Пул топиш йуллари КАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР

Biznes reja

КАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР

Бизга берилган улуғвор нарса — интуиция. Бу олтинчи сезги бўлиб, фақат уни ишлатишни ва қачон қўллашни ўрганиб, унга ишониш лозим. Донна Каран, халқаро моделлар DKNY империяси бошқарувчиси Орзу қилиш ва ишониш — бу алоҳида ИШ, лекин орзуларингизнинг чин эканлигини қандай билиш мумкин? Арзигулик ғоями ёки сиз фожеали хато қиляпсизми? Гап иш танлаш борасидами, ишда ўсиш ёки пул қўйишдами, биз доимо қарор қабул қилишимиз керак. «Бизнесдаги ёки ишда ўсишдаги ёлғон қадам, ўлим даражасида эмас-ку, лекин у ўзи билан мавжуд муваффақиятсизликни олиб келади. Биз тўғри қарор қабул қилишни ўрганишимиз керак. Кўп ишлари олдига босган одамлар омилкорлик туғма эмас, унга эга бўлиш ва қулоч ёздириш мумкинлигини билишларидан хурсандмиз. Унинг ривожига етарли вақт ва қувват ажратиладиган бу омилкорликни ҳар қандай одам қилиши мумкин. Баъзи одамларнинг ва компанияларнинг режалари шунчаки кўпга бормайди.

Бу борада Марк Маккормек ўзининг «Гарвард бизнес мак табида нималарга ўқитишади» номли китобида ажойиб мисолларни келтиради: ”Уй ҳайвонлари учун емиш ишлаб чиқарадиган компания йиллик конференциясини ўтказди. Йиғин давомида компания президенти сабр билан ҳаммани эшитиб ўтиради, реклама директори маркетинг бўйича «ишлаб чиқаришда революция» қилиш учун янги дастурни таништирди, савдо бўлими директори «бизнесларидаги энг яхши савдо гуруҳи намояндалари» ҳақида гапирди. Ниҳоят, ўзининг вақтини кутиб ўтирган президент минбарга чиқди ва бир неча тугатувчи сўзларни айтиб: «Хўп, яхши, шу охирги кунларда биз ҳамма бўлим бошлиқларидан келгуси йил учун уларнинг ажойиб режалари ҳақида эшитдик.

Конференциямиз охирига етганда менда бир савол тугилди. Бизда реклама энг яхши йўлга қўйилган экан, маркетинг энг яхши, энг яхши сотувчилар бор экан, нега биз итлар учун ишлаб чиқараётган консерваларимизни бошқалардан кўра оз сотяпмиз?» Залга сукунат чўмди. Жуда узок туюлган бир дақиқадан сўнг орқа томондаги қаторлардан овоз янгради: «Чунки бизнинг маҳсулотимизни итлар ёмон кўришади». Дунёдаги энг зўр маркетинг ҳам ёмон маҳсулотнинг сотилишига, агар у эҳтиёжни қондирмаса, ёрдам бера олмайди. Бизнинг режаларимиз ҳаётийми-йўқми, қандай билиш мумкин?

Биз интуициядан фойдаланишни, қачо^ ишга солишни билишимиз ва унга ишонишимиз керак. Ака-ука Райтлар ўз самолётлари устида ишлашаётганл* ҳаводан оғир бўлган вужуд уча олмаслигини тасдиқлаш учун тажрибалар ўтказилган. Рей Крок арзон гамбургерлар билан савдо қилмоқчилигини айтганда дўстлари унинг устидан кулишган. Биз бошқалар тўсиқларни ва қийинчиликларни кўрадиган жойлардаги ёқимли имкониятларни кўра билишни ўрганишимиз керак.

Бу борада Wal-Mart универмаг тармоқлари асосчиси ва раиси Сэм Уолтон ўзининг «Америкада ишлаб чиқарилган» номли китобида қуйидагича тушунтиради: «Кўп ёқимли имкониятлар муҳтожликдан келиб чиқади. Бизнинг қилган ишимиз шуки, чекка кичик шаҳарчаларда молиялашда ва капиталлашда муҳтожликнинг бўлгани компаниямизнинг гуллаб-яшнаб кетишига сезиларли даражада ҳиссасини қўшди». Бошқалар енгиб бўлмас қийинчиликларнигина кўрган жойларда Уолтон фойдали имкониятларни олдиндан кўра билиши туфайли унинг компанияси гуллаб-яшнашда давом этяпти.

Бу ҳам ақлни ишлатиб, бир фикрлаб кўриладиган муваффақиятнинг калитларидан биридир. Бошқалар фақат ўтиб бўлмас тўсиқлари бор қийинчиликларни кўрадиган жойлардан сиз ёқимли имкониятларни қидиринг Ярим асрлар олдин қизчанинг отаси уни суратга олгандан сўнг отасидан «Нега суратнинг чиқишини шунчалар кўп кутишимиз керак?» деб сўрайди. Бу савол отани қизиқтириб қолади, у кашфиётчи Эдвин Лэнд эди. Ҳамма олимлар Лэндга унингғояси пуч эканини, у бефойда вақтини ўтказишини, пулини бекорга сарфлашини таъкидлашади. Лекин қанчадир вақт ўтгандан сўнг, аниқроғи 1948 йилнинг ноябрида Бостонда харидорлар ҳайратига сабабчи бўлган 60 сонияли «Полароид» фотоаппарати сотувга қўйилади. Сизнинг лойиҳаларингиз устидан мийиғида кулиб, неча бор уни амалга оширишнинг иложи йўқлигини айтишган?

Ўзингиз-чи, ўзингиз неча бор бўладиган ишни бўлмайди, деб ортга сургансиз ва охир-оқибат ўйлаганингиз тўғри эканига иймонингиз комил бўлган? «Рационал сабаблар» кучи ёки ўзимизга ишончнинг бўшлигидан ўз орзуларимиздан кечамиз ва барибир бу ўйлаганим амалга ошмайди, деб ўзимизни овутамиз. Бу муаммо бизнинг «Мен-образ»имизга боғлиқ. Агар «Мен-образ»имиз яхши бўлса, кенг қулочини ёзадиган ёқимли имкониятларни кўра биламиз ва таваккалчиликка ҳам бора оламиз. Кўп режалар муваффақиятга ҳам, муваффақиятсизликка ҳам маҳкум бўлмаган. Муваффақият ёки омадсизлик уларни амалга оширишдаги ҳаракатимизга боғлиқ. Бу ғоялар ва режалар ҳаётий бўлиши учун ҳаётий қувватга тўйиши керак.

Завқли ва соғлом «Мен-образ»- ли одамларга онг остида сақланиб келаётган адо бўлмас қувват манбаи ёрдам беради. Улар «итлар ёқтирадиган консерва»ларни ишлаб чиқара оладилар. Ўз ғояларини амалга оширишда ўзига ишонмасликнинг r збларидан бири — уларнинг йўлларида учраши мумкин бўлган потенциал тўсиқларни аниқлашга ҳаракат қилишади ва ўзларидаги боргина асбоблар билан тўсиқларни енгишга уринишади, бу тутган ишлари уларни муваффақият сари етакламайди, кўп одамларнинг хатолари айнан шунда.

Энг яхши самарали ва иш берадиган ёндашиш — омад ва муваффақиятнинг сабабларига эътиборни қаратишдир. Албатта, биз «тарафдорлик» ва «қаршилик»ни тарозига қўйиб кўришимиз керак. Лекин баъзан ўнта тарафдорликни биргина қаршилик синаб кўришидан кўп одамларни қайтариши мумкин. Бу бизни нотўғри дастурланганимизни англатади. Салбий вазиятларни тасаввур қилиш қароримизни ўзгартириши ва ҳаракатимизни фалаж қилиши мумкин. Албатта, бўлажак битим ва таклиф қилинаётган лойиҳа ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўлиш керак. Лекин ҳамиша бирор кўзланмаган нарса четда қолиб кетади. Одамлар ва корпорациялар қўллайдиган тафтиш биринчи ғояларни тасдиқлайди. Фактлар ўзини интуициями ўрнига қўя олмайди. Биз фактларни ўрганиб чиқиб, улардан керакли хулосаларни қилишимиз ва бунда йўлбошчи сифатида интуициядан фойдаланишимиз керэк

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика