БОШ ОГРИГАНДА

БОШ ОГРИГАНДА

БОШ ОГРИГАНДА

БОШ ОҒРИҚЛАРИ БОБИГА КИРИШ

Имом Насаий Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифлардан.

Бош оғриғи…Дунёда бундай ёқимсиз, азобли, оғир, айрим ҳолларда эса чидаб бўлмас ҳис-туйғуни ўзидан ўтказмаган бирорта бахтли одам бормикан?

Илмий изланишлардан маълум бўлишича, жаҳоннинг турли мамлакатларида аҳолининг 50 дан 90% гача қисми бош оғриғидан азоб чекади. Менинг фикримча фақат мурданинггина боши оғримайди, холос.

Агар бирорта танишингиз, ёки мижозингиз «бошим умуман оғримайди» деб сиз муҳтарамни ишонтирмоқчи бўлса,бунда фақат иккитагина вариант бўлиши мумкин;

1. У ўтакетган ёлғончи ва муғамбир. 2. Ундаги бош эмас, балки аллақандай бошқа бир нарса (айтайлик қовоқ, ёки хум ва ҳаказо).

Исломда сиҳат-саломатлик, тан сиҳатлик Аллоҳ таолонинг бандаларига берган энг улкан неъматларидан бири ҳисобланади. Агар соғлиқ неъмати бўлмаса жаҳоннинг қолган барча неъматлари ва лаззатлари кишига татимайди.

Баъзида инсон бутун бойлигини сарфлаб ҳам тани сиҳатликни топа олмайди.

Соғлиқ-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига ўша улуг неъматни доимо Аллоҳ таолонинг ўзидан сўраб туришни амр этганлар.

Бугунги кунда тиббиётда 100 000 дан ортиқ симптомлар (аломатлар) маълум бўлиб, бош оғриги ана шу аломатлар орасида энг кўп учраб турадиганидир.

Бугунги кун медицинасига маълум бўлган 10 000 дан ортиқ касалликларнинг 4 000 дан ортиғи, яъни 40% қисми бошнинг у, ёки бу даражадаги оғриқларига сабаб бўлади.

Бош оғриғи Одам Алайҳиссаломнинг замонасидан рўзи-маҳшаргача инсониятни қийнаб келадиган нохуш аломатлардан биттасидир. Ўзининг қадимийлиги билан у ҳатто Инжилга ҳам кири- тилган.

Исо Масеҳ бош оғриғига мубтало бўлган бир қанча одамларни бошларини силаш билан даволаганликлари Инжил саҳифаларида келтириб ўтилган.

Бошқа манбаларда эса бундан 4500 йиллар чамаси муқаддам, яъни Иброҳим Алайҳиссаломнинг замонасида яшаб ўтган, бутун оламга подшолик қилган фиръавн Намруд ҳам бош оғриғи хуружларидан азоб чеккан.

Шуниндек, муҳтарам пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллиаллоҳу алайҳи васалламни ҳам вақти-вақти билан шақиқа (мигрень) безовта қилиб турган, бундай пайтлари ул зоти бобаракот қортиқ воситасида пешона ва бўйин томирларидан қон олдирганлар.

Бош огриғи ўзининг намоён бўлиши даражалари билан фарқланади. Буни фақат олимларгина эмас, балки беморларнинг ўзлари ҳам аниқ тафовут қиладилар.

Бир мижоз ўзининг бу ҳолатини шундай баён қилган эди;» Менинг бошим турли сабабларга кўра огрийди, уларнинг сабабларини ўзим яққол пайқайман.

Ҳароратим кўтаршганида, қон босимим ошганда, мигрен (шақиқа) хуружи пайтидаги бюош огриқларгш бир-биридан катта фарқ қи/шди».Мана шу далилнинг ўзи ҳам бош оғриғининг сабаблари, ривожланиш механизмлари ва намоён бўлишининг турлича эканлигини кўрсатиб беради.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бош • оғриғини келтириб чиқарувчи омиллардан ташқари уни қўзгатувчи омиллар ҳам мавжуд.

Масалан, нохуш хабар олиниши ҳамма вақти ҳам бош оғриғини келтириб чиқаравермайди, шу боисдан ҳам уни бош оғриғи сабачиси деб бўлмайди, шунга қарамасдан у айрим одамларда бу нохуш туйғуни келтириб чиқариши сир эмас.

Бош оғриғининг бевосита сабаблари жуда кўп. Улар ора- сида шикастланишлар, юқумли касалликлар, заҳарланишлар (ички ва ташқи), эндокрин бузилишлар, қон тизими ва юракқон томир тизими

хасталиклари, ички аъзоларнинг касалликлари, бош миянинг органик, ёки функционал хасталиклари, йирингли жараёнлар, физик (иссиқлик, совуққотиш), кимёвий (нурланиш, заҳарли моддалардан шикастланиш), биологик (микроорганизмлар), ижтимоий

биров қарз сўраб келиши, ёки олган муттаҳам томонидан уни вақтида, ёҳуд умуман қайтариб берилмаслиги, оилавий низолар, қўни-қўшнилар билан келишмовчиликлар, иш жойидаги муаммолар, тунги базмлардаги бўкиб ичишдан кейинги эрталабки бош оғриқлари ва ҳа казо) жараёнларни келтириб ўтиш мумкин.

Ўз фаолиятим мобайнида ўн минглаб беморлар билан мулоқотда бўлишимга тўғри келди. Кўча-кўйда ҳеч ким сиз- га ўз муаммолари дастурхон қилиб айтмайди.

Кўринишидан соглом ва кўркам, қадди-басти келишган, чеҳрасидан бахтлигини сезилиб турган одамларнинг ҳаммасида ҳам моҳият ҳам ташқи кўринишига, яъни шакли-шамойилига мос .келавермайди.

«Ташқи кўриниш-ёлгончи» (внешность обманчива) деган мақол русларда бежизга пайдо бўлмаган. Ана шундай кишиларнинг аксарияти қабулимга келганида бошқа аъзо ва тизимларнинг хасталиклари қаторида бош огригидан ҳам шикоят қиладилар.

Мен ўзимнинг шунча йиллик фаолиятим мобайнида мижозларим орасида «бошим умуман оғримайди» деган бирорта шахсни учратмадим!

Кейинчалик ҳам учратмасам керак? Шу боисдан ҳам айрим ҳолларда мижозларимнинг шаклшамойилига тикилиб туриб, «Ҳар замонда бошингиз ҳам огриб турар экан-а?» — десам, улар; «Пайгамбармисиз, садагангиз кетай, аққол топдингиз!» — деб ҳайрон қоладилар.

Бош оғриғининг сабаблари турлича бўлганлиги боис, уни даволаш ҳам турлича бўлиши лозим. Шу боисдан ҳам ҳар қандай бош оғриғида огриқ колдирувчи дори-дармонларни қабул қилиш муаммо ечимини ҳал қила олмайди.

Таассуфлар бўлсинки, фармацевтика саноати ҳам бунга туртки бериб келмоқда. Дорихоналарда, номлари турлича, аммо кимёвий таркиби ҳамда таъсир механизми бир хил бўлган жуда кўплаб дори-дармонлар «бош оғриғига қарши восита» сифатида сотилади.

Бу препаратлар хасталикнинг сабаби, ривожланиш механизми ва асоратларини эътиборга олмаган ҳолда буюрилади. Аксарият ҳолларда мазкур доридармонлар муваққат тарзда наф берса-да, уларни қўллаш хасталик сабабига таъсир кўрсатмаганлиги боис узоқ қўллаш бир қанча асоратларни келтириб чиқаради.

Замонавий тиббиёт бугунги кунда бош огриғини иккита асосий гуруҳга тақсимлаб ўрганади; 1. Симптоматик бош огриғи, яъни бирор-бир аъзо, ёки тизим хасталигининг аломати сифатида бошда пайдо бўладиган оғриқ. 2.Бошнинг хусусий касаллиги.

Илмий-тиббий адабиётларда буйракнинг сурункали хасталиклари оқибатида бир неча йиллаб боши оғриб юрган аёл кишининг ҳолати келтирилади.

Бу аёл ўзида буйракнинг сурункали хасталиги борлигини билмасдан узоқ йиллар мобайнида бош оғриғидан азоб чекиб юрган, дастлабки йилларда қабул қилинган цитрамон, пентальгин ва анальгинлар ёрдам берган бўлса, кейинчалик иуларнинг умуман нафи бўлмай қолган.

Синчиклаб текширишлар эса беморда буйракнинг сурункали касалликларидан бири-сурункали пиелонефрит борлигини аниқлаган. Асосий касаллик даволанганидан кейин бош огриғи ўз-ўзидан йўқолган.

Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, бу ҳолатда бош огриғи симптоматик, яъни бошқа бирор аъзо ва тизим хасталигининг асоратларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Айрим ҳолларда бошдан ўтказилган касалликларнинг асорати сифатида бош оғриғи узоқ муддат сақланиб қолади.

Шу билан бирга асаб-руҳий тиими беқарор бўлган (кўпроқ холерик типдаги мижоз соҳиблари) шахсларда бу тизимдаги қўзғалиш, ҳамда тормозланиш жараёнлари орасидаги мувозанатнинг бузилиши ҳам бош огриқларини келтириб чиқаради.

Бундай оғриқлар тиббиётда функционал (фаолиятга боглиқ) бош оғриғи деб аталади ва огриқ қолдирувчи воситалар яхши наф беради.

Тадқиқотларда келтирилишича, бош огриғининг 80% га яқинини айнан мана шундай функционал, 8% га яқини қон айланишининг бузилиши оқибатида, 2% га яқини бевосита бош миянинг органик касалликлари, қолганларини эса бошқа аъзо ва тизим хасталиклари оқибатида юзага келадиган оғриқлар ташкил қилади. Кўриниб турибдики, функционал, яъни даволаш нисбатан осон бош оғриқлари катта фоизни ташкил қилар экан.

Бош оғриғининг даражаси, кечиши, жойлашган ўрни вақти, давомлилиги ҳар бир ҳолатда ўзига хос тарзда кечади, бу эса мутахассисга ташҳис қўйишда енгилликлар туғдиради.

Муаллифни ушбу бобни ёзишига нималар ундади, деган савол туғилиши табиий. Юқорида келтириб ўтганимиздек, боши оғримаган одамнинг ўзи йўқ!

Бугунги кунда илмийббий адабиётларнинг кўплиги, ахборот оқимларининг ҳамабоплиги, мустақил диёримизда тиббиёт тараққиётининг жаҳон андозалари даражасига чиқаётганлиги, юртимизда халқ ва шарқ табобатига кенг йўл берилганлиги,

шифокорларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муаммоларига жидций .ёндошилаётганлигига қарамасдан бош оғриги муаммоларини ҳар томонлама тўлиқ қамраб олган, уни замонавий медицина, халқ ва шарқ табобатини уйғунлаштириб даволаш, олдини олиш,

бунда бадантарбия ва бошқа параклиник (тиббиёт атрофидаги фанлар) жараёнларни қўшган ҳолда ёндошиш бўйича бирорта илмий-оммабоп адабиёт чоп этилмаган.

Ваҳоланки, таъкидлаб ўтганимиздек бош огриқларининг 80% га яқини функционал бўлиб, уни олдини олиш, юзага келган ҳолатида эса дори-дармонсиз мутлақо даволаб юборишнинг имкони бор. Ушбу қўлланма айнан мана шундай мақсадлар учун хизмат қилади.

Аммо, бемор албатта тегишли мутахассис шифокори кўрувидан ўтиши, лозим бўлган ҳолларида эса специфик (ихтисослашган) даво курсларини олиши лозим. Бу билан юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратларни олдини олган, саломатлигингиз қўрғонини тиклаган бўласиз.

Зеро, мустақил юртимиз президенти Ислом Каримовнинг шахсан ўзлари «Фарзандларимиз биздан согломроқ, биздап комилроқ бўлсин» деган шиор остига миллий генофондимн иш яхшилашга қаратилган қатор фармонларга имзо чекди, уиир аллақачонлар ҳаётга тадбиқ қилиб улгурилди ва ўч самарт и ни бермоқда.

Китобнинг ушбу бобида бош соҳасининг турли жадалликдаги огриқлари билан кечувчи барча касалликлари ҳақида содда, равон, кенг китобхонлар оммасига тушунарли тил билан етарлича маълумотлар бериб

кетилган, уларнинг клиник манзараси, сабаблари, уй шароитида ва халқ медицинаси усулида даволаш, унда массаж ва жисмоний тарбиянинг, даво бадантарбиясининг аҳамиятлари етарлича келтириб ўтилган.

Related posts

Leave a Comment