Пулнинг завқли образини яратинг

Biznes reja

Пулнинг завқли образини яратинг:

пул меҳрнинг кучли қуроли бўлиши мумкин Ўз ишимизни қилиб, тўхтамай янги ғояларни, янги маҳсулотлар, иш ўринлари, санъат асарларини яратамиз. Ва кимки ҳақиқий муваффақиятга эришган экан, ўзи яшаб турган жамиятни ва оламни молиявий ва ғоявий томондан қўллайди. Шундай бой одамлар борки, уларга нафрат кўзи билан қараш мумкин, улар бойлик фақат ўзлари учун берилган, деб ўйлашади.

Аммо дунёдаги баъзи бой давлатлар борки, эришган ижобий ютуқлари билан, ижобий хатти-ҳаракатлари билан ажралиб туради. Улар санъат борасида ва фан соҳасида катта-катта ютуқлари билан тилга олинади. Пул бизга вақтни ва турли ресурсларни тақдим қиладики, инсонийлик эҳтиёжидан келиб чиқиб, биз улардан фойдаланиб, ўз хоҳишларимизни амалга оширамиз, муаммоларни бартараф қиламиз, яшаш давридаги асосий яшаб қолиш муаммоларини шу пул орқали ҳал қила оламиз. Сиз ишлаб топган пуллар — бу сизнинг оддий қилган ишларингиз учун мукофот. Кўпчилик бойлар кўпчиликка хизмат кўрсатишгани учун кўп пул мукофотини олиб бойиб кетишган. Уолт Дисней миллионлаб болаларга ва катталарга қувонч бағишлаган. Бойларнинг хизматлар руйхати чексиз, чунки пул — бу куч, у туфайли кўп яхшиликларни қила оласиз.

Генри Форддан «Ҳамма топганларингизни йўқотсангиз, нима қиласиз?» деб сўрашибди. У ўйлаб ҳам ўтирмасдан: «Инсониятнинг қандайдир фундаментал эҳтиёжига мурожаат қилардим ва бошқа одамдан кўра энг арзон, самарали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиб, уларнинг эҳтиёжини қондирардим», деган экан. Яна у аниқлик ва ишонч билан таъкидлаб: «Беш йилдан сўнг миллионерга айланардим» деб қўшиб ҳам қўйган экан. Кўпчилик одамлар пулга салбий назар билан қарашади. Бундай ноўрин қарама-қаршилик чин дилдан эмас: одамлар бойларни қарғашади, аслида уларга ҳасад қилашади.

Ушбу китобда келтирилган баъзи асосларни тушуниб етсангиз, сизга катта миқдорда пул келтирувчи инсониятга хизмат кўрсатишни бошлайсиз, бойларга нисбатан қарашларингиз ўзгаради, чунки сиз ўзингиз уларнинг қаторига қўшиласиз. Ана шунда сиз ўз бойлигингиз билан кўп одамларга ёрдам қўлини чўзасиз. Яна бир руҳий тўсиқ — бу оилавий камбағаллик анъаналарига қарши бориш, ота-оналарингиз сўзларини икки қилишдан қўрқиш.

Бундан ҳеч ким азият чекмайди, биз камбағаллик бойликка чорлашини олдинда айтиб ўтган мисолларимиздан англаб олдик. Аммо кўп ҳолатларда камбағаллик асабий ҳаракат турларига кирадиган — руҳий толиқиш, ҳеч қаерга бошламайдиган, бирлашган «Мен-образ»ининг акси. Бойиб кетишга тааллуқли руҳий тўсиқлар турли хилда ниқобланган бўлиши мумкин ва биз уларнинг ўзимиздагисини таниб олишимиз лозим. Завқ бағишлайдиган пул ва муваффақият сизнинг «Мен-образ»ингизнинг ажралмас қисмига айланиши керак.

Ўзингизни тафтиш қилинг ва ўз олдингизда адолатли бўлинг; ўз руҳий тўсиқларингизни юзага чиқаринг ва уларни йўқ қилинг. Сизни ушлаб турган ишонқирамаслик ҳиссини аниқланг ва уни ўзгартиринг. Уларни завқ бағишлайдиган ғоялар билан алмаштиринг. Камбағаллик ва бойлик — фикрлаш образингизнинг маҳсулидир.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика