ҚОВУҚ ВА ПЕШОБ ЧИҚАРИШКАНАЛИ ОҒРИҚЛАРИ

КОВУК

КОВУК

КОВУК

ҚОВУҚ ВА ПЕШОБ ЧИҚАРИШКАНАЛИ ОҒРИҚЛАРИ

Аёлларда қовуқ ва пешоб чяиқариш канали муаммолари асосан инфекция тушиши билан, эркакларда эса асосан простата бези билан боғлиқ.

Иккала ҳолда ҳам буйрак касалликлари қўшилиб келиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилишингиз лозим;

Пешоб ажралишда қийнчиликлар бўлса, пешоб рангги хиралашиб, қизарса.

Тана ҳарорати кўтарилса.

Ваража тутса, бош оғриса ва кўнгил айнаса.

Қорин пастида ва бел соҳаларида оғриқ кузатилса.

 

ПЕШОБ ЙЎЛЛАРИ ИНФЕКЦИЯСИ

Аёлларда пешоб йўллари инфекциясининг илк аломатларига сийиш маҳалидаги оғриқ, пешоб тутолмаслиги ва тез- тез қисталангликлар бўлиб, бел ва сон соҳаларига огриқнинг тарқалиши касаллик буйракларгача тарқалиб кетганлигини англатади.

65 ёшгача эркакларни пешоб чиқариш канали инфекцияси безовта қилмаслиги мумкин. Пешоб чиқариш каналининг етарлича узунлиги (18-24 см), простата безининг мавжудлиги инфекцияни ташқаридан кириб келишига монеълик қилади.

Аммо, ёш ўтавергани сайин простата безида қаттиқлашишлар ва аденомалар пайдо бўлиши ҳисобига эркакларнинг муаммолари кўпайиб бораверади.

Бунга асосий сабаб-организмнинг табиий кексайиши, қоннинг қуюқлашиши ҳисобига простата бези ва уруғдонларда қон айланишининг ёмонлашиши, сурункали қабзиятлар, моддалар алмашину вининг бузилиши, қандли диабет, ёки қон босимининг ошиб келиши, климакс ҳисобига жинсий қувватнинг пасайишидир.

Эркакларда жинсий лаёқат пасайиши ва алоқага иштиёқнинг йўқолиши қонда тестостерон гормони йигилиб қолишига олиб келади, бу гормон узоқ муддат таъсир қилиб простата бези ўлчамларининг катталашишига, шишига ва яхши сифатли ўсмаларига олиб келади.

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, кекса ёшда ҳам жинсий алоқа билан шуғулланиб юрган одамларда аденома 5 баробар кам учрар экан.

Бугунги кунда аёлларнинг 5-10% га яқин қисми бир йил ичида пешоб йўллари инфекцияси билан шифокорга мурожаат қилар экан! Бу ҳар 10 та аёлнинг биттасида бу муаммо учрамоқда, деганидир!

Аёлларда пешоб чиқариш каналининг қисқалиги, нисбатан кенглиги, қинга яқинлиги ва ҳайз жараёнида иммун тизимининг пасайиб кетиши бунга сабаб бўлади.

Оғриқни тез бартараф этиш усули
Кўпроқ суюқлик ичинг! Гарчанд, таносил аъзоларидаги (қин, бачадон, тухумдон, уругдон) инфекцияларга таъсир кўрсатмаса-да, қовуқни тез-тез тўлатиб, бўшатиш ундаги тузлар, йиринг, қон қуйқалари ва инфекцияларни ювилиб кетишига олиб келади.

Таркибида аскорбин кислота кўп бўлган наъматак, дамламаси малина, лимон. апельсин қўшилган чойлардан ичиш пешоб реакдиясининг нордонлашишига олиб келади, бу эса ўз навбатида микроорганизмлар ривожланишини секйнлаштиради.

Иссиқ ванна қабул қилинг! Бу пешоб йўллари спазмини олдини олиб оғриқ ҳиссини камайтиради.

Узоқ муддатлик профилактика дастури
Пешоб йўлларининг юқумли бўлмаган айрим шамоллашлари маълум вақтдан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин.

Агар бир неча кун ичида ачишиш, қичишиш ва пешоб ажратишдаги муаммолар ўз-ўзидан ўтиб кетмаса, ёки жинсий йўл билан касаллик юқтириб олганлигингизга гумон қилсангиз, ёки ҳаддан ташқари кўп жинсий алоқа блан шугулланган бўлсангиз

(бу ҳолатни медицинада «Асал ойи касаллиги» деб атайдилар») шифокорга мурожаат қилишингиз лозим. Ҳомиладор аёллар пешоб йўлларидаги ҳар қандай муаммода шифокорга мурожаат қилишлари шарт.

Ҳеч қачон уй шароитида, таниш-билишларнинг маслаҳатлари билан даволанишга ҳаракат қилманг! Айрим ҳолларда арзимасдёк туюлган касалликлар кейицчалик сурун- кали тус олиб, импотенцияга, ёки бепуштликка олиб келиши мумкин.

Добавить комментарий