ТИРНОК

ТИРНОҚЛАРНИНГ ЎСИБ КИРИШИ DAVOLASH

ТИРНОК

 

ТИРНОК ТИРНОҚЛАРНИНГ ЎСИБ КИРИШИ

иш, оёқ панжалари бўғимлари, боғламлари ва мушакларининг заифлиги, шахсий гигиенага риоя қилмаслик, тирноқ олиш техникасини нотўғри бажариш,

қандли диабет, оёқларда қон айланишининг ёмонлашиши билан кечувчи касалликларнинг, анемия, гижжа инвазияларининг уйғунлашиб келиши ҳам бу касаллик тараққиётига маълум даража ҳисса қўшади.

Камданкам ҳолларда қўл бармоқларининг тирноғи ўсиб кириши ҳоллари кузатилади. Мен ўзимнинг чорак асрлик фаолиятим мобайнида бундай беморлардан бор-йўғи 6 нафарини кўрдим.

Оғриқни тез бартараф қилнш усули

Усиб кирган тирноқни мустақил даволайман деб овворайи-жаҳон бўлманг. Шифокорга мурожаат қилгунингизга қадар қуйидаги усулларни қўллашингиз мумкин.

Тирноғи ўсиб кирган соҳага муз қўйинг, бу шишларцд ка_ майтириб лўқиллашларни анча сусайтиради.
Илиқ сувли тоғорага туз солиб оёқни ботириб ўтиринг, бу усулда ҳам тузлар шишни тортиб олиб, огриқ ҳиссини камайтиради.

Доктор Гарольд Фишман қуйидаги оддий ва анча самарали усулни таклиф этади; тирноқни этга ўсиб кирган четига ипдек эшилган ва йодга шимдирилган пахта қўйиб, бинт билан ўралади.

Ҳар куни бу соҳага бир томчи 5% йод томиздирилади. Иоднинг 5% настойкаси тирноқнинг қаттиқ қаватини емириб, юмшатиши натижасида у энди ичкарига эмас, балки тепага қараб ўса бошлайди.

Албатта, тирноқларни олишда қуйидаги талабларга жавоб бериш керак; биринчидан, тирноқни этга нақ тақаб олмасдан, балки 1 мм атрофида теридан узоқда қирқиб олиш лозим, иккинчидан тирноқ четлари думалоқланмасдан, бурчак ҳосил қилиб турсин.

Шундагина тирноқ четлари остидаги тўқималарга босим ҳосил қилмасдан, уни турли таъсиротлардан асрайди.

Шу билан бирга ёши улуг одамларда тирноқ қалинлашиб кетиб, тагидаги тўқималарга босим ортади, бу ҳам унинг ўсиб киришига омил бўлади.

«Агар тирноқларингиз ўсиб кирган бўлса, уни фақатмутахассис даволаш лозим» — дейди доктор Ван Пелт.

Тирноқнинг ўсиб кирган қисми қирқиб олиб ташланади». У тирноқнинг бир қисмини қирқиб олиб ташлаш амбулатория шароитида бажариладиган энг самарали операция деб ҳисоблайди.

Аммо, мен бу фикрга қўшилмайман. Узимнинг хирургик амалиётимда мен тирноги ўсиб кирган минглаб одамларни кўрувдан ўтказдим, даволадим.

Айнан ана шундай чала операция бажарилган одамларнинг деярли ҳаммасида тирноқ маълум муддатдан кейин этга қайтадан ўсиб кирган.

Чала иш барибир чала-да, тирноқни ярмини олиб ташлашнинг ҳеч қандай нафи йўқ, бундай ҳолда душман тирноқдан бутунлай воз кечилиши керак.

Чунки ичкарига қараб ўсиш мобайнида унинг илдизи ҳам деформацияланиб, қийшайиб кетган бўлади, шу боис янгидан ўсган тирноқ боз яна аввалгидек йўналишда ўсади.

Доно халқимиз бежизга « Чала мулла юрт бузар», «чала тўйгандан. чала ўлган яхши» қабилида мақолларни келтирмаган.

Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас, тирноқ ўсиб кирган соҳанинг юмшоқ тўқималари узоқ яллиғланиш ва босим остида гипертрофиялашиб (катталашиб) кетади, бу ҳолат янги тирноқнинг унга қайтадан ўсиб кириши учун омил бўлиб туради.

Шу сабабдан ҳам тирноқ тўла олиб ташланиб, унинг тагига йиғилган йиринг чиқариб олингач, тирноқ ўсиб кирган тўқималар баайни ҳандалак тиликлагандек қилиб, суякка қадар олиб ташланиб, ўзаро чокланади. Бунинг натижасида тирноқ ўсиб кирадиган тўқималарнинг ўзи қолмайди.

Мен беморларимнинг деярли барчасига айнан шундай операцияларни уйғунлаштириб қўллайман, шукурки, уларнинг бирортасида тирноқнинг ўсиб кириши қайталангани йўқ.

Тиббиётда бу борада оғриқсизлантириш усулини Оберст Лукашевич, бу самарали операция усулини эса

Вреден операцияси деб атайдилар.Кези келганида шуни айтиб ўтайин, ушбу самарали оғриқсизлантириш усулини 1909 йилда олмоп олими Оберст ихтиро қилган бўлиб, Лукашевичнинг унга мутлақо алоқаси йўқ.

Тирноги чети тўлалигича ўсиб кириб улгурмаган айрим бсморларимда эса қуйидаги оддий ва самарали усулни қўллабетарлича наф олдим; бунинг учун беморнинг бармоги яхшилаб дезинфекцияланиб,

тирноқнинг эт билан бириккан жойидан 2-3 мм четроқда кўндаланггига то сезги ва оғриқ пайдо бўлгунига қадар ариқча ҳосил қилдим.

Бу мақсадлар учун стерилланган, кўндаланг кесими учбурчакли эгов, ёки махсус маникюр эговчасидан фойдаланса бўлади.

Орадан 10 кун ўтиб тирноқ яна ўсгандан кейин яна бир карра шундай ариқча ҳосил қилинади. Бу муолажада тирноқнинг қаттиқ устки қисми босими камайиб, энди анча тўгри ўса бошлайди ва тавсияларга амал қилиб юрилса, этга қайтадан ўсиб кирмайди.

Халқимизда «Тор жойда ош егандан кўра, кенг жойда мушт еганинг афзал», «Сичқон сигмас инига, ғалвир боғлар думига» қабилидаги мақоллар бежиз пайдо бўлмаган.

Шу боисдан ҳам тор туфли кийиб юришдан тийилинг, биринчидан ўзингизни анча эркин ва бахтли ҳис қиласиз, иккинчидан тирноқларингиз ўсиб кириб азоб бермайди.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика