ТУХУМДОН
ТУХУМДОН КИСТАCИ
Аёл кишининг тухумдонида ҳар ойда бир дона киста пайдо бўлади, у маълум даврга келиб ёрилади ва ичидан тухумҳужайра чиқиб, бачадон найлари орқали ўзининг энг буюк юришини бошлайди.
Агар унинг бахти очилиб, омади келиб қолса, бачадон найчаси адоғида тўрт қаватли уйи, Малибу машинаси ва бир сатил тиллоси бор навқирон, ёқимтой сперматозоид акани учратади.
(омади бутунлай келмаса тескариси-гиёҳванд, пиёниста, қўлидан ҳеч вақо келмайди- ган бир нокас сперматозоидни учратиши, омад чала келса ҳеч кимни учратмаслиги мумкин).
Аммо, бир қанча ички ва ташқи сабаблар борки, бунда киста ёрилмаслиги мумкин. Гормонал бузилишлар, бўқоқ, ревматизм, қондаги инфекциялар, венерик касалликлар, қон айланишининг бузилиши, камқонлик, дармондорилар етишмаслиги. қўл телефонида узоқ гаплашиш, компьютерга башарани тираб узоқ ўтириш, гиподинамия каби ҳолатлар шунга олиб келади.
Огриқни тез бартараф этиш усули
Ҳали шифокор мижғовланиб кистангизнинг ўлчами, шак- ли, жойлашган ўрни, килиб чиқиш сабаблари, давоси хусуси- да фикр юритар экан.
вақтинча бўлса ҳам оғриқни тўхтатиб туришингизга тўғри келади. Бунинг учун но-шпа, ибупрофен, пентальгин, папаверин шамчаларидан фойдаланиш, қорин па- стига муз қопчасидан қўйиш наф беради.
Узоқ муддатлик профилактика дастури
Аксарият шифокорлар кистани узоқ вақт кузатиш лозим, деб ҳисоблайдилар.
Даво усуллари беморнинг ёшига боғлиқ бўлиб, ёши катта аёлларда уни ўсмага айланишини кутиб ташламасдан жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
Узоқ муддат ҳомиладорликка қарши дорилардан қабул қилиш кўп ҳолларда кистани батамом сўрилиб кетишига олиб келади.
Агар 2-3 ойлик даво курсидан кейин ҳам киста кичраймаса, ёки йўқолиб кетмаса, ҳамда беморнинг ёши 40 дан катта бўлса киста тухумдон қолдирилган ҳолда олиб ташланади.
Агар кисталар кўпламчи бўлса, ёки ўсмага гумон бўлса, тухумдондан ҳам воз кечилади. Имкон қадар тухумдон олиб ташланмаслиги керак, чунки уни олиб ташлаш остеопороз, ҳамда юрак касаллигига олиб келади.
Ёш аёлларда эса агар кистанинг ўлчамлари 50,0 мм дан кичик бўлса комплекс даво тадбирлари ўтказилиб, бир неча ой мобайнида ультратовуш текшириши орқали кузатиб борилади.
Ҳар қандай ҳолда ҳам асосий касаллик даволаниши лозим. Бўқоқ, қондаги инфекциялар, гормонал ўзгаришлар, қандли диабетлар, ирсий мойилликлар, венерик касалликлар, жинсий ҳаёт маромининг бузилиши, узоқ муддат ҳомиладор бўлмаслик, абортлар, носоглом турмуш тарзи, ортиқча вазн,
гиподинамия, сурункали қабзиятлар тухумдон кисталарига олиб келувчи сабаблар сирасига киради.
Тадқиқотлар тухумдон кисталари кўпинча эри билан ажрашган, (эри қамалган, хорижга ишга кетиб қолган, импотент бўлиб қолган,
ўлган, жинсий ориентацияси ўзгарган) аёлларда тухумдон кистаси кўпроқ учрашини исботлаб, жинсий ҳаёт маромига кўпроқ эътибор бериш лозимлигини таъкидлайди.
Юқоридаги касалликларнинг ҳаммасида ностероид оғриқсизлантирувчи препаратлар фақат оғриқ ҳиссини пасайтиради, аммо касалликнинг кечишига таъсир кўрсатмайди.
Менинг бир момом бўларди. Ҳайзда ичи оғрийдиган, ҳомиладор бўлолмаётган, бачадони яллиғланиб кетган аёлларни обдон қиздирилган тандирнинг ичига баайни хумга кириб қолган Муборакдек (Оловиддиннинг сеҳрли чироғи фильмидан) қамаб, даволарди. Бечора аёл 20-30 дақиқадаёқ оҳ-воҳ қилиб, бурнидан тортса йиқилгудек ҳолга тушарди.
Уч-тўрт марта такрорлангандан кейин уларнйнг деярли барчасида ижобий ўзгариш бўлганлигини қўй, эчки, ғунажин етаклаб келган одамлардан сезардим.
Халқ табобатини яхши эгаллаган момом одамларга нафи тегиб бой-бадавлат яшашнинг ҳам уддасидан чиқарди.
Албатта, бу воқеаларга 35-40 йил бўлиб ўтгани учун барча тафсилотлари билан эслаш имкони йўқ.
Уйлайманки, уларнинг маълум фоизида тухумдон кисталари ҳам учраган ва бу усулдан наф топган бўлса керак.
Уша пайтлари ультратовуш диагностикаси бўлмаганлиги, ҳамда каминанинг ўзи ҳам қорин ғамидан бўлак ғами йўқ ёш бола бўлганлиги боис аниқ бир нарса дейиши қийин!