Пул топиш йуллари Ўз интуициянгизга ишонинг

Biznes reja

Ўз интуициянгизга ишонинг

Ўзининг олтинчи сезгисига ишониш, яъни интуициясига ва унга ёндашиш — муваффақиятнинг чекка бурчак тошидир. Бу сезгини шунчалар кенгайтириш мумкинки, у сизнинг иккинчи бўлагингизга айланиб, тез ва ишончли қарорлар қабул қилишингиз осон бўлади. Агар режа юқори даражали тўғри бўлса, у сизни қўзғайди, «яхшилиги сезилади». Агар режа сизда иштиёқ уйғотмаса, уни четга сурганингиз ва бошқасига, яъни сизда иштиёқ ҳамда қизиқиш уйғотадиганига алмаштирганингиз маъқул. Ахборот манбаи ва бошқарувчи сифатида интуицияни тан олиш учун қобилиятингизни қайта ўқитиш вақти келди. Сиз ўз ақлингизни интуиция овозини эшитишга ўргатишингиз мумкин. Қобилият табиатан жуда интизомли бўлади.

Шу интизом интуитив МЕНингиздан ёрдам олишингизга ва қарши чиқишингизга ҳам изн беради. Қачон қарор қилишингизни қандай биласиз? Ҳамма зарур фактларга эга эканлигингизни ва сиз керакли вақтни вазиятни англашга ишлатганингизни қаердан биласиз? Жавоб ўша — интуицияга суянасиз, ўзингизга қайтарасиз: «Тўғри жавоб осонликча ўзимни койитмасам-да, келади».

Ёки «Менинг ички кучларим тўғри жавоб топишимга ёрдам беради». Сизнинг кайфиятингизни кўтарадиган сўзларни қидириб топинг. Мана шундай мослашиш билан сиз интуитив онгингиздаги ҳамма доноликларни ёрдамга чақирасиз. Шакти Гавейн ўзининг «Борлиқдаги ҳаёт» китобида интуицияга ишонишнинг оддий методини келтириб ўтган: «Интуицияга ишониш ўзи нима? Бу дегани ҳар қандай вазиятда «ички сезгига» мослашиш — ҳақиқий чуқур ички сезгига ва шу тобда унинг асосида ҳаракатланиш. Баъзан бу ички сезги кутмаганингизни, олдинги режаларингизга тўғри келмайдиганини айтиши мумкин: сиз қандайдир сиз учун йўқ нарсага ишонишингизга тўғри келар; ўзингизнинг одатий ҳолатингиздан кўра вазиятга мойиллигингиз ошганини сезарсиз; сиз фикрингизни, ҳисларингизни ва ўз қарашларингизни баён қила оларсиз, орзулар ёки тасаввурлар ортидан бориб, сизга бу нарса заруратдай озгина молиявий томондан таваккалчиликка ҳам қўл ура оларсиз. Бу қандай қилинади? Интуицияга ишониш ва уни ўрганиш лозим.

Бу бир санъат, ҳамма санъатлар мукаммал бўлиши учун эса амалиёт керак. Сизнинг интуициянгиз ҳамиша юз фоиз тўғри, фақат уни эшитиш учун вақт керак бўлади. Интиуциянинг овозини бошқа ички овозлардан ажратиш кўпинча қийин бўлади — виждон овози, олдинги ишонч овози, ўзга одамларнинг фикри, қўрқинч ва иккиланиш, тўғри ғоялар ва «соғлом фикр». Афсуски, бошқа овозлардан интуициянинг овозини ажратишга кафолат йўқ. Бу йўлдаги биринчи қадам — ички туйгуларингизга эътибор бериш, ичингиздаги диалог нима деяпти?

Мисол учун сизнинг Жемга қўнғироқ қилгингиз келяпти. Шу онда иккилантирувчи овоз сизга айтяптики: «Шу маҳалда унга қўнғироқ қилишнинг нима кераги бор? У уйида бўлмаслиги мумкин». Сиз дарров бу овозга қў~ шиласиз. Агар сиз нима бўлганда ҳам қўнғироқ қилганингизда-чи? У уйида бўлса-чи ва сизга жуда муҳим бўлган ranни айтганда-чи?..

Бу икки қарама-қарши овозни эшитиб, ҳеч қачон бўлган воқеадан четга чиқманг, бу малакани хосиласини кузатинг. Бу борада яхши кузатувчи бўлинг. Ички сезгингизнинг сўзига кирганингизда нима бўлганини сезасиз, албатта. Бундай вазиятларда ички қувват босими ортади ва ҳаммаси ўз-ўзидан бўлаётгандай бўлади. Яна агар сиз иккилансангиз, сезгини бўғсангиз ва уларга қарши борсангиз, нима бўлишини сезишга ҳаракат қилинг. Бунда сиз ўша ондаёқ қувватнинг пасайишини, кучсизланишни ва кайфиятан ёки жисмонан оғриқни сезасиз» Мана сизга яна бир самарали услуб, бундан танлов қилиш керак бўлиб қолганда фойдаланишингиз мумкин.

Биз умуман ҳазиллашмаймиз: тангани отиб кўриш — онг ости билан алоқани ўрнатишдаги текширилган амалиёт. Танганинг икки томонига ўйлаганларингизни қўйинг ва отинг. Ўзингизнинг ҳолатингизни кузатинг. Агар танга решка томонга ётиб, режангизни амалга оширишингиз мумкинлигини айтса-ю, сиз ҳайрон бўлсангиз, демак, сиз ўз режангизга ишонмайсиз ёки уни амалга оширишни ростдан ҳам истамайсиз.

Агар тушган натижадан қониққан бўлсангиз, бу сизга жавобдир. Мазкур ғоядаги мақсад тушган натижани қилиш ёки қилмасликда эмас, бу фақаг қарор қабул қилиш учун танга сизга айнан қайси натижани исташингизни аниқлашингизда ёрдам беради. Интуиция бўйича яшашни ўрганиб, ақлан қмлинадиган қарорлардан воз кечишичги? керак бўлади.

Ҳар бир дақиқада ўз сезгиларингиз асосида ҳаракатланасиз ва келажак сизнинг олдингизда ўз ҳаракати бўйича олдинга одимлайди. Сиз бу билан тўғри йўналишни танлай оласиз. Қарорлар осон ва ўз-ўзидан қабул қилинаверади. Агар сизга қандайдир қарорни қабул қилиш қийин бўлса, танаффус қилинг. Танаффус бир дақиқага, соатга, бир кунга ёки ундан ортиққа чўзилиши мумкин. Ўзингизга фактларни қайта кўриб олишга вақт беринг ва кейин ўз олдингизга аниқ муддатни қўйинг. Вақтинчалик чеклаш интуитив қарор қабул қилиш жараёнини жадаллаштиради. Вақтга боғлиқ яна бир текширилган амалиёт — қарор қилиш муаммоларини уйқуга ишониш. Эрталаб — оқшомдан донороқ. Бу эскидан айтиб келинадиган матал адолатлидир, чунки тунда биз осонроқ онг ости билан мулоқотга киришамиз.

Оқшом пайтида ечими топилмаган муаммоларни эрталаб осонгина ечиш мумкин: эрталабки ёруғлик орқали аниқлик ва ечим шундоққина кўзга кўринади. Навбатдаги қимматли услуб — агар қарор қабул қилишда муаммолар бўлса ёки ғоя ва имкониятлар борасидами, «тарафдор» ва «карши» рўйхатни тузинг. Бу услуб сал бошқачароқ туюлиши мумкин, аммо жуда^самарали. Агар сиз бирор томонга овоз берсангиз, қарор осон қабул қилинади. Агар икки томонда ҳам овоз бир хил бўлиб қолса, унда онг остингиз қарор қабул қилишига изн беринг.

У тўғри жавобни топади. Битта билдириш: агар»тарафдор» ва «қарши» овозлар бир хил бўлса, унда режангиз жиддий муаммоларга дуч келади. Йўлдаги иккиланишлар сизнинг иштиёқингизни сўндириши ва ўзингизга бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади. Режангизга тамомила ишонмасангиз, натижалар кутганингиздай бўлиб чиқмайди.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика