Пул топиш йуллари Вактдан унумли фойдаланиш ВАҚТ НИМА

Biznes reja

Вактдан унумли фойдаланиш ВАҚТ НИМА?

Сизни ва оилангизни вақт билан ўлчаб кўрингчи? Вақт бу сизнинг миянгизда қанча муддат ичида неча сонли фикрларнинг ҳаракатга келиши тезлигидир. Бир оила куни бўйи уйқуда яшайдиганлардек кун ўтказишади ва кечки пайт тўқнашувларда ҳаёт ўйини бўлади. Яна бир оила эса ҳар кунини хотиржамлик билан яшасада, ҳаёт қайноғи билан бахтли онларни ҳис қила олишади. Бировнинг фарзанди эрта кунда қўлидан бир иш келадиган бўлиб вояга етса, яна бировнинг фарзанди ўттизида ҳам болаликдан воз кечмайди гўё. Бу фалсафаларнинг вақтга нима даҳлли жойи бор, деб ўйларсиз.

Ҳудди ўша вақт инсонни синайдиган меъёрларни олдингизга тақдим этади. Кимдир қисқа вақт ичида бу имкониятлардан фойдаланса, кимдир вақтини ўтказиб, умри оқар сувга айланади. Фарзандингизга вақт қадрини ўргатиш орқали ҳаётда бирор мақсадга эришиш мумкинлигини ўргатишингиз лозим. Ушбу китоб пулга сотиб олиб бўлмайдиган, орқага қайтаришнинг иложи бўлмаган, ундан қочишнинг ҳам фойдаси йўқ бўлган — вақт ҳақидаги илмлар жамланмасидир. Инглиз тилидан таржима қилинганда, (англ. тиме манагемент) — вақтдан унумли фойдаланиш технологияси, деб тушунилади. Замон билан ҳамшерик бўлиб, вақт қадри миллат, элат, тил ва давлат ҳам танламасдан ўз ҳукмини ўтказишини яна бир бора тасдиқлаган ҳолда дунё тан олган умумий иборадан фойдаландик.

Ушбу китоб орқали ота-оналар болага вақт ажратиш имкониятини кенгайтириш ва болага вақтдан унумли фойдаланишни ўргатиш малакаларини эгаллаб оласиз. Фарзандларингиз билан қуйидаги саволларга жавоб беринг:

  1. Сизга вақт етарлими? Юзта одамдан биттаси «Менга вақт етади» деб жавоб бериши оддий ҳодиса деб ҳисобланади.
  2. Сиз учун вақт дегани нимани англатади? «Вақт — пул» деган иборага муносабатингиз қандай? Фарзандингиз билан суҳбатда “Вақт бу нима?, деган саволга жавоб қидириб, фикрлашиб кўринг. Сиз учун вақтни пулга боғлиқ ўлчами қандай? Вақт бу пул дея оласизми? Вақт = пулми Пул бўлса, вақт топилади, деб ўйлайсизми? Вақт < пул? Вақтни пулга сотиб олиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Вақт > пул? Демак, вақт сизнинг оилангиз учун қанчалик аҳамиятли эканлигини фарзандларингиз билан келишиб олинг. Вақт бу фақат пул дегани эмас. Вақтни пулга сотиб олиб бўлмайди. Вақт бу сизнинг ҳаётингизнинг томчиларидир. Вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Вақтни ушлаб қолиб бўлмайди.

Вақтни истак-хоҳиш орқали кўпайтириб бўлмайди. Вақтни бировга инъом қилиш мумкин эмас. Вақт сизнинг айтанингизга кўнмайди. Юқорида айтилган гаплардаги маънони фарзандингиз билан бирга мулоҳаза қилинг ва хулоса чиқаринг. Вақт тушунчасини фарзандингиз тўғри тушуниб олишига кўмак беринг.

  1. Вақтингизни қандай ўтказасиз? Инсонларнинг ҳаётдаги эришган ютуқлари пули, имконияти билан эмас, вақтини нималарга сарфлаётганлиги билан белгиланади. Ота-оналарнинг фарзандига инъом қилган ҳар қандай қимматбаҳо кийимни, турли овқатларни — меҳрли биргалик вақтига алмаштириб бўлмайди. Энг қисқа муддат ичида катта қадам ташлай олишдек бойлик йўқ бу дунёда. Вақтдан унумли фойдаланиш вақтни режали ва мақсадли ишлатиш дегани.
  2. Сизнинг қанча вақтингиз бор? Бугун фарзандингиз ҳаётидаги улуғ одам бўлиши учун берилган имкониятнинг яна бир куни бошланди. Болангиз ушбу имкониятни қўлдан бой бермаслиги учун фарзандингизга вақт ажратинг. Болангиз учун вақт топинг, бу – фарзандингизнинг меҳрли бўлиши шартидир. Болангиз ҳақида ўйлашга вақт топинг, бу – унинг кучли бўлиши шартидир. Болангиз билан ўйнашга (бирга юмуш бажаришга) вақт топинг, бу – яқинлик шартидир. Болангиз билан бирга китоб ўқишга вақт топинг, бу – билимли бўлиш шартидир. Болангиз билан дўстона суҳбатлашишга вақт топинг, бу – бахт шартидир. Болангиз билан орзулар қилишга вақт топинг, бу – келажакдаги ўрнини топа олиши шартидир. Болангиз яхши кўрган нарсаларни аниқлашга вақт топинг, бу – ҳаёт қувончидир. Болангиз билан бирга мусиқа эшитиб, рақс тушишга вақт топинг, бу – қалбига ёзилган овоздир. Болангизнинг ичида бахт нималигини тушунтира олган ота-она бўлиш шартини тушунишга ҳам вақт ажратинг, бу – меҳрли ота-она бўлиш шартидир. Оилангиздаги вақт таҳлили. Уйингизнинг қайси жойида қанча вақтингиз ўтмоқда Фарзандингиз уйингизнинг қайси жойида ва қанча вақт ўтирибди?

Ота уйингизнинг қайси жойида ва қанча вақт ўтирибди? Она уйингизнинг қайси жойида ва қанча вақт ўтирибди? Болангиз уйингизнинг қайси жойида ва қанча вақтини ўтказмоқда? Ота болага неча метр яқинликда қанча муддат вақтини бермоқда? Она болага неча метр яқинликда қанча муддат вақтини бермоқда? Бола қайси бегона одам атрофида қанча муддат вақтини ўтказмоқда? Бола қайси ўртоғи билан қаерда ва қанча муддат вақтини ўтказмоқда? Бола акаси (укаси, синглиси, бобоси, бувиси) билан қанча вақтини ўтказмоқда? Бола қанча вақт жонли одамлар ва қанча муддат жонсиз буюмлар билан вақтини ўтказмоқда? Ота-она қанча муддат жонли инсонлар билан ва қанча муддат вақтини нимага сарфламоқда? Қачонки, болангизнинг вақти ва ўзингизнинг вақтингиз қаерда нималарга сарфланаётганлигини аниқлай олсангиз, уни ўзгартира оласиз. Қанча вақтингиз қайси жойда сарфланаяпти? Таҳлил. Машғулот: Қанча вақт оралиғи (…дан-…гача) Давомийлиги (мин) А Ота — Б. Она — В. Бола — Г. Бошқа.

Вақт увол бўлаётган жойлар. Вақт уволи (дан — гача) Давомийлиги (мин) Нимага ва қаерга? Ким? А,Б, В, Г Оилангиздаги кучсиз томонларни таҳлил қилиш Фақат оилангиздаги вақтнинг нотўғри тақсимланганлигини тан олсангиз, уни ўзгартиришни тўғри ҳал қила оласиз. Оилангиздаги муаммоларни тушуниб таҳлил қилиб олган ҳолда, уларни ечиш ва тўғри йўналиш топиш учун мақсад қўйишингиз керак экан. Аввало, сиз учун энг муҳим бўлган ҳаётдаги қадрият нима деган саволга жавоб беринг. Ота: Оила, иш, уй, шахсий ривожланиш.

Она: Оила, уй, иш, шахсий ривожланиш. Бола: Уй, оила, мактаб, ўсиш. Эр-хотин биргаликда сизлар учун ҳаётдаги энг муҳим нарса оила эканлигини келишиб олинглар. Яъни оилавий муаммо биринчи ўринга чиқиши, фарзанд тарбияси биринчи навбатда туриши кераклигини амалда исботлаш пайти келди. Оила, фарзанд инсон учун биринчи навбатда эканлигини тасдиқловчи мақсадлар қўямиз. Бунинг номини «Нимага?» деб номланувчи мақсадлар дейилади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика