БУКОК
БЎҚОҚ, УНИНГ АСОРАТЛАРИ ВА ОҒРИҚЛАРИ
Буюк мутафаккир, ҳаким, файласуф Гиппократ бундан 2500 йил муқаддам тиббиётга айнан шундай таъриф берган бўлиб, у бугунги кунда амалиёт майдонига ташланган 100 га яқин таърифларнинг ичида энг мукаммали ва тўлақонлисидир.
Дарҳақиқат, ҳар қандай касаллик (хирургик, терапевтик, гинекологик, эндокринологик, эпидемик, эндемик) хасталикларнинг асосида вужуддаги айрим унсурларнинг етишмай қолиши, ёҳуд, аксинча ортиб кетиши оқибатида юзага келади. Мен тиббиёт сохасида чорак аср ишлаб ушбу таъ-
Гиппократ, медицинанинг отаси, юнон ҳакимирифга бўйсунмайдиган бирор бир хасталикни учратмадим (қиёматгача ҳам учратмасам керак).
Бугунги кунда кимё фанига маълум Менделеев даврий тизимида 108 та унсурлар маълум бўлиб, уларнинг барчаси вужудда маълум бир миқдорда учраб туради, уларнинг етишмай қолиши, ёки ортиб кетиши ҳамма вақти хасталикка, оғирроқ ҳолларда эса ўлимга олиб келади.
Ҳатто, энг заҳарли ҳисобланган маргимуш унсури ҳам вужудда маълум концентрацияда учраб туради.
Демак, Менделеев бобомнинг унсурларисиз яшашнинг сифати бўлмас экан! Бу ибора йод унсурига ҳам тааллуқли.
Бугунги кунда рўйи-заминда 7 млрд га яқин одамлар умргузаронлик қилган бўлиб, шулардан қарийб 1 млрд га яқинида йод унсури танқйслиги оқибатида келиб чиқадиган хасталиклар учрайди.
Шу қонуният аниқланганки, яшаш ҳудуди океан ва денгизлардан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, йод танқислиги асоратлари шунчалик кўп учрайди.
У жаҳоннинг Ўрта Осиё Республикалари, Кавказ орти ҳудуди, Урал тоғлари атрофлари. Африканинг ички, океандан узоқ давлатлари, Ара- бистон давлатларида кўплаб учрайди.
Йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган бўқоқ Ўрта Осиё Республикалари, шу жумладан Ўзбекистон учун эндемик, яъни хос касалликлардан бири ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон Урушидан аввал тиббиёт соҳасида чоп этилган китобларда бўқоги ўсиб, кўкрагигача тушган одамларнинг расмлари келтирилган.
Жумладан, Фаргона водийсида бундай касалликлар кўп учраган ва одамларга ададсиз руҳий, жисмоний, жинсий уқубатлар ҳадя этган.
Қалқонсимон без инсон вужудидаги ички секреция безлари орасида энг йириги ва муҳимларидан биридир.
Унда ишлаб чиқадиган монойодтиронин, дийодтиронин, трийодтиронин, тироксин, тиреокальцитонин каби гормонлар вужудга овқат билан йод унсури кириб турганидагина меъёрда бўлади.
Йод танқислигида эса уларнинг мувозанати бузилади, бу эса барча аъзо ва тизимлар фолиятини ёмонлашувига сабаб бўлади.
Йод танқислиги асосан қуйидаги аломатлар билан зоҳир бўлади;
— асаб-руҳий тизим томонидан; асабийлашиш, тушкун кайфият пайдо бўлиши, уйқу бузилиши, дармонсизлик, хотиранинг сусайиши, бош оғриши, ўринсиз ташвишга тушиш, бош айланиши, кўз оғриши, қалтираш, титраш, суицид фикрлар пайдо бўлиши, урушқоқлик, жанжал қилишга мойиллик.
— юрак қон томир тизими томонидан; юрак оғриши, қон босимнинг ошиши, атеросклероз, юракнинг тез-тез уриши, турли санчиқлар.
— қон тизими томонидан; дори дармон кор қилмайдиган оғир камқонлик, қон шаклли элементлари нисбатининг бузилиши, эритроцитлар яшовчанлигининг камайиши, гуморал иммунитетга салбий таъсир.
— иммун тизими томонидан;тез-тез шамоллаш, ҳужайра иммунитетининг ўта пасайиб кетиши.
Шунингдек суяк ва мушакларда турли-туман огриқлар, терида шишлар пайдо бўлиши, тез-тез нафас йўллари ўпка шамоллаши, аёлларда ҳайз кўриш жараёнинг бузилиши, бепуштлик.соч тўкилиши, тери ранггининг заҳиллашиши, доглар пайдло бўлиши, терининг мудом қуруқшаб юриши.
-Пепшб-таносил тизими томонидан; буйрак қон айланишининг ёмонлашиши, простатитлар, эндометритлар, бепуштлик.
-Нафас олиш органлари томонидан; нафас сиқилиши, ҳаво етишмаслиги, лабларнинг кўкариши, йўталиш.
-Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан; овқат ҳазм қилишнинг ёмонлашиши оқибатида моддалар алмашинувининг издан чиқиши, қабзиятлар (ёки айрим ҳолларда мавҳум сабабли ич кетишлар), қорин соҳасидаги оғриқлар.
Агар юқоридаги аломатларнинг бирортасини ўзингизда сезсангиз, албатта мутахассисга мурожаат қилинг.
Ёдда тутинг! Бўқоқ даражасига кўра даволанади. Уни даволашда уйгунлашиб келган касалликлар, туғма норасоликлар, вужуднинг анатомо-физиологик хусусиятлари ва албатта касалликнинг даражаси эътиборга олинади. Фақат шундагина бу огир касалликни бутунлай енгиш мумкин.
Халқ табобатида бўқоқни даволаш учун қўлланиладиган қуйидаги тавсия эътиборлидир; 20 та ёнғоқ мевасининг ғўраси олиниб, мясорубкадан ўтказилади ва стерил 1 литрлик банкага солиниб, устидан то ёпилгунича 70% тиббиёт спирти қуйилади. Холодильникда сақланиб, ҳар куни бир чой қошиқдан 2 марта истеъмол қилинади.
Айрим мутахассислар кун ора бир пиёла сутга 1 томчи 5% тиббиёт йодидан ичишни тавсия қиладилар.
Менимча бу муолажанинг ҳам етарлича самараси бор, аммо ўзим қўллаб кўрмадим.
Чунки, яқинда бир доришунос олим нуфузли бир газетада бундай қилиш нотўғри эканлиги, бунда тегишли дозани аниқ белгилаб бўлмаслигини, спиртда эритилган йод вужуд учун кони зиёнлигини айтиб, фақат фармакология саноати ишлаб чиқарган дорилардан сотиб олишни қатъий тавсия қилди.
Менинг фикри ожизимча, бу мутахассис учун доридармонларнинг муддати ўтмасидан сотилиб кетилиши муаммоси биринчи ўринда турса керак?
Чунки, менинг ҳисобкитобларимга қараганда бир мл 5% йод настойкаси таркибида 50 мг (5000 мкг), бир томчисида эса 250 мкг тоза йод унсури бор.
Катта ёшли одамнинг бир кеча-кундузлик йодга эҳтиёжи ҳам 150-200 мкг, ҳомиладор аёлларда 200-250 мкгни ташкил қилади.
Шу сабабдан ҳам кун ора бир томчи йодни сут билан истеъмол қилиш вужуддаги эҳтиёжни яхши қоплаши аниқ.
Албатта, ушбу тавсиялар болаларга тўғри келмаслиги аниқ, чунки уларнинг таркибида спирт борлиги учун болапақирни пиёниста қилиб қўймаслик учун яхшиси аптекадаги дорилардан бериб юрган маъқул.
Бугунги кунда таркибида йод сақловчи препаратлар дорихоналарда етарлича бўлиб улар орасида йодомарин, йодид (йодид фармак), йод баланс. йод актив. органик йод, антиструмин, микройод препаратлари алоҳида аҳамиятга эга.
Уларнинг деярли ҳаммаси таркиби бир хил, калий йодиднинг маълум миқдорини ўзида сақлайди, аммо нарх-наволари бир биридан фарқ қилади.
Энг арзони антиструмин, микройод, йодид фармак бўлса, йодомарин, йод баланс нисбатан қиммат туради. Аммо, дорининг қиммати яхшиси деган фикр келиб чиқмаслиги керак, чунки таъкидлаб ўтаман, барчасининг кимёвий таркиби деярли бир хил; калий йодид, тамом-вассалом.
Қуйида йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган бир қанча касалликлар ва ҳолатларни кўриб чиқамиз:
1. Бесабаб тез-тез асабийлашиш. Инсонда асаб тизимининг ҳолати бир қанча омилларга боғлиқ. Простата безининг яллиғланиши, қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, мияда қон айланишнинг ёмонлашиши,қоннинг қуюлиб кетиши, сафро ажралишининг ёмонлашиши каби ҳолатлар асабийлик ва жиззакиликни келтириб чиқаради.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино сурункали қабзиятдан азоб чекадиган одамларда ичакдаги нажас буғланиб мияга таъсир кўрсатади ва меланхолияга олиб келади деб ёзган.
Шунингдек, инсондаги темперамент, яъни мижоз ҳам одамнинг хулқатворини белгилайди ва ҳарчанд ҳаракат қилинмасин, мижоз умрбод ўзгармасдан қолади.
Масалан, холерик ва сангвиник (қуруқ ва иссиқ) мижоз соҳибларида асабийлик ва жиззакилик ҳолатлари тез-тез юз берса, флегматик (ҳўл) мижоз соҳиблари аксарият ҳолатларда тепса тебранмас бўладилар.
Менинг ўзим сангвиник одамлар тоифасига кираман, шунинг учун ҳам жис- моний ва руҳий қўзғалувчанлик менда кучли бўлади.
Хотира бузилиши масаласига келсак, бунинг ҳам бир қанча сабаблари бор. Илғор хориж давлатларида инсоннинг интеллектуал даражаси, яъни онглилиги ва хотираси С) коэффициенти билан белгиланади.
Мазкур коэффициент қанча юқори бўлса, унинг онглилик даражаси ва хотираси шунча яхши ҳисобланади.
Ақли-ҳуши меъёрида бўлган ўртача одамларда ушбу кўрсаткич 100 га, Япония аҳолисида 118 га, Европанинг аксарият давлатлари аҳолисида эса 108 -110 га, Африка ва Осиёнинг айрим давлатлари аҳолисида эса 70-80 га тенг эканлиги аниқланган.
коэффициентининг кўрсаткичи эса ирсиятга, унинг зарарли одатлари бор-йўқлигига, жисмоний жиҳатдан фаоллигига, мияда қон айланиши даражасига, организмдаги ички муҳитнинг барқарорлигига, моддалар алмашинувига, магний, калий, кальций, темир ва йод унсурларининг миқдорига боғлиқ.
Хусусан,организмда болаликдан йод унсури етишмаса, ақлий заифлик (кретинизм) касаллиги келиб
чиқади.
Шу боисдан ҳам русларда «Сен йод билан даволанишинг керак» деган кинояли луқма мавжуд.
Бугунги кунда республикамиз аҳолиси орасида йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган бўқоқ касаллиги нисбатан кўп учрамоқда.
Дорихоналаримизда эса йод танқислигини олдини олувчи микройод, йодомарин, йод ак тив, антиструмин каби препаратлар жуда кўп.
Аммо, уларни фақат синчиклаб текширилганидан кейин мутахассис маслаҳати билан қабул қилиш керак. Акс ҳолда қош қўяман деб кўз чиқариш ҳеч гапмас.
2. Сочнинг тез тез тўкилиши. Соч тўкилиши бир қанча омилларга боғлиқ. Бош терисида қон айланишининг бузилиши, вужудда йод, калий, кальций унсурларининг камайиб кетиши, замбуруғ инфекцияси билан касалланиш, заҳм юқтириш, сочларга парваришнинг етарли бўлмаслиги, овқат таркибидан дармондорилар, оқсил ва минералларнинг етарли бўлмаслиги каби ҳолатлар сочнинг тез тўкилиб кетишига олиб келади.
Аммо, соч тўкилиши эркакларда тестостерон гормони билан боғлиқ. Яъни инсоннинг эркаклигини таъминлаб турувчи бу гормон кўп миқдорда ишлаб чиқарилса, соч тўкилиб кетади. Доно халқимизда « калнинг энг соддаси кўприк тагига кириб от қўрқитади» деган мақол бор.
Айрим мутахассислар соч кўп тўкилганида бош терисига пиёз ва саримсоқ сувидан суриб массаж қилишни тавсия қиладилар. Аммо, унинг ҳам самараси етарли эмас ва ҳар қандай ҳолатларда ҳам тегишлича ёрдам беролмайди.
Бугунги кунда тўкилган сочлар ўрнига соч толаларини экиш хорижда урф бўлиб кетган. Аммо, асосий касаллик даволанмас экан, экилган сочлар орадан 6-12 ой ўтиб батамом тўкилиб кетади.
3. Болаларнинг тез-тез шамоллаши. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб, вужудини меъёр ва мутаносиб этиб яратди. Шу боисдан бўлса керак, буюк мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари шундай битган эдилар;
Нарса йўқдир хорижи олам эрур,
Ҳар не истарсан, ўзингда жам эрур.
Дарҳақиқат, вужудимизда ҳамма нарса миқдор ва меъёр билан мавжуд. Шу жумладан, тана қўрғонини бало қазолардан ҳимоя этувчи иммун тизими ҳам.
Қисқача қилиб айтсак, вужудимизга ҳар куни ташқи муҳитдан миллионлаб микроорганизмлар киради. Улар нафас, озиқ-овқатлар ва ҳатто соғлом тери орқали ҳам ўтиши мумкин.
Ҳатто, одатий ҳолда бир см квадрат теримизда микроорганизмлар сони 15 мингдан ортиқ бўлишини ҳам заҳматкаш олимларимиз ҳисоблаб топган.
Ана шу бало-қазолардан муҳофаза этувчи иммун тизимимиз иккита қисмдан ташкил топган; ҳужайра ва зардоб иммунитети.
Ҳужайра иммунитетини оқ қон таначаларимиз-лейкоцитлар ташкил қилиб, иккита асосий гуруҳга бўлинади.
Агар лейкоцитлар-яъни оқ қон таначалари бирваракайига ўнлаб микробларни ютиб юбориш хусусияга эга бўлса улар микрофаглар (кичик ютувчи), агар юзлаб микробларга қирон келтиролса макрофаглар (катта ютувчилар) деб аталади.
Ана шу тизимни топгани учун улуғ рус олими И.И.Мечников 1905 йилда халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Зардоб иммунитетини эса таркиби оқсилдан иборат бўлган 5 хил (М,А,Ж,Е,Д) иммуноглобулинлари таш- кил этади. Уларни топгани учун фаранг олими И.Эрлих 1905 йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган.
Ана шу иккита иммун тизими мутаносиб ишлаган ҳолларда вужуд қўрғонига касаллик кира олмайди.
Уларнинг бирортаси, ёки иккаласи ҳам зарарланганда болакай тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади.
Шунингдек,йод танқислиги, овқатланиш режими, яшаш шароити, асаб руҳий тизимнинг ўзига хослиги ҳам болакай иммунитетига катта таъсир кўрсатади. Антибиотикларни шифокор тавсиясисиз ўзича тезтез қўллаш ҳам иммун тизимини издан чиқаради.
Таассуфки, бугунги кунда бирламчи ва иккиламчи иммун танқислиги ҳолатига дучор бўлганлар кўпайиб кетди.
Агар иккиламчи иммун танқислиги — СПИД бугунги кунда бедаво дард ҳисобланса, иммунитетнинг бирор сабаб таъсирида вақтинча пасайиши ҳолатларига ёрдам берувчи препаратлар дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд.
Энг муҳими болани табиат (қусш, сув, ҳаво, бадаитарбия) воситасида чиниқтириш, озиқ маҳсулотларида витлминлвар, минерал тузлар, оқсиллар етарли бўлишига ■эътиборпи жалб этиш керак. Ана шундагина келажагимиз соҳиблари бўлмиш зурриёдларимиз саломат ва дуркун бўлиб ўсадилар.
5. Қон боснмпнинг меъёрдан ўзгариши. 1-10 ёшлар оралигидаги болакайларда қон босими меъёри қуйидаги фор- мула асосида аниқвланади;
Систолик (яъни юқори босим) 90+2 п Диастолик (яъни пастки босим) 60+ п Бу ерда п болакайнинг йиллар хисобидаги ёшидир. Ма- салан бола 4 ёшда дейлик,унда 90+(2х4)=98, 60+4=64. яъни ўртача босими 98/64 мм симоб устунига тенг булиши лозим.
Катта ёшли одамларда эса ўртача 110/70 мм симоб устунидан, 135/90 мм гача меъёр ҳисобланади.
Албатта, босимнинг қандай бўлиши ҳатто соғлом одамларда ҳам кўплаб омилларга боғлиқ. Масалан, вужудда калий, йод.кальций, магний, фосфор унсурлари миқдоридаги ўзгаришлар, асаб-руҳий тизимнинг зўриқиши, чарчаш, кўп сув йўқотиш (ич кетиши, қусиш) каби ҳолатлар қон босимининг у, ёки бу томонга муваққат силжишига олиб келади.
Хафақон (гипертония) қуйидаги турларга бўлинади: Эссенциал гипертония-яъни хусусий гипертония касалли- ги. Бу кўп омилли алоҳида хасталик бўлиб, унинг тараққиётида асаб руҳий тизим бузилиши етакчи рол ўйнайди.
Эндокрин гипертония. Бунда вужуддаги эндокрин безлар(эпифиз, гипофиз, қалқонсимон без, меъда ости бези, буйрак усти бези, жинсий безлар) фаолиятининг бузилиши оқибатида босим ошади.
Юрак-қон томир тизимига боғлиқ гипертония. Бунда юрак қон томир тизимидаги тараққиёт нуқсонлари ёки оттирилган касалликлар босим ошишга олиб келади.
Буйрак гипертензияси. Буйракларнинг Норасоликлари ёки сурункали хасталиклари оқибатида келиб чиқади ва жуда огир кечади.
Алиментар гипертензия. Бунда бемор кўп миқдорда шакар ва тузли овқатларни, холетеринга бой маҳсулотларни истеъмол қилиши оқибатида келиб чиқади.
Бундан ташқари босимнинг паст бўлиб юриши- гипотония хасталиги қам тиббиётда маълум. Албатта, у ҳолат хафақончалик оғир кечмаса-да, беморни териси рангпарлашиб, дармони қуриб уйқу босиб юриши безовта қилади. Босими меъёрдан пастроқ юрадиган одамлар юкори ва меъёрда юрадиган одамларга нисбатан узоқ роқ умр кўриши ҳам тиббиёт тадқиқотчилари томонидан исботланган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, босим ошиб кетадими, пасаядими, уни албатта шифокор аниқлаб бериши ва даволаниш режасини тузиб бериши лозим. Мутахассис кўригидан ўтасдан ўз ҳолича даволаниш эса бебаҳо вақтнинг бой берилиб қолишига олиб келади.
6. Бўгимларда туз йигилиши ва суякларнинг қақшаб огриши. Маълумки, инсон вужудида бўгимлар таянч ҳаракат тизимининг узвий бир қисмини ташкил этади. Бўғимлар воситасида турли шакл ва ўлчамли суяклар ўзаро бирикиб, инсонни маконда ҳаракатланишига имкон беради.
Бугунги кун статистикасига кўра ёши қирққа етган одамларнинг 60-70% қисмида бир, ёки бир неча сурункали касалликлар топилади. Улар орасида бўғим касалликлари 25-28% ни ташкил этади.
Бўгимлар қайси хасталикларда яллиғланади? Ревматизм (бод), подагра (моддалар алмашинувининг бузилиши), тизимли қизил югурук, артрозлар, буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари, Бехтерев касаллиги ва ниҳоят бўгимларга туз йиғилиши, вужудда йод, калий, кальций магний фосфор унсурлари миқдорининг ўзгариши..
Бўғимларда туз йиғилиши кўп омилли касаллик бўлиб, унинг асосида моддалар алмашинувининг ёмонлашуви, истеъмолл қилинадиган овқат ва сув таркибида минералларнинг кўплиги, бўгимлардаги бирламчи яллиғланиш, тез-тез ангинага чалиниш, қуртлаган тишларнинг кўплиги, вужудда иммун тизимининг издан чиқиши. буйракнинг ўткир ва сурункали хасталиклари, камқаракатлик (гиподинамия) катта ўрин тутади.
Бўгимларда туз йиғилишининг дастлабки аломатлари бўғимларнинг ғичирлаши, оғриқ, бўлса аста-секинлик билан бўғимларда ҳаракатнинг чегараниб бориши, тана ҳароратининг аҳён-аҳёнда кўтарилиши, умумий аҳволнинг ёмонлашиши қўшилиб келади.
Халқ табобатида бўгимларда туз йиғилишини даволаш бўйича бир қанча тавсиялар мавжуд. Жумладан, хасталанган бўғимларга карам баргини ўраш, сафро билан боғлам қўйиш, уқалаш муолажалари, ҳаммомда терлаш, қумга кўмилиш, илон заҳридан суриш… Албатта, буларнинг барчаси маълум миқдорда ёрдам беради.
Аммо, касалликнинг омили бартараф этилмас ва турмуш тарзи ўзгармас экан, туз йиғилиши албатта қайталанади.
Шунингдек, замонавий дори-дармонлар ҳам кутилганчалик ёрдам бера олмайди.
Мен бундай мижозларимни даволашда халқ табобати, Шарқ табобати ва замонавий тиббиёт янгиликларини уйгунлаштириб қўллайман.
Жумладан, беморда агар аллергияга мойиллик бўлмаса, асаларига чақтириб даволашни тавсия қиламан. Дастлабки куни 2-3 та чактиришдан бошланган муолажа ҳар куни 2 тадан ошириб борилади ва жаъми бир курс давога 150-200 марта чақтириш тавсия этилади. Ушбу даво курсларини баҳор ва куз ойларида такрорлаб туриш мумкин.
Шунингдек, жараён агар тизза бўғимида бўлса, катта ва кичик болдир суякларининг бошчалари бириккан чукурчага саримсоқ пиёзнинг бўтқасини ёнғоқ палласига солиб 2-3 кунга ёпиштириб қўяман.
Ушбу соҳада кичкина жароҳат пайдо бўлиб, бир неча кун ичидан суюқлик оқади ва бемор аҳволи нисбатан енгиллашади.
Гипофиз фаолиятининг бузилишида, яъни унинг ўлчамлари ктталашганида акромегалия-қўл-оёқларнинг кат- I алашиши, ёки гигантизм-организмнинг катталашиб кетиши кузатилади. Касалликнинг дастлабки босқичида бош оғриғи кузатилмайди, аммо гипофиз ўсмаси маълум ҳажмгача етгач пешона ва чакка соҳаларида оғриқ пайдо бўлади.
Қалқонсимон без фаолияти кучайиб кетганида Базедов касаллиги келиб чиқади. У кўз олмасининг чиқиб кетиши, юрак маромининг тезлашиши, қалқонсимон без ўлчамларининг катталашиши, жиззакилик ва йиглоқилик билан ифодаланади.
Бунда тарқоқ характерли бош огриқлари пайдо бўлади.
Буйрак усти безларининг ўсмалари-Аддисон касаллигида бош хуружсимон огрийди, терида доғлар пайдо бўлади,бемор қўзғалувчан бўлиб қолади.
Жинсий безлар фаолияти пасайганида ҳам беморнинг боши оғрийди, бундаги бош оғриқлари узоқ муддатлик, жадал, унча-бунча даво кор қилмайдиган бўлиб, неврозлардаги оғриқни эслатади.
Бундай ҳолат аксарият ҳолларда климакс даврига тўғри келади ва аёлларда Ҳайз кўриш жараёнинг бузилишига, эркакларда эса жинсий майлнинг сусайиши, ёки йўқолишига (импотенция) олиб келади.
Беморларнинг аксарияти бу даврда бошнинг лўқиллаб оғришига, умумий дармон қуришига, қўққисдан қизиб, ёки совиб кетишга, уйқу ва иштаҳанинг пасайишига (аёлларда аксинча баднафсликка), қўзгалувчанликка шикоят қилади. Климакснинг асоратганмаган шакллари одатда шундай кечади.
Агар климакс атеросклероз, ёки гипертония касаллиги билан бирга кечса, бош оғриғи жуда огир ўтади. Бундай беморларда хотира пасайиши, диққатнинг йўқолиши, қўл оёқларнинг тиришиши, қулоқ шангиллашлари ҳам қўшилиб келади.
Эндокрин безлар фаолияти бузилганида пайдо бўладиган оғриқлар эндокринолог шифокор томонидан даволаниши лозим.
Шу билан бирга овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва ухлаш режимларига қатъий риоя қилиш, пентальгин, темпальгин, баралгин, цитрамон каби комплекс препаратлардан қабул қилиш лозим. Артериал босим ошганида эса қон босимини пасайтирувчи, қонни суюлтирувчи, пешоб ҳайдовчи препаратлардан қабул қилиш лозим.