Бошлаган ишим ривожланиб кетмайди.
Одамларнинг эркини бўғадиган омадсизликдан қўрқиш ҳисси сабабларидан бири улар қачондир ўтмишларида инқирозга учрашган ёки улар шундай деб ўйлашади. Ҳар қандай янги «омадсизман» деб қарашади, бу эса янги муваффақиятсизликларга йўл очади. Ва бора-бора одатга айланиб қолиши ҳам мумкин. Одамлар бундай қийинчиликлардан, ютқизиш ва ҳайрон қолишлардан сўнг ҳаёт шундай тўхтами йўқ курашлардан иборат экан, деган тўхтамга келишади. Сиз шу пайтгача нега муваффақиятсизликка учрадингиз? Балки ўзингиз шуни хоҳлагандирсиз.
Агар сизга белгиланган ютуқ ҳамиша қўлингиздан сирғаниб тушиб кетазерса, ўзингиздан сўранг: нега ўзингизни шунга маҳкум қилдингиз? Кейин эса ўзингизни ишонтирингки, энг ёмон дастурлашларни ҳам тезкорлик ва бутунлай ўзгартириш мумкин. Яхшилаб ўзингизни ўрганиб чиқсангиз, ичингиздаги муваффақиятга бўлган иштиёққа қарши кучнинг қанчалар катталигини билиб, ўзингиз ҳам ҳайрон қолсангиз керак. Сизни кўпчилик одамлар ўзлари ҳақида айтиб юрадиган сўзлари лол қолдирса, ажабмас. Битта керакли билдириш: сизнинг миянгиз ҳамиша ўзингиз учун ёқимли нарсалар учун ишлайди — шунчаки у анча эскириб қолган мақсад сари интилади. Масалан, ёшликдаги шижоатингиз ва интилишларингизга ота-онангиз ҳамда яқинларингиз томонидан танқидий қаралгани бунга сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Бу ҳолат сизни жуда камгап қилиб, ўз истакларингизни айтишдан тийиб қўйган. Эндиликда вояга етдингиз, эшитилмас ва кўринмас бўлишдан фойда йўқ — сизнинг онгингизга ҳеч ким мана шу тушунчани сингдирмаган. Келинглар, муваффақиятсизликка қуйидаги бурчакдан қзрайлик: уларни муваффақият сари мақсад учун пиллапоялар деб билайлик. Улар аксил ахборотсифатида жуда қўл келади. Ахир, ҳар бир муваффақиятсизликдан яхши даре олиш мумкин эмасми?
Муваффақиятсизлик — ўқиб-ўрганиш ва юксалиш учун дастак. Аспида, муваффақиятсизлик тушунчаси йўқ нарса: шу бурчакдан қараганимизда бу бизнинг муваффақият йўлидаги ўқиб-ўрганишларимиздир. Сизнинг шароитингиз агар бирор ҳаракат қилмасангиз, ўзгармас бўлиб қолаверади. Бу бор ran. Шундай экан, нега кўпчилик одамлар лотарея ютуғига ёки бирор сир-синоатга ишонишади? Кўпчилик одамлар қандайдир сеҳр йўпи билан ҳаммаси ўз-ўзидан яхши томонга ўзгаришига ишониб яшашади. Кейин эса ҳайрон қоларли даражадаги саросима бошланади. Омадни бизга ҳеч ким товоққа солиб олдимизга қўймайди; биз ҳаракат қилишимиз керак, биз эски қарашларимизга чек қўйишимиз лозим, биз муваффақиятсизликдан ҳайиқмай, таваккалга қўл уришимиз даркор. Кўпчилик одамлар уларга пул керак бўлса, нима қилишади?
Кимдир қарз олиб, бўйнигача қарзга ботади. Кўпчилик белбоғини қаттиқ тортиб, имкониятларнинг осонига ёпишадилар. Оламга ва ўзларига чақириқ ташлаш ўрнига, орзуларини амалга оширишга ҳаракатни бошлаш ўрнига ўзларининг орзуларини чегаралайдиган имкониятларга эътиборларини қаратишади.
Улар қандайдир мўъжизага ишонишади ва пассив кутиладиган ўринни танлашади. Мўъжиза эса содир бўлмаслиги тайин. Бизнинг ҳаётимиз қарашларимиз билан белгиланади — чексиз муваффацият, чексиз ишонч тизимидан вужудга келади Ўз молиявий аҳволингизни яхшилаш учун яхши иш топиш, маошнинг ошишига эришиш, даромадни икки баробарга кўпайтириш, яхши жисмоний ҳолатга ва мустаҳкам соғликка эга бўлиш, ўз ҳаётини юракдан ўзгартиришни исташ керак.
Сиз ҳаракатни бошлашингиз ва турли имкониятларни қўллаб, ўз ўрнингизни ўзгартиришингиз лозим. Бу сизнинг асосий режалаштирган мақсадингиз бўлсин. Сизга қатъий қарор ва эркдан бошқа кучнинг кераги йўқ. Бу ҳақда Казуо Инамори, Kyocera International компаниясининг директори ва «Муваффақиятга иштиёқ» китобининг муаллифи шундай ёзади: «Тадбиркор, аввало, нимага эришмоқчилигини аниқ белгилаб олиши лозим. Биргина хира орзуларнинг ўзи етишмайди. Ўзингиздаги кучли истакни такомиллаштиринг, фойдали йўналишни аниқлаштиринг, улар сизнинг онгингизнинг ажралмас қисмига айпансин»
Кўпчилик одамлар ўз ҳаётларини яхши томонга ўзгартиришни исташади, лекин уларнинг уринишлари кўпинча муваффақиятсизликка учрайди. Бунга сабаб хира ниятларини ҳаяжонли истакларига алмаштириб қўйишади. Оддий истаклар — кўп тарқалган ҳиссиёт. Кучсиз хоҳлаш пассив ва ўзгарувчан бўлади. У керакли кучга эга эмас, у сизнинг енгни шимариб, тўсиқларни забт этишингизда ва керакли натижага эришишингизда ёрдам бермайди. Чин истаклар — бу сизни ҳаракатга ундовчи туртки бўлиши мумкин. У ишни кейинга қолдиришни ёқтирмайди. У ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиши мумкин. У сизга қанот бағишлайди.
Бир куни донишманднинг шогирди етакчисидан «Донишмандликка эришиш учун нима қилиш керак?» деб сўрайди. Донишманд шогирдини дарё бўйига етаклаб бориб, унинг бошини сувга тиқади, шогирди қаршилик кўрсата бошлайди, бир неча дақиқалардан сўнг донишманд шогирдини бошини сувдан олди ва сўради: «Бошинг сувдалигида ҳаммасидан ҳам нимани хоҳладинг?» деб сўради. «Нафас олишни истадим», деди қўрқиб кетган шогирд, «Донишманд бўлиш учун ҳам шундайин истак ва хоҳиш керак» деб жавоб берган экан донишманд. Ҳаёт сизга юракдан нимани хоҳласангиз, беради. «Сизнинг хоҳишларингиз қанчалар улкан ва буюк бўлса, сиз шунчалар буюк бўла оласиз, — деб ёзганди ўзининг «Сиз қандай ўйлайсиз» номли китобида Жеймс Аллен. — Сиз агар юрагингизга улкан орзуларни жойлай олсангиз, улкан идеалларга айланиб, яққол кўриниш беради».
Сиз бу китобни ўқиётган экансиз, демак, ўз ҳаётингиздан мамнун эмассиз. Қониқмаслик жараённинг кучли ўзаги бўлиши мумкин: у орзуларни ёқади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўпчиликнинг болалиги қийин кечган ва болаликдан маҳрум ҳам бўлишган. Улар таҳқирлашларни ҳам бошларидан ўтказишган. Уларнинг бундай нохуш ҳолатдан чиқиб кетишга бўлган кучли истаклари ўз орзуларини амалга оширишга туртки бўлган. «Инсон энг кучли истакка эга бўлса-да, шароит ўзгариши мумкин, — дейди Иномери, лекин бу шарт-шароитни баҳона ўрнида қўлламанг. Сиз кўзланган ва кутилмаган ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишингиз керак». Ўз юрагингизга жойлаётган орзуларингиз қалбингизнинг ҳурматга сазавор қисмига айланиши керак.
Орзу қилишдан тўхтаган одамлар бўш ва маъносиз ҳаёт кечиришади. Сиз билан бундай бўлишига йўл қўйманг. Ҳаёт тарзингизни ўзгартиринг, орзуларингизга эрк беришдан қўрқманг, улар ўзларининг ортларидан сизни эргаштиришсин. Бу фалсафа сизга эриш туюлиши мумкин, чиндан ҳам шундай. Бундай орзуларсиз дунёда буюк нарсалар вужудга келмаган бўларди.
Одамлар учишга ўргана олишмаган бўларди; эпохали кинолар ишланмаган бўларди; Форд оммавий автомобилларни ишлаб чиқармаган бўларди; Эдисон дунёни ўз^лампочкалари билан ёритмаган бўларди. Ўта қатъиятлилик, ўзбилармонлик, фикрлашдаги қатъий рационализаторлик муваффақият йўлидаги поғоналардир. Биз эндиликда ҳаракатдаги ўта эҳтиёткорликка чақирмаймиз. Ammo ҳақиқат шундаки, ҳамма улкан топилмалардаги муваффақият ўзагида орзулар, кўтаринкилик ва чин истак ётибди. Муваффақият калити сизнинг истакларингиз ва улкан орзуларингиз ичига яширинган.