка патентлар бюросининг махсус вакили, 1899 й.)

Луи Пастернинг микроблар ҳақидаги назарияси – кулгили фантазиядир. (Пьер Паше, Тулуза университети психология профессори, 1872 й.)

Қорин, кўкрак ва мия ҳамиша доно ва ақлли хирург учун ёпиқ бўлади. (Сэр Джон Эрик Эриксон, қиролича Викториянинг бош хирурги, 1873 й.)
640 Кб оператив хотира ҳар қандай одамга ҳам етиб ортиб қолади. (Билл Гейтс, 1981 й.)

100 миллион доллар – Microsoft учун ҳаддан ташқари катта баҳо. (IBM, 1982 й.)

Келажакда компьютерлар бир ярим тонаддан кўп оғирликда бўлмайди. (Popular Mechanics, 1949 й.)

Менимча, дунё бозорида биз бешта компьютер учун харидор топа оламиз. (Томас Ватсон, IBM компанияси директори, 1943 й.)

Мен мамлакатни бўйига ҳам энига ҳам кезиб чиқдим, ақлли одамлар билан мулоқотда бўлдим ва сизга шуни аниқ айтишим мумкинки, маълумотларни қайта ишлаш шунчаки инжиқликдир ва бу мода бир йилга қолмай ўтиб кетади. (Prentice Hall нашриёти муҳаррири, 1957 й.)

Ҳеч кимда уйида компьютерга эга бўлиш эҳтиёжи пайдо бўлиши мумкин эмас. (Кен Ольсон, Digital Equipment Corp. Корпорациясининг президенти ва асосчиси, 1977 й.)

Ушбу нарсада қандай фойдали жиҳат бўлиши мумкин? (Advanced Computing Systems Division of IBM да микрочип яратиш ҳақидаги муҳокамада берилган савол, 1968 й.)

Телефон деб аталган ускуна унга алоқа воситаси сифатида қараш учун жуда кўплаган камчиликларга эга. Шунинг учун ушбу ихтиронинг ҳеч қандай қиммати йўқ деб ҳисоблайман. (1876 йилда Western Union да бўлган муҳокамадан)

Ушбу симсиз мусиқали қути ҳеч қандай тижорат қимматига эга эмас. Ким бирорта аниқ одамга йўналтирилмаган нома учун ҳақ тўлайди? (David Sarnoff ассоциациясининг ҳамкорлари радио лойиҳасига инвестиция қилишни сўрашганда берган жавоб, 1920 й.)

Концепция қизиқарли ва яхши расмийлаштирилган. Лекин ғоя ишлай бошлаши учун унда маъно бўлиши керак. (Yale University профессорлари Фред Смитнинг уйга элтиш хизматини ташкил қилиш ҳақидаги таклифига жавоби; Фред Смит Federal Express Corp. етказиш хизматининг асосичи бўлади)

Актёрларнинг гапиришлари қайси аҳмоқни қизиқтиради? (Warner Brothers асосчисининг кинемотографда овозни қўллашга реакцияси, 1927 й.)
Бизга унинг овози ёқмайди ва умуман, гитара – бу кечаги кун. (The Beatles гуруҳининг 1962 йилда ёзувини рад қилган Decca Recording Co.нинг жавоби)

Ҳаводан оғир бўлган учувчи машиналар бўлиши мумкин эмас! (Лорд Кельвин, Қироллик Жамияти президенти, 1895 й.)

Профессор Годдар ҳаракат ва реакция ўртасидаги муносабатларни тушунмайди. Унга реакция учун вакуумга нисбатан яхшироқ тўғри келадиган бошқа шароитлар кераклиги маълум эмас. Профессорга ҳали ўрта мактабдаёқ бериладиган элементар билимлар етишмаётган кўринади. (“New York Times” газетасининг Роберт Годдарнинг раета яратиш мавзусидаги иши тўғрисидаги асосий мақоласидан, 1921 й.)

Сизнинг устингиздан кулишса, тушунишмаса ёки сизни сўкишса, қўрқманг. Сизни омадсиз, қўлидан иш келмайдиган одам деб ҳисоблайдиганларга ишонманг. Тасаввур қилинг: юқоридаги даҳолар уларнинг ўқитувчилари ва яқинлари айтган гапларга ишонишганда ҳозир дунё қандай бўлган бўлар эди?
Агар ўзингизга ишонсангиз, ҳаммасига эришасиз. Агар ишонмасангиз – ҳеч нарсага ва ҳеч қачон эришмайсиз. Бизнинг ҳар биримизда улкан очилмаган потенциал мавжудлигига ишонамиз. Ҳар биримизда буюк инсон яширинган. Энг асосийси – уни уйғотишимиз, машқ қилдиришимиз, унга қолоқлик, қобилиятсизлик ва ботқоқликка қарши тура олишга ёрдам беришимиздир. Кўпчилик одамлар ҳозирнинг ўзидаёқ дўзахда яшаётганлигини тушунишмайди ва дўзахдан қўрқишади. Улар шу ҳаётнинг ўзидаёқ қобилиятсизлик ва қолоқликдан азобланишяпти. Энг асосийси – ўзингизга ишонч!

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика