Пул топиш йуллари Ҳаётдан биз нимани кутсак, айнан ўшани беради

Biznes reja

Ҳаётдан биз нимани кутсак, айнан ўшани беради

Орзуларнингамалга ошишига ишончи бўлмаган одамлар ўзлари хоҳлаган нарсага эга бўла олишмайди. Уларнинг бунчалар аминликлари малакалари билан тасдиғини топади. Улар ҳаётдан нимани кутишса, айнан ўшани олишади: зерикиш, ажабланиш, муаммолар ва оз даромад. Одамлар ўзларини ким деб ҳисобласалар, ўшандайлар — ортиқ ҳам эмас, кам ҳам эмас.

Бахтли бўлиш учун, ҳаётдан мамнун бўлиш учун, ўзингиз билан бўлиш учун, нимани хоҳлашингизни билиш учун, ўзни кўрсата олиш учун ва буларга эришиш учун инсон ўзидаги чидамни топиши керак. Қўрққанимиздан истакларимизни бўғишни тўхтатишимиз лозим, иккиланиш ёки қандайдир ўртача ҳаётга мослашувни ҳам. Муваффақиятга эришишда аввало сиз ўзингиз ёқтирган ишни қилишингиз керак.

Агар ишингизни ёқтирмасангиз, у сизга қувонч бағишламаса, ўша ишни яхши бажара олмайсиз. Бу асл тамойил. Агар сиз юракдан бирор нарсага қайғурмас экансиз, қувват ва мослашишнинг шу онда пасайишини ҳис қила бош лайсиз, бу натижаларга таъсирини кўрсатади ёки агар сизга қилаётган ишингиз ёққанида нимани олишингиздаги натижалар ўрнини бўшатади. Кейин эса биласизки, сиздан ҳамма, бошлиқлар, касбдошларингиз, мижозлар ёки харидорлар норозилар. Ўз лшидан қониқмаган хизматчининг хизмат поғоналаридан кўтарилиши ва маошининг ошиши даргумон.

Ўз бизнесидан қониқмаган ва уни ёқтирмайдиган тадбиркорнинг компанияси гуллаб-яшнашига ҳам ишониб бўлмайди. Биламизки, ҳеч ким ёлғиз ишламайди, шунинг учун унинг бундай қониқмаслиги ёнидаги ҳамкасбларига ҳам салбий таъсирини ўтказиб, уларни ҳам ўзи билан пастга судрайди, Бу унинг моддий томондан оладиган мукофотига ҳам таъсири бўлади. Кам иш ҳақи ишингизнинг сифатли чиқмаслигига сабаб бўлибгина қолмай, ўзлигингизни йўқотиб кўйишингизга олиб келиши мумкин. Салбий айлана пайдо бўлади’ Марк Маккормек ўзининг «Гарвард бизнес мактабида нимани ўқитишмайди» китобида бу ҳолат ҳақида ажойиб сўзларни ёзади: «Эгри ўқитиш тўғриланганда зерикиш пайдо бўлади Бу ҳолат ҳар қандаи эдамда, ҳар қан~ дай босқичдаги корпора:;иялэрда юз бериши мумкин.

Шунингдек, бу кўпинча иши олдига босган одамларда бўлади,чунки яна олдинга ўсиш учун ўта жиддий синовлар ва ўта шижоат бошқалардан кўра уларга керак бўлади. Сизга зерикарлими, бунга ўзингиз сабабчисиз. Сиз ишингизни қизиқарли қилишга ҳаракат қилмаяпсиз. Яна бир бошқа нарса, балки сизга яхши нарсаларни таклиф қилишмаётгандир. Нима қилиш сизга ёқади? Шуни аниқланг ва сиз муваффақиятга эришасиз». Нимани севсангиз, ўшани қилинг Биз ўз ишингизни севишингиз керак, деганимизда мукаммал иш хафагарчиликлардан, ажабланишлардан ва муаммолардан холи, демоқчи эмасмиз.

Ҳар бир ишбилармон одам бундай салбий даврни ўша севган ишида ҳам бошидан ўтказган. Сизнинг орзуингиздаги иш ҳар куни ердаги жаннатдай бўлмайди. Бу чин сеегига ўхшайди: икки кишини боғловчи чамбефчас ришталар — бу уларнинг йўлларида учрайдиган муаммоларни ва тўсиқларни биргаликда бартараф қилиш демакдир. IBM асосчиси Томас Уотсон бу борада шундай дейди: «Юрагингиздан ишингиз учун жой ажратинг ва ишингизга юрагингизнинг кичик бир қисмини жойланг». Муваффақиятли одамларни юракларидаги шижоат бошқаради. Улар романтик бўладилар, ran санъат ёки бизнес ҳақида кетяпти. Уларнинг ишларига бўлган севгилари туртки беради ва қандайдир янгилик яратишга интилишади, янги синовлар билан учрашишга, навбзтдаги таваккалчиликка қўл уришга иштиёқманд бўлишади. Улар юракларида орзуларини олиб юришади ва уларни амалга ошириш учун ҳамма нарса қилишади

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика