ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ DAVOLASH

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ

ЮРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ДА КУЗАТИЛАДИГАН ОҒРИҚЛАР

Доно халқимизда инсон юраги билан боғлиқ иборалар, ҳикматлар ва нақллар беҳисоб.

Юрак инсонийликнинг бош омили сифатида яхшилик ва ёмонликнинг, яратиш ва маҳв этишнинг манбаи сифатида мадҳ этилади.

Айрим инсонлар жисмоний аъзо сифатида меъда, ошқозон ўрнида ҳам «юрак» атамасини ишлатади.

«Юрагимга ботмади», ҳазм қилолмадим, деганда ошқозон тушунилйди. Юракка қўл солди, юраги қинидан чиқди, юрак ютди, юрагида ёли бор. юрагига гулғула тушди, юрагини ёғ босган, юраги йўқ, юрагидан урди, юраги яримта, юрагига яқин олди, юрак-бағри эзилди, юрагига қил ҳам сиғмайди, юрак олдирган, юраги тоза.

юрагида доги қолди, юраги тоқ бўлди, арслон юрак, юрагидан чиқариб гапирди. юрагига ўт тушди, юраги заиф (бақувват), юрак ўйноги, юраги безиллайди, юраги ачишади каби иборалар халқимизнинг ўз юрагига бефарқ эмаслигини билдиради. Муаммонинг тиббий жиҳатларига ўгирилсак, бугунги кунда ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида юрак-қон томир тизими касалликлари биринчи ўринни эгаллайди.

Кўкрак қафасидаги айрим оғриқ ҳислари юрагингизнинг ўзига жичча эътибор ва иззат талаб қилаётганлиги аломатидир. Стенокардиядаги оғриқлар юрак мушакларига кислород етмаётганлиги сабабидан бўлиб, агар

Сиз зудликда юракдаги зўриқишни камайтирмасангиз, ёки кислород етказиб бермасангиз у тўхтайди ва унинг ортидан сиз ҳам абадийга тўхтайсиз.

Хўш, нима учун катта зўриқишлар маҳалида юрак тўқималарида кислород танқислиги кузатилади? Ёш ўтгани сайин қон томирларимиз деворлари қалинлашиб, қаттиқлашади, бунинг оқибатида унинг бўшлиғи кичрайиб кетади, тиббиётда буни атеросклероз деб атайдилар.

Қон инфекциялари, кашандалик, ичкиликбозлик, семириб кетиш, қонда холестерин миқдорининг кўпайиб кетиши, камҳаракатлилик, қоннинг қуюқлашиши, қон босимининг ошиб кетиши, қандли диабет каби омиллар ҳам қон томирлар деворининг ички томонидан торайиб боришига олиб келади.

Оғриқни тез бартараф қилиш усули
Стенокардия оғриқларини камайтириш учун зўриқишни дарҳол тўхтатишингиз керак. Бунинг учун югуриб келаётган бўлсангиз, тўхтанг, турган бўлсангиз ўтиринг, ўтирган бўлсангиз ётиб олинг, чуқур-чуқур нафас олинг.

Қўл остингизда валидол, нитроглицерин,валериан томчиси валокордин, корвалол каби дорихоналарда рецептсиз сотиладиган препаратлар бўлса, уларнинг бирортасидан зудликда дозасига қараб қабул қилинг.

Улар орасида энг тез ва кучли таъсир кўрсатадигани нитроглицерин, секин таъсир кўрсатадиган эса валериан томчисидир.

Қабул қилаганда аҳволингизнинг оғир-енгиллигига қараб дори воситасини танлашингиз лозим.

Агар қўл остингизда но-шпа, дибазол, папазол, папаверин, платифиллин каби дорилар бўлса улар ҳам стенокардия оғриқларини камайтириши, ёки бутунлай бартараф қилиши мумкин.

Агар нитроглицерин маълум дазада қабул қилинганидан 10 дақиқа ўтиб, оғриқ ҳислари сезиларли камаймаса, унда яна шу дозадан бир марта қабул қилинг, такрорий дозадан кейин ҳам бир пулга қиммат бўлиб сулайиб ётсангиз, кеч бўлмасдан «Тез ёрдам» га қўнғироқ қилинг.

Агар оғриқ ҳисси дори қабул қилинганидан кейин ҳам 15 дақиқа ўтиб йўқолмаса, бу миокард инфаркти бўлиши мумкин, бундай ҳолда ихтисослашган касалхонада шошилинч реанимацион ёрдам ўтказиш зарурияти туғилади.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Юрак ҳақида сўз юритар эканмиз, юракнинг туғма норасоликларидан ташқари (улар юрак касалликларининг бор-йўғи 8-11% қисминигина ташкил қилади, холос) деярли ҳамма хасталиклари нотўғри турмуш тарзимиз оқибатида келиб чиқишини яна бир бор таъкидлаб ўтишим лозим, деб ўйлайман.

Зеро, Генрих Гейне айтганларидек, «Ҳақиқатни ҳар куни такрорлаб туришимиз лозим, чунки атрофимизда ёлгонлар ҳар соатда такрорланиб туради».

Демак, аввалги китобларимизда ва бобларимизда бу борада кўп ва хўп сўз юритган бўлсак-да, мавриди келганида яна бир карра такрорлаб ўтиппш ўзимнинг фуқаролик ва шифокорлик бурчим деб биламан.

Тиббиёт маънавияти деган илоҳий тушунча бор, буни ҳар ким хар хил тушуниб, талқин қилади. Мен, албатта диёримиз аҳлини бу борада ерга урмоқчи эмасман, аммо

«Ҳамма нарса таққослаганда билинади, (Всё познается в сравнениях)» деган рус халқ мақолини жуда ҳурмат қиламан.

Ёдингизда бўлса, яқин -яқинларгача бети баркашдек, лунжларини чертсанг қон томадиган бозорчи хотинлардан тортиб, динозаврни урса йиқитадиган киракашларгача «1,2,3 гуруҳ ногирони» деган гувоҳнома олиб бизнес қилиб юрган фуқароларимиз жуда кўп эди.

Шифокорларимизга ҳам озроқ муллажирингдан тиқиштирсанг, «Фалончиев Писмадончи Талончиев гавдасининг нақ ярми йўқ, Чингиз босқинида мўғул аскари Жаба Гуррагча қилич билан чопиб ташлаган» деган ногиронлик варақасини бераверар эдилар.

Бояги «ногирон» эса Ленинга ўхшаб барча тириклардан тирикроқ, барча согломлардан соғломроқ бўлиб, давлатимиздан ногиронлик нафақасини ойма-ой олиб, «давринг келди, сур бегим» қабилида яшаб юраверар эдилар.

Хайриятки, бугунги кунда Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлигидаги ислоҳотлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг аралашуви билан улар тўртдан биргача қисқарди. Аммо, мен ҳозиргача улар орасида нисбатан соғлом одамларни учратаман.

Мен Японияда эрталаблари 5-10 чақиримлаб югуриб юрган 60-70ёшли мўйсафидларни кўп учратдим.

Уларни мўйсафид деб аташ ҳам гуноҳ, чунки бадантарбия ва парҳез билан изчил шугулланишлари уларни ёш ва ишчан кўрсатади.

Биттаси билан кўчада суҳбатлашганимда; «Мен ватанимни севганим учун ҳам саломатлигим борасида қайгуришим керак.

Бемор бўлиб ётиб қолсам, давлатим мен- га нафақа тўлашга мажбур бўлади, бу эса унинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади» қабилидаги гапларни айтган эди.

Мана ватанпарварлик, юртсеварлик, муқаддас заминнинг иззат-ҳурмати, давлат ва унинг қонунларига содиқлик!!!

Демак, қиёсда гап кўпмикан?
Юрак оғриқларида муаммонинг энг яхши ечими иккита; ё, юрак мушакларидаги зўриқишни камайтириш, ёки унга кислород оқиб келишини кучайтириш, учинчи йўл ўйлаб топилмаган.

ЧУриқишни камайтиришдан ҳам осони йўқ, замонавий одам учун уззукун чўзилиб, қоринни қашлаб ётишдан ҳам сқимли машғулот борми?!

Юракка кислород оқиб келишини кучайтирувчи препаратлар жуда кўп ва хилма-хил бўлиб, уларни давомли қабул қилишдан аввал албатта, шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олишингиз лозим.

Мен бундай беморларимга никотин кислота, ксантинол никотинат, теоникол, трентал, курантил, милдронат каби препаратларидан даво курслари билан узоқ муддатга буюраман.

Албатта, қон суюлтиришнинг аҳамияти жуда катта, бунинг учун (жигар, буйрак ва меъда ости безида су- рункали касалликлар, аллергик ҳолатлар кузатилмаса) таркибида аспирин сақловчи ацекард, терапин, тромбоасс, кардиомагнил, тромбопол, аспирин-кардио каби дори воситаларидан мунтазам равишда қабул қилишлари учун буюраман. Мабодо, беморда гемоглобин миқдори 100 г/л дан кам бўлмаса, ҳар ойда бир марта зулук солдириш, ёки 50,0 мл атрофида қон олиб ташлашни тавсия қиламан.

Доно халқимизда «Яхши ит ўлигини кўрсатмайди» деган мақол бор. Мен бу мақолни жуда ҳурмат қиламан ва ҳар қадамда у билан ҳисоблашаман. Чунки бу фалсафий мақолни инсон аъзолари ва тизимларига нисбатан ҳам муваффақият билан қўллаш мумкин.

Яхши ва табиийки соғлом аъзо соҳибига ўзининг мавжудлигидан дарак бермасдан ишлайди, агар ҳар 3 дақиқада сизга простата бези, ошқозон, юрак, ўпка (ичак чавоқ ва ҳаказолар) борлигини билдириб турибдими, демак бу турмуш тарзини ўзгартириб, аллақачонлар давола- нишингиз муддати келганлигини англатади.

Доктор Д. Гэйшонинг фикрига қараганда дори-дармон терапиясини мунтазам бадантарбия машғулотлари билан уйғунлаштириб олиб бориш даво натижаларининг кескин яхшиланишига олиб келади.

Жисмоний тарбия билан мунтазам шугулланиш юрак мушаклари қаватининг бақувватлашиб, қалинлашишига (ўртача одамларда чап қоринча девори 5-6 мм, спортчиларда 10-12 мм), юрак бўшлиқларининг кенгайишига

(ўртача одамда бир қисқаришда 60-80 мл, спортчилардаэса 100-120 мл қон ҳайдайди), юрак уриш маромининг камайишига (ўртача одамда дақиқасига 60-84 марта, спортчиларда 54-60 марта), қон босимнинг пасайишига олиб келади.

Хўш, етарли самара олиш учун бадантарбия билан қай даражада шуғулланиш лозим? Албатта, қон босимингиз мингдан ошиб, руҳ қуши тан қафасини тарк этишга маҳтал бўлиб турганида бирдан катта зўриқиш ярамайди, бундай ҳолда сиз албатта шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз лозим.

У даставвал Сиз азизни турли-туман асбоб ускуналар воситасида обдон текшириб, зўриқишлар чегарасини аниқлагач даво бадантарбияси дастурини тузиб беради. Бир неча муддатлик даво бадантарбиясидан кейин, зўриқишни босқичма-босқич ошириб бориш лозим.

Кези келганида шуни айтиб ўтишим лозимки, бугунги кунда аксарият касалликларда тавсия этиладиган даво бадантарбияси менга баайни бақалоқ Бенни Хилл комедияларидаги жисмоний машқларни эслатади.

Бир комедиясида у озиш учун шифокоридан ҳар куни 18 сония ўртача темпда югуриш, 2,5 марта ўтириб туриш, 4,2 марта бошни ўз ўқи атрофида айлантириш тавсияларини олади.

Узил-кесил айишим мумкин, бугунги кун тавсия этилаётган даво бадан- тарбиялари талабга мутлақо жаво бермайди.

Ахир қандай қилиб 5-10 дақиқалик юриш, югуриш, ўн марта ўтириб туриш ва ҳаказолар билан идеал саломатликка эришиш мумкин?

Саломатлик учун терлаш керак, тамом-вассалом, бошқа йўл йўқ. Мен профессор С. М Бубновскийнинг саломатлик ҳақидаги ушбу жумлаларини жуда яхши кўраман, уни бир неча ҳадислар қаторида ишхонамга, нақ тумшуғимнинг тагига осиб қўйибман.

«Саломатлик-бу меҳнатдир, меҳнат-бу сабр сабр-бардошдир, сабр-бардош-бу машаққат чекишдир, машаққат чекиш-бу тозаланишдир, тозаланиш-бу саломатликдир».

Кўриб турганингиздек, саломатлик учун кураш-бу жараён, умрнинг ибтидосидан-интиҳосигача, яралишдан-йўқликка, фано айвонидан-бақо риҳлатигача узлуксиз давом этиши лозим бўлган аёвсиз курашдир.

Бу курашда Сиз эринчоқлик, дангасалик, иродасизлик, баднаф-

Республикамиз ҳукумати ҳам бугунги кунда бу муаммо ечимига қаратилган бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиққан.

Жумладан, 2013 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб ёши 20 га етмаганларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотишни таъқиқлаш, жамоа жойларида ва кечкурун 18.00 дан сўнг уларни сотмаслик хусусида фармонлар пайдо бўлди.

Аммо, холисона айтсам, кўча-куйда (бекатлар, бозорлар, муюлишлар) стол устига сақич,сигарет, конфет, зажигалка ва ҳаказоларни уззукун сотиб бизнес қилаётган амма-холаларнинг кўплиги мени ҳайратга солади.

Яқинда кеч соат 9-00 лар атрофида бақалоққина амма-холанинг ТошМА клиникаси олдида кўзлари олазарак бўлиб сумкасидан ароқ чиқариб сотганлигини ҳам гувоҳи бўлдим.

Айрим олимлар ҳар куни 100,0 мл миқдорида қизил вино, ёки 40,0 мл атрофида коньяк ичиб юрилса, қон суюлиб босим тушишини эътироф этадилар.

Аммо, бу муаммонинг ижобий ечими эмас, чунки ичилган заҳоти қонга сўрилган алкоголь чиндан ҳам бир неча ўн дақиқадан соатгача қон томирларни нисбатан кенгайтириб, қон оқимини меъёрлаштирса ҳам орадан бир қанча вақт ўтиб қоннинг қуюқлашиши ва томирларнинг торайиши кузатилади, бундан ташқари уни ҳар куни қабул қилиш аста-секинлик билан алкоголизмнинг ривожланишига, жигар, юрак, меъда ости безининг сурункали касалликларига олиб келади.

Муаммонинг яна бир оғриқли жиҳати бор; Сиз бир бечоранинг 40-50 граммгина коньяк ичиб, бахтли ҳолда шиқрайиб турганини кўрганмисиз? Мен, ҳеч қачон кўрмаганман, чунки ичкаридаги алкоголь шишадаги шерикларини чақиришни бошлайди, рюмка ортидан рюмка кириб, лоҳас бўлиб қолгунча тўхтатилмайди.

Бир юрак огриги беморга шифокор ҳар куни 50,0 грамм миқдорида коньяк ичишни тавсия қилибди. Бир куни ўртоги уни кўчада жиққа маст ҳолда учратиб;

— Ахир дўхтир сенга ҳар куни 50,0 мл ичгин деб буюрган, бир челак ичгандай гандираклаб юришингни қара,

— десау;

— Шундогам ҳар куни 50,0 мл дан оширмаяпман, бугун 2064 йилнинг 12 апрели ҳисобидан ичдим, — деб жавоб қайтарган экан.

Соғлом турмуш тарзи, юқоридаги тавсиялар, дори-дармон терапияси наф бермаса ва юрак хуружлари Сизни бот-бот безовта қилаётган бўлса. демак жараён жуда чуқурлашиб кетибди, дегани.

Бундай ҳолда шифокорлар Сизга юрак томирларини шунтлаш операциясини тавсия этади. Бунда оёқ вена томирларидан бир қисми қирқиб олиниб, юракнинг атерокслерозга учраб торайган томири ўрнига чокланади.

Аммо, тадқиқотлардан маълум бўлишича орадан бир йил ҳам ўтмасдан янги ўрнатилган томир ҳам торайиб кетади.

Ёдингизда бўлса Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцинга кардиохирург-профессор Ринат Акчурин айнан шундай операцияни ўтказган эди.

Аммо, Борис акам’ хурмачасига сиққунча ичадиган зотга айланиб улгурган эди, шу боисдан ҳам операция кўп ҳам наф бермасдан тез орада суриб юбора қолди.

«Соглом одам табиатнинг нақадар улуг муъжизасидир» деб ҳайратланган эди шифокор ва ёзувчи Антон

Павлович Чехов. Унинг бундай дейишига сабаб катта, болалигидан сил билан огриган Антоша Чехонте (илк асарларидаги тахаллуси) жуда заиф ва ўламса одамча бўлган, бунинг устига Борис акамга ўхшаб тез-тез тортиб ҳам турган, шу боисдан ҳам эрта ўлиб кетган.

Ҳақиқатан ҳам олиб қарасангиз, мутлақо соглом одам табиатнинг улкан муъжизасидир. Аммо, умр бўйи минглаб ички ва ташқи зиддиятларга, миллионлаб зарарловчи омилларга қарамасдан вужуд ва руҳият қўргонини босаломат сақлаш ҳақиқий қаҳрамонликдир.

Шовқин-суронлар ва стрессларга тўла бугунги кун жамиятида эса Эркин Воҳидов ёзганларидек;

Корваюл ичмоқ керақмас,
Кар ва лол бўлмоқ керак.

Яъни гийбат ва миш-миш эшитмайдиган даражада кар, ҳамда бировга ҳасад қилмайдиган даражада лол бўлмогинг керак. Шундагина юрак унчалик зўриқмайди.

Аввалги китобларимизда семириш аср касаллиги сифатида инсон умрини емирадиган улкан завол эканлигини кўп марталаб таъкидлаганмиз. Мен, ультратовуш диагностикаси билан ўн йиллардан буён шуғулланиб келаман.

шу вақт ичида ўн минглаб одамларнинг ички аъзоларини текшириб ташҳисладим. Уларнинг орасида жигар ва юраги ёғ босган одамларни кўп марталаб кўрдим.

Соғлом одамнинг юраги устидаги парда-эпикард билан, юрак халтаси-перикард орасида камида 2 см бўшлиқ бўлиб, ана шу бўшлиқнинг ичида юрак бемалол қисқариб ёзилади (систол ва диастол).

Мана шу бўшлиққа ёғ йиғилиб қолганидан кейин, у энди эркин бўшашиб, ёзила олмайди, оқибатда организмни кислород билан тўлароқ таъминлаш учун тез ва чала, қисқаришга мажбур бўлади.

Мен бу йиллар мобайнида ёг ичида қийналиб, йиғлаб додлаб, охирги заҳираларини сарфлаб ишлаётган минглаб юракларни кўрдим, уларга қўшилиб йиғлагим ҳам келиб кетди.

«Тор жойда ош егандан кўра, кенг жойда мушт еганинг яхши» деган мақолнинг ҳақ эканлигига имон келтирдим.

Азиз китобхон, ҳадиси шарифларда келтирилишича, рўзимаҳшарда ҳар бир аъзо ва тизим ўз эгасининг зарари ва фойдаси учун сўроқ бериб шоҳидлик қилар экан.

Оёқлар «мен билан гуноҳ жойларга борувди», деса, кўзлар «Мен орқали фаҳш ишларга қараган эди», қўллар «Мен билан ўгирлик қилди» қабилидаги гувоҳликлар берилар экан.

Сизни фано айвонида 80-90 йиллаб умргузаронлик қилдирган, фарзандлар ва набиралар неъматини кўришингизга мушарраф қилган, мансабманоқибларга олиб чиққан азиз юрагингиз қиёматда «Мени ёғга ботириб, ишлашимга ҳалақит берганди» деб устингиздан Аллоҳга арз қилмаслиги учун семирманг!!! Зеро, «семизликни қўй кўтаради».

Россиялик олимларнинг ўтказган тадқиқотларига қараганда бир кунда камида 4 литргача суюқлик ичадиган одамларда юрак хуружлари 2 баробар, мунтазам равишда қон суюлтирувчи ацекард, тромбоасс, кардиомагнил, тромбопол, аспирин кардио каби препаратлардан қабул қилиб юрувчи одамларда 4 баробар кам учрар экан.

Қон таркибида холестерин миқдорини камайтирувчи парҳез сақловчи одамларда бу касаллик 15% гача. поливитамин қабул қилувчи одамларда 10% гача камаяр экан.

Шунингдек, асабий ва жиззаки одамларда хотиржамларга қараганда инфаркт ва инсультлар 4 баробаргача кўп учрайди. Атрофингизга эътибор беринг, жаҳли бурнининг учида турганлар нақадар кўп!

Биттасининг оиласи нотинч, бошқасида буқоқ бор, яна бирининг бошига кулфат тушган. «Узи шундай ҳам кайфиятим хуфтон бўлиб турувди, яна қушним яп-янги Малибу олиб баттар қилди» деган экан биттаси фиғони фалакка чиқиб.

Шиддатли замонда ҳамма бир-бирини қувиб ўтиб кетсам, ёки босиб -янчсам дейди.

— Дўхтир, — дебди бир бемор. Сўнгги пайтларда жуда жиззаки бўлиб бораяпман, шуни даволаб берсангиз.

-Асосан нималардан жаҳлингиз чиқади?

— Ҳозир сени саволингдан ҳам итлигим тутиб кетди, бир уриб башарангни анжир қилиб қўяйми?, — деган экан бемор.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика