УМУРТКА

УМУРТКА

УМУРТКА

УМУРТҚА ПОҒОНАСИ ВА ОРҚА МИЯ КАСАЛЛИКЛАРИ

Дунёда бели ва елкаси оғримайдиган одамнинг ўзи йўқ.

Илмий-тиббий адабиётларда келтирилган статистик маълумотларга қараганда одамларнинг 80,0% дан ортиғи вақтивақти билан умуртқа погонаси соҳасида турли жадалликдаги
оғриқларни ҳис этади.

Бу статистик маълумотнинг рақами эса
айниқса одам 40 ёшдан ўтганидан кейин сезиларли даражада ошади. Фақат умрининг адогига қадар жисмоний тарбия, соғлом турмуш тарзи, оқилона парҳез билан яшаган одамгина бу аср балосидан шикоят қилмай ўтиши мумкин.

Инсон табиатнинг энг юқори поғонасида турган бир бўлаги, Аллоҳ уни жуда мурккаб ва мукаммал қилиб
яратган. Бу ҳақда Қуръони каримда «Дарҳақиқат, биз уни мукаррам ва аъзоларини муътадил қшиб яратдик»
деган мазмунда оятлар кўп учрайди.

Умуртқа поғонаси эса ана шу мукаммал ва муътадил вужуднинг энг мураккаб ва кўп вазифали аъзолар жамланмасидир.

Одамда умуртқа поғонаси 32-34 та суяклардан. 100 дан ортиқ бўгимлардан, 130 га яқин боғламлардан ва пайлардан, 35-37 тага қадар умутқалараро тоғай ҳалқалардан иборат.

Умуртқа поғонасининг фаолиятига бевосита, ёки билвосита таъсир кўрсатадиган кўндаланг-тарғил мушакларнинг сони 200 дан ошади.

Умуртқа поғонаси инсон вужудини бошидан адоғига бириктириб, ўзида тутиб турувчи мукаммал қурилмадир!

Дарҳақиқат, бошларимиз, қўлларимизда кўтараётган юкларимиз, кўкрак қафаси, қорин. айрим ҳолатларда эса ҳатто оёқларимиздаги зўриқишлар ҳам биринчи навбатда умуртқа поғонамизга, айниқса унинг бел қисмига тушади.

Буларнинг бариси бир неча ўн йиллар, муттасил, сурункасига давом этаверганидан кейин албатта унинг иш фаолиятига, анатомияси ва физиологиясига таъсирини кўрсатади. Бу таъсир эса турли жадалликда кечувчи бел огриқлари билан намоён бўлади.

Бел-инсоннинг энг кўп зўриқишни ўзида ҳис этадиган тана қисмидир! Халқимизда бел ҳақида жуда иборалар кўплиги ҳам бунинг бир тасдигидир.

Бел бойламоқ, бели бақувват, ишнинг белига тепмоқ, белида белбоги бор, бели оғримаганнинг нон ейишини кўр, бели синмоқ,

бел олишмоқ, белга мадор бўлмоқ, бели чиқиб кетди, белига уради, бели огрийдими, қамишдан бел бойлаб, бёли букилди, бел бўлмоқ, бел белламоқ, бел босмоқ, беланги бўлди, белини тикламоқ иборалари (Маҳмуд Саттордан) ҳам инсонда бел билан боғлиқ муаммолар талайгина эканлигини кўрсатиб турибди.

Таассуфки, «чала мулла юрт бузар» деганларидек, бугунги кунда бел огриғида, хусусан умуртқа поғонасининг чурралари, протрузиялари, остеохондроз (туз йиғилиши оқибатида ҳарактчанлиги камайиб, оғриқ пайдо бўлиши),

шикастланишларида, неврит ва радикулитларида инсон анатомияси ва физиологиясига бутунлай зид, тиббиёт нуқтайи-назари билан қаралса бемантиқ тавсиялар берувчилар кўпайиб кетди.

Ана шундай тавсияларни ҳатто, олий маълумотли, айрим ҳолларда эса ҳатто илмий даражасига эга шифокорлардан, аксарият ҳолларда эса ўзича бир юмалаб, журналист ёки тракторчидан табибга айланиб қолган кимсалардан эшитасиз.

Бу тавсиялар бир оз муддат беморга енгиллик белса-да, чурра ёки остеохондрознинг огирлилик даражасини ошириб юборади ва кейин- чалик тузалмас дардга айланишига олиб келади.

Аллоҳ инсонни ҳаракат ва меҳнат учун яратди, бунинг учун унинг барча аъзо тизимларини муътадиллаштириб, мослаштириб берди.

Инсоният ўз тараққиёти (эволюцияси) мобайнида бунга узоқ йиллар амал қилиб келди. Аммо, сўнгги юз йилликда унинг табиат билан бўлган мана шу нозик муомаласига кескин путур етди.

Агар ўн тўққинчи асрнинг бошларида рўйи-заминда бажариладиган ишларнинг 95 % дан ортиқ қисми қўлда, фақат 5% га яқини механизация ёрдамида бажарилган бўлса.

йигирманчи асрнинг охирига келиб бу кўрсаткич бутунлай тескари кўринишга эга бўлди. Тамаддун (цивилизация) бетўхтов ва шиддатли кечаётган асримизда эса жисмоний меҳнат тобора камайиб, механизация ва автомати зация жараёнлари кескин кўпаймоқда,

бу эса экологиянинг бузилишлари, гиподинамия (кам ҳаракатлилик), ортиқча вазн тўплаш, қандли диабет, жигар ва юракнинг ёғ босиши, артериал гипертония (хафақон), аъзо ва тизимларда туз йиғилиши каби асоратларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Энг ёмони қирқта саволга битта жавоб берган Афандига ўхшаб, ўзларини халқаро даражадаги экстрасенс, ҳатто академик (профессор ёки доцент ҳам эмас, айнан академик), дуохон, парихон, азайимхон, магия мутахассиси деб атовчи чала муллалар кўпайиб кетиб,

ҳатто сизга юз йиллик соғлом умр ва минг йиллик жинсий қувват ваъда этувчи китоблар ҳам чоп этмоқдалар.

Малахов каби кофирлар эса белинг оғриса ҳам пешоб ич, томоғинг оғриса ҳам қабилида 100 саҳифадан зиёдроқ қоғозни макруҳ қилиб, алмойи-жалмойи тавсиялар бериб юрибди.

Ваҳоланки, ислом покликдир, мусулмон киши эса ҳеч қачон ҳаром ҳисобланган нарса билан даволанмаслиги керак.

Бир вақтлар Анатолий Кашпировский. Алан Чумак. Жуна Двиташвилига ўхшаб кетадиган қаллоблар ўзимизнинг диёримизда ҳам кўплаб чиқиб, одамларни роса лақиллатиб пулларини олган, энг ёмони қимматли вақтларини ўғирлаган эдилар.

Аммо, энг олий ҳакам-вақт ҳаммасини ўз ўрнига қўйди, улар- нинг аксарияти сув устидаги муваққат кўпиклардек йўқликка юз тутдилар.

Қўлингиздаги ушбу рисола айнан мана шу адашишлардан сизни огоҳ этиш, саломатлигингизнинг 95% дан ортиғи айнан ўзингизнинг қўлингизда эканлиги, уни фақаг оқилона ва одилона бошқаришингиз лозимлигини тушунтиришга хизмат қилади.

Муаллифнинг бир неча ўн йиллик тажрибалари ушбу рисолани яратишга имкон берди. Агар уни ўқиб, ўз саломатлигингизни бир қадар тиклаб ололсангиз, бу бизнинг катта ютуғимиздир.

Зеро, мустақил юртимиз президенти Ислом Каримовнинг шахсан ўзлари «Фарзандларимиз биздан соғломроқ, биздан комилроқ бўлсин»

деган шиор остига миллий генофондимизни яхшилашга қаратилган қатор фармонларга имзо чекди, улар аллақачонлар ҳаётга тадбиқ қилиб улгурилди ва ўз самарасини бермоқда.

Бугунги кунда Республикамиз соғлиқни сақла вазирлиги томонидан ҳам келажагимиз соҳиблари бўлмиш-ёшларимиз саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклашга қаратилган кўплаб ислоҳотлар ўтказилмоқда, мустақил юртимиз тиббиётини жаҳон андозалари даражасигача олиб чиқиш учун саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Республикамизда кўплаб янги тиббиёт марказларининг ташкил этилиши, халқ ва шарқ табобатига кенг йўллар очилиши, дунё стандартларига жавоб берувчи янги асбобускуналар билан жиҳозланиш бизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигимизни кўрсатиб бормоқда.

Шунга қарамасдан айрим норасоликлар, ёки хасталикларни даволашда ва олдини олишда адашишларга ҳам йўл қўйилмоқда.

Замонавий тиббиёт айрим касалликларни олди- ни олиш ва даволашда ожиз эканлиги бугунги кунда ойдек равшан бўлиб қолди.

Шу боисдан ҳам замонавий медицинани халқ, Шарқ табобаби билан, зарурият туғилганида эса диний муолажалар билан уйғунлаштириш лозимлиги ўз-ўзидан аён бўлиб турибди. Айрим ҳолларда эса ҳатто олий маълумотли,

илмий даражага эга олимларнинг ҳам беморларга нотўғри ва таъбир жоиз бўлса хавфли маслаҳатлар бераётганлигига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, умуртқа поғонаси чурраси ёки остеохондрозлар оқибатида юз берувчи оғриқларда ҳам баъзан ҳатто тиббиёт ходимларининг ҳам беморга

«Икки-уч кг дан ортиқ юк кўтарманг, кўпроқ ётинг, имкон бўлса овқатни ҳам ётиб енг» деган тавсияларига дуч келасиз.

Аммо, Аллоҳ инсонни ҳаракат ва меҳнат учун яратган, ҳар қандай ҳаракатсизлик навбатдаги иллат ва касалликнинг дебочасидир. Умуртқа поғонаси орасига йиғилган тузлар ҳаракатсизлик оқибатида

кўпайиб бораверади ва охир-оқибатда умуртқа поғонаси суякларини ўзаро бириктириб, бутунлай ҳаракатсиз ҳолга келтиради, бу эса бемор умрининг охирига қадар етадиган азоб- уқубатлардан иборатдир.

Бу ҳақда тегишли бобларда муфассал келтириб ўтамиз. Китобнинг ушбу бобида умуртқа соҳасининг турли жадалликдаги оғриқлари билан кечувчи барча касалликлари ҳақида содда.

равон, кенг китобхонлар оммасига тушунарли тил билан етарлича маълумотлар бериб кетилган, уларнинг клиник манзараси, сабаблари, уй шароитида ва халқ медицинаси усулида даволаш, унда массаж ва жисмоний тарбиянинг, даво бадантарбиясининг аҳамиятлари етарлича келтириб ўтилган.

Добавить комментарий