БУЙРАК

БУЙРАК - ТОШ DAVOLASH

БУЙРАК

БУЙРАК — ТОШ КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИ

Бугунги кун медицинасига маълум бўлган 10 мингдан ортиқ касалликларнинг барчаси буюк Гиппократ берган таърифга мувофиқдир, зеро ҳар қандай унсурнинг ортиқчаси, ёки камайиб кетиши меъёрнинг бузилишига ва табиийки мувозанатнинг издан чиқишига олиб келади.

Буйрак-тош касаллиги ҳам ушбу таърифдан хориж эмас.

Буйрак-тош касаллиги бутун вужуднинг сурункали хасталиги бўлиб, пешоб йўллари турли ўлчамли, ҳар хил кимёвий таркибли ва тузилишли тошлар ҳосил бўлиши билан намоён бўлади.

Тошлар буйракнинг косачаларида, жомида, пешоб найларининг турли сатҳларида, қовуқда, пешоб чиқариш каналининг қисмларида жойлашиши мумкин.

Бугунги кунда Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълу- мотларига қараганда жарроҳлик клиникаларига тушаётган беморларнинг 40% дан ортигини урологик беморлар ташкил қилади, уларнинг ҳам 60%га яқинини буйрак-тош касаллиги ташкил қилади.

Пешоб тизимининг тошлари жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида ниҳоятда кенг тарқалган хастали- клар сирасига киради.

Жумладан, Африка, Ҳиндистон, Хи- той, Бирма. Индонезия, Бирлашган Араб Амирликлари, Афгонистон, Покистон, Вьетнам, Корея, Эрон, Туркия, Русиянинг Урал тоғи атрофида жойлашган ўлкаларда,

Ўрта Осиё худудида жойлашган Республикаларда, Грузия, Озар- байжон, Армонистонда ниҳоятда кенг тарқалган. Умуман олганда, буйрак-тош касаллиги Ўзбекистон учун ҳам эндемик

хасталиклар сирасига киради. Мен Санкт-Петербург клиникаларида малака ошириш курсларида бўлганимда бирорта ҳам буйрак-тош касаллигини кўрмаган, операция қилмаган, 20-30 йиллик тажрибага эга бўлган уролог ва жарроҳлар билан суҳбатлашдим.

Табиийки, ҳудуд Шимолий Муз океанига қанчалик яқин бўлса, буйрак-тош касаллиги шунчалик кам учрайди, чунки бу ҳудудлар суви ўта юмшоқ, ёмғир сувига яқин бўлади.

Сўнгги йилларда рўй бераётган урологик бузилишлар, қуёш радиациясининг ошиб бориши,атмосферадаги озон тирқишлари, одамларда бирламчи-иккиламчи иммун танқислиги ҳолатларининг тобора кўпроқ учраётганлиги каби ҳолатлар борки, уларнинг барчаси пешоб-таносил тизимининг туғма тараққиёт нуқсонлари,

шунингдек пешоб тизимида тошлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Республикамиз худудида бу айниқса, Қорақалпогистон Мухтор Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий вилоятларида бошқа худудларга нисбатан кўпроқ учрамоқда.

Тошлар ҳосил бўлишини тушунтириб берувчи кўплаб назариялар мавжуд бўлса-да, бугунги кунга қадар узил-кесил ўрганилмаган.

Кимёвий таркибига кўра пешоб тизими тошлари ноорганик (оксалатлар, уратлар, фосфатлар), ҳамда органик (цистинли, оқсилли, ксантилли, ҳолестеринли) турларга бўлинади. Кичик ёшли болаларда асосан уратлар, катта ёшлиларда эса аралаш тошлар кўп учрайди.

Яқин пайтларгача болаларда буйрак ва пешоб найлари тошлари нисбатан кам қовуқ тошлари эса кўп учрайди деган фикр хукмрон эди. К.Х.Тоҳиров ва Ю.Б.Уллиевларнинг 1967 йилда берган маълумотларига кўра, буйрак ва пешоб найи тошлари буйрак-тош касаллиги билан тушган беморларнинг 18,8% қисмида кузатилган.

М.Е.Рошалнинг тадқиқотларига кўра 16,4% ни ташкил қилган. Аммо, Б.В.Ясинский ва Л.П.Курниковалар буйрак тош касаллиги билан тушган беморларнинг 62,5% қисмида буйрак ва пешоб найлари тошларини аниқлаган. Кузатувимизда буйрак-тош касаллиги билан бўлган 250 нафар беморнинг 66,8% қисмида буйрак, 24,8% қисмида эса пешоб найи тошлари аниқланган.

Қовуқ ва пешоб чиқариш каналининг тошлари эса бор-йўғи 8,4% ни этган, холос. Бизнинг кузатувларимизда 1989-2010 йиллар оралиғида 2876 нафар бемор буйрак тош касаллиги билан бўлиб, уларнинг 1712 нафарида

(59,5%) қисмида қовуқ ва пешоб найлари тошлари, 1164 нафарида эса (40,5%) буйрак ва пешоб найлари тошлари аниқланган.

Турли даволаш марказларидан олинган ва ҳар хил муаллифлар томонидан болаларда пешоб тизимида тошлар локализацияси тўғрисидаги ихтилофли фикрлар мавжудлиги асосли ҳолдир.

Жумладан, Русия ва Европа иқлимлари шароитида фаолият тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра пешоб тизими тошлари кўпроқ юқори пешоб йўлларида жойлашади, аммо бизнинг худуд тадқиқотчилари берган маълумотларда пастки пешоб йўллари тошлари нисбатан кўп учраган.

Демак тошларнинг локализацияси иқлимий шароитлар, худудларнинг хусусиятларига ва миллий овқатланиш тарзларига, анъана ва одатларга ҳам боғлиқ экан.

Шу билан бирга айниқса туман, қишлоқ, вилоят шароитларида беморлар бошқа турли-туман нотўғри ташҳислар билан узоқ муддат даво оладилар ва оқибатда буйрак тош касаллигининг оғир асоратлари билан клиникаларга тушадилар.

Буйрак ва пешоб найлари тошлари асосан ўғил болаларда кўпроқ учрайди ва кўпроқ ўнг томонда ташҳисланадилар.

Пешоб тизими тошларининг ҳосил бўлишида ички ва ташқи омиллар уйғунлашмаси рол ўйнайди. Ички омиллар орасида пешобтаносил тизими аъзоларининг тугма тараққиёт нуқсонлари катта аҳамиятга эга.

Туғма норасоликларнинг аксарияти пешоб оқимининг бузилишига ва пешобнинг димланишига олиб келади, бунда инфекция қўшилиб, тошлар ҳосил бўлишига, буйрак тўқимасининг нобуд бўлиши ва бужмайишига,буйрак етишмаслигига олиб келади.

Пешоб оқимига халақит берувчи норасоликлар сон-саноқсиз бўлиб, болаларда буйрактош касаллигининг катталарга нистатан кўп бўлишига сабаб бўлади.

Шунинг учун буйрак тош касаллигининг олдини олишда авваламбор пешоб йўлига тўсиқ бўлаётган омиллар бартараф этилиши лозим.

Буйрак тош касаллиги билан кузатувимда бўлган 155 нафар беморнинг 24 нафарида икки томонлама уретерогидронефроз (пешоб найи ва буйрак жомининг кенгайиши), 40 нафарида пешоб найи-қовуқ билан бириккан қисмининг торайиши,

39 нафарида буйракнинг пастга тушиши, 8 нафарида пешоб найи чиқишининг норасоликлари, 9 нафарида эса буйракнинг ўз ўрнида бўлмаслиги топилган.

Шунингдек.беморларнинг 3 нафарида узоқ муддатли ётоқ режими-гипокинезия тошлар ҳосил бўлиши учун шароит яратган.

Юқори пешоб йўлларининг тошларида буйрак жоми пешоб найига бирикадиган қисмининг торайишла- ри, пешоб найининг юқоридан чиқиши, ҳамда жом ва найнинг қўшалоқланиши жуда катта рол ўйнайди.

Пешоб оқими йўлидаги тўсиқ асл сабаби ўз вақтида аниқланиб оқилона бартараф этилмас экан, тошларнинг қайталанишини йўқотиб бўлмайди.

Д.Д.Мурванидзенинг кузатувларига қараганда буйрак-тош касаллиги билан тушган беморларнинг 60%дан ортигида, А.Г.Пугачёвнинг кузатувларига кўра ўша 50%дан ортигида пешоб оқимига халақит берувчи туғма норасоликлар қайд қилинган.

Пешобнинг узоқ муддат димланиши оқибатида таркибидаги тузлар чўкмага тушади ва тошлар бирламчи ўзак бўлиб хизмат қилади. Аммо, шунга қарамасдан ҳамма вақти ҳам фақат пешоб оқими бузилишининг ўзигина тошлар ҳосил қилиб қўявермайди.

Бунинг учун бошқа яна бир қанча ўнлаб омилларнинг уйғунлашиб таъсир қилиши керак. Бу ҳатто тажрибалар билан ҳам исботланган.

А.В.Люлько ва В.Н.Ткаченко 1980 йилда 67 та ит ва 108 та денгиз чўчқасининг пешоб найларини торайтириб 1,5 йилгача кузатган, аммо бу жониворларнинг бирортасида ҳам пешоб тизимининг тошла- ри ҳосил бўлмаган.

Шунинг учун қайси патологик жараён бирламчи-тошларми ёки торайишларми, бу масалани ойдинлаштириш ҳам шифокорлар учун муҳимдир. Н.А.Лопаткин ва ҳаммуаллифлар 1973 йили, А.Г.Пугачёв ва ҳаммуаллифлар

1975 йили ўтказган тадқиқотларига асосланиб қилган хулоса- ларига қараганда пешоб оқимининг бузилиши фақат пешоб таркибидаги кристалларнинг чўкмага тушишига олиб келгани учунгина эмас, балки буйрак тўқимасини емирилишига ва қон айланишини бузилишига олиб келгани учун ҳам тошларнинг асосий сабабчиси ҳисобланади.

Яллиғланиш маҳсулотларидан бўлган шилимшиқ буйрак тўқимасининг парчаси ўз-ўзидан тошларни пайдо бўлиши учун материал ҳисобланмайди.

Пиелонефрит билан огриган беморларнинг 68% қисмида тошлар оператив йўл билан олиб ташланганидан кейин тошлар қайталанишининг кузатилиши йирингли-яллиғланишнинг ўрни ҳам беқиёс эканлигини кўрсатади.

Шунингдек, кўпгина муаллифлар ўрта ёшли болаларни парваришлашдаги ўзига хосликлар ҳам тошлар ҳосил бўлиши учун омил бўлади деган фикрдалар. Масалан, 1,5 ёшгача бир кеча-кундуз мобайнида 20 соатгача горизонтал ҳолда (бешик, беланчакда) ётқизиб қўйилган болаларда тошлар ҳосил бўлиши тана ҳолати тез- тез ўзгартириб турилган болаларникига қараганда кўпроқ учрайди.

Шунингдек, кўкрак ёшидаги болаларни нотўғри овқатлантириш, озиқ маҳсулоти таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минераллар, дармондорилар нисбатининг нотўғри бўлиши, сунъий озиқлантириш каби ҳолатлар организмнинг ҳимоя кучларини ниҳоятда пасайтириб юборади.

Бу эса ўз навбатида инфекцияларга, гипо-авитаминозларга, пешоб таркибидаги водород ионларининг ўзгаришига ҳамда чўкмага тушишига олиб келади.

Булардан ташқари сўнгги йилларда овқат таркибида ретинол ва ургокальциферол дармондориларининг камёблиги ҳам буйрак-тош касаллигига олиб келувчи омил эканлиги аниқланган. К.Х.Тоҳировнинг тадқиқотларига кўра

Ўрта Осиё шароитида пешоб тизими тошларига асосан ёзги учбурчакларнинг катта таъсири бор. Токсик диспепсиялар аъзо ва тўқималарда чуқур патологик ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келади, вужуднинг барча моддалар алмашинуви жараёнлари издан чиқади.

Бунинг оқибатида пешоб таркибидаги органик ва ноорганик чўкмалар, бактериялардоннинг шаклли унсурлари пайдо бўлади ва пешоб ажралиши камайиб(баъзан бутунлай йўқолиб) кетади. Бундай болалар- да

К.Х.Тоҳировнинг фикрига кўра тошлар ҳосил бўлиши қуйидаги жараёнлар оқибатида кузатилади:
1. Пешобнинг таркибида микроорганизмларнинг бўлиши коллоид-кристаллоид мувозанатнинг бузилишига олиб келади, бунинг оқибатида пешобнинг коллоид қисми кўпайиб, патологик коллоидлар пайдо бўлишига олиб келади.

Улар пешоб таркибидаги кристаллоидларни ўзаро ёпишишига ва чўкмага тушиши учун шароит яратади.

2. Яллиғланиш оқибатида пайдо бўлган оқсилли чўкма (йиринг, қон, шилимшиқ, шиллиқ қаватининг кўчган парчаси) асосий органик ўзак бўлиб хизмат қилади, унинг атрофида эса кристаллоидларнинг ёпишиши ҳисобига тошлар катталаша бошлайди.

3. Инфекцион яллиғланиш жараёнлари оқибатида пешоб тизимида димланиш юз беради, димланган пешоб бижғиб, чўкмага тушади.

Айрим муаллифлар болалардаги пешоб тизими тошларига асосий сабаб қилиб чақалоқлар буйрак кислота инфактини кўрсатадилар.

Шунингдек, бошқа муаллифлар қоннинг кислота-ишқор мувозонати бузилиши,пешобнинг физикавийкимёвий таркибидаги ўзгаришлар, сув-туз алмашинувининг ёмонлашуви, қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, меъда-ичак тизимининг сурункали касалликлари, сувнинг қаттиқлиги, овқатнинг бир хиллиги ва бошқа омилларни бош сабаб қилиб кўрсатадилар.

Буйрак-тош касаллигининг асосий сабабларидан бири пиелонефритдир. Кўпгина муаллифларнинг тадқиқотларида буйрак сўрғичларининг некрози тошларга олиб келиши тасдиқланган. Баъзан шифокор олдида пиелонефрит бирламчими, тошми деган савол кўндаланг туради.

Шундай қилиб болаларда буйрак-тош касаллиги жуда кўп учрайдиган, ташқи ва ички омиллар таъсирида юзага келадиган, оғир асоратлар берадиган ва тез-тез қайталанадиган машъум касалликдир.

Тош ҳосил бўлишининг асосида пешоб оқимининг бузилиши, пешоб таркибида кристаллоид- коллоид нисбатининг ўзгариши, инфекциянинг қўшилиши, буйраклардаги йирингли-яллиғланишли жараёнлар, пешобганосил тизими аъзоларида қон айланишининг ёмонлашуви, қалқонсимон без атрофи бези фаолиятининг бузилиши каби ўнлаб омилларнинг ўрни бор.

Аммо, шуларга қарамасдан аксарият ҳолларда буйрак тош касаллигига олиб келган асосий бош сабаб аниқланмасдан қолади.

Болаларда буйрак-тош касаллигининг асосий хусусиятларидан бири тошларнинг тез ўсувчанлигидир. Амалиётимиздан мисол келтирамиз:

БеморХ.К. 6 яшар клиникамизга 1995 йили «Буйрак тоши олиб таилланганидан кейинги қайталаниш.

Пешобнинг ўткир тутилиши»ташҳиси билан тушди. Бемор тик ҳолатда турганида пешоб ажралиши кескин ёмонлаишди. ётганида эса бироз енгиллашади, Анамнезидан беморда 8 ой аввал Термиз шаҳридаги болалар жарроҳлиги бўлимида қовугидан тош олинган.

Рентген текширишлар ўтказгатмизда қовуқда ўлчами 4×3 см атрофида тошнинг сояси кўринди. Умумий огриқсизлантириш остида цистолитотомия қилинди, тош ўлчамлари ҳаддан ташқари катталиги учун бир бутунлигича чиқариб олишнинг имкони бўлмасдан, майдалаб олинди.

Операциядан кейинги даврда бемор муфассал текширишлардан ўтказилиб, гиперпаратиреоидизм (қалқонсимон без атрофи бези фаолиятининг ошиб кетиши) аломатлари аниқланди ва Ўзбекистон

Республикаси Эндокринология Илмий-Текшириш институтига даво олиш учун юборилади.

Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, 8 ой ичидаёқ беморнинг қовугида ўлчами товуқ тухумидек тош қайтадан пайдо бўлган.

 

БУЙРАК ВА ПЕШОБ НАЙИ ТОШЛАРИ

Буйрак тошлари косачаларда, жомда ёки бевосита буйрак тўқимаси орасида жойлашиши, яккам-дуккам ёки кўпламчи бўлиши мумкин.

Бир, ёки икки томонлама буйрак тошлари фарқланади. Бизнинг кузатувларимизга қраганда 63,4% ҳолда тош буйракнинг пастки косачасида жойлашган.

Пастки косачадан пешоб яхши оқиб кетолмаслиги боис тошлар нисбатан кўп учрайди. Тошларнинг ўлчамлари ҳам турлича бўлиб, ясмиқ донасидан товуқ тухумига қадар тошлар топилади. Тошлар асосан силлиқ юзали, юмалоқ баъзан суйрисимон бўлади.

Кузатувларимизда буйрак тўқималарига тиканаклари билан кириб кетган, ажратиш маҳали кучли қон кетишига сабаб бўлган тошлар ҳам кўп учраган. Болаларда икки томонлама. кўпламчи тошлар катгаларга нисбатан кўпроқ учрайди.

Пешоб найи тошлари катталарники каби асосан иккиламчи бўлиб, буйракларда тушади. Камдан-кам ҳоллардагина пешоб найининг торайишларида кучли димланиш юз берадиган ҳолларда тошлар бирламчи пайдо бўлиши мумкин.

Тошларнинг ўлчамлари кичик ҳамда юзаси силлиқ бўлса, мустақил тушиши мумкин. Агар буйракдан силжиган тошнинг диаметри пешоб найи диаметридан катта бўлса, физиологик ёки па- тологик торайишлар соҳасида тиқилиб қолади.

Ғадир-будир тошларнинг тиканаклари шиллиқ қаватларга ботиб кириб ҳаракатчанлигини йўқотади. Пешоб найининг тошлари аксария ҳолларда яккам-дуккам бўлиб, фақат 12,4% ҳолдагина кўпламчи тошлар аниқланади.

Кузатувимда бўлган 10 яшарлик қизалоқнинг пешоб найи пастки қисмида кўпламчи цистин тошлари топилган.

Бир томонлама пешоб найи тошлари икки томонлама тошларга қараганда кўпроқ учрайди. Жуда камдан-кам ҳоллардагина буйрак, қовуқ ва пешоб найи тошлари қўшилиб келади. Пешоб найининг кўпламчи тошлари катталарга нисбатан кўп учраб, 12-40% ни ташкил қилади. Улар одатда чўзинчоқ. цилиндрсимон ёки юмалоқ бўлиб, гадир- будир юзага эга.

Тошларнинг пешоб найида узоқ муддат туриб қолиши пиелоэктазия. гидронефроз, уретерогидронефроз, буйракнинг иккиламчи бужмайиши ёки ёг босиши, пешоб найининг ётоқ яралари ривожланиши оқибатида торайишлари, уретеритлар, периуретеритлар.

пединкулитлар, апостематоз нефрит, буйракнинг карбункули, пионефроз, йирингли паранефрит каби асоратларга олиб келади. Буйрак-тош касаллигининг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири тошли

пиелонефрит бўлиб, А. Т Пўлатовнинг (1991) йилда берган маълумотларига қараганда 80,0% дан ортиқ ҳолда кузатилади.

Пешоб найи ва буйракдаги касалликнинг даражаси тошларнинг қанча муддат жойлашганига ва инфекцион жараёнларнинг қўшилганига боглиқ.

Тошнинг қисқа муддат туриб қолиши тез муддатда орқага қайтадиган ўзгаришларга сабаб бўлади. Агар инфекцион асоратлар кузатилмасдан тош узоқ муддат пешоб найида туриб қолса. найнинг девори юпқалашиб қолади.

Ёки, аксинча яллиғланиш жараёнлари оқибатида пешоб найи шишиб. кескин қалинлашади, унинг ўтувчанлиги эса бузилади. Мушак унсурларининг ҳалокатга учраши орқага қайтариб бўлмайдиган жараёнлардан бўлиб. пешоб найи қисқарувчанлигининг ёмонлашувига олиб келади.

Пешоб найи ўтувчанлигининг батамом бузилганида юқори пешоб йўллари ва буйрак тўқималарида жуда оғир морфологик ўзгаришлар кузатилади.

Даставвал пешоб найи. кейинчалик жом ҳамда ундан кейинги навбатда косачалар кенгаяди. Патологик жараён бошланганидан ўртача уч ой муддатда гидронефроз (буйрак жомининг кенгайиши) ривожланади. Инфекция қўшилиши оқибатида гидронефроз пионефрозга (йиринг йиғилишига) айланади.

Пешоб найининг бир томонлама торайишида фақат патологик жараён ривожланган томондагина эмас, балки қарама қарши томонда ҳам функционал ўзгаришлар тараққий қилади. Жумладан буйракнинг зичлаш функцияси пасаяди.

Беморларнинг ярмидан кўпида тунги пешоб кундузига қараганда кўпаяди, бу ҳолат буйракнинг зўриқишидан дарак беради.

Бундан ташқари коптокчалар фильтрацияси 10-25% га қадар камаяди. Буйрак тошларининг клиник жиҳатдан намоён бўлиши турлича бўлиб, беморнинг ёши, касалликнинг давомлилиги, уйгунлашиб келган патологиялар, тошларнинг ўлчамлари ва асосий касалликнинг асоратларига боғлиқ.

Беморнинг ёши қанчалик кичик бўлса,клиник белгилар шунчалик кам намоён бўлади. Касалликнинг асосий белгиларига оғриқ, гематурия ва пиурия киради. Беморларнинг қарийб уч- дан бир қисмида мазкур аломатларнинг фақат биттаси кузагилади.

Шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, аломатлар орасида нисбатан кўпроқ учрайдигани оғриқдир. Аксарият ҳолларда беш ёшгача бўлган болаларда оғриқ ўтмас, симилловчи хусусиятга эга бўлиб, бу пешоб найининг нисбатан кенглиги ва асаб тизимининг мукаммал эмаслигига боғлиқ.

Мактаб ёшигача бўлган болаларда буйрак хуружи қорин соҳасидаги қисқа муддатлик ўткир оғриқ, кўнгил айнаши, қусиш, қориннинг дам бўлиши, тана ҳароратининг 39 даражагача к5пгарилиши билан намоён бўлади.

Бундан ташқари, диспептик ўзгаришлар кўп учрайди, буларнинг барчаси қорин бўшлиги аъзоларининг ўткир жарроҳлик касалликларига хос клиник манзараларни беради, ҳамда зарурияти бўлмаган операциялар ўтказишга сабаб бўлади.

Чувалчангсимон ўсимта олиб ташланганидан кейин қориннинг ўнг соҳасида оғриқнинг такрорланиши деярли ҳамма вақти буйрак ёки пешоб найининг тошларидан дарак беради.

Каттароқ ёшли болаларда буйрак хуружи типик манзарага эга бўлиб, уролитиазнинг асосий аломатларидан ҳисобланади. Бундай ҳолларда беморнинг бели соҳасида жадал оғриқ пайдо бўлиб, аксарият ҳолларда чов соҳаси, ташқи таносил аъзолари ёки қориннинг ҳамма соҳасига тарқалади.

Бунда бемор ҳаддан ташқари безовталанган, ўзини қўярга жой топа олмайди. қаттиқ инграйди, бадани совуқ ёпишқоқ тер билан қопланади.

Бу белгиларнинг қаторига кўнгил айнаши, қусиш, юрак маромининг тезлашиши, қориннинг дам бўлиши, қабзият, ёки сохта қисталангликлар қўшилади.

Буйрак хуружининг давомлилиги турлича бўлиб, бир неча дақиқадан бир неча соатларга чўзилади. Тошлар пешоб найининг қовуққа бириккан қисмида туриб қолса, бемор олатини ушлаб тез-тез сиқади, бу эса рефлектор таъсир қилиб, оғриқ ҳиссини бироз камайишига олиб келади.

Буйрак хуружининг сабаби турлича бўлиб, айрим муаллифлар уни буйрак жоми ва пешоб найинингспазма- тик қисқариши билан. бошқа бирлари эса ўткир димланиш оқибатида буйрак жомида босимнинг ҳаддан ташқари ошиб кетиши ҳисобига буйракнинг фиброз капсуласи кенгайиб кетади, бу эса оғриқ ҳиссини пайдо қилади деб ҳисоблайдилар.

Яна бир тоифа тадқиқотчилар борки, улар буйрак хуружига оғриқлар буйраклардаги қон айланишининг кескин ёмонлашуви билан боғлайдилар.

М. Т Касаткинанинг фикрига кўра, буйрак хуружининг асосида биринчи навбатда тош жойлашган соҳа силлиқ мушак толаларининг рефлектор торайиши кузатилади, кейинчалик унга пешоб тизимининг барча силлиқ мушаклари тиришиши қўшилади.

Тиришиш эса ўз навбатида пешоб оқимини баттар ёмонлаштиради ва пешобнинг димланишига олиб келади. Буйрак жоми ичидаги пешоб босимининг ошиши ўз навбатида буйраклардаги қон айланиш бузилишларга олиб келади. Бунинг оқибатида жом-буйрак рефлюкси (пешобнинг орқага қайтиши) учун шароитлар пайдо бўлади, агар пешоб таркибидан инфекция бўлса, бу рефлюкс пиелонефритлар учун сабаб бўлади.

А. Д Жаводзоданинг(1961) фикрига кўра буйрак хуружи симптомокомплекси бутун организмнинг ҳаддан ташқари кучли таъсирловчисига нисбатан бўлган жа- воб реакциясидир.

Буйрак хуружи маҳалида пешоб тизимида кузатиладиган рефлектор ўзгаришлар овқат хазм қилиш, юракқон томир тизимлари аъзолари томонидан ўзгаришларга, тана ҳароратининг кўтарилиши, қон қуюқлишиши. лейкоцитлар миқдорининг кўтарилиши каби организмнинг ҳимоя кучлари- ни сафарбар этади.

Буйрак хуружларининг юзага келишида тошларнинг шакли ва ўлчами катта ўрин тутади. Хуружлар одатда тош ўлчамлари кичик бўлганида кузатилади. Тош ўлчамлари катта бўлса, одатда буйрак хуружи бир марта бўлади.

Пешоб найи бўшлиғига тош тиқилиши бир неча кунга чўзилса, беморнинг субьектив ҳолати анча яхшиланишига қарамасдан пешоб найининг атонияси ва буйрак фаолиятининг бутунлай тўхташи қайд қилинади.

Буйрак тош касаллиги билан оғриган беморларнинг 80%дан ортиғида гематурия кузатилади. А. В.

Люльконинг кузатувларида бўлган беморларнинг 48,6% қисмида пешобда қон кузатилган бўлиб, уларнинг фақатгина 14,7% қисмида қоннинг кўп миқдорда келиши қайд қилинган.

А.Г.Пугачёв ва ҳаммуаллифлар буйрак-тош касаллиги билан тушган беморларнинг 92,6% қисмида қонли пешобни кузатишган бўлиб,уларнинг 15,2% қисмида қон кўп миқдорда топилган.

Уларнинг фикрларига қараганда макрогематурия ҳақиқатда анча кўп учрайди, аммо болалар пешоб қизарганлиги тўғрисида катталарга айтгани қўрқадилар ва буни яширадилар.

Буйрак жоми ёки пешоб найи шиллиқ қаватининг тошлар тегиши оқибатида жароҳатланиши пиелонефрит, буйракдаги димланиш жараёнлари қонли пешобга олиб келадиган асосий сабаблар сирасига киради.

Гематурия жисмоний зўриқишлар, бадантарбия ва танани кескин ҳаракатлантирганида кучаяди. Аксарият ҳолларда гематурия буйрак хуружларидан кейин юзага келади.

Буйрак-тош касаллигининг энг ишонарли белгилардан бири тошларнинг мустақил ажралишидир. Аммо,бу аломат ниҳоятда кам учрайди.

Тошларнинг пешоб йўлларидан сирғалиши буйрак хуружига хос белгиларни беради. 5-7 ёшлар оралиғидаги болалар учун тошларнинг аломатсиз ажралиши хосдир.

Н. Е Савченконинг фикрига кўра, жом ва пешоб найи мушак толаларининг физиологик жиҳатдан заифлиги бунга сабаб бўлади.

Бизнинг кузатувларимизда бўлган беморларнинг 15,4% қисмида тошларнинг ажралиши аниқланган. К.С.Ормантоев ва

О.Я.Чичасоваларнинг фикрларига кўра болаларда пешоб ажратолмай қолишига олиб келадиган сабабларга қуйидагилар киради: а) Буйрак жомининг тошлар билан тўлиқ қопланиши. б) Икки томонлама тошларда буйрак тўқимаасининг нобуд бўлиши. в. Бир томонлама пешоб найининг тиқилишида иккинчи томондан рефлектор равишда пешоб ажралмай қолиши.

Буйрак тош касаллиги учун хос бўлган аломатлар орасида нисбатан кўп учрайдиганига пешобнинг лойқаланиши киради.

Пешобнинг хиралашиши буйрак тош касаллигининг пиелонефрит билан асоратланганлигидан дарак беради.

Буйрак-тош касаллиги иккиламчи пиелонефрит билан асоратланганида касалликнинг клиник манзараси ўзгаради, тана ҳароратининг кўтарилиши, қалтираш, иштаҳанинг ёмонла- шуви, кўнгил айнаши,

тери қопламининг заҳиллашуви, озибкетиш, пешобнинг тез-тез, кам-камдан, лойқаланиб ажралиши каби сурункали заҳарланиш белгилари пайдо бўлади.

Бундай беморлар узоқ муддат турли даво муассасаларида сурункали пиелонефрит ёки гломерулонефрит ташҳислари билан даволанадилар. Аксарият муаллифларнинг фикрларича.

буйрактош касаллиги билан тушган беморларнинг 80-100°’о қисмида пешоб хиралашиб таркибида йиринг пайдо бўлади Сўнпи йилларда микроорганизмларнинг антибиотикларга сезувчанлиги ҳаддан ташқари пасайиб кетаётганлиги турли муаллифлар томонидан қайд этиб ўтилмоқда.

Жумладан, А.В.Люлько ва ҳаммуаллифларнинг (1984) тадқиқотларига кўра.экмада ўстирилган микроорганизмларнинг сезувчанлиги пенициллинга бор-йўғи 9,6% ни, стрептомицинга 12,4% ни, тетрациклинга 7,8% ни, левомицетинга 20,9% ни,мономицинга 26,6% ни неомицинга 50,1%, эритромицинга 26,6% невиграмонга 78,4% ни ва фуразолидонга 46,8% ни ташкил қилган.

Бизнинг кузатувларимизда энг юқори сезувчанлик цефалоспорин гуруҳига мансуб препаратларга нисбатан кузатилган (70-87% гача).

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки. ҳатто узоқ муддатли антибиотикотерапия ҳам пешоб оқими меъёрлаштирилмаса, етарли самара бермайди.

Пиелонефритни антибиотиклар воситасида даволашда уларни уйғунлаштириб узоқ муддатга қўллашни талаб қилади.

Айниқса антибиотоклар антисептиклар билан биргаликда қўлланилганида етарлича самара беради. Қорин соҳасидаги ҳар қандай мавҳум оғриқлар, ҳамда пешобнинг барқарор хиралашиши мутахассис шифокорга мурожаат қилиш заруриятини кўрсатади.

Кўкрак ёшидаги болаларда пешоб найлари тошларини ташҳислаш катта қийинчиликлар туғдиради, бу эса ўз навбатида диагностик хатоларга сабаб бўлади.

Бизнинг кузатувларимизга тушган беморларнинг 48,4% қисми стационарларга бошқа ташҳислар билан келиб тушганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Санаб ўтилган аломатлар орасида буйрактош касаллиги учун хос бўлгани тошларнинг мустақил ажралишидир. Умумий клиник. лаборатор ва инструментал текшириш усуллари буйрак-тош касаллигини аниқлашда рентгено логик текширишларга катта ўрин ажратилиши лозим.

Сўнгги йилларда буйрак тош касаллигини ташҳислашда ультратовуш ташҳислаш усулларига катта умид боғланмоқда.

Аммо, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тошларнинг ўрни, ўлчамлари, шакли ва миқдори масалаларининг аниқлашда бу усул айрим ҳолларда диагностик хатолар қилинишига олиб келмоқда.

Илмий-тиббий адабиётларда ультратовушли ташҳисдаги хатолар 18,4% ни ташкил қилади. Бизнинг кузатувларимизда эса бундай хатолар 26,3%ни ташкил қилади.

Аммо шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ультратовушли ташҳислашда УТТ аппаратининг чиқарилган йили, ресурслари, имкониятлари даражаси.шунингдек унда ишлаётган мутахассисларнинг малака ва иқтидори катта аҳамиятга эга.

Сўнгги йилларда тиббиётни хусусийлаштириш, алоҳида пуллик даво диагностик шохобчаларнинг пайдо бўлиши айрим кимсаларни малака ва савияси паст бўлишига, диагностик даво техникалари яхши эгалламасдан фақат моддий манфаат учун ишлаётгантик ҳоллари ҳам сир эмас.

Шунинг учун ташҳисдаги хатолар кўплаб омиллар уйғунлашмасига боғлиқ.

Рентгенологик текширишлар ёрдамида тошларнинг борйўқлиги, уларнинг ўлчамлари, шакли, жойлашган ўрни, ҳамда пешоб тизимидаги деструктив ўзгаришлар даражасини аниқлаш мумкин.

Пешоб тизими тошларининг рентгенда кўринадиган ҳамда рентгенонегатив(кўринмайдиган) турла- ри фарқланади.

Кальций фосфат, кальций карбонат ва каль- ций оксалат тошлари рентген тасвирида жуда яхши кўринади. Уратли, оқсилли, цистинли, ҳолестеринли тошлар эса ак- синча рентген тасвирида жуда заиф соя беради, ёки умуман кўринмайди.

Кузатувларимизга қараганда кўринмайдиган тошлар 5%атрофида бўлади. Агар тош сояси кам кўринса, бундай ҳолларда компьютер томографияси, қўлланилади.

Болаларда буйрак-тош касаллиги қорин бўшлиғи аъзоларининг ҳар хил касалликларига хос клиник манзаралар бериши мумкин.

Бундай ҳолат 62,6% ни ташкил қилади. Айниқса чувалчангсимон ўсимтанинг кўричак ортида жойлашишида буйрак хуружидан фарқлаб олиш катта қийинчиликтуғдиради.

Оғриқ аксарият ҳолларда кўнгил айнаши, қусиш, қориннинг дам бўлиши ва қабзият билан кечади. Буйрактош касаллиги билан оғриган беморларнинг ҳар учдан бирида буйрак хуружи учун типик бўлган. оғриқнинг ўрни ва тарқалиши аниқланмайди, шу боисдан ҳам ташҳис қўйиш янада қийинлашади.

Шу билан бирга ўткир аппендицит кўп ҳолларда кичик чаноқ бўшлиғига суюқлик йиғилиши билан асоратланади,

бу эса пешоб ажралишининг тезлашишига ва оғриқли бўлишига олиб келиб пешоб тизими тошларига хос клиник манзарани беради. Қон, пешобни таҳлил қилиш, тана ҳароратини ўлчаб туриш ҳам баъзан ташҳисни ойдинлаштиришга хизмат қилолмайди.

Пешобнинг лойқаланиши ва қизариши, я пешоб тизими хасталиклари учун хос аломатлардан ҳисобланса-да, яллиғланган чувалчангсимон ўсимтанинг кўричак ортида жойлашишида ва аппендицитнинг йирингли шаклларида ҳам қайд қилинади. Пешоб найининг тўлиқ тиқилишида эса пешоб таҳлиллари ҳеч қандай патологик ун- сурларни кўрсатмаслиги мумкин.

Пешоб найига тош тикилганида оғриқ қўққисдан, кўпинча кескин ва қўпол ҳаракатланишдан кейин пайдо бўлади.

Хуруж. маҳали бемор жуда бесаранжом, тана ҳолатини тезтез ўзгартиради. ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Қорин бўшлиғидаги ўткир жараёнларда эса аксинча, бемор камҳаракат бўлади, чунки ҳар қандай ҳолат ўзгариши огриқнинг зўрайишига олиб келади.

Фақат ичак тутилишининг илк боқичидагина клиник манзара буйрак хуружини эслатади. Грелка қўйиш, иссиқ ванна қабул қилиш буйрак хуружи оғриғини камайтиради, ёки бутунлай бартараф қилади. Ўткир кўричакда эса иссиқлик муолажалари оғриқ жадаллигига таъсир қилмайди.

Кўпгина муаллифлар буйрак хуружида оғриқ ва қайт қилиш бирваракайига бошланади деган фикрдадир. Ўткир аппендицитда эса қусиш оғриқ бошланганида 1-8 соат ўтиб пайдо бўлади.

Буйрак хуружида юрак мароми тана ҳароратининг кўтарилишига мувофиқ тезлашади, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жарроҳлик хасталикларида эса пульснинг тезлашиши тана ҳароратини қувиб ўтади.

Шундай қилиб, буйрак- тош касаллиги билан қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жарроҳлик хасталикларини дифференциал қиёслашда келиб чиқадиган хатоларнинг сабаби қуйидагилардир: анамнез ва клиник белгиларга ҳаддан ортиқ баҳо бериш:

пешоб-таносил, ҳамда овқат хазм қилиш тизимлари орасидаги асаб-рефлектор боғликларини шифокор хотирдан фаромуш қилиши:қорин ва қорин орти бўшлиги аъзолари нерв билан таъминланиши умумийлиги:

яллигланиш ўчогининг юқори пешоб йўлларига заҳарли таъсир қилиши: пешоб тизими ва қорин бўшлиги аъзолари хасталикларининг айрим ҳолларда хос бўлмаган манзара бериши.

Шунинг учун ташҳисда мураккабликларда дуч келинганида экскретор урографияни кенг қўллаш лозим, бу шубҳасиз зарурияти бўлмаган аппендэктомиялар миқдорини камайишига олиб келади.

БУЙРАК ТОШ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ

Буйрак тош касаллигини даволашнинг дори дармонли ҳамда жарроҳлик усуллари мавжуд. Буйрак хуружидан азоб чекаётган бемор клиникага тушганида биринчи навбатда огриқни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи қўлланилади.

Даволаш атропин, папаверин, дибазол, ношпа, галидор, платифиллин, эфедрин, никошпан, ксантинол никотинат, баральгин каби тиришишни бартараф қилувчи, ҳамда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлган дориларни боланинг ёши ва тана вазни ҳисобга олган ҳолда қўллашдан бошланади.

Шулар билан бир вақтнинг ўзида иссиқлик муолажалари ва доривор ўтлар ҳам қўлланилади. Агар мазкур усуллар воситасида оғрикни бартараф этиб бўлмаса, глицерин ва димексид киритиб пешоб найларини катетерлаш тавсия қилинади.

Пешоб димланиши ва йиринглаши билан асоратланган, ҳамда узоқ муддат бартараф этилмаган буйрак хуружларида пешоб найини катетерлаш имкони ҳам бўлмаса, шошилинч жарроҳлик муолажаси ўтказилади.

Агар буйрак хуружларини бирор-бир усул билан бартараф этишнинг имкони бўлса, даво усулини танлашдан аввал албатта тўлиқ урологик текширишлар ўтказилади.

Даволаш усулини танлашда юқори пешоб йўлларининг анатомо-физиологик ҳолати, пешоб найининг қисқарувчанлиги, ҳамда қўзғалувчанлик хусусиятлари, касалликнинг давомлилиги, тошларнинг шакли ва ўлчамлари, кимёвий таркибини эътиборга олиш лозим.

Пешоб тизими аъзоларининг кичик ўлчамли, юмалоқ, силлиқ, ҳамда келиб чиқишига кўра бирламчи тошлари консерватив йўл билан бартараф этилиши мақсадга мувофиқдир.

Бунда албатта пешоб йўлларининг анатомо-физиологик хусусиятлари ҳам эътиборга олиниши керак.

Шунингдек операцияга қарши кўрсатмалар бўлганида, беморнинг ота-оналари операцияга розилик бермаганида ҳам консерватив терапия қўлланилади. Аммо шуни таассуф билан таъкидлаб ўтишимиз жоизки, консерватив терапиянинг самарадорлиги жуда кам,.

шу боисдан ҳам болаларда кенг қўлланилмайди. Пешоб найида узоқ муддат туриб қолган тошлар ётоқ яраларга олиб келади,.

Бундай беморларда тошни олиб ташлаш ҳам яллиғланиш жараёнлари узил-кесил бартараф бўлишига олиб келолмайди, балки орадан маълум муддат ўтиб торайиш, ёки тиқилишга олиб келади.

Консерватив терапия дори-дармонлар,физикавий ҳамда эндовезикал усулларни, санаторий-курорт даволанишларини ўз ичига олади.

Пешоб тизимида жойлашган тошларни эритиб тушириш жуда долзарб муаммо ҳисобланади. Аммо бугунги кунда мазкур мақсаддар учун қўлланилаётган дориларнинг аксарияти тошларни эритмасдан,

балки пешоб тизими аъзоларида қон айланишини яхшилаш, силлиқ мушак толаларини кенгайтириш, оғриқларни қолдириш. яллиғланишни камайтириш.

диурезни кучайтириш ва бузилган моддалар алмашинувини яхшилаш таъсирларига эгадирлар. Бундай препаратларга роватин, роваҳол, роватинекс, унатин, ависан. оғир эфир ёғлари, келлин, артемизол, уролит, нефролит,

Уйзенберг аралашмаси, цистон.магурлит, утамид, цистенал, фитолизин, фитонефрин, канефрон, уролесан, аллопуринол киради.

Мак табгача ва мактаб ёшидаги болаларда айрим кимёвий таркибга эга бўлган тошларни эритиб юборилганлиги тўғрисида илмий-тиббий адабиётларда яккам-дуккам маълумотлар мавжуд.

Бундан ташқари пешоб тизими тошларини эритиш учун мўлжалланган препаратлар бирваракайига буйрак паренхимасига ҳам шикастловчи таъсир кўрсатади. шу боисдан ҳам болалар урологияси амалиётида бу препаратлар оммалашиб кетмади.

Ҳазрат шайхур раис Абу Али Ибн Сино пешоб тизими тошларини эритишда занжабилнинг илдизини муваффақият билан қўллаганлиги тўгрисида маълумотлар бор.

Шунингдек.парҳез билан даволаш ҳам болалар урологияси амалиётида ўзига юклатилган умидни оқламади.

Шу пайтгача на фақат тошларни эритадиган, балки ҳатто тошлар пайдо бўлишини олдини олишга ёрдам берадиган парҳез таомлар мажмуаси аниқлангани йўқ. Борлари ҳам ҳар томонлама муфассал текширилиб, илмий жиҳатдан асосланган эмас.

Сўнгги йилларда пешоб тизими тошларини даволаш учун физик ҳамда эндовезикал усуллар тобора кенг қўлланилмоқда.

Улар орасида даво бадантарбияси, гидротерапиякучайтирилган диурез, иссиқ ванналар, диадинамик токлар, диатермия (ток ва иссиқлик билан даволаш) ва вибротерапия (титратиб даволаш) алоҳида аҳамиятга эга.

Пешоб найлари тошларининг тушишига олиб келадиган усуллар орасида кучайтирилган диурезнинг алоҳида аҳамияти бор.

Беморларга 1-2 соатнинг орасида 2-3 литргача суюқлик ичиш таклиф қилинади (минерал сув, чой билан сут аралашмаси, лимонад).

Бир вақтнинг ўзида спазмолитик препаратлар умумий иссиқ ванналар ва пешоб найлари соҳасига диатермия қуйиш тавсия қилинади. Биз ўзимизнинг узоқ йиллик тажрибамизда пешоб тизимидаги кичик ўлчамли

ҳаракатчан тошларни ҳайдаб чиқариш мақсадида қуйидаги таркибга эга бўлган доривор ўтлар дамламаси воситасида кучайтирлган диурез ўтказдик.

Бунинг учун ширинмия илдизининг (корень солодка) қуритилгани 200г: Тоғрайҳон ўтининг (душица) қуритилгани 200г: Кийик ўти (чабрец) 200г: Қирқбўғим (полевой хвош) ЗООг:

Наъматак меваси (шиповник) ЗООг: Маккажўхори попуги 50г: (кукурузная рь1лца);3анжабил илдизи 100г олинади ва ҳаммаси аралаштирилиб,гўшт қиймалагичдан ўтказилади.

Ҳосил бўлган кукундан бир литр қайнаган сув ҳисобига бир ош қошиқдан солиниб, бир соат мобайнида дамлаб қуйилади. Кейин беморнинг венасига боланинг ёши ва тана вазнини ҳисобга олган ҳолда 2-4,0 мл фуросемид ҳамда 2-4,0 мл ксантинол никотинат юборилади ва тик турган ҳолда тез-тез 2-4 литр дамламани ичади.

Бемор вақтивақти билан қоринни соат мили бўйича силайди, бу эса пилорик сфинктерни очилишига ва суюқликнинг ичакка ўтиб сурилишига замин яратади.

Бир вақтнинг ўзида беморга иссиқлик муолажалари ўтказилади. Шундай қилиб бундай кучайтирил- ган диурез ўтказилган беморларнинг аксарияти тошчалар ва қумлардан бутунлай фориғ бўлади. Мана шундай кучайтирил- ган диурез ҳар ҳафтада бир марта ўтказилади.

Гидротерапия оралиғида беморга уролесан препарати боланиг ёши ва тана вазнини ҳисобга олган ҳолда 5-15 томчидан оқ-қандга томизиб кунига уч маҳалдан тил остига олиб суриб юриш тавсия қилинади.

Бундай кучайтирилган диурез муолажаси давонинг самара беришига қараб 3-6 мартагача ўтказилади.

Аксарият муаллифлар пешоб найи тошини тушириш учун унинг пастки тешиги атрофига новакаин қамали билан бирга консерватив ва физиотерапевтик муолажаларни қўллашни тавсия қиладилар.

Бунинг учун новокаин эритмаси пешоб найи катетери учига бириктирилган игна орқали бириктирилади. Агар бу муолажа ҳам наф бермаса,

Цейс, Пашковский ковузлоқлари деб номланадиган экстракторлар билан тош пастга тортилади. Аммо, бундай экстракторларни қўллаш пиелонефретнинг авж олиши, пешоб найининг йиртилиши ёки узилиши, перфорацияси каби кўп лаб асоратларга олиб

келадики, буларнинг барчаси болалар урологияси амалиётида қўллашни таъқиқлайди.

Буйрак-тош касаллигини комплекс даволашда санаторкурорт даволашларнинг ҳам катта нафи бор. Бунинг учун собиқ Шўролар Иттифоқи миқёсидаги Ессентуки, Железноводск, Саирма, Трускавесц, Мустақил

Республикамиз ҳудудидаги Занги ота, Чинобод, Кумушкон каби санаторийларни минерал сувлари, гўзал оромхоналари ва тажрибали шифокорлари дарддан фориг бўлишга кўмаклашадилар.

Гарчанд минерал сувлар бе восита тошларни иритмасида органезмдаги моддалар алмашинуви жараёнларини меёрлаштириб пешоб ажралишини кучайтиради ва пешоб тизимидаги майда тошларни ювиб чиқаради.

Бу борада айниқса Зангиота минерал суви яхши самара бериши илмий тадқиқотлар воситасида исботланган. Пешоб тизимида яллигланиш жараёнлари кузатилганида димланишни бартараф этиш билан биргаликда фаол антимикроб терапияни қўллаш лозим.

Антибиотиклар микроорганизмларнинг сезувчанлигини эътиборга олган ҳолда қўлланилиши мақсадга муофиқдир.

Консерватив терапияни комплекс қўллаш турли муаллифларнинг тадқиқотлари натижасига кўра 25%гача самара беради.

Консерватив терапия наф бермаган ҳолда тошлар оператив йўл билан бартараф қилинади.

Пешоб тизими тошларни ультратовуш тулқинлари воситасида майдалаб туришга ҳам дастлабки йилларда катта умид боғлаган эди.

Аммо, сўнги йилларни кузатувларига қараганда бу усулни қўллашда ҳам кўпгина қарши кўрсатмалар ва монеьликлар бор. Айниқса болалар амалиётида уни қўллаш ҳамма вақт ҳам кутилган самарани беравермайди, шу билан бирга ножўя таъсирлари ва асоратлари яхши ўрганилган.

Пешоб тизими тошларини оператив даволашда фақат конкрементларнинг ўлчамлари эмас балки буйракдаги деструктив ўзгаришлар даражаси ҳам эътиборга олинади. Оператив давони ҳар хил сабабларга

кўра кечиктириш айрим ҳолларда не- фрэктомия билан якунланади.
Ҳалқимизнинг тиббий саводхонлик даражаси анча пастлиги аксарият ҳолларда машьум оқибатларга олиб келади.

Улар зурриёдларини олиб табиб, мулла, азайимхон, дуохон, парихон, эшон, кўчириқчи, отинбиби экстрасенсларга олиб обдон чопадилар. Охири ҳеч қандай наф ололмасдан буйрак ҳалокати бошлангач шифокорларга мурожаат қиладилар.

Таассуфки, бундай ҳоллар бизнинг кузатувларимизда жуда кўп учраган ва биз булар тўғрисида радио, ойнайи-жаҳон, ойномарўзномалар орқали кўп марталаб чиқишлар қилганмиз.

Аммо шуларга қарамасдан буйрак-тош касаллигининг жуда кеч муддатда, қимматли вақтлар бой берилиб огир, орқага қайтариб бўлмайдиган ўзгаришлар ривожланганида, ҳамда тахдидли асоратлар кузатилганда мурожаат қилиш ҳоллари кўп учраб туради.

Жарроҳлик муолажаси ўтказишга муҳтож бўлган беморларнинг аксариятида сурункали буйрак етишмаслиги аломатлари кузатилади.

Шунинг учун операция маҳали қўлланиладиган наркоз воситалари буйрак функциясига минимал таъсир қиладиган бўлиши керак.

Болаларда пешоб тизими тошлари муносабати билан ўтказиладиган операциялар имкон қадар кам жароҳатли ва аъзони сақлаб қолувчи бўлиши керак.

Пешоб димланишига олиб келувчи маҳаллий омиллар (қўшимча қон томирлари, жом-пешоб найи ва пешоб найи қовуқ сегментларининг торайишлари) кузатилганида, тошлар бартараф этилганидан кейин пешоб йўли ўтувчанлиги тикланиши шарт.

Болаларда ўтказиладиган операцияларнинг ҳажми катталарникига ўхшаш бўлса-да, бир қатор ўзига хос жиҳатлар ҳам мавжуд.

Болаларда мушаклар тортилувчанлиги буйрак, ҳамда қовуққа кесиб кириш учун мушаклараро қирқимни қўллашгаимкон беради. Беморнинг умумий аҳволи ва ўтказиладиган операциянинг ҳажмига қараб қирқимлар ҳам танланади.

Айниқса иккала томонлама бирваракайига тош олиб ташлаш операциялари қўлланиладиган бўлса, мушакларора авайловчи қирқимни қўллаш жуда зарур.

Бундай ҳолларда операция жароҳатига буйрак тортиб чиқарилмайди, балки ўз ўрнида қолдирилган ҳолда муолажа охирига етказилади. Буйракнинг кўпламчи ва тожсимон тошларида биз тошларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш усулларини қўллаймиз.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика