Пул топиш йуллари Танлаган соҳангиз бўйича эксперт бўлинг

Biznes reja

Танлаган соҳангиз бўйича эксперт бўлинг

Йиллар давомида одатий услубда билим олиш муваффақият учун бўлмаса-да, барибир танлаган соҳангиз бўйича эксперт бўлишга ҳаракат қилишингиз керак. Компьютер билан жиҳозланган замонавий дунёда бир ойлик қўлдан чиқарилган вақт тарихга айланиши мумкин. Муваффақиятнинг асосларидан бири — соҳангиз бўйича чуқур билимга эга бўлиш. Бундай билимнинг йўқлиги — муваффақият йўлидаги енгиб ўтилиши қийин бўлган тўсиқлардан бири. Даромадни ўйлашдан олдин жамиятга қандай маҳсулот, қандай ҳизмат кўрсатиш ҳақида бош қотиринг.

Агар сиз яхши маҳсулот ёки хизматни жамиятга таклиф қилиб, ўз соҳангизда энг зўр бўлишга эришсангиз, эътиборингизни хизмат қилишга қаратсангиз, пул ўз-ўзидан оқиб келаверади. Бу ҳеч қачон хижолатга қўймайдиган эски, аммо мустаҳкам қонундир. Мукаммал бўлинг Услубий билим муваффақият гарови бўла олмайди. Қандайдир кўпроғи керак — мукаммаллик учқуними ёки бироз қўполликми, бу нарсаларга оддий мактабларда ўқитишмайди ва буни оқлашмайди ҳам. Мактабда кўпинча фикрлаш жараёнларини умумийлаштириб, бир хил оқимда ўргатишади. Бунда инсоннинг янги имкониятларни кўриш, мукаммал қарорлар кабул қилишга бўлган ижодий руҳияти сўнади.

Маориф тизими, қолаверса, жамиятнинг таъсири кўп ҳолларда шахсий интилиш ва қизиқишларни бўғади. Бундай шахсиятни бўғиш ёшлик чоғиданоқ бошланади. Конформизм, қўрқинч, атрофдагилардан ажралиш онг остимизга дастурлангани учун бизнинг орзуларимиз, ижодий ғояларимиз ва умидларимизнинг авж олишини тўхтатиб туради. Ҳар бир одамда атрофдагиларга ўхшагиси келиш ҳисси бор бўлади, айниқса, ёшлик пайтида.

Афсуски, кўпчилик одамларнинг ишга бўлган эҳтироси йўқ, пул ортидан қувадиганларга ўхшашни яхши кўришади. Ингичка ички овоз барибир ичимизда яшашни давом эттираверади. Қўрққан ва эзилган ҳолда у пичирлаб, жамият олдидаги кўринишингиз қалбаки эканини айтади, бизнингтабиатан ҳақиқатимиз ёпиқлигича ва кўринмасдан қоляпти, дейди. Агар биз ўзлигимиздан, асл талантимиздан ва имкониятларимиздан кечсак, ўзимизни умрбодга зерикарли ва қониқмасликка маҳкум этган бўламиз.

Агар биз ютуққа эришмоқчи бўлсак, бошқалардан ажралиб туришимиз керак. Биз доим тамомила ўзимиз билан ўзимиз бўлишимиз лозим, ҳеч қачон аслимизни кўрсатишдан қўрқмаслигимиз даркор. Ҳар биримиз — ажойиб етук шахс бўлиш билан бирга ажойиб ҳаётий мақсадга эгамиз. Ҳар биримиз мукаммалмиз. Истакларни чин ва беғубор ниятларга айлантиринг «Менда нима билан шуғулланиш ҳақида тасаввурнинг ўзи йўқ». Таниш сўзлар, тўғрими? Бу кўп тарқалган шикоятлардан. Жуда кўп одамлар мана шу ҳолатларга аралашиб қолишади, шунинг учун ўтириб, ушбу китобдаги барча берилаётган саволларни ёзиш лозим.

Бу туман қоплаган саволларга жавоб топилганда ўша заҳоти тарқаб кетади, албатта. Одамлар ҳаётда нима қилишни билмайман, деб шикоят қилишганда, бу аниқ бир нарсани англатадики, улар йиллар давомида ўз интилишларини ва и^ки ўзликларини бўғиб келишган. Ниманидир кутиб яшайдиган ва атрофдагилардек яшашга ўрганганликлари сабабли ўзларининг кимликларини унутиб, иккиланиш уруғларини экишган. Нима билан шуғулланишни билмаган ҳолда ўз олдига аниқ мақсад қўйган одамларнинг ютуққа эга чиқишлари қийин бўлади.

Тўғри ва аксинча: агар биз ҳаётда нима билан шуғулланаётганимизни аниқ билсак, бизнинг истакларимиз беғубор бўлса, уни рўёбга чиқаришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатувчи имконият, албатта, пайдо бўлади. Тўғри ва аниқ талқин қилинган хоҳиш одатда тез рўёбга чиқади. Аниқ, тўғри чизиқли истаклар, ҳадикдан, икки фикрлиликдан, қарама-қаршиликдан холи бўлган ниятлар камдан-кам ҳолларда учрайди. Чангитувчи, хира тортган ниятлар онг остини туманлаштиради. Тозалов ичкаридан бошланиши керак — биз ўз ниятларимиз ва истакларимизнинг аниқ суратини кўра олишимиз лозим. Биз уларни аниқ белгилаб олиб, сўнг амалга оширишимиз керак.

Бу зарурий ички ўзгаришларга бефарқ бўлиш ярамайди. Биз ҳали нимани исташимизни аниқ билмас эканмиз, уни қабул қилмаймиз. Сизнинг муваффақият калитига зга бўлиш учун қилишингиз керак бўлган нарса — ким бўлмоқчилигингизни; нима билан шуғулланишни ва нимани хоҳлашингизни аниқ билишингиз. Шу ўринда яна Дипак Чопранинг уйғун фикрли сўзларини қайтаришимизга тўғри келади: «Ҳар қандай нарсани ният қилишда ва хоҳишда, албатта, уруғ ҳамда унга ишлов бериш учун механизм бўлади».

«Муваффақиятнинг етти маънавий қонуни» китобида Чопра бу ният ва истак тушунчаларни аниқ ёритиб берган ҳамда унга ҳақиқий узоқ муддатли муваффақиятнинг калитларидан яна бири деб ўсишни қўшимча қилади. «Ният ўз-ўзидан бўладиган, кўп куч талаб қилмайдиган, бир хил қувват оқимидан холи, йўқдан бор қилишга интилувчи пойдеворни ётқизади. Ният — асл куч, у истаклар ортига яширинган бўлади. Ният ўз-ўзидан улкан қувватга эга, ният аслида бу — боғланиб қолмаган хоҳиш. Хоҳиш ўз-ўзидан ажойиб, кўпчилик одамларда хоҳиш бу — натижага боғлиқ ният. Ният ўсиш билан уйғунлашиб, инсон эътиборини ҳозирга, айни оқимга қаратишига ундайди.

У ишга киришган пайтда мўлжал келажак бўлади, аммо сизни^г эътиборингиз ҳозирги вазиятга михланган бўлади. Эътиборингиз ҳозирга қаратилган бўлса-да, ниятингиз келажакка мослашишни бошлайди, ваҳоланки келажакни қуриш ҳозирдан бошланади. Ҳозирни қабул қилинг ва келажакни мўлжалга олинг. Келажак ниятнинг ўсиб боришидан қурилади». Ўз истакларингизни асл ранг-баранг хоҳишга айлантиринг, кейин хоҳишларингизни ниятга ўгиринг. Агар сиз бирор нарсани қилишни ният қилсангиз, 90% бўлиб кўринган тўсиқлар ўз-ўзидан йўқолади — ва сиз қолган 10% тўсиқларни енгиш учун ҳамма асбобларга эга бўласиз. Айнан мана шу ниятнинг кучи! Агар сиз бирор нарса қилиш учун қандайдир аниқ натижага боғланмаган асл, мусаффо ниятга зга бўлсангиз, сиз муваффақиятнинг ғолиблик формуласига эга бўласиз

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика