ОВКАТ ХАЗМ КИЛИШ

ОВКАТ ХАЗМ КИЛИШ DAVOLASH

ОВКАТ ХАЗМ КИЛИШ ТИЗИМИ ВА ҚОРИН СОҲАСИ КАСАЛЛИКЛАР

Албатта, расуллуллоҳ (с.а.в) ушбу ҳадисни очопат ва ризқу-рўзини муддатидан аввал еб тугатиб қўядиган бад- нафс одамларни эътиборга олиб айтган, чунки меъёри билан овқатланиб юрадиган одамда қорин ақлий, жисмоний ва жинсий жиҳатдан фаоллигимизни таъминлаб берадиган энг яхши идишлардан биридир.

Агар ейиш-ичишда муътадилликка риоя қилинмас экан, мазкур идиш ўз соҳибига беҳад кўп фалокатлар. хасталиклар ва огриқлар инъом этади.

Ибтидоий жамоат тузумларидан то рўзи-маҳшаргача инсонни энг кўп ўтга-чўққа урдирадиган нарса-бу қорин қайғусидир. Менинг фикри-ожизимча инсонни тараққий қилишга ундаган нарса ҳам биринчи навбатда қорин қайғуси«Дунёда қориндан ёмонроқ идиш йўқ» Ҳадиси шарифларданбўлса керак.

Ибтидоий одам сертук қорнига қараб туриб уни тўлдириш учун оловни ихтиро қилган. деҳқончиликни бошлаб юборган, жониворларни хонакилаштирган.

Кей- инчалик эса яна шу қоринни яхшироқ ва зичроқ қилиб тўлдириш учун ўғирлик ва қаллобликни ўзлаштирган.

шу тариқа аста-секинлик билан замонавий одамгача ривожлан- ган. Доно халқимизда қорин, жиғилдон ҳақида жуда кўплаб иборалар борлиги ҳам шундан тажаллий бериб турибди.

Қорин қайгуси қийин. жиғилдон балоси ёмон. қорнимгамас. қадримга йиғлайман. томоқ. томоққа-ямоқ, оч қоринга сассиқ саримсоқ, қорин пиёзнинг пўстидек бўлиб кетди. оч қорним- тинч қулоғим.

кофир тўқ, мусулмон тинч. оч баччағардан қоч баччағар, қорни тўқнинг, қорни оч билан неча пуллик иши бор, жиғилдонинг тешилгур, жиғилдон балоси, жиғилдони қайнади.

жиғилдонингга ўт тушгур. қорнини ёриб кўрса алиф ҳам чиқмайди, қорни кажавадай, нафси бало, қорни тўйса ҳам. кўзи тўймайди, тўқликка шўхлик каби иборалар қорин муаммоси нақадар долзарб эканлигини кўрсатиб турибди. (Маҳмуд Саттор. «Узбекнинг гапи қизиқ» китобидан).

Қорин соҳасининг оғриқлари турли-туман жадаллик ва давомликка эга бўлиб, қорин оғриғи билан кечадиган хасталикларнинг сони 300 дан ошади.

Замонавий тиббиёт нуқтаиназари билан қаралса, уларнинг олтидан бир, яъни 50 га яқини хирургик касалликлар (ўткир ва сурункали аппендицитлар, перитонит. ичак тутилишлари. йирингли панкреатитлар.

ўт ва буйрак тош касаллиги. эхинококкоз, ковак ва паренхиматоз аъзоларнинг шикастланиб ёрилиши, қон кетиши. меъда-ичак яралари) бўлиб, шошилинч.

ёки режали равишда жарроҳлик муолажаси ўтказишни талаб қилгани учун абдоминал синдром дейилади.

Қолган 250 дан ортиги хирургик бўлмаган касалликлар (ич қотиши, гижжалар, қорин дам бўлиши, қон касалликлари, эндокрин бузилишлар, гепатит.

паротит каби юқумли касалликлар, ўпкаларнинг қоринга огриқ билан кечувчи айрим хасталиклари) ташкил қилади. Уларни псевдоабдоминал синдромлар (псевдо-сохта. абдомин-қорин, яъни сохта қорин огриқлари деб аташ расм бўлган.

Оғриқ даставвал киндик. ёки тўш ости соҳаларида бошланиб. 4-6 соат ичида ўнг ёнбош соҳасига силжиса, кўнгил айнаши. қусиш.

тана ҳароратининг кўтарилиши билан қўшилиб келса, билингки, Сизда ўткир аппендицит бошланган, қимматли вақтни бой бермасдан шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

Дивертикулит (меъда-ичак йўлининг қўшалоқланиб қолган жойидаги яллиғланиш) қориннинг асосан пастки қисмларига оғриқ беради, чап томонда ўнгга нисбатан кўпроқ учрайди. Жигилдон қайнаши оқибатида кузатиладган оғриқдар асосан тўш ортида ва бўйин соҳаларига берилади, оғиз аччиқ, ёки нордон (айрим ҳолларда шўр) бўлади.

Ўт тошларида оғриқ ўнг қовурға остида пайдо бўлиб, астасекинлик билан ўнг курак остигача тарқалиб боради.

Ичакларда қон айланиши ёмон бўлса, овқатлангандан ярим соатча муддат ўтиб киндик соҳасида оғриқ пайдо бўлади.

Меъда яралари қорин очганида хуруж қилса, ўн икки бармоқли ичак ярасида аксинча, тўйгандан кейин огриқ билан намоён бўлади. Меъда яралари ёрилиб кетганида қорин соҳасида баайни ханжар санчилганидек кучли оғриқлар пайдо бўлади.

Мабодо. қорин оғриғи қусиш, ич кетиши, ёки аксинча қорин дам бўлиб қаппайиши, тана ҳароратининг ошиши билан қўшилиб келса, шунингдек кучли жадалликка ва узоқ давомлиликка эга бўлса, бундай ҳолларда шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика