ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ DAVOLASH

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ ДАВОЛАШ УТКИР ВА СУРУНКАЛИ ПРОСТАТИТЛАР

Касалликнинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади. Ўткир простатитнинг аломатларига;

Пешобни тез-тез ажратиш, қисталангликлар, қорин пастки қисмида куйишиш ҳислари пайдо бўлиши, пешоб оқимининг сустлашиши, пешоб ажратишдаги огриқлар.

умумий аҳволнинг ёмонлашиши, айрим ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин пастки қисмини пайпасланганда оғриқлар, простата бези пайпасланганда (ичакка бармоқ тиқиб) кучли оғриқлар ва нохуш ҳислар, пешоб ранггининг хиралашиши ҳолатлари киради.

Ушбу касалликни таносил аъзоларининг гонорея, хлами- диоз, гарднереллёз, уреаплазма ва замбуруғли инфекциялари билан фарқлаш лозим.

Касаллик 3 ойдан ортиқ давом этса ва ультратовуш тек- ширишларида простата безида қаттиқлашишлар аниқланса, унда сурункали простатит деб аталади.

Сурункали простатит меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркакларнинг 40% дан ортиғида учрайди. Сурункали простатитнингг асосий аломатлари ўткир простатитники каби бўлса-да, ундан фарқли жиҳатлари ҳам учраб туради;

— касаллик тез тез қайталайди, бемор кам-камдан, тез-тез пешоб ажратиш, сийиш маҳалидаги оғриқлар, нохуш сезгилар, қорин пастидаги куйишишлар, қовуқда пешоб қолиб кетиши, чот оралиғидаги огриқлар,

орқа чиқарув тешиги соҳасига ёқимсиз ҳислар, олат бошчаси ва мояклардаги огриқлар, пешоб чиқариш каналидан шилимшиқ ажралма- лар келиши, жинсий қувватнинг пасайиши, айрим ҳолларда шаҳват

суюқлиғида қон пайдо бўлиши, жинсий жиҳатдан қониқмаслик ва жинсий ожизликлардан шикоят қилади. Сурункали простатитда пешоб таҳлилида микроорганизмлар топилмаслиги ҳам мумкин.

Агар беморда юқоридаги аломатлар кузатилса, беморнинг ёши 50 дан баланд бўлса ва асосий аломатларга; тунги пешоб ажралишнинг кўпайиши, пешоб ажратишнинг қийинлашиши, пешоб оқимининг ўта сустлашиши,

сийгандан кейин хам қовуқнинг тўлик бўшашмаслиги, сийиш охирида пешобнинг томчилаши, айрим ҳолларда сийдикнинг кескин тутилиши аломатлари ҳам уйгунлашиб келса,

унда простата безининг аденомаси (яхши сифатли ўсмаси) га гумон қилиш ва синчиклаб текшириш лозим. Чунки бу касаллик жуда тез фурсатларда пешобнинг димланиши ҳисобига буйракларни нобуд қилиб қўйиши мумкин.

Бемор сийганидан кейин ҳам қовуғида 300,0 мл дан ортиқ пешоб қолса, юқори сийдик йўллари кенгайса, буйрак фаолияти издан чиқса, пешобда қон кўринса, қовуқда тош тўпланса ва дори-дармон наф бермаса, унда простата безининг аденомаси хирургик йўл билан даволанади.

(олиб ташланади).
Хўш, бу қадар кенг тарқалган, инсониятнинг қарийб ярмини ташкил қилувчи эркакларни ададсиз азоб-уқубатларга маҳкум қилувчи бу касалликнинг сабаби нимада экан?

Чорак асрлик шифокорлик амалиётимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, буларнинг барчаси нотўғри турмуш тарзимиз оқибатидандир.

Шайх Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари; «Кунда бир марта овқатланиш-сиддиқпар ишидир, кунда икки марта овқатланиш-муъминлар ишидир, кунда 3 ва ундан ортиқ овқатланиш-ҳайвонлар ишидир, улуфи хорлик келтирар» деб бежиз айтмаганлар.

Атрофга назар солсангиз айрим инсонлар кундузи билан бир нималарни чайнаб юрадилар, бу эса тўгри ичакни мунтазам тўлиб туришига олиб келади.

Кичик чаноқ бўшлиғида ичакни мунтазам тўлиб туриши унинг олд томонида жойлашган простата безининг сиқилишига ва қон айланишининг ёмонлашишига олиб келади, бу эса простатитнинг дастлаб ўткир, кейинчалик эса сурункали тусмларига сабаб бўлади, у аста-секинлик билан аденомани келтириб чиқаради.

Аксарият одамлар умрининг катта қисмини ўтириб ўтказадилар, бу ҳолат эса аксарият аъзо ва тизимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи энг нотабиий ҳолатдир!

Ҳайвонот оламига эътибор берсангиз, бирорта жонзот(одамдан бўлак) ўтирмайди, шу боисдан ҳам уларда простатитлар учрамайди. Биз нега ўтиришни-нотабиий деб атадик?

Биз ўтирганда айнан простата безининг устига ўтирамиз, уни эзиб, сиқиб, қон айланишидан маҳрум қилиб ўтирамиз. Боз яна ичак мунтазам тўла бўлса, ич қотса, қон қуюқлашса, кам ҳаракатлилик қўшилса худо қўшқўллаб урди, деяверинг.

Простатитнинг асосий сабабларидан яна бири-пала партиш жинсий ҳаёт кечиришдир! Бу эса турли инфекцияларнинг сабабчиси бўлиб, простата безининг ҳам ичдан, ҳам ташқаридан емирилишига олиб келади.

Қонда холестерин ва глюкоза миқдорининг баландлиги, простатит прогнозининг ёмонлашишига олиб келади.

Илгарилари одамлар сандалда (танчада) ётганлар, бу эса простата безини қиздириб, уни фаолиятини яхшилаган, шу боисдан одамлар «Етмишбой», «Саксонбой» ва ҳатто

«Тўқсонбойлар»ни дунёга келтирган. Боз яна от эшак ва яна алланималарни минганлар, бу эса простата безини табиий массаж қилиб, қон айланишини яхшилаган.

Яна бир сабабини айтишим лозиммикан, йўқмикан, билмадим, чунки айримлар туфли тор келганида»

Алижон Зоҳидий қўшхотин олишни маслаҳат берганди» деб мени айбдор қилишидан хавотир- даман. илгарилари одамлар исломий қоидаларга риоя қилиб 4 тагача хотин олганлар, бу ҳам жинсий ҳаётни кучайтириб, шаҳват димланишининг олди олинган.

Шу боисдан ҳам простата безининг муаммолари нисбатан камроқ учраган. Бугунги кунда эса простата бези учун кони фойда бўлган сандаллар йўқолиб кетди, шу боисдан ҳам простатитлар кескин кўпайди.

Эркакларнинг маълум фоизи 4 та тугул, хотинларнинг биттасига ҳам ярамай қолди.

Таъкидлаб ўтаман; простата бези ўта нозик, кўп вазифали аъзо бўлиб, унинг ҳар қандай муаммолари фақат мутахассис томонидангина даволаниши лозим.

Беморлардан эса соғлом турмуш тарзини кечириш, доривор гиёҳлар (наъматак, пол пола, ширинмия илдизи, кийик ўти) дамламаларидан қабул қилиш, кўпроқ жисмоний ҳаракат, сауналарга бориб туриш, сурункали инфекция ўчокларини бартараф қилиш

(сурункали тонзиллитлар, қуртлаган тишлар), молдай бўкиб овқатланмаслик, жинсий ҳаёёт меъёрига эътибор бериш, за- рарли одатлардан (ичкиликбозлик, чекиш) воз кечиш, ични қотирмаслик талаб қилинади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика