Мен ҳали ёшман!
Бу сўзни Mrs. Fields Cookies компаниясига асос солган, йигирма ёшлигида муваффақиятга эришган Дебби Филдсга айтинг-чи! Ёки Apple ComputersHHHr асосчиси, биринчи миллионларини йигирма уч ёшида, ўн миллионларини йигирма тўрт ёшида, юз миллионларини йигирма беш ёшида топган Стив Жобсга нима дейсиз?! Ёшлик — кўп ҳолатларда қўшимча ютуқдир. Тарихдан маълумки, кўпчилик миллионерлар ҳеч қандай тажрибасиз, иш жараёнида ўқиб-ўрганиб гуллаб-яшнаб кетишган.
- Мен анча кариб қолдим!
Полковник Сэндёрс ва Жоржия О’Кифи сизнинг бу гапингизга қўшилмаган бўлишарди. Наполеон Хилл томонидан қилинган текширувлар натижасига Караганда, кўпчилик одамлар ёшлари анчагинага борганда ўз мақсадларига эришишар экан. Кўпчилик ҳаётининг иккинчи ярмида нафақани ўйлашни бошлаб юборганда баъзиларга ёшликдаги меҳнатлари маҳсулининг ҳузурини кўришга йўл очилар экан.
Меҳнат одамни ўлдирмайди, аксинча, ишсизлик ўлимга олиб бориши мумкин; эрта хотир жамликка кетган инсонлар қуёшлари ботиш арафасида турганда ҳам ишлайдиган одамларга қараганда эрта вафот этишади. Баъзи одамлар нафақа ёшларида ишларини очишади ва ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган ютуқларни қўлга киритишади. Гап ёшда эмас! Кўп йиллик тажриба, ҳатто у омадсиз тажриба бўлган бўлса-да, сиз учун қимматбаҳодир.
- Менда пул йўқ!
Аслида, бошидан ҳаммада ҳам пул бўлмайди. Муваффақият сари йўл учун пул эмас, ижодий ғоя ва ўз ўрнига эга юксаладиган руҳий жараён керак. Ҳар бир инсонда, ҳеч бўлмаса, биттагина иқтидор бўлади, биргина ҳиссиёт, биргина иштиёқ, агар у тўғри қўлланса, даромад келтириши мумкин. Янги гоялар учун ва фойдали ишлар учун доимо пул топилади. Кўпчилик оилаларда камбагаллик меросдай авлоддан авлодга ўтиб келади. Доимо камбагаллик ҳукм сурган оилаларнинг бир кун келиб бойиб кетишларига унчалик ишониб бўлмайди. Уларнинг ўзларига қарашлари ва фикрлари ишончсизликдан ҳамда писсимизмдан (тушкунлик) иборат. Аммо бу қоидани рад қила оладиган баъзи вазиятлар бор. Тарихдаги бой актёрлардан бўлмиш Чарли Чаплинни олайлик. Бекорчиликдан Лондон кўчаларини кезиш билан унинг ёшлиги камбагалликда ўтган. Камбағалликнинг оғир юки кўпинча одамларни ёшликданоқ қийинчиликларни енгишга ва буюк ишларни амалга оширишга итаради.
- Мен билимсизман!
Модельер Донна Каран ҳам бирор билимга эга бўлмаган. Томас Эдисон ўн олти ёшга бормай, мактабни ташлаган. Билл Гейтс коллеждан кетишга мажбур бўлганди. Ўз ишларини очиб муваффақиятга эришган кўпчилик бизнесменлар ҳаммамиз мактабларда оладиган билимимизга унчалик эга эмаслар, улар бойитиб юборган ўз ишлари юзасидан чуқур билимлар эгасидирлар.
- Менда туғма иқтидор бўлмаса-чи?!
Бунинг кераги ҳам йўқ. Кўпчилик муваффақиятларга эришган одамларда олдинига келажакдаги шон-шараф ва бойлик кузатилмаган. Поль Гетт айтади: «Мен бизнесмен бўлиб туғилмаганман». Кўпчилик одамлар ҳаётларини ўзгартира оладиган ўзларида қобилият йўқ, деб ўйлашади. Аслида, ҳар бир одам берилган қандайдир ягона қобилиятга эга бўлади. Агар биз ўзимизга берилган қобилиятни оча билсак, унинг келажакдаги ривожи бизнинг асосий мақсадимиз бўла олади.
- Мен керакли шижоатга эга эмасман!
Шижоатнинг босқич фарқлари асосан муваффақиятга эришган ва омадсизликка учраган одамларнинг ўртасида сезиларли бўлад Ҳар бир руҳий ва ақлан қилган ҳаракатиь биздан керакли шижоатни талаб қилади ётий шижоатнинг паст даражадалиги д4ки қарашларимизга таъсир кўрсатади. Бу $Е^ҳат ҳам ўтиб бўлмас, мустаҳкам доирани ўзиДа мжассам қилган. Аммо биргина кичкина учқун ичимиздаги мудраб ётган шижоатни аланга олдириб юбориши ҳам мумкин. Керакли шижоат ҳаммамизда бор ва чегарасиздир. Шунчаки кўпчиликда у мудроқ ҳолда бўлади ва уйғотишларини кутиб ётади. Бир вақтнинг ўзида кераксиз ишлар учун қанча шижоатни сарф қиламиз, яхши кўриб қиладиган ишларимизни четга суриб, ўзимиз яхши кўрмаган ишларни бажарамиз. Ўйлаб кўринг, яхши кўрган ишингизни қилсангиз, шижоат қайнаб чиқади ва вақт қанчалар тез ўтади. Ўзимизга қизиқарли бўлган иш билан шуғуллансак ва бу бизга роҳат бағишласа, шижоат ҳеч қандай тўсиқларсиз ичимиздан отилиб чиқади.
- Муваффақиятсизликка учрашдан қўрқаман!
Биз туғилганимиздан бери икки нарсадан қўрқамиз: йиқилишдан ва қаттиқ овоздан. Бошқа қолган қўрқувлар енгиб ўтилган. Афсуски, муваффақиятсизликка учраш қўрқинчи жуда кучли ва кенгтарқалган, у сизнинг эркингизни бўғади. Бор бўйи билан миямизда илдиз отган бўлиб, ўтмишдаги омадсизликларимизни эслатиб, ўзимизга бўлган ишончни сўндиради, негатив таъсирини кўрсатиб, узоқни кўра билиш фикрларимизни чалғитади. Омадсизлик қўрқуви кўпинча очиқчасига бўлиб, ниқобланган ҳолатда онгимизга сингиб боради. Одамлар ютқизишдан қўрқаётганларини тан олишмайл’’- унинг ўрнига муваффақиятларга эришиш йўлида ҳаракат қилаётганларни ҳаводан қаср қурмоқчи бўлишяпти, деб уларнинг ғоялари ва орзулари устидан кулиб юришади.
Улар баҳона топишга устаси фаранглар: оила олдидаги мажбурият, турли муаммолар, вақтнинг етишмаслиги, пулнинг йўқлиги. Ахир, сизнинг ишингиз сизга ва оилангизга фойда келтирса, ёмонми? Вақтни ўзингиз ўйлаб топтан нарсага ажратсангиз, ёмонми? Ахир, ўзингизнинг бошқарувингиз кўп муаммоларни ечишингизга ёрдам бермайдими? Яна шундай одамлар ҳам бор, яъни «қанийди» дейдиганлар. Қанийди, бошлиқлари унга аҳамият қаратганда эди.
Қанийди, уларнинг бошларига яхши ғоя келса эди. Қанийди, уларда истеъдод ва малака, вақт, пул ёки омадлари бўлганда эди. Қанийди, улар бошқача шароитда туғилишганда ёки бошқа буржга мансуб бўлишганда эди… Аниқки, ҳеч нарса қилмай, муваффақиятсизликка учрамаслик мумкиндир. Пекин ютуққа ҳам эришиб бўлмайди. Муваффақият ҳеч нарсадан, ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. У аниқ бир ҳаракатларнинг ва ақлий шижоатнинг маҳсулидир. Томас Эдисон лампочкани ўйлаб топаётганда 10.000 та мағлубиятли уринишларни амалга оширган. Абраам Линкольн АҚШ президент бўлишдан олдин ўн саккизта сайловни ютқазган. Биз муваффақиятсизликни оқламаймиз, лекин ҳар бир мағлубият, агар уни очиқ кўнгил билан қарши олинса, ўзида ўрганса арзийдиган яхши дарсни мужассам қилган