Пул топиш йуллари Онг учун чеклов йўқ

Biznes reja

Онг учун чеклов йўқ

Ҳар доим қайтариб айтишга арзийдиган бир ҳақиқат бор: онг учун чеклов йўқ, фақат ўзимизгина боғланиб қоламиз. Ушбу айтилган сўз биз учун ҳақиқатга айланганда биз муваффақиятга эришиб, бугунги кунимизни келажагимизга бирлаштирамиз. Ўз ҳаётимизда бу ҳақиқатни ишга солсак, вазият устидан ҳокимиятни қўлга оламиз; ҳаётимизни қЭндай кўришни истаган бўлсак, шундай бўлади. Агар сиз ўз фикрларингизни завқли йўналишга бошласангиз, орзу қилиш мумкин бўлган кучга ва ҳокимиятга эга бўласиз.

Ҳар куни тасаввурларга қаратилган, визуал яратилиш ва орзуларингиз билан ўз онг остингизни дастурлашга вақт ажратинг. Кўпчилик одамларга уларнинг орзу қилишлари учун ҳам кўп маош беришади’ Орзулар, учиш фантазияси, миянинг ҳужумлари ижодий ғояларнинг асоси бўлиши мумкин. Айрим одамлар орзулар оғушида юрадиганлар устидан кулиб, ҳақиқатга тик қараш керак, тақдирни қандай бўлса, шундай қабул қилиш керак, дейишади.

Бинобарин бундам бахтсизлар орзу қиладиган одамлар икки хил бўлишини билишмайди: ўз орзуларини амалга оширмайдиганлар ва онг остининг яратиш кучига ишонадиганлар. Асл орзу қилувчилар — бизнинг олдимизда, оламимизда янги қиёфага кириб пайдо бўлиб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун орзулари йўлида аниқ қадам ташлайдиганлардир. Дипак Чопра ўзининг «Муваффақиятнинг еттита маънавий қонуни» китобида ёзади: «Ҳар қандай ният ва хоҳишда уларнинг уруғи ва механизми бўлади. Ният ва хоҳишдаги бу асосларда мисли кўрилмаган куч бор. Ва биз бу уруғни сермаҳсул тупроққа тикар эканмиз, ўша ташкиллаштирадиган мисли кўрилмаган кучнинг ўзимизга ишлашини таъминлаймиз».

Келинг, Чопранинг айтганларига қулоқ тутайлик. Ният — бу фикр. Агар бизнинг фикрларимиз пулга нисбатан нохуш ғоялар билан тўлган бўлса (пул ҳаммага етмайди, масалан, бойликка фақат бошқа бирор кишидан пулни тортиб олиб эришиш мумкин), бундай ғоялар аниқ тарқалади. Агар биз онгимизни завқли образлар билан тўлдирсак (борлиқда сон-саноқсиз имкониятлар мавжуд ва пул ҳаммага етади), биз уларни ўзимизга сингдирамиз ва тасаввур қилмаган даражадаги муваффақиятга эришамиз. Каллангизда «Орзу қилган ҳамма нарсага эгаман, ўз мақсадларимга етдим», деган образни яратинг.

Ҳаётингиз нимага ўхшайди? Бу машқнинг самарали томонларидан бири шун- 48 МАРК ФИШЕР, МАРК АЛЛЕН дан иборатки, онг ости онг бўйсунадиган вақтнинг қонунларига бўйсунмайди. Бундан ташқари, онг остида ёки бизнинг орзуларимизда вақт умуман бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам ёшликда олган руҳий жароҳатларимиз кўп йиллар давомида ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб, вояга етганда ҳам ўз ишини бажаради; аслида ақлан улар тушунишади: ўтган кунлар учун ачинмаслик керак, аммо онг ости яшаб ўтилган йилларни сезмайди ва фарқни кўрмайди. Мана шунинг учун ҳам биз «Бизнинг фантазияларимиз амалга ошган», деб тасаввур қила оламиз ва алданган онг ости ran бизнинг қўрқувларимиз ёки ўз ҳаётимизни яхшилаш устида кетяптими, барибир тасаввуримизни чинга йўйиб, шундай экан-да, деб ўз ишини бошлайди. Балки бу гаплар юқорида келтирилган ўзўзини ишонтиришга қарама-қаршидир. Пекин биз шу йўл билан келажагимизни қуришимиздаги, орзуларимизни амалга оширишдаги самарали имкониятларга тўғри ёндашган бўламиз.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика