ТИШНИ ДАВОЛАШ

ТИШНИ ДАВОЛАШ DAVOLASH

ТИШНИ ДАВОЛАШ

ТИШНИ ДАВОЛАШ ОҒИЗ ВА ТИШ КАСАЛЛИКЛАРИ

Барча аъзолар орасида энг кўп сезувчи асаб рецепторлари билан таъминланган аъзоиш ўзагидир. Агар танамизнинг сезувчанлиги энг юқори ҳисобланган қисми-бармоқлар учида 1 мм 2 сатҳда 12 мингтагача оғриқ сезувчи рецепторлар бўлса, тиш пульпасида уларнинг сони 30 мингдан ошади.

Шу боисдан ҳам тиш огриқлари гарчанд ўлдириб, ёки ногирон қилиб қўймаса ҳам энг даҳшатлиси ва чидаб бўлмайдиганидир.

Огиздаги оғриқлар милк касалликлари-пародонтит, пародонтоз, тиш кариеси (қуртлаши), шиллиқ қаватнинг инфекциялари, эрозияси, яраси, куйиш, шилиниш ва лаб-лунжлардаги герпес ҳисобига бўлиши мумкин.

Вирусли, бактерияли, замбуруғли инфекциялар, ўсмаларда ўтказиладиган химио- терапия, ёки рентген терапияси, венерик касалликлар (мен

ТИШНИ ДАВОЛАШ ОҒИЗ ВА ТИШ КАСАЛЛИКЛАРИ
бир бемор томоғида захм касаллиги-аломати қагтиқ шанкрни кўрганман), сурункали тонзиллитлар, шикастланишлар, ўт қопи, жигар, меъда, меъда ости бези, қон касалликлари,

СПИД огиз бўшлиғида оғриқлар билан кечувчи касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Нос чекувчиларда тил ости соҳаси саратони ҳам кўп учрайди.

Шу боисдан ҳам бугунги кун Республикамиз соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган диагностик стандартлар аксарият хасталикларда оғиз бўшлиғини синчиклаб текшириш мажбурий қилиб қўйилган.

Қуйидаги ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг; (уларнинг ҳар бири жиддий бирор касалликнинг белгиси бўлиши мумкин)

Агар оғиз бўшлиғингизда, тилингизда сезувчанлик йўқолса, ёки жимирлаш аниқланса.

Овқат чайнашга қийналсангиз.

Милклар қизариб, шишиб, қонаб турса.

Милклар йирингласа.

Тишлар жуда тез емирилса.

Оғиза узоқ битмайдиган яра пайдо бўлса.

Оғиз бўшлиғида қаттиқ тугунча пайдо бўлса.

Тиш огригига тана ҳароратининг кўтарилиб кетиши қўшилиб келса.

Дори қабул қилганигизда оғизда ачишиш ва қичишиш пайдо бўлса.

 

ТИШ ОҒРИҚЛАРИ

Стоматологга қатнаш-саунага тушиш эмас, у жуда ёқимсиз ва оғриқли тадбир… Аммо, ўзимиз битта, тишларимиз нақ 32 та бўлганлиги боис кунлардан бир куни бу ёқимсиз тадбирда иштирок этишимизга тўғри келади.

Тишингиз бир марта оғридими, муъжизани кутиб ўтирманг, у энди ҳеч қачон Сизни тарк этмайди, «меҳмонжонлардан айланай»даги хира меҳмонлардек, эшикдан ҳайдасанг, тешикдан мўлтайиб тураверади.

Тиш оғриғининг асосий сабаби тинимсиз чайналиш ёки микроорганизмлар таъсирида ўта мустаҳкам тиш эмалининг емирилиши бўлиб, унинг остидаги дентин ҳам бирпасда парчаланиб кетади ва асаб рецепторларининг уяси бўлган пульпа (мағиз) очилиб қолади.

Айрим ҳолларда эса пародонтоз ёки пародонтит ривожланиб, тиш илдизчалари очилиб қолади, ёки милкларда йиринг ўчоқлари, кисталар пайдо бўлади.

Соғлом ва оппоқ тишлар инсоннинг миллати, жинси, диний эътиқоди ва ёшидан қатъий назар жуда жозибали кўрсатади. Ва аксинча, ҳар қандай гўзал чеҳра, агар тишлар сарғайиб, ораси очилиб ётган бўлса ўз кўркамлигини йўқотади.

Бир одам тши огригидан беҳаловат бўлиб, стоматологга борибди. У синчиклаб текширибди-да;

— Биз бундай огриқларни бутунлай янги усулда, доридармонсиз ва операциясиз, Тибетчасига алаҳситувчи терапия усули билан даволаймиз, — дебди. Қани, бош бармогингизни мана бу сандонча устига кўйинг.

— Бу қандай усул?, — дебди бемор стоматолог кўлидаги катта болгага ваҳима тўла кўзлари билан қараб.

— Бармогингизни болга билан қаттиқ урамиз, шунда бармоқ огригига алаҳсиб, тиш огригини мутлақо унутасиз, — деган экан шифокор хотиржам тарзда бурнини чуқалаб.

Албатта, тиш оғриғи ўта азоб берганидан, ҳар андай даво усулига ҳам рози бўлиб қоласан, киши.

Агар тиш қуртлаган бўлса, шифокор уни яхшилаб тозалаб, пульпадаги асаб томирларини олиб ташлаб, пломба қўяди.

Бундан 20-30 йил муқаддам даставвал стоматолог бормашинани узоқ ғўриллатиб, ковакни тозалар, бунда оғриқдан жонингиз ҳиқилдоғингизгача келар, кейин 2-3 кунга ичига маргимуш тиқиб қўярди.

Маргимуш ҳам 3 кунгача оғритиб юрар, фақат шундан сўнггина шифокор уни чуқалаб ташлаб, ўрнига ҳақиқий пломбани тиқарди.

Аммо, бу пломба ҳам нари борса бир йил ичида титилиб кетар, охир-оқибат бу тишнинг баҳридан ўтишингизга тўғри келарди. Бугунги кун стомалогияси жуда илгорланиб кетди.

Ҳозир ҳатто минг йил аввал олдириб ташлаган тишингизнинг ўрнига ҳам бурама мих тиқиб, устидан тиш ранггида протез кийдириб, 18 яшарига қайта уйлансанг бўладиган даражада янгилаб чиқариб юборишмоқда.
Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Шифокорга мурожаат қилгунингизга қадар оғриқни қуйидаги усуллар билан бартараф этишингиз мумкин:
Тишлар коваги ва оралиғига кириб қолган овқат қолдиқларини тиш чўткалари ва ипак ип воситасида тозалаб ташланг. ,

Дорихоналарда тирноқкул ва мойчечак ёғи асосида тайёрланган огриқ қолдирувчи дори рецептсиз сотилади, мазкур восита билан тишларни артинг.

Саримсоқ пиёз чайнанг ва бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқ суяклари кафт томондан бириккан жойига саримсоқ пиёзни эзиб 20 дақиқагача қўйинг. У рефлектор равишда тиш оғриғини камайтиради.

Анальгин, димедрол, цитрамон, аспирин,пентальгин, темпальгин ҳам тиш оғриғини камайтиради.

Намакоб, ёки пишевая сода эритмаси билан оғизни ғарғара қилиш ҳам етарлича наф беради.

Латифада келтирилган Тибетчасига алаҳситувчи усулни маслаҳат бермайман.

Халқ табобатида мойчечак, прополис, ёнғоқ барги билан ғаргара қилиш кенг қўлланилади. Аччиқ дамланган чой билан ғаргара қилиш оғриқ ҳиссини батамом тўхтатиши мумкин. Чойнинг таркибида танин моддаси бўлиб, у оғриқ сезувчи рецепторларни қамал қилади.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

«Тўғрисини айтсам, тиш тозалаш муолажаларини ҳатто стоматологларнинг кўпчилиги ҳам зерикарли ва ёқимсиз муолажа деб ўйлайдилар», — деб ёзади Нью-Иорк Университети профессори Зигмунд Стал.

Тишларни ҳар куни икки марта тозалаш лозим; эрталаб-кун бўйи тишингиз ялтираб оғзингиздан ҳид келиб юрмаслиги ва кечаси ётиш олдидан-саломатлик учун. Тишлар ҳар куни камида 3 дақиқа мобайнида тозаланиши лозим».

Тиш тозалаш муолажаси чиндан ҳам зерикарли ва ёқимсиз туюлмаслиги учун тозалаш маҳали китоб, газета ўқиш, телевизор кўриш, турли-туман жисмоний машқлар бажариш, мусиқа тинглаш ва яна ёқимли айрим машғулотлар билан шугулланишингиз лозим.

Шу билан бирга бир кунда камида бир марта тиш оралиқларини тозалаш учун чиқарилган махсус ипак иплар ёрдамидан фойдаланишингиз керак.

Тишлар яхши тозаланмаса, унинг юзаларига бактериялар, тузлар ва токсинлар ўтириб қолади, улар вақт ўтиши билан қаттиқлашиб, тиш тошларига айланиб қолади. Уларни олиб ташлаш учун эса стомалогга мурожаат қилишга тўғри келади.

Агар тишларни икки марта тозалаш малол келса, унда фақат кечаси тозалашга одат қилинг. Бу ухлаганингизда оғиз бўшлиғи микроорганизмларининг урчиб кетишига монеълик қилади ва тишлар емирилишини камайгиради.

Тиш чўткаларини танлаш катта аҳамиятга эга. Улар ўртача қаттиқликка ва ўлчамга эга бўлиши, милкларни емириб. ёки қонатиб юборадиган даражада ғадир-будур ва дагал бўлмаслиги лозим.

Тиш чўткалари ҳар 3 ойда янгисига алмаштирилиши лозим. Ҳар гал ишлатилганидан кейин чўткалар обдон қуритилиши лозим, шунда уларнинг орасида бактериялар урчиб кетмайди.

Тиши тез емирилувчан одамларга таркибида фтор сақловчи тиш пасталари яхши наф беради. Тадқиқотларга кўра фтор сақловчи тиш пасталаридан бир йил фойдаланган одамларда тиш емирилиши оддий паста ишлатганларга қараганда 41% га кам бўлган. 65 ёшдан катта одамларда тиш асосан илдизидан бошлаб емирилади, чунки уларга милклар ёшга хос тарзда емирилиб кетиб, илдизлар очилиб қолади.

Тиш чўткаларидан ташқари ипак иплардан фойдаланишни унутманг. Фақат чўткалар билан тишнинг барча қисмларини тозалаб бўлмайди.

Масалан, тиш оралиқларига кириб қолган овқат қолдиқлари ва микроорганизмлар фақат иплар воситасида тозаланади, холос. Тиш тозаланганда, чўтка билан тил устини, томоқни, бодомча безлари устини ҳам ишқалаб тоза- лаш лозим. Шунда оғиздан ҳид келиб юрмайди.

Стоматологлар бир йилда икки марта тишни мутахассис ёрдамида тўлиқ тозалаш керак, деган фикр билдирадилар.

Бу муолажа 45 дақиқагача вақтингизни ва бир қанча пулингизни талаб қилади, холос.
Тишнинг тез емирилишига асосий сабаблардан бириқонда кальций ва фосфор микроунсурларининг камайиб кетишидир. Бу ҳолат айниқса аёлларда, климакс даврида кўп учрайди.

Агар тиш емирилиши мушаклар тортишиши, суякларнинг қақшаб оғриши, қош, киприк учиши, соч тўкилиши, терининг қуруқшаши билан қўшилиб келса, унда қонингизда кальций камая бошлабди, деб хулоса қилишимиз мумкин.

Бундай ҳолда таркибида кальций сақловчи дорилардан махсус курслар билан қабул қилишингиз лозим. Аммо, уни фақат мутахассис кўруви ва маслаҳати остида қабул қилишингиз лозим, чунки у меъёрдан ошиб кетса буйрак-тош касаллигини келтириб чиқаради.

Тишларнинг энг ёвуз душманларига кашандалик ва нос чекиш, ичкиликбозликлар киради. Улар фақат тишни емирибгина қолмасдан, рангини сарғайтиради, кўкимтир тусга киради ва энг ёмони-ҳарчанд тозалашларига қарамасдан оғиздан қўланса ҳид келиб юради.

Ж. Асроровнинг берган маълумотларига қараганда 10 йил мобайнида нос чекиш юрганларда оғиз бўшлиғи аъзоларининг саратони 3,5 баробарга, 20 йил ва ундан ортиқ чекиб юрганларда эса нақ 5 баробарга ошади.

Кашандаларда ҳам оғиз бўшлиғи ва нафас аъзоларининг саратони 2-4 баробаргача кўп учраши аниқланган.

Хулоса қилиб айтганда тишлар ҳам худди чеҳрамизга ўхшаб, ички аъзоларимиз, асаб-руҳий жиҳатларимиз қай даражада соғлом эканлигини кўрсатиб турувчи кўзгудир.

МИЛКЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ

Аксарият ҳолларда милк касалликлари охири хайрли тугумаган ишқ-муҳаббатдек билинмасдан, айёрона тарзда бошланади.

Агар биз бошидан тиш ювганимизда чўтканинг сал-пал қизаришларига, милкдаги шишга, оғиздан келадиган ҳидга эътибор бермасак, қимматли вақтни бой бериб қўйишимиз мумкин.

Аммо, милкларда ҳам кучли оғриқ билан кечувчи касалликлар учрайди. Венсан ангинаси деб аталувчи касалликда милклар яра билан қопланиб, шиллиқ қавати кўчувчан бўлиб қолади. Уни бошқачасига

«траншея касаллиги» деб ҳам аташади. Бу бирваракайига бир неча хил дармондорилар (асосан аскорбин кислота) етишмаслиги, нам ва совуқ об-ҳавода узоқ колиб кетиш, иммун тизими пасайиши, оғиз гигиенасига эътибор бермаслик оқибатида келиб чиқади.

 

ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ ОҒРИҚЛАРИ

Оғриқни тез бартараф этиш усули

Протезга ўрганиб олгунингизга ёки яхширогига алмаштиргунингизга қадар огизни тез-тез намакобга, аччиқтош (квасц), натрий гирокарбонатнинг 1% эритмасига, мойчечак, ёнгоқ барги дамламасига чайишни, огриқ кучли бўлганида огриқсизлантирувчи дорилардан қабул қилишингизни маслаҳат берамиз.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Ҳар қандай протез контакт линза, ёки бачадонга қўйиладиган спиралга ўхшаб тана учун ёт нарса, шу боисдан ҳам унга ўрганиб олгунингизга қадар маълум вақт ўтиши лозим. Инсон вақт ўтиши билан ҳамма нарсага кўникади.

Буюк Шекспир айтганидек «Вақти келиб занжирбанд қулнинг ҳам ўз занжирига меҳри тушиб қолади». Мен контакт линзаларимга кўниккунимга қадар бир ойча муддат ўтган, бу давр ичида кўзларим қичишиб, ачишиб, қизариб юрган эди.

Ҳайтовур, кейинчалик ўрганиб кетдим ва деярли 15 йил мобайнида бу занжиримдан ажралмадим. Аммо, мамонт, ёки бегемот огзига мўлжалланган протезларга минг йил яшасангиз-да кўникишингиз қийин. Шу боисдан ҳам у огзингизга катталик қилаяптими, ихчамрогига алмаштиринг.

Протезлар ҳам вақти-вақти билан тозалаб, техник кўрувдан ўтиб туришни талаб қилади. Протез қаттиқлашиб, устида тузли қоплам йиғилиб қолганйда бир ош қошиқ 70% сирка 250,0 мл сувга эритилиб унинг ичига солиб қўйинг. Протезларни ҳам тиш ювгандек қилиб паста ва чўткалар билан ювиб туринг.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика