Бизнесда Менинг ходимларим — аҳмоқлар!

Biznes reja

Менинг ходимларим — аҳмоқлар!

(Улардан биттасини ҳар куни эрталаб кўзгуда кўрасиз)

Кўпчилик ҳолларда раҳбарлар муаммоларнинг илдизини ўзларидан қидиришлари керак. Айниқса улар аҳмоқ ходимлардан ва нормал ходимни топиш муаммо эканлигидан шикоят қилишаверишса.
Берилган вазифани бошиданоқ бажаришни қийинлаштирадиган бир нечта факторларга эътиборингизни қаратинг.
Вазифани аниқ қўймаслик. SMART қоидасининг бузилиши (вазифа аниқ, ўлчанадиган натижали, етишиб бўладиган, реал ва аниқ муддатларга эга бўлиши керак).
“Буни ҳал қил” дейиш кўпчилик ҳолларда раҳбар истагандек ва аниқ муддатларда ишнинг бажарилишини таъминлашнинг энг яхши йўли эмас. Ходим, одатда, юзага келган муаммони ҳал қилишни ўзи билганча ва ўзининг приоритетлари бўйича амалга оширади. Ушбу тушунчалар раҳбарнинг истаганидан анчагина фарқ қилиши ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.
Охирги натижа мавжуд эмас. Ходим фақат оралиқ мақсадни, масалан, “Шундай шаклли қути ясаш керак”лигини билади. Тегишлича у қути нимага кераклиги, уни қандай қилиш ва қандай қилмаслик кераклигини ўзича ўйлаб топади. Кўпчилик ҳолларда натижа кутилгандек бўлмайди. Чунки энг муҳим деталлардан биттаси унутиб қолдирилган бўлади (масалан, қутида мўрт нарса      ташишмоқчи ва унинг ичига амортизацияловчи тўлдиргич солинмаган). Эсдан чиқарилган нарсани тўғрилаш, бирданига қилганга қараганда анчагина қимматга тушади.
Бажарувчининг ресурсларининг етарли эмаслиги. Вазифани бажариш учун керак бўладиган ресурсларнинг етишмаслиги ёки йўқлиги: ваколат, ахборот, кўникмалар, вақт, пул, асбоб-ускуналар ва бошқалар. Вазифани бажарилганлиги ҳақида ҳисобот топшриш вақти келганда ходим учун “менга омборда беришмади” дейиши ўзини оқловчи баҳона бўлиши мумкин. Лекин бундан сизга енгил бўлиб қолмайди.
Бажарувчининг мотивацияси йўқлиги ёки унинг тўлиқ демотивацияси. Бунда бажарувчи “барибир бу ҳеч кимга керак эмас”, “аҳмоқона вазифа” деб ҳисоблаши, унинг бевосита раҳбари эса оловга мой қуйиб, “сен ҳеч нима қила олмайсан”, “қўлингдан бирор иш келмайди” дейиши ва муваффақиятсизликка учраганда дағаллик қилиши ҳамда ҳамманинг олдида сўкиши ҳаммасини йўққа чиқаради. Муваффақиятга эришганда раҳбар ёки ҳамкасбининг барчасини ўзининг ҳисобига ёзиб қўйиши ҳам мотивацияга кучли таъсир кўрсатади.
Назорат муаммолари. Назоратнинг етишмаслиги (назорат нуқталарининг йўқлиги) ёки ҳаддан ташқари назорат (ходимни ҳар бир неча минутда текширишади).

Ҳаддан ташқари кўп бажарувчилар. Битта вазифани ораларида келишув бўлмаган ва ўзича ишни бошқаси қилади деб ўйлайдиган бир нечта ходимларга бериш.
Ходим томонидан вазифанинг деталларини ўзича ўйлаб топиш. Кўпчилик ҳолларда раҳбар кўпчилик нарсаларни оддий, аниқ нарса деб билади, лекин аслида ходим учун бундай бўлмайди. Ортиқча савол бериб, хўжайиннинг жаҳлини чиқармаслик учун бажарувчи ундан нимани исташаётганинин ўзи ўйлаб топади. Кўпинча бу раҳбарият ундан истаётган нарса бўлиб чиқмайди.
Вазифани иш жараёнида ўзгартириш. Вазифани бажариш критерийларининг доимий равишда ўзгартирилиши, айниқса бажарувчини бу ҳақда огоҳлантиришмаса.
“Чўпон”ларнинг кўплиги. Бажарувчининг бир-бири билан мос келмайдиган (вақт ёки ресурслар бўйича) ишларни бажаришини талаб қилувчи бир нечта бошлиғининг бўлиши.
Ушбу рўйхатни қоғозга чиқариб олинг ва ундан ходимларингизга навбатдаги вазифани бераётганингизда текшириш учун рўйхат сифатида фойдаланинг.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: ходимингизни овсарликда айблашдан олдин яхшилаб кўзгуга қаранг.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика