Пул топиш йуллари РЕЖА ҲАРАКАТИ

Biznes reja

РЕЖА ҲАРАКАТИ

Муваффақиятга нафақат компаниянинг биринчи кунларидангина, балки ҳамиша бор кучни қаратиш керак, деб ўйлайман. Дэвид Пакард, Hewlett-Packard Муваффақият йўлидаги энг керакли қадам бу — режага асосан босқичма-босқич тайёргарлик билан ҳаракатланиш. Бу онгли ва онгсиз равишда ниятларингизни англашга ёрдам беради. Аслида нима бўлаётгани, сезиларли даражада кўзланган режага ўхшамаслиги мумкин. Одатда шундай бўлади, аммо барибир кўзлаган мақсадингизга ниятингиз холис бўлса, етасиз. Афсуски, бизнеснинг баъзи турлари кўзга кўринарли даражада молиявий мукофот бермайди. Агар сиз учун пул биринчи навбатда турмаса, бу яхши. Агар сиз молиявий хавфсизликка ва ўз орзуларингизни амалга оширишда восита қидираётган бўлсангиз, иш жойингизни ўзгартирсангиз, албатта, буларсиз бўлмайди. Эҳтиросларингиз билан чамбарчас бўлган, маҳоратингиз, билимингизга хос ва яхши даромад келтирадиган иш топинг. Ёки ўз ишингизни очинг, керг. бўлса, асосий ишдан ташқари.

Хатони менман деган бизнесмен ҳам қилади. Ammo ҳеч нарса қилмаётган одам ҳам ҳато қилади. Вақтинчалик омадсизликни бошингиздан ўтказсангиз-да, барибир мақсадингизга ета оласиз, қачонки онг остингизни керакли даражада дастурласангиз. Буни аниқ молиявий мақсад ва режа бўйича ҳаракатланиш, белгиланган муддатлар билан таъминлаш орқали қилинади. Ниятларингизни белгилаш учун босқичли режа ҳаракатини тайёрланг Босқичли режага асосан ҳаракатланиш онг остини сизнинг истак ва орзуларингиз ниятларингизга айланишига ишонтиради. Сизнинг қўйилган мақсадга етиш ниятингиз учун тузган режангиз исбот бўла олади. Ишонган онг ости ўз ишини бошлайди ва сиз кўзлаган ниятингизга етасиз.

Тайёрланган режани амалга ошириш таваккалчиликка ўхшаши ҳам мумкин, айниқса, бу биринчи қўйилган мақсад ва тузилган режа ҳаракати бўлса. Ҳамма ўзгаришлар, у ҳатто яхши томонга бўлса ҳам, инсонда ҳадикни уйғотиши мумкин. Баъзи одамларда умидга ишонч тала6и шунчалар каттаки, унинг учун улар энг қадрли орзуларидан ҳам воз кечадилар. Олдинга боришдан қўрқманг. Сиз бундан ҳеч қачон афсус чекмайсиз. Ўз олдингизга кўп эмас, бир пайтнинг ўзида .иккита соҳадаги ҳаётий мақсадларни алоҳида қўйишни маслаҳат берамиз. Мақсадлар кўп бўлса, толиқтириб, ҳаракатларингиздаги самарани пасайтиради. Ҳаётнинг бошқа томонидаги мақсадлар, яъни карьера, оила, саломатлик, арофдагилар билан муносабат ёки, айтайлик, навбатдаги хомаки диссертация ё китобни тугатиш: ҳар қайси соҳадаги яхшиланиш қолганларининг ҳам яхшиланиб боришига хизмат қилади. Бундан ташқари, алоҳида фойдали мақсадларни алоҳида келажак учун — бир йилга, беш, ўн, йигирма беш йилга олдингизга қўйиш мумкин.

Олтмиш ёшга тўлганингизда қандай ҳолатда бўлишни истайсиз? Қандай ҳаётни хоҳлайсиз? Саксон ёшингизда қандай инсон бўлмоқчисиз? Қандай ҳаёт ҳақида орзу қиласиз? Саломатлик ва жисмоний ҳолат ҳақида нима дейсиз? Болаларингиз бўлишини истайсизми? Қандай чўққиларни забт этмоқчисиз? Ўзингизни чегараламанг. Ўтиринг ва босқичли режа тузинг. Шундай одамларни ҳам биламизки, шунга ўхшаш режа тузишган, аммо уни к.аёққадир тиқиб қўйиб, тамомила унутишган. Бироқ био кун уни топиб олиб қарашсаки, ҳамма режалари амалга ошган бўлади. Албатта, бундай қилишингизни маслаҳат бермаймиз, аксинча, вақти-вақти билан ўз режа ва мақсадларингизни ўқиб туришингизни тавсия қиламиз.

Сиз ўз ҳаётингизнинг архитекторисиз — уни қандай кўришни хоҳлайсиз Олдинги мавқеингиздан, олдинги омадсизликлардан, ўтмишингиздан кечинг. Ёшингиз нечадалигини унутинг. Етмиш ва саксондан ўтган кўпчилик одамлар билишади ва ишонишади: ҳали яхши кунлар олдинда. Бахт ва бойликка ҳар қандай ёшда эришса бўлади. Биз тўлиб-тошириб юбораётган орзулар ўзимиз ўйлагандан-да аслида амалга ошиши осон, бунда ёшни ва мавқеимизнинг аҳамияти йўқ. Агар сиз мукаммал келажакни тасаввурингизга олиб, қарилик чоғингизда ҳам қисқа муддатли мақсадларингизни амалга оширишни бошласангиз, ҳаётингизга аниқлик ва маъно киритган бўласиз. Сизда кўрпадан ҳар куни эрталаб туриб ҳаракат қилишга сабаб бўлади, бу орзуларингизни амалга оширишдир. Сиз ўз ҳаётингизнинг йўналишини чизиб олдингиз. Сиз олдинни кўра биладиган инсон бўлдингиз.

Ҳаётингизни шу тарзда тасаввур қилсангиз — бу мукаммал саҳнани тасаввур қилиб, ўз келажагингизни режалаштирасиз, онг остингизда завқли орзуларни вужудга келтирувчи туйғуларни дастурлаган бўласиз. Сиз онг остини шундай образлар билан тўлдирингки, улар чинга айлансин. Сиз чиндан ҳам ўз ҳаётингизнинг архитекторисиз. Сизнинг чизмаларингиз — бу сизнинг мақсадларингиз ва сиз кўрган келажак ҳаётингиз ҳақидаги мукаммал саҳна. Сизни узоқ муддатли мақсадларингиз нафақат мукаммал ҳаётингизни кўрсатади, уни қуришингизга ёрдам ҳам беради.

Улар кўп ҳолларда танловни камайтиради, яъни баъзи ҳолатларда оғир ёки ёмон ўзбошимчаликдек туюлганларини. Ҳаётдан нима кутаётганингизни билмасангиз, баъзан оддий бўлган кунлик қарорларни қабул қилишга ҳам қийналасиз. Улар сизга кенг маънодаги режадек туюлмайди, унга вақт ва фикрингизни чалғитиб, ҳаракатланишга арзимайдигандек кўринади. Ҳаётий режа тузиш ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида муваффақиятга яқинлашишимизга бизни руҳлантиради ва мослашишимизга ёрдам беради. Ёддан чиқармаслик керак, келажакка эгилувчан ҳолда яқинлашиш лозим, чунки ҳаёт доимий ўзгарувчанликни талаб қилади. Сизнинг мавқеингиз ва соҳангиз беш-ўн йилдан сўнг сиз кутганчалик бўлмаслиги мумкин — улар сиз ўйлаганингиздан-да яхшиланиб кетади.

Онгтўғри дастурланган бўлса, ҳаётингиз ҳар бир босқичда олдингисидан яхшиланиб бораверади. Ҳар куни ҳар қандай муносабатларда яхши ва янада яхши бўлиб бораверамиз. Биз кенгайиб, потенциалимиз барча вазиятларда очилиб боради, ишлаб чиққан режаларимиз кучайиб, шижоатга, қатъияликка тўлиб боради. Биз кўпинча иш устида олдинги режаларимизни, яъни «жуда майда»ларини ташлаб юборамиз. «Мен-образ»имизнинг кенгайиши билан бир қаторда ташқи дунё бўйича муваффақиятларимиз ҳам кенгаяди.

Биз тўхтамай олдингэ интиламиз, бадавлатликка яқинлашамиз ва, албатта, мақсадимиз айнан шундай бўлса. Ҳозир тиришқоқлик билан келаётган йил учун асосий мақсадингизни режалаштиринг, албатта, эгилувчанликни сақлаб қолинг, чунки кутилмаган вазиятларда имкониятлардан фойдаланиш учун бу керакли нарса. Бу сизга қилаётган ишингизни аниқ кўра олишингизга ва қўйилган мақсадга етишишингизга кўмак бўлади. Доноларча тузилган режа турли салбий ҳолатларни ва ортга тортувчи вазиятларни четга суриб, ўз мақсадингизга тўғри яқинлашишингиз учун дастак бўла олади. Феъл-атвор тақдир учун текг аҳамиятли Мақсадпарни яхши қўйиш жуда зарур, агар сиз чиндан ҳам муваффақият қозонмокчи бўлсангиз. Уни кундан кунга амалга ошириб боришда интизом ҳам керак.

Яхши интизом бу ўзимиз танлаганимиз, биров айтгани эмас. Грек файласуфи Граклит айтади: «Феъл-атвор тақдир учун тенг аҳамиятлидир». Агар биз атрофимиздаги барча муваффақиятга эришган одамларга қарасак, бу сўзларнинг тасдиғини кўрамиз. Ҳамма муваффақиятли одамлар, у аёл бўладими, эркакми, ўзларича кучли феъл-атворга ва интизомга эгалар. Муваффақиятга феъл-атворнинг кучисиз эришиб бўлмайди. Ўз ҳаётимизнинг хўжайини бўлишимиз ва уни ўз қўлимизга олишимиз учун биз интизомга муҳтожлик сезамиз. Интизом деганда биз тасаввурни ва мослашишни ман этадиган қаттиқ тартибни кўзда тутмаяпмиз ва, албатта, терлаб-пишиб меҳнат қилишни ҳам айтмаяпмиз. Интизом деганимизда қуйидагиларни айтмоқчимиз, яъни дам олиш учун етарли вақт бериш, жисмоний тарбия, яхши овқатланиш, оилавий мажбуриятларни бажариш, ўйин-кулги ва бироз ёлғиз ҳам қолиш. Ҳаддан зиёд зўрма-зўраки ишлаш сермаҳсул бўлмайди. Ҳозирги кунда кўп ишлаш устидан шикоят қилиш удумга айланган, шундай бўлса-да, кўпчилик одамлар ўзларининг ўнта потенциалларидан бирортасини очишмайди, улар яна кўп ишлайверишади, кўзга кўринарли натижа эса йўқ. Улар толиқишади, лекин интизом етмайди. Улар муваффақиятга олиб борувчи омилларни ўзларига одат қилишмаган.

Муваффақият — бу одат Интизом ва завқли фикрларни дастурлаш ўз ишлаш усулларингизни ишлаб чиқишга, шахсий услубни ташкил қилишга етаклайди, сиз шахсий ишлаш ритмини топасиз ва муваффақиятга одатланишни ривожлантирасиз. Шу пайтгача омадсизлик ёки боғланиб қолиш сизнинг оддий одатингиз эди. Агар сиз одатингизни янгисига алмаштирсангиз, иккинчиси сизнинг иккинчингизга айланиб қолади. Ва шунда муваффақият сиз томонга яқинлаша бошлайди. Билдириш ва қилиниши керак бўлган ҳаракатлар 1. Бир варақ қоғозни олинг ва ёзинг: ҳаётингизни қандайлигича кўрмоқчисиз?

Ёзинг, иложи борича аниқроқ бўлсин. Қандай аш билан шуғулланишни истардингиз? Қанча пул ишлаб топмоқчисиз? Беш йилдан сўнг? Ўн йилдан сўнг? Йигирма беш йилдан сўнг-чи? Қандай уйда яшашни истардингиз? Қанақа дўстларингиз бўлишини хоҳлардингиз? Оила масаласида-чи? Шуларнинг ҳаммасини аниқ қилиб қоғозга туширинг. 2. Келаси йил учун мақсадни аниқланг. Ақлингизда аниқ мақсадни ушлаб туриб, унинг ривожи учун босқичли режа тузинг. Тартиб билан ҳамма қилинадиган ишларни ёзинг. Ҳар бир босқич учун муддат ўрнатинг ва улар ҳақида унутиб қўйманг. Кейин эса ажойиб ва ғаройиб, ёқимли натижаларни қабул қилишга тайёргарлик кўраверинг

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика