УЧУКНИ ДАВОЛАШ

UCHUQ

УЧУКНИ ДАВОЛАШ

УЧУКНИ ГЕРПЕС (УЧУҚ)

Нима учундир сўнгги пайтлари учуқ тошган одамларни кўпроқ учратаяпман? Ё ҳамманинг иммунитети пасайиб бораяпти, ёки ҳамма асабий ва жиззаки одамларга айланган.

Учуқ ҳаммамиздан тошиб, кўрган, унинг нималигини жуда яхши биламиз. Болалигимда менинг ҳам лабларимдан тошарди, лаънати тошма йўқолиб кетгунча огриқ бериб камида бир ҳафта қийнарди.

Учуқнинг сабаби герпес вируси бўлиб, ҳар қандай одамнинг қонида бу вирус маълум миқдоргача, тиббиёт тили билан айтганда <0,324 гача бўлиши лозим.

Иммунитет пасайиб кетиши билан боглиқ ҳар қандай ҳолатда (камқонлик, дармондо- рилар етишмаслиги, кашандалик, гиёҳвандлик, пиёнисталик, онанизм билан шуғулланиш, гижжа инвазияси, бўқоқ, аса- бийлашиш, қўрқиш, сиқилиш) қонда герпеснинг кўрсаткичи ошиб кетишига олиб келади.

Шу билан бирга герпес жинсий алоқа йўли билан ҳам юқиши мумкин. Тиббиётда лабларга тошадиган учуқ-Герпес лабиалис, жинсий йўл билан юқадиган Герпес гениталис деб аталади.

Оғриқни тез бартараф этиш усули
Халқ табобати ҳам, замонавий медицина ҳам бу қаттол касалликнинг олдида ожизу-нотавондир. Айниқса, жинсий аъзолардан тошадиган герпес бир марта юқтириб олиндими, тирикликда ундан қутулиш душвор,қабргача сиз билан кетиши мумкин.

Аммо, шифокорга мурожаат қилиб, ихтисослашган даво курсини олгунингизга қадар қуйидаги тадбирлар билан аҳволингизни енгиллаштириб туришингиз мумкин.

Иссиқ ванна қабул қилиш, агар юрак кўтарса ва герпес чиққан соҳа жизиллаб азоб бермаса, сауна қабул қилишингиз мумкин.

Чунки, герпес вируси 42 даражадан юқори ҳароратда жуда хафа бўлиб кетади ва ўлиб юборади. Шу билан бирга кўп миқдорда саримсоқ пиёз ва пиёз хомлигича истеъмол қилишингиз лозим.

Саримсоқ пиёзда вирусларга ҳалокат келтирувчи фитонцид моддалар мавжуд. Олимлар натрий гидрокарбонатнинг 4% эритмаси ҳам герпес вирусларига қирон келтиришини аниқлаган.

Шу боисдан ҳам уй шароитида илиқ сувга тайёрлаб герпес тошган соҳаларни тез-тез ювиб тури- шингиз мумкин.

Узоқ муддатлик профилактика дастури
Герпесни уйда даволайман деб оворайи-жаҳон бўлмаганингиз маъқул. яхшиси, зудликда шифокорга мурожаат қилинг.

Сўнгги йилларда герпес вируси кўпайишига монеълик қилувчи зовиракс (ацикловир) препарати қониқарли самарадорлик билан ишлатилмоқда.

Бугунги кунда у жинсий йўл билан берилувчи герпесларга қарши ягона самарали восита бўлиб турибди.

Тадқиқотлар препаратни вена ичига ёки ичга қабул қилинганида малҳам сифатида сурилганига қараганда кўпроқ самара беришини кўрсатмоқда.

Одатда у 400 мг дан кунига 4-5 марталаб, камида 10 кун ишлатилганидагина наф беради. Айрим ҳолларда уни профилактик мақсадларда ҳам қўллаш мумкин.

Ҳар қандай ҳаяжонланиш. асабийлашиш, сиқилиш касалликнинг қайталанишига олиб келишини бошидан ўтганлар билади.

Шу боисдан ҳам хотиржам ва тепса-тебранмас одамларда бу касаллик нисбатан кам учрайди. Айрим одамлар эса стрессларсиз кун кечира олмасликка одатланиб қолади.

Айримларда герпес хуружлари ўтиб кетганидан кейин ҳам таносил аъзоларида анча вақт оғриқлар сақланиб қолади, бу эса узоқ муддат антиаллергик ва антидепрессант дорилардан қабул қилиш заруриятини келтириб чиқаради.

Мен герпес кўп тошадиган одамларга саратонда қумга, балчиққа тушишни. қиш ва куз ойларида ҳар ҳафтада мунтазам равишда саунага тушиб терлашни, мунтазам равишда саримсоқ пиёз истеъмол қилишни, даво бадантарбияси ва югуриш билан мунтазам шуғулланишни, чекиш ва ичишдан воз кечишни,

женшень. элеутерококк каби иммуностимуля- . тордан ичиб юришни, иммуномодулин, циклоферон думбага 10 кунлик курслар билан олишни тавсия қиламан. Фақат ана шундай коплекс ёндошиш билангина бу инжиқ касалликдан қутулиш мумкин. Амалиётимдан мисол келтираман;

Бемор Ф. Т 32 яшар, болалигидан лабларида герпес тезтез тошиб турган. 24 ёшида уйланганидан кейин эса ҳар ойда жинсий аъоларидан ичида суюцииги бор тошмалар тошган, орадан икки кун ўтиб бу тошмачар йиринглаган ва ўн кунгача алоқа ва пешоб ажратши маҳачида огриқ бериб юрган.

Олат шишиб, ёргоқ соҳалари қизарган, чов лимфа безлари каттачашган. Бу ҳолат хотинида ҳам кузатилган, шифокорга мурожаат қилишганида ацикловир 400 мг дан 5 марта қабул қилишни тавсия этган.

Ацикловирдан кейин икки ойда бир тошадиган бўлган, аммо бутунлай йўқолиб кетмаган. Шу йўсинда хотини иккаласи деярли 6 йил қийналиб юрганлар вақти-вақти бичан завиракс малҳамидан суриб ацикловир қабул қилиб юрган.

Бутунлай тузалиб кетмагандан кейин СПИД бўлиб қолдиммикан, деб ваҳима босадиган, асабий ва жиззаки бўлиб қолган.

Мен уларга ҳар ҳафтада бир марта саунага тушиб, сулайиб қолгунича терлашни, саримсоқ пиёздан мунтазам истеъмол қилишни, тошмалар соҳасига мирамистин мазидан суришни, циклоферон ва иммуномодулин 10 кун уколда олишни,

ўринсиз асабийлаишасликни ва салбий одатлардан воз кечишни тавсия қилдим. Хотини иккаласи қўлтиқлашиб деярли уч ой саунага қатнашдичар.

Мана орадан 5 йилча ўтиб беморларда бнрор марта ҳам тогимачар кузатилмади, лаборатор таҳлиллар қонда герпеснинг миқдори 0,300 дан кам эканлигини кўрсатди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, саунадаги ҳарорат 100 даражадан ошади, 15 дақиқа чидаб ўтира олсангиз, қондаги ҳарорат 41-42 даражагача ошади, вируслар эса бундай юқори даражани кўтара олмасдан ҳалок бўладилар.

Юқори ҳарорат на фақат герпес, балки грипп, В, С гепатитлари, СПИД вирусларига ҳам ҳалокатли таъсир кўрсатади.

Бугунги кунда Россиялик олимлар СПИД юқтирган одамларнинг қонини сунъий буйрак аппаратидаги каби 40 даражадан юқори иссиқлик манбаи орқали 2-3 соатдан айлантириб ўтказиб яхши натижаларга эришмоқдалар.

Герпесдан қутулай десангиз, фақат ацикловирнинг ўзи етарли бўлмайди. балки сауна уйғунлаштирилган тўлиқ даво курсини жинсий партнёрингиз билан бирга олишингиз лозим

Related posts

Leave a Comment