МЕНСТРУАЛЬНОГО

ХАЙЗ

ХАЙЗ

ХАЙЗ

ҲАЙЗ ОЛДИ ОҒРИҚЛАРИ
Аксарият аёлларда бир хил манзара ой сайин кузатилади. Ҳайзга одатда бирор ҳафта қолганида баданида шиш пайдо бўлади, сезувчанлик ошади, кўкрак безлари, оёқлар, қовуқнинг боши, бели соҳаларида огирлик, огриқ, ўринсиз жиззакилик, иштаҳанинг кучайиб кетиши кузатилади.

Улар бу пайти ортиқча вазн йиғишлари, агар мигренга мойиллик бўлса, бош оғриғи хуружлари пайдо бўлиши мумкин.

Ҳайз бошланиши билан шишлар ўтади. аммо ҳали азоб-уқубатлар адо бўлди деб айтиш қийин, шишларнинг ўрнига хуружлар алмашинади. Бу хуружлар одатда ҳайзнинг 2 кунларига келиб авжига чиқади ва аста-секин камаяди.

Ушбу аломатлар иш қобилиятини пасайтирадиган даража- да кучли бўлса, ундан қутулишга ҳаракат қилиш лозим.

Оғриқни тез бартараф этиш усули
Ҳайз олди оғриқлари махсус даво курси ўтказишни талаб қилмайди, шу боисдан огриқнинг жадаллиги, давомлилиги ва хуружлар сонига қараб уй шароитида уларга қарши курашиш мумкин.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра сачратқи, малина, наъматак дамламаларидан асал қўшиб ичиш оғриқ ҳиссини анча камайтиради.

Ҳайз маҳалида ярим соатлик сайр қилиш ҳам оғриқ ҳисларини камайтириши исботланган. Сайр пайти инсоннинг кайфити кўтарилади ва огриқдан алаҳсиш рўй беради.

Бел, қорин ва оёқларни уқалаш ҳам анча наф бериши мумкин. Бугунги кунда спорттоварлар магазинида жуда яхши вибромассажлар сотилмоқда, улардан 20 дақиқа мобайнида фойдаланиш оғриқ ҳисларини тенг ярмига камайтиради.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Даставвал шифокор кўригидан ўтиб, огриқларингиз махсус даво курсини талаб қиладиган қандайдир дарднинг асорати эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Шифокор синчиклаб текширишлар ўтказганидан кейин ҳайз олди оғриқларини бутунлай бартараф қиладиган даво курсини таклиф этиши мумкин.

Масалан, айрим аёлларда ҳайз олди синдроми қонда прогестерон гормонининг камайиб кетиши билан боглиқ бўлади, мабодо шу вариант аниқланса, унда ҳар гал оғриқ хуружларини мазкур дори билан, яллиғланиш бўлса, антибиотиклар билан бартараф этиш мумкин бўлади.

Ҳомиладорликка қарши воситалар ҳам ҳайз олдн оғриқларини пасайтириши аниқланган. Калифорпиялик док тор Андрэ Рэпкин бундай пайти ибупрофсп прсплрши/мп қабул қилишни тавсия этади.

Унинг фикрича бу дорини оғриқ бошланишидан аввал қабул қилиб, 2 кунгача қўллаш мумкин. айрим шифокорлар эса шишни камайтириш учун пешоб ҳайдовчи препаратлардан тавсия қилади.

Мен бундай беморларга но-шпа таблеткасидан кунига 2 марта, 2-3 кун мобайнида қабул қилишни, ёки папаверин шамчасидан ичакка ҳар кечаси, 2-3 кунгача қўйишни, кўп миқдорда наъматак, малина дамламасидан ичишни, бадантарбия билан шуғулланишни тавсия қиламан.

Олимларнинг тадқиқотлари жисмоний жиҳатдан чиниққан, юриш, югуриш, сузиш, велосипед ҳайдаш қорин олд девори мушакларни прессини кучайтириш билан мунтазам шуғулланувчи аёлларга ҳайз олди синдроми хавф солмаслигини аниқлаганлар.

Бундай пайти рацион таркибидан кофеин, тамаки ва спиртли маҳсулотларни бутунлай олиб ташлаш, таркибида магний, калий ва клетчатка кўп бўлган мева-сабзавотлардан истеъмол қилишни тавсия этаман.

Шунингдек. компливит, ундевит, витамикс КЛАССИК, олиговит, гендевит каби комплекс дармондорилар ҳам етарлича самара беради

Добавить комментарий