Оҳ, мендан сўрама, — севасанми, — деб сеги шерлари

Оҳ, мендан сўрама, — севасанми, — деб сеги шерлари

 

Оҳ, мендан сўрама, — севасанми, — деб,
Севгим таърифлашга топилмайди сўз.
Агар таърифлашга топилганда сўз,
Сўзласам, севгимга шаксиз тегар кўз.

Юлдузлар кўксида мўлтпраган дард,
Гул баргида мудраётган муҳаббат,
Осмонни кўксига яшпрган ҳилкат.
Барчасп меники, меники, фақат,

Мсндан сўрамагин, — севасанми, — деб.
Қуёш қонлар ютнб ботган чоғида,
Қолиб бахтиқаро туи паноҳида,
Сезилиб қолади гоҳи-гоҳида,

Маюс бир ўйчанлпк ой нигоҳида,
Эҳ, мсндан сўрама, — севасанми, — деб.
Шамол нафасидан тўкилса-да ғам.
Арнқларнн тўлдириб окса ҳам алам,

Бисотимда кувонч бўлса ҳамки кам,
Барпбир севаман, андуҳларда ҳам.
Оҳ, мендан сўрама, — севасанми. — деб.

Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика