УПКА

УПКА DAVOLASH

УПКА

ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИДАГИ ОҒРИҚЛАР

Ўзбекнинг тили бой, ранг-баранг, ташбеҳлари беҳисоб. Кишининг-кишидан ранжишига доир бир қатор иборалар мавжуд. Улар орасида ўпка атамаси билан боғлиқлари кўпчиликни ташкил қилади.

Ўпка-гина инсоний ҳис-туйғу, одамнинг ғазабланиши, қаттиқ ранжиши ҳолатларини ифода этади.

Ўпкасини қўлтиқлаган, ўпкаси йўқ, ўпка-жигар бўлмоқ, ўпкасидан урган, қип-қизил ўпка, ўпкаси тушди, ўпка-гина қилмоқ, ўпкаси қозондай. ўпка дори, ўпкасини босиб олган. узоқдаги қуйруқдан, яқиндаги ўпка

яхши қабилидаги боралар ўзбек халқида ўпка билан боғлиқ муаммолар кўплигини англатади.
Айтайлик,Сиз грипп билан оғриб ўтдингиз.

Энди ҳаммасияхши бўлай, деганда бирданига йўтал пайдо бўлиб, тана ҳароратингиз ошди, кўкрак қафасингизда огриқлар пайдо бўлиб, нафасингиз сиқиб, ҳар йўталганингизда челаклаб балгам кела бошлади.

Энди, бу грипп эмас, балки унинг машъум асоратларидан бири-зотилжамдир (пневмония). Огирроқ ҳолларда эса плеврит ривожланиши мумкин, бунда кўкрак қафасидаги оғриқ жуда кучли бўлиб, нафас ҳаракатларида айниқса зўраяди.

Огриқни тез бартараф қнлиш усули

Упка оғриқларини бирданига бартараф қиладиган махсус дори ишлаб чиқилмаган. Огриқ ҳислари унчалик кучли бўлмаган ҳолларда таркибида аспирин ва парацетамол сақловчи препаратлардан кўп миқдорда суюқлик билан қабул қилишингиз, балғам кўчирувчи дорилар ва антибиотиклар ичишингиз лозим.
Узоқ муддатлик профилактика дастури

Ўпканинг яллиғланиши-бу Сизга ашула айтиш эмас. Дунёда пневмония ва плевритлар, ҳамда уларнинг асоратларидан юз минглаб одамлар ҳар йили нобуд бўладилар.

Бир ёшгача нобуд бўлган болаларнинг қарийб 20% га яқин қисми нафас олиш тизими касалликлари ва норасоликлари ҳиссасига тўғри келади.

Зотилжамларнинг катта қисмини дори-дармонлар уйғунлашмаси билан бартараф қилиш мумкин, оғирроқ ҳолларда эса ўпканинг бактериал деструкцияси деб аталмиш хирургик ёрдамни талаб қиладиган асорат юзага келади.

Ўпка тўқимаси тешилиб, плевра бўшлигига ҳаво, йиринг ва қон кириб қолиши мумкин, замонавий медицинада бу асоратлар пневмоторакс, гемоторакс ва пиоторакс деб аталади

Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Пиоторакс, пневмоторакс ва гемотораксда оғриқ қўққисдан, аксарият ҳолда кўкрак қафасининг бир томони- да пайдо бўлади ва ҳар галги нафасдан кейин зўрайиб бораверади. Шундай аломатлар пайдо бўлса, бурун чуқалаб ўтирмасдан шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Узоқ муддатлик лрофилактика дастури

Ўпка бактериал деструкциясининг плеврал асоратлари ҳеч қачон мустақил равишда тузалиб кетмайди, балки хирургик ёрдамни талаб қилади.

Хирургик ёрдамнинг энг енгили-қовурга оралиғидан тешиб, найча қўйиш орқали плевра бўшлигини тозалашдир.

Кўриб турибсизки, бу муолажа фақат ихтисослашган стационарларда, малакалй жарроҳ томонидан бажарилиши лозим.

Уй шароитида туркана дорилар ва қўлбола муолажалар бажариб (исриқ тутатиш, қоқтириш, чўқинтириш, қонлаш, эшон бобомга дам солдириш, эмчига нағма қилдириш) қимматли вақтни ўтказсангиз, операция ҳам огир ўтади, дориларнинг харажатлари ҳам кўпаяди.

Бир одамнинг компъютери яхши иитамай қолибди. Шунда у компьютерларни кафолатли таъмирлайдиган устахонасига бориб маслаҳат сўрабди.

— Сиз компъютернинг орқа қопқогини очасиз, ичида фалон-писмадон шара-баралар бор. Уларни ўрнидан қимирлатиб кўрасиз, контакти яхши тегмай қолган бўлса, ишлаб кетади, — дебди бир таъмирловчи уста.

— Раҳмат Сизга, — дебди компъютер соҳиби хурсанд бўлиб. Айрим усталар» Зудликда опке, — деб айтадшПхр. Сизнинг багрингиз ниҳоятда кенг экан.

— Тўгрисини айтсам, багрим унчалик ҳам кенг эмас. Биз уйда ўзлари компъютерларини чуқалаб пломбасини бузган одамлардан уч баробар қиммат ҳақ оламиз, — деган экан уста

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика