Пул топиш йуллари Фикрларимизни моддийлаштириш

Biznes reja

Фикрларимизни моддийлаштириш

Бизнинг барча ғояларимиз моддийлаштириш бўйича тенденцияга эга, бу кўпинча такрорланади. Мана шунинг учун ҳам биз ютуққа эришамиз, шунинг учун ўз фикрларимизга эътиборли бўлишимиз керак. Агар биз учраган молиявий етишмовчиликлар ҳақида доим ўйлайверсак, ўша қийинчиликларни доимо ўзимиз билан қолишга таклиф қилган бўламиз. Нимагаки аҳамият қаратсангиз, ўз кучингизни ўша нарсага ишлатаверсангиз, у ортиб бораверади.

Агар сиз яхши нарсаларга ўз эътиборингизни қаратсангиз, ўзингизга шафоатни, гуллаб-яшнашни ва муваффақиятни тортасиз. Агар уйингизга ҳар ой олиб кираётган пулингизнинг доим озлигидан, етмаслигидан шикоят қилаверсангиз, етишмовчиликдан бошингиз чиқмайди. Агар сиз ҳар ой, ҳеч бўлмаса, ўн долларни тежаб, йиғилаётган ҳисоб рақамингизга қўйсангиз ва ҳамма эътиборингизни шу пулнинг кўпайиб боришига қаратсангиз, унинг кўпайганини тасаввур қилиб турсангиз, бойликни ўзингизга тортишни бошлайсиз, чунки эътиборингиз марказига «пасайишни» эмас, «юксалишни» қўйган бўласиз. Мана шу ёндашишни синаб кўринг, пулларнинг етишмовчилигини ўйламасдан пулингиз кўпайганини тасаввур қилинг ва уларнинг кўпаяётганини кўриб, ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз, шунингдек, бу ишингизнинг натижасидан ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.

Онг ости — бу кенг майдон, унда сабаб-тафтиш, алоқа қонунлари ҳукмронлик қилади. Унга нимаики эксангиз, шуни ўриб оласиз. Сабаби фикрлар ва ғоялар сизнинг ҳаётий воқеаларингизнинг натижаси. Кўпчилик одамлар асосан уларнинг орзулари рўёбга чиқишига қарши чиқадиган муаммоларни тасаввур қилишади. Гўё ўша муаммоларнинг ечимини топишга уринишади. Стивен Кови — «Юқори самарали одамларнинг етти одати» китобининг муаллифи бу ҳолатни қуйидагича изоҳлайди:

«Одаглар ўзида улкан торгишиш кучини мужассам қилган. Ҳар қандай табиат кучи сингари тортишиш кучи биз учун ёки бизга қарши ишлаши мумкин. Бизнинг баъзи одатларимиз тортишиш кучи кўзлаган мақсадимиз сари боришимизга халақит бериши мумкин. Бу чуқур илдиз олган одатлардаги пайсалга солиш, шошқалоқлилик, мазах ёки ўзбилармонлик каби иллатларни юлиб ташлаш учун кучли хоҳиш ва сезиларли даражада ҳаётий ўзгариш керак. «Учиш» улкан маҳоратни талаб қилади, лекин биз нима бўлганда ҳам тортишиш кучини енга олсак, бизнинг эркинлигимиз умуман бошқа ўлчов бирлигига ўтади.

Ўзгаришлар — ҳақиқий ўзгаришлар ички туйғулардан вужудга келади. Қуйидаги омиллар ортидан оламга боқаётганингиз туфайли парадигма асосига таянган, феълингизни белгиловчи ва призмани вужудга келтирувчи фикрлар образини — илдизини ўзгартириш керак». Омадли одамлар орзуларидан баҳра олишади ва уларнинг амалга ошишида воситаларни ўйлаб топишади. Кашфиётчилар фикран ўз кашфиётларинитасаввур қилишади. Рассомлар — ўз суратларининг битганини. Тадбиркорлар — бизнесларининг гуллаб-яшнаганини. Узоқни кўра биладиган жамият арбоблари оламнинг яхши томонга ўзгаришини тасаввур қилишади. Дунёни ғоялар бошқаради. Улар ғаройиб кучга эгалар. Шунинг учун ўзимизни нотўғри фикрлардан тийиб, доим мияни хизмат қилиш, муваффақият ва завқланиш ғоялари билан тўлдириш кео*». Вақт ўтган сайин биз эски нотўғри фикрларни янги самарали

«Мен-образ»ига алмаштирамиз. Ҳар бир фикр қувватга эга ва у магнит мисоли қандайдир сирли тортишиш кучига бўйсуниб, ўзига нарсаларни ва одамларни тортади. Нотўғри фикрлар нотўғри куйинишларни тортади. Самарали фикрлар самарали ҳиссиётларни тортади. Афсуски, бу гоя ҳар доим ҳам жамият томонидан қувватланмайди. Бизнинг маориф тизимимиз асосан рационал ва осонликча амалга оширса бўладиган фикрлар тарафдори. Фикрларнинг тайёр образли томонига аҳамият қаратиб, ҳатто фикрларни бўғишга ҳам боради.

Миянинг ўнг томони кўпроқ қаршиликка дуч келадиган томондир. Ахир, барча буюкликлар илк бошланиш орзулар негизида пайдо бўлмаганда амалга ошмаган бўларди. Орзулар — ичингиздаги энг биринчи навбатга қўядиган режангиз МЕНнинг кўриниши, мавжудлигингизнинг бир қисми. «Мен-образ»ининг сиғимини оширган ҳолда дастурлар эканмиз, орзуларимиз шунчалар улуғворлашади. Ва бизнинг орзуларимиз қанчалар юксакда бўлмасин, кўп ҳолатларда бошида ўйлагандан-да осонроқ уларга етишишимиз мумкин бўлади. Стивен Спилберг ҳеч қачон кино ишлашни орзу қилмаган, унда сценарий бўлган, кино ишлаш учун пул берадиган продюссер бўлмаган. Бир куни пляжда сайр қилиб юриб, киночиларни пул билан таъминлайдиган бой одам билан танишиб қолади. Ҳечам олдин кўрмаган одамидан пул олиб, у Венеция кинофестивали да тан олинган ва Голливудни қизиқтирган ёш кино режиссори бўлишига сабаб бўлган «Прогулка» кинофильмини яратади.

Онг ости кўпинча шундай кўринишда муаммоларимизни ечади: зарур одамни учратиб, бизни қўллаши ёки керакли журналимиздаги муаммоли саҳифага ечим топишда қўл келиши ҳам мумкин. Инсонлар тақдирларидан нолиб ёки оғир вазиятлардан куйиниб бўлса-да, барибир одам тақдири измида бўлиши керак, деб юришган пайтда биз айтамиз: дунёни сабаб ва ҳодисалар қонуни бошқаради, фикрлашларимиз ва қилган ишларимиз ҳосиласи ўлароқ, тақдирни ўз қўлларимиз билан «яратамиз». Бу омад ва омадсизлик борасидаги гап-сўзларга ҳам боғлиқ.

Униси ҳам, буниси ҳам фикрларимиз ва ҳаракатларимиз ҳосили. Ўз муваффақиятимиз ва муваффақиятсизлигимизнинг ҳам сабабчиси ўзимизмиз. Шунинг учун ҳам онг ва муваффақият қонунларини тўғри қўллашни билган одамлар ўз йўлини белгилай оладилар. Муваффақиятнинг улкан сири уни кимдир сақлашида эмас, кўпчилик унинг асл маъносини тушунмаганидадир. Бу сирни бир неча сўзлар билан изоҳлаш мумкин, сиз ана шу сўзларнинг мағзини чақсангиз, муваффақият, албатта, сизни қарши олади. Мана ўша сўзлар: инсоний онг ўзи ишонган ҳамма нарсани рўёбга чиқариши мумкин. Бошқача қилиб қуйидагича сўзланса бўлади: агар сиз қила оламан, деб ўйласангиз ва қила олмайман, деб ўйласангиз ҳам, ҳақсиз

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика