МАҚСАДЛАР СЕҲРИ
Бошлаган ишимни охирига етказиш мобайнида менга ҳеч нарса халақит бермаслиги учун мен олдинига етарли пулни ишлаб топишга қарор қилдим. Уильям П. Лир, Lear Jet Inc компанияси директори Соҳамиз бўйича ҳаммасига улгуришиммз учун ўз эҳтиросимизни чиқариб, ўз режаларимизни амалга оширишга эътиборимизни карата оламиз. Энг яхши режалар — энг содда режалардир. Томас Питере ва Роберт Уотермен ўзларининг «Етукликни қидириб» номли китобларида соддалик мавзусида мулоҳаза юритадилар: «Кўпчилик менежерлар ўз вақтида ўта билимли ва ақллидирлар. Улар доим йўналишни ўзгартириб, қандайдир босқичдаги кутилган қийматларни кўзлашади. Улар ишлаб чиқаришнинг илк босқичини ўз ичига олган, ўзгартирилиши мумкин юзлаб услубларни қуришади, ишчилар борасида мураккаб тизимларни ишлаб чиқишади, негиз структураларини тузишади, 200 бетли стратегия режаси ва 500 вараққа ёзилган бозор талаблари дейсизми…
Уларнинг «айёрмас» ҳамкасблари бошқалар. Нимага ҳар бир мижоз учун ҳатто картошкали чипсларни ишлаб чиқаришда ҳам алоҳида ёндашишнинг иложи йўқлигини улар шунчаки тушунмайдилар. Уларга бир шиша ачиган пиво сотишга тўғри келиб қолса, виждонлари қийналади, бу яхши, албатта. Улар, шунчаки, нимага доим янги маҳсулотлар оқими бўлишини ёки нега оддий ишчи вақти-вақти билан ўзининг ғояларини ва таклифларини киритиши мумкинлигини тушунишмайди. Улар чиндан ҳам соддалар. Ҳа, соддалик ўзи билан салбий фикрларни олиб юради. Аммо барибир кўпгина катта корпорацияларнинг бошқарувчилари ҳам салгина соддадил бўлишади» Биз ўзимизга керакли пулни ишлаб топишимиз мумкинлигига ишонишимиз учун, уз орзуларимизга ишонишимиз учун, атрофдагиларнинг писсимизмларига эътибор бермаслигимиз учун бизда яхши соддалик ва беғуборликдан захирамизда бўлиш керак. Ортиқча бепарво одамлар, интеллектуаллар ҳаммасига улгуришлари мумкин, аммо қобилият муваффақият мавқесини чегаралашга қодир. Қайсидир маънода чеки йўқ орзу қилишни ҳам чегаралаши мумкин.
Олдинг изга битта ёрқин мақсадни қўйинг Муваффақият нималигини билмаган одамларнинг олдиларига қўйган аниқ мақсадлари ҳам бўлмайди. Максадлари бўлса ҳам, қандай- дир маънода ўзгармас бўлади, улар ҳаммасига улгуришган бўлишса-да, одатий босқичда ёки муваффақиятсизликда кўринади. Баъзи одамлар ўзларининг онг остиларидаги негатив ҳолатларнинг кучли босими туфайли олдиларига мақсад қўйишга ҳаракат ҳам қилиб кўришмайди. Ҳамма ишбилармон одамлар ўз олдиларига аниқ мақсадни аниқ муддати билан қўйганларидан сўнггина ўз -орзуларини амалга оширишни бошлашган. (Бу қоидадан ўзгача бўлиши ҳам мумкин, аммо ran ҳозир бу ҳакда эмас.) Ўз олдингизга ўзингиз хоҳлаган, керакли миқдордаги даромадни кўзлаган асл мақсадни қўйинг ва бу мақсаднинг ривожини белгилаб, жадвал тузинг. Ана шунда муваффақиятли одамларни омадсизлардан ажратиб турадиган нарса айнан шундай мақсадлар ва режалар эканини билиб оласиз.
Биз режалаштирган мақсадларимизгагина ета оламиз, ортиғига ҳам, камига ҳам эмас. Бизнес ҳақидаги китобларда кўпинча ўз маҳсулотини бир ойда 25.000 доллардан ошириб сота олмаган савдогар ҳақида гапирилган. Олдинига унга савдо учун ҳудуд ажратилди, ўша ҳудуддаги ўртача савдо босқичи бу суммадан озроқ эди, 25.000 доллар эса унинг учун муваффақиятли савдо эди. Сотувчига уни тақдирлаш илинжида бошқа яхши савдо бўладиган жойни беришади. Натижа эса ўзгармай, ўша 25.000 долларлигича қолаверади. Сотувчи дуч келган муаммо унинг мақсади ва «Мен-образ»ида эди. У 25.000 доллардан ортиқ савдо қила олмайман, деб ўйларди ва бунга онг ости ҳам ўрганганди. Бу воқеа онг ости ҳақидаги фикримизнинг тасдиғи, биз онг остимиз билан ишонган ҳар қандай ютуққа эга бўла оламиз. Сизнинг ҳаётий тажрибангиз ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз билан боғлиқ. Аслликдан йироқ, тушунарсиз мақсадлар ёки уларнинг йўқлиги салбий натижаларни беради ёхуд умуман натижасиз бўлади.
Бошқа томондан7 ўз олдига аниқ белгиланган мақсад қўйиб, уни аниқ режа билан мустаҳкамлаган ҳар бир одам, албатта, ўз хоҳлаганига эришади. Нимага бундай бўлади? Жавоб бизнинг онг остимизда яширинган: аниқ мақсад — онг остини энг оддий ва самарали дастурлаш учун дастак. Мақсадга эришиш учун кўп жон куйдириб ишлашингиз керак бўлмайди, ҳатто оз ишлашингиз ҳам мумкин. Тарихда муваффақиятни узок соатли тер тўкилган меҳнат самарасм деб ҳисоблашган. Аммо сиз мақсадга мослашиш, салбий фикрлардан фориғ бўлиш, мақсадга эришиш учун онг остини дастурлаш ниятингизга енгил етишишингизга ёрдам беришини тезда билиб оласиз. Оз ишлаб, яхши натижаларни қўлга киритасиз. Бу тасдиқларнинг адолатли эканига кўпчилик муваффақиятга эришган одамлар амин бўлишган — уларнинг сирлари мақсадларининг аниқлигида. Келаси йилга мақсадингиз қандай? Қанча пул ишлаб топишни хоҳлайсиз? 50.000 долларми? 100.000 долларми? 500.000 долларми? Миллионми? Агар сиз ўз ҳаётингиз босқичини чиндан ҳам кўтаришни истаган бўлсангиз — асл қонуний равишда бўлса — ўзингиздан сўранг: қан дай мақсадни олдингизга қўйишингиз керак?
Агар сиз ёрқин келажакни истасангиз, мақсадлар қўйинг ва белгилангки, уларга етишиш учун қанча вақтни сарфлаб, унинг учун қанча қувват йўллай оласиз? Агар сиз аниқ кўзланган мақсадсиз барча ижобий йўналишларда фақат орзу қилаверсангиз, сиз кутаётган «мўъжиза» рўй бермайди. Шуни билингки, сиз ўзингизни қанчага баҳоласангиз, ўшанча турасиз. Ҳар қайси муваффақиятга эришган одам ҳақиқатни билади: агар сиз олдингизга аниқ мақсадни қўйсангиз ва унга етишиш учун қадам ташлашни бошласангиз, онг остингизни ишонтириш учун ниятларингизнинг жиддийлиги талаб қилинадиган қадамлар бўлиши керак — шунда сиз хоҳлаганингизга етишганингизга ишонч ҳосил қиласиз. Сиз ўйлаганингиздан кўпига лойиқсиз Одамлар ўзларига ёрлиқдай ёпиштириб олган энг катта чегаралаш ўз фикрлари ичида туғилади. Инсон ўзини қанчага баҳоласа, ўшанча туради, оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Кўпчилик одамлар ўзларининг имкониятларини билишмайди, ҳатто улар ташқаридан ўзига ишонган кўринишса ҳам. Ўзини қалбан жуда қимматли шахс деб ҳисоблайдиганлар озчиликни ташкил қилади. Аслида ҳар бир одам ўзини бебаҳоман, деб ҳисобламайди ва шунинг учун ҳам атрофдагиларни ҳурмат қилибми ёки даромаднинг катталиги туфайлими, муваффақиятга лойиқман, дейишмайди.
Ўзининг «бозор баҳосини» оширишнинг энг яхши йўли — ўзи ўзини баҳолаш. Биз сизни фундаментал ички ўзгаришларга эришишдаги услублар билан юқорида таништирдик. Бу услублардан яна бирианиқ молиявий мақсадлар устида ишлаш. Аниқ мақсад қўйиш асл сеҳр кучига эга Биринчи марта ўз олдингизга молиявий максад қўйганингизда сизда аниқликни ва ният кучларингизни чегаралайдиган баъзи спектизм босқичлари сақланиб қолган бўлади. Шунинг учун ҳам бошланишида ўз олдингизга амалга ошадиган мақсадларни қўйинг; агар сиз биринчи мақсадга эришсангиз, кейинги мақсадларнинг амалга ошишига янада ишончингиз ошади. Ҳар бир мақсадингиз сиздан тиришқоқликни талаб қилиши керак. Ўз олдиларига биринчи марта аниқ мақсадни қўйганлар куни келиб унга етиб, ҳатто ундан ошиб ҳам кетганларини кўриб ҳайрон қолишади!
Ўзингизга чақириқ ташланг, қўйилган мақсадга етаман, деб. Бу ҳаяжонли ўйин, аммо катта фойда келтиради. Олдингизга қўйган бир йиллик, ярим йиллик мақсадингизга, албатта, эришасиз. Бундай ҳолат кўп кузатилган. Аниқ қўйилган мақсад сеҳр кучига эга. Сиз ўйлаганингиздан-да чексиз қимматлисиз Бу ошириб айтиш эмас — бу ҳақиқат: сиз ўйлаганингиздан-да чексиз қимматлисиз.
Муаммо шундаки, бу гапни олдин сизга ҳеч ким айтмаган. Аксинча, сизнинг атрофингизда бу гапнинг тескарисини айтган одамлар кўп бўлган. Ақл, меҳнатсеварлик, мослашиш, тасаввур, интизом ва тажрибаалбатта, муваффақият масаллиқларидан, лекин сиз биласизки, бундай сифатлари бор ҳамма одамлар хам муваффақиятга эриша олаверишмайди ёки, тўғрироғи, ўзларининг ҳамма сифатларини кўрсатиша олишмайди. Ҳа, балки сиз ҳам шу тоифадандирсиз. Нима бўлишидан қатъий назар, сизнинг маҳоратингиз ва кучингиз тушуниб бўлмас ҳолда сиздан сирпаниб чиқиб кетяпти.
Шундай пайтда эса ишхонангизда ва бошқа фирмаларда хизмат поғоналаридан усиб бораётган, муваффақиятга эришаётган одамларни кўряпсиз, улар сиздан кўра ақлсизроқ. малакасиз кўринишса-да, ҳавас қиладиган даражада ютуқларга эришиб юришибди. Гап шундаки, уяарнинг яшаш тарзлари мақсадлари билан белгиланган, мақсадлари эса ‘’Мен- образ»лари билам белгиланган. Сизнинг ҳам ҳаёт босқичингиз ўз мақсадларингиз билан белғиланиб *Мен образ’ингизга боглиқ. Олдингизга юқори даражадаги максадларни қўйиб, руҳий тўсиқларни енгиб ўтимг ва уэин гизни баҳолашни юксалтиринг. Онг остингиз учун сизни пастга итаришдан кўра юқори мақсадга эришишингизга ёрдам бериш унчалик қииин эмас. Натижа ёқимли бўлиши тайин.
Мақсадингиз билан бирга бўлинг. Уни ёзма равишда турли жойларга ёпиштириб қўйинғ, токи у кўз олдингизда бўлсин. Асосийси у доим фикрларингизда бўлсин. Сизнинг қувватларингиз фикрларингизга қаратилган бўлади. Агар сиз бир лаҳза ҳам ўз мақсадларингиз ҳақида ўйлашни тўхтатмасангиз, у сизнинг фикс-ғоянгизга айланади,- ички қувватларингиз муваффақиятга эришишингиз учун сизга ёрдам қила бошлайди. Сизнинг тинмай онг остингизнинг ишлаши туфайли, албатта, янги ажойиб имкониятлар пайдо бўлади ва сизга ёрдам учун қулай вазиятларни ҳамда одамларни ўзига жалб қилади.
Ўз мақсадингизни фикс-ғояга айлантиринг Мақсад катталаштириб кўрсатадиган ойна сингари сизнинг қувватингизни кучайтиради. Асосий мақсадингизни фикс-ғоянинг оддий сўзлари билан тўлдириб режалаштиринг. Бу фикс-ғоя нафақат қувватингиз ва муваффақиятингиз босқичини оширади, балки қувватни беҳуда ишлатишингиздаги хатоларингизни сизга уқтиради. Фикс-ғоя сизни, албатта, муваффақиятга олиб боради. Мақсадга интилиш, бир хил ўлчамли фикс-ғоя сизнинг касбий ва шахсий ҳаётингизни йўналтмради. Бунда унчалик кўп куч сарфламайсиз. Сизни муваффақиятга яқинлаштираётган ҳар бир нарсани қўллашингиз ва тақдирлашингиз керак. Сизни ундан узоқлаштирадиганларидан эса воз кечинг. Бу яқинлаштираётган ёки узоқлаштираётган нарсаларни қандай билиш мумкин?
Доимгидай бу борада сизга олдинни кўра билиш, яъни интуициянгиз ёрдам беради — қандайдир хира сезги, шеригингиз ёки дўстингиз томонидан айтилган сўз, китобда ё журналда ўқиганингиз ички ҳиссиётларингиз билан қарама-қаршиликка бориши мумкин. Олдингизга аниқ мақсадларни қўйинг, ниятингизга, албатта, етасиз. Билдириш ва қилиниши керак булгаи харакатлар 1. Қоғоз-қалам олиб ёзинг: келаси йили қанча пул ишлаб топмоқчисиз? Буни қилганингиздан сўнг қуйидагини ўйлаб кўринг. Мақсад қилганингизда «Мен-образ»ига ёндашиб, 40.000 доллар, деб ёздингизми? Демак, сиз ўзингизни шунча баҳолар экансиз. Ва сиз ҳақсиз: сиз қанчага ўзингизни баҳоласангиз, ўшанча турасиз.
Аммо сиз 80 ёки 200 минг доллар ёхуд миллион доллар, деб айтсангиз, ўзингизнинг шунча туришингизни англатади. Шуни билингки, сизнинг онг ости ва потенциал кучингизнинг чегараси йўқ. Балки сиз ҳозир ўйлаётганингиздан-да қиммат турарсиз. 2. Бир дақиқа олдин ёзган суммангизни икки баробарга кўтаринг. Бу ҳолатда ўзингизни кузатинг. Бошида 50.000 доллар ёздингиз, нимага энди 100.000 доллардан бошламайсиз? Нима, унга эришиб МИЛЛИОНЕР СИНГАРИ ФИКРЛАШНИ ЎРГАНИНГ , деб ўйлайсизми?
Кўпчилик одамлар бу борада сиз билан келишолмаган бўларди. Ҳар йили минглаб одамлар миллионерларга айланишяпти, миллион одамлар эса 100.000 доллардан даромад олишяпти. Улар шундай даромадни кўзлаш учун ва ниятларига етиш учун етарли юқори «Мен-образ»га эгалар. 3. Юқорида айтиб ўтганларимизга қўшимча: биринчи йили унчалик мукаммал бўлмаган мақсадларни ўз олдингизга қўйманг.
Ўз мақсадларингизни аста ўстириб боринг, аммо шу билан бирга улар самарага ва шижоатга тўла бўлиши лозим. Агар сиз ўз олдингизга етарли юқори даражадаги мақсадни қўйган ва унга етиб қолган бўлсангиз, бу жуда зўр натижа! Лекин мақсадингиз ўта камтар, ерга яқин бўлса, унга эришиб, узоққа силжий олмаган бўлиб чиқсангиз. эжабланишни ҳис қилишингиз мумкин. Шундай мақсадни қўйингки, у сизни ижобий толиқтирсин ва онг остингизга чақириқ ташласин, аммо эришиб бўлмас бўлмасин. Қўйилган мақсадлар жараёни аниқ ва ижодий бўлса-да, энг кераклиги — онг остини бу эришилган мақсадга тайёрлигингизга ишонтиринг. Сиз тайёрлигингизни ҳис қилинг; бундай ҳис унга етишишни жуда ҳам истаган адолатли иш йўлидаги синовдек туюлади. Ва сизга олам оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас, айнан буюртма қилган нарсангизни, албатта, беради