Бизнесда Мен ўз бизнесимдаги энг зўр ходимман!

Biznes reja

Мен ўз бизнесимдаги энг зўр ходимман!

(Шунинг учун анча йиллардан буён фирманинг даромадини                                                                       ошира олмаяпман)

Энди бўлса тадбиркорларга савол: 98% бизнесларнинг асосий муаммоси нимада? Йўқ, бу қобилиятли ходимларнинг етишмаслиги ҳам ривожланиш учун маблағнинг етишмаслиги ҳам эмас. Ҳар томондан сиқаётган рақобатчилар ҳам эмас. Ҳатто сизнинг ҳақингиз бўлган пулларни нимагадир тўлашни истамаётган аҳмоқ мижозлар ҳам эмас.
Асосий муаммо сиз (корхона эгаси сифатида айнан сиз) бизнесга ишга қарагандай қарашингиздир.
Иш – бу бирор иш қилиб, сиз ИЧИДА ишлаётган нарсадир. Бизнес – бу бирор нарсани яратаётиб, сиз УСТИДА ишлаётган нарсадир.
Бизнесда муваффақиятли бўлиш учун бизнес ичида эмас, бизнес устида ишлаш керак. Доимий равишда уни яхшилаш, сифат жиҳатдан ўзгартириш, янги ғоялар, стратегиялар ва тактикаларни амалга ошириш керак. Компаниянинг     ривожланиши ва уни бошқаришнинг барча асосий кўрсаткичларини доимий равишда ўлчаш ва назорат қилиш керак (сиз буни қиляпсизми?).
Бунинг ўрнига сартарошхоналарнинг эгалари соч олишади. Автосервис эгаси — машина тузатади. Магазин эгалари — сотишади ва омбордаги маҳсулотларни санашади… Бу вақтда эса уларнинг омадли рақобатчилари ўзларининг бизнеслариин яхшилаш ва уни янги даражага олиб чиқиш ҳақида ўйлашади.
Агар биз кўпроқ вақтимизни бизнесдаги техник ишларга сарфласак – биз бизнес устида ишламаётган бўламиз. Шунчаки бунга бизнинг вақтимиз қолмайди.
Ажойиб парадокс пайдо бўлади:
Ё биз ишлаймиз – ёки бизнес.
Шунинг учун танлаш керак бўлади. Сизнинг тасаввурингизда сизнинг ўзингиз бошқа ҳар қандай одамга нисбатан ҳамма нарсани яхшироқ бажарасиз, шундай эмасми.
Сиз кимни ишга олишингиздан қатъий назар – айниқса бошида – кимгадир буни қандай қилиш кераклигини тушунтириш, унинг изини текшириш ва тўғрилашдан кўра ўзингиз қилиб қўя қолганингиз маъқул кўринади.
Бу ҳамма дуч келадиган умумий муаммодир. Шунинг учун бизнесни ўзгартиришдан олдин унинг эгасини ўзгартириш кераклигини тушунишингиз керак бўлади.

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика