Пул топиш йуллари Ўзини ишонтира билиш

Biznes reja

Ўзини ишонтира билиш

Ёқимли ҳолатларни берадиган ва муваффақиятга етаклайдиган менталитетга эга бўлиш учун нима қилиш керак? Турли хил методикалар бор, аммо улар ўзини ишонтириш турига суянган бўлади. Бу методикаларнинг кўплаб номлари бор — мечтал дастурлаш, ўринли фикрлаш, аутотренинг, ўзини гипноз қилиш, руҳий кибернетика, альфа метод.

Буларнинг ҳаммаси ўзининг яхши нзтижаларини кўрсатган. Биз ҳам — ушбу китоб муаллифлари таниқли француз аптекачиси Эмилем Куэ томонидан ишлаб чиқилган оддий ўзини қўллаш формуласини қўллаб, ажойиб натижаларга эришдик. Куэ ўзининг янгилигига тасодифан эришди. Бир куни унинг мижозларидан бири рецептсиз берилмайдиган дорини сотиб опмоқчи бўлади. Рецепти бўлмаса-да, у дорини қистаб туриб олади.

Куэ вазиятдан келиб чиқиб иложини топди: у мижозга бошқа бир дорини ундан-да яхши, деб таклиф қилади, у оддий глюкоза эди. Бир неча кундан кейин харидор қайтиб келади, у соғ-омон ва натижадан қониққан ҳолда эди. Бу янгиликни кейинроқ Плацебо натижаси деб номлашди. Бемор билан нима содир бўлди?

Бу беморни шу дорини ичиб, албатта, тузалиб кетишига бўлган ишончи тузатди. Бу ерда мўъжизавий сўзларнинг ҳам ўрни бор, албатта, сўзлар интелектуал нуқтаи назар билан эмас, балки жисмоний жиҳатдан таъсир қилувчи қилиб, -ишонтириб айтилди. Куэ ўзининг кашфиётининг жуда’ кераклилигини тушуниб етди. Агар сўз билан жисмонан бемор одамни тузатиш мумкин бўлса, унда сўз қалбан соғлом одамга қандай таъсир қилар экан? Келгусидаги кўп йиллар давомида келажакда — андли томчи дорилар керак бўлмайдиган оддий формулани ишлаб чиқди — бу фақат сўз эди! Бу формула дунё бўйича тарқаб, минглаб одамларнин ҳаётини яхши томонга ўзгартирди.

У ўзи билан оддийгина ўзини ишонтиришни ичига олган. Ҳар қайси инсон қуйидагиларни айтиб, танлаган ўрнини алмаштириши мумкин: «Ҳар куни ҳамма муносабатларда яхши ва янада яхши бупаман!» Куэ бу формулани ўз мижозларига ҳар куни бир неча маротаба қайтаришни маслаҳат беради. Бу ишни асосан хотиржамликда, онг ости туйғуси қабул қилишга шай турган пайтда қилган маъқул.

Бу налижани тезлаштиради. Бундай хотиржамлик ҳолатини эрталаблари ва уйқуга ётиш пайтлари кузатиш мумкин. Хотиржамлик ҳиссини атайин келтириб чиқарса ҳам бўлади. Буни қилиш учун креслога ўтиринг ва кўзларингизни юминг. Бир неча маротаба чуқур нафас олинг. Кейин жисмингиздаги ҳар бир аъзойингизни хотиржамликка унданг: ўзингизни бўш қўйинг, елкаларингиздан бошлаб оёқларичгиз учига ва кейин, аксинча, бошингизгача.

Сиз бу янги формулага ўз онгингизни чўктириб юборишингиз керак бўлади. Оз-оздан бу дзетуп аста сизга урнашиб боради ва сиз бошқэ одамга айланасиз. Зарарли дастурлар ў? ўрнини яхши, фойдали дастурларга бўшатиб. шижоатни кучайтирзди, кучли булишга ва тўғри қарорлар қабул қилишга учдайди. Бу методни оддий деб билиб, унга қўл силтаманг. Куэнинг баъзи замондошлари бу оддийлихка қўл силташган вг яхши натижа беришига ишонишмаган Биз бу техниканинг яхши натижа беришига тирик гувоҳлармиз! Буни сиз бир ой мобайнида синаб кўринг, албатта, ижобий натижани кўрасиз.

Кўпчилик омадлари келган одамлар қийинчиликка дуч келишганда бу тажрибага мурожаат қилишади. Муаммолар кўпайганда ёки янги ишни бошлаш олдидан ўзларини қайта дастурлашади, ўрганишади, муваффақиятга эришмагунларича қайта-қайта такрорлашади, уларга йўлларида ҳеч қандай тўсиқ халақит бера олмайди, орзуларининг амалга ошишига ҳеч нима салбий таъсир кўрсатолмайди. Бизнинг ички дастурланишимизнинг кумулятив натижаси «Мен-образ» деб аталиб, бизнинг ўзимизча қабул қилишимиз, ўзимизга баҳо беришимиздир.

Биз қанчалар ўзимизнинг яхши образимизни яратмайлик, қандай бўлишимиз ҳақида хира тасаввурларга эгамиз. Яна бир хиралик бу — «Мен-образ»и бизнинг ҳаётимизда қандай рол ўйнайди? Буни тўғри тушунишимиз керак, чунки одамлар ўзларини ким деб ҳисобласалар, ўшандай бўлишади. Бизнинг ҳаётимизда ҳамма нарса, бойлик ҳам, бахт вз жисмоний саломатлик бизнинг «Мен-образ»имизга тааллуқли ҳамда унинг таъсир кучи остида бўлади. Сенж яна бир билдиришни айтади: «Охир-оқибатда онгнинг ўсиб боришига исталган натижага эришиш хоҳиши, тўғри мақсадга ҳаракатланишимизга бўлган чуқур ишо.чч ўз таъсирини кўрсатади. Онгости туйғуимиз орзуларимизнинг амалга ошишидаги мақсадга интилишга ва қадримизга иштиёқманд. Баъзи бир диний мулоҳазаларда бу чуқур орзу қилишлар онгда илдиз отади ва унинг ажралмас қисмидир, дейилади». Бу сўзлар ҳақида ўйлаб кўриш лозим

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика