Бизнесни тизимлаштиришни нимадан бошлаш керак?
Бизнесни тизимлаштириш кераклигини англаганидан кейин бизнес эгаси тмзимни қуришга боши билан шўнғиб кетади ва … тасодифан пул тугаб қолади. Энди автоматлаштириш бир чеккага суриб қўйилади ва бизнесмен бизнеснинг кундалик ишларини бажаришга ўтиб кетади: мижозларга ўзи телефон қилади, етказиб берувчилар билан жанжаллашади, ходимларни ”тепади” ва бошқалар билан шуғулланади. Шунда унинг миясига қуйидагича фикр келади: “Кимга керак бу бизнес-жараёнлар. Уларсиз ҳам яхши кетаётган эди. У билан шуғулланишни бошлашим билан фалокат юзага келди. Усиз амаллайман”.
Муаммо шундаки, энг асосий кўрсаткич – бу даромадлиликдир. Агар пул бўлмаса, қанча оптималлаштирсангиз ҳам, автоматлаштирсангиз ҳам ҳеч қандай натижа бўлмайди. Шунинг учун автоматлаштириш ва оптималлаштириш учта босқичда амалга оширилиши керак:
1. Барча савдо участкаларини ишга тушириш ва фойдани ошириш. 2. Олинган фойдага бизнесни оптималлаштириш.
3. Кейин бизнес-жараёнларни автоматлаштириш.
Агар тартибсизликни автоматлаштирсангиз, “ўта тез тартибсизлик” пайдо бўлади. Корхона ичидаги бизнес-жараёнлар қанчалик ёмон ташкил қилинган бўлса, автоматлаштириш уни шунчалик тезроқ фалокатга олиб келади.
Автоматлаштириш, умуман олганда – бу ҳаракат тезлигини оширишдир. Образли гапирсак, олдин бензин қуйиш керак. Яъни ишни такомиллаштириш учун олдин корхонанинг фойдалилигини ошириш, пул ишлаб топиш керак.
Кейинги қадам – корхона тўғри йўлда ҳаракатланиши учун ички жараёнларни оптималлаштиришдир. Фақат шундан кейингина тезликни ошириш мумкин.