Пул топиш йуллари Муваффақиятсизликка учрашдан кўра ютуққа эришиш қийин эмас

Biznes reja

Муваффақиятсизликка учрашдан кўра ютуққа эришиш қийин эмас

Муваффақиятсизликка учрашдан кўра ютуққа эришиш қийин эмас Кўпчилик одамларга омадсизлик ҳаётий тушунчага айланиб қолади. Омадсизлик одатини синдириш қийин; ижтимоий шароит бизни руҳлантиради, аммо ижтимоий тарбия ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб, бизнинг қанотларимизни кесади. Биз муваффақиятга эришишимиз учун муваффақият аслида омадсизликдан қийин эмаслигини тушуниб етишимиз керак. Фақат бу тушунчаларимизга зид бўлмаган ҳолатда ақлимизни ўзгача дастурлаш лозим.

Ахир, ҳар бир омадсизлик турли ҳолатларнинг маҳсули эмасми? Ўйлаб кўринг: омадсизликка учраш йўлида нималарни бошдан ўтказиш керак: сиз юз фоизлик имкониятни қўлдан бой берасиз, ҳар бир ишни бошлашдан олдин ўзингизни тўхтатасиз, сизни муваффақиятга эришишингизда ёрдам бермоқчи бўлган одамлар билан учрашишдан қочасиз, сизни бирор нимали қила оладиган ғояларга қўл силтайсиз ва омадсизликка олиб борувчи ҳаракатларни кўп бора қайтарасиз. Омадсизлик — оғир куч талаб қиладиган қўштирноқ ичидаги ҳақиқий «юксалиш», одатда буни онгимиз одатий ҳолдек қабул қилади. Агар сиз онгий қараш кучларингизни омадсизликка эмас, муваффақиятга эришиш йўлига қаратсангиз, албатта, ютасиз’ Бу аниқ! Одамлар ўзларини муваффақиятдан чегаралаб қўйиб, қилган ишларини оқлаш учун баҳона қидиришади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика