БОЙЛИК — БУ АҚЛНИНГ ҲОЛАТИ

Biznes reja

БОЙЛИК — БУ АҚЛНИНГ ҲОЛАТИ

Онг — улкан куч, биз ҳамма нарсани ташкил қиладиган онгимнзга таянамиз. Бу фикрлаш асбобидан умрбод фойдаланиб, ўз келажагимизни барпо кипаниз, биз минглаб қувончлар ва минглаб кулфатларни олиб келамиз. Биз сирлар устида ўйлаб коламиз ва у сир бўлмай қолади, ахир бизнингдунё — бу шунчаки аксимизни курсатувчи ойна-ку. Жеймс Аллен Кенг тарқалган хатоимиз шундан иборатки, биз уни уз ичимиздан эмас, аксинча, ташқаридан қидирамиз. Муваффақият — бор нарса.

Ҳақиқий бахт одамнинг ўз ичида бўлганидек, муваффақият ҳам инсоннинг ичида пайдо бўлиб келади. Муваффақият асосан ақлий феълнинг натижасидир. Бу феълни нима деб атасангиз — атанг: бойларнинг менталитетими, муваффақият негизими, онгий жиҳатдан гуллаб-яшнашми… Муваффақият — бу ички туйғуларнинг ташқарида намоён бўлиши, алоҳида мақсадга йўналтирилган фикрлаш маҳсули. Афсуски, кўпчилик буни тушунмайди. Аслида, ҳамма қуйидаги бобларда келтирилган тамойиллар буюк, серқирра ҳақиқатга олиб боради: онг ҳамма нарсага қодир! Ҳақиқий бойлик — 6yz энг аввало, ақлнинг мавжуд ҳолати, шундай ҳолатки, бойларнинг ҳаётларида ва уларнинг гуллаб-яшнашидаги моддий бойликни ўз ичига олади.

Бой бўлишдан ва ҳаётда муваффақиятга эришишдан олдин биз ўз фикрларимизда бой ҳамда муваффақиятли бўлишимиз керак. Онгий тафаккурнинг табиатини аник, тушунишимиз лозим. Одамларга кўп бора муваффақиятнинг борлиги ҳақида гапириб, унинг борлигига ишонишларига қанчалар ҳаракат қилганингиз билан, афсуски, уларнинг кўпчилиги ўз ўтмишларидаги ёмон малакаларига ўралашиб қолишган. Улар ўзларида, Фридрих Ницше айтганидек, «ҳукмронлик сари эркни» ривожлантира олишмайди. Ўзига ишончи бўлмаган беқарор, пассив, кучли ички туйғуларга эга бўлмаган одамлардан керакли ҳаракатларни талаб қилиб бўлмайди.

Онгий тафаккур кучининг механизмини очиб, инсон кўп тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Бизнинг онгимиз чегара билмайди Биз ўзимиз — ўз бахтимизни яратамиз ва бахтсизлигимизга сабабчи бўламиз. Бу таъкидлашни тушуниш бизга энг яхши мисол бўлиши мумкин. Муваффақият калити — бу онгимизни тўғри ишлата билиш. Бизнинг ҳаётимизга таъсирини ўтказадиган * 1ятлар, пул топишдаги имко- ниятлар шунчалик турли-туманки, ҳамма учун бир хилдаги муваффақият формуласини тавсия қилиб бўлмайди.

Мўъжизавий равишда таъсир қиладиган муваффақият қўлланмалари йўқ, аммо ҳамма муваффақиятлар тарихида биргина умумий сабаб бор — бу ички келажаги порлоқ мослашиш. Ташхис ва тадқиқотларнингн ўз чегараси бор. Кейин бизнинг олтинчи туйғумиз ишга киришади, баъзилар буни иш борасида олдиндан сеза билиш ёки интуиция деб аташади, ақлни дастурлашдаги ва керакли пайтда фойдаланилган онгий натижа деса ҳам бўлади. Инсоний онгни айсберга ўхшатса ҳам бўлади: унинг кичик кўриниб турадиган жойи онг, кўринмайдиган пастдаги катта бўлаги — бу онг остидир.

Онг ости инсон ҳаётида баъзи одамлар ўйлашларидан кўра катта аҳамиятга эга. Бу одатларимиз ва чегараларимизни тўплаб юрадиган жой. Биз нима деб ўйламайлик, айнан онг ости туйғуларимиз — ташқи вазиятлар эмас — одамнинг муваффақиятига ҳамда омадсизлигига жавобгар бўлади. Онг ости туйғуларини ўрганиш ва уларни машқ қилдиришнинг турли йўллари бор. Улардан бири бу — бизнинг ишончимизга боғлиқ. Питер Сенж ўзининг «Бешинчи интизом» номли китобида қуйидагиларни ёзади: «Кўпчилигимиз истакларимизни амалга оширишда имкониятларимизни чегаралаб қўядиган, ҳеч бўлмаса, иккита ишончга суянамиз. Уларнинг кўп тарқалганларидан бири — ўзимизда куч топа билмаслигимиз, ўзимиз истаган ва хоҳлаган нарсамизни амалга ошира олмаслиги- 3(h МАРК ФИШЕР, МАРК АЛЛЕН мизда. Икинчиси — биз ўзимиз истаган нарсага нолойиқмиз, деб ўзимизни ишонтиришимиз. Онг остини дастурлашнинг кўп йўллари бор. У маданият ва ишончимиз билан дастурланади. Яхши биламизки, мисол учун, ишонч бизнинг уни қандай қабул қилишимизга ўз таъсирини ўтказади: агар сиз бир одамни ишончга лойиқ эмас, деб билсангиз, сиз унда доим иккиюзламачиликни, қайсарликни кўрасиз, сизнинг бу қарашларингизни маъқулламайдиганлар сиз кўрганларингизни кўришмайди». Онг остини компьютерга ҳам тенглаштириш мумкин.

У ўзига қўйилган дастурни кўр-кўрона ва тўғри ижро этади. Дастурловчилар айтишича, агар компьютерда вирус бўлса, шуни қидириб топиб, олиб ташлаш мумкин экан. Болаликда бизнинг ҳам миямизни дастурлашганда анча бўлмағур, негатив нарсаларни тиқиштиришган. Ёшлик пайтида одамнинг танқидий тафтишга ақли етмайди ва у ташқи дунёдан келастган ҳамма нарсани қабул қилаверади. Маълумотларнинг асосий негизи ота-оналардан, ўқитувчилардан, оммавий ахборот тармоқларидан ва тенгдошлардан келади. Ёш болага етиб келган сўзлар унинг онгининг чуқур жойидан жой олади. Биргина сўз ҳам одамнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бу сўз ҳеч қандай ёмонликни истаб айтилмаган бўлса-да, у ўзида қўрқувни ва негатив ҳолатни мужассам қилган бўлса, натижа ҳалокатли бўлиши мумкин. Масалан, писсимист она боласини ўта таъсирчан билиб: «Opзуқилишни бас қил, осмонларда учиб юрма.

Узмтни ким деб ўйлаяпсан?» деса, бундам сўзлар боланинг онгости туйғуларига қаттиқ таъсирини ўтказади ва дастурланиб қолишига олиб келади. Катта чексиз қувватга ва бошқарувга эга онгости туйғуси қулоқ солган тарзда унга киритилган дастурларни бажаришни бошлаб, болани бир омадсизликдан иккинчисига етаклай бошлайди.

Энг ачинарлиси шундаки, ёшликдан бундай негатив ҳолатларга ўргатилган одамлар умрлари давомида нотўғри дастурлашнинг касрига қолганларини билмай ўтишлари ҳам мумкин. Сўз жуда катта кучга эга. Севги борасидаги тушунтириш, ёмон янгилик, саломлашувдаги сўзлар — бизнинг ички ҳолатимизга сезиларли даражада ўз таъсирини билдириши мумкин. Ва сўз доим ҳам онгимиз қабул қилиши учун ҳақиқат бўлиши шарт эмас. Томас Питерс ва Роберт Уотермен ўзларининг «Мукаммалликни қидириб» деб номлаган китобларида, гарчи бу сўз ҳақиқат бўлмаса-да, сўз кучини англаш юзасидан тажрибалари ҳақида ёзишади: «Қадимдан шундай доно сўз бор: «Ҳеч нима муваффақиятчалик муваффақиятга эриша олмайди» Қарангки, бу тасдиқнамо сўз фанда ўз асосига эга экан. Мотивация бўйича саволларни ўрганадиган тадқиқотчилар қуйидагини аниқладиларки, инсоннинг мотивация бўйича биринчи факторларидан бири буунинг таассуротлари.

Шу сабаб у муваффақиятли ҳаракат қилади. Бир тажрибада катта ёшдаги кишиларга ўнта бир хил бошқотирмани ечиш вазифаси юкланган. Тажриба қатнашчилари вазифа устида ишлаб, ўз жавобларини топширишади, уларга ўйлаб топилган жавобларни айтишади. Яъни, олимларнинг ярмига улар ўнта берилган вазифанинг еттитасини тўғри ечиб, яхши ишлашганини айтишади, қолган олимларнинг ярмига эса улар ўнтадан учтасини тўғри топиб, ёмон натижа кўрсатишгани айтилади. Кейин уларни чиндан ҳам баҳолаш учун яна ўнта бошқотирма берилади.

Биринчи синовдан яхши ўтганлар чиндан ҳам яхши натижага эришадилар, тажрибадагиларнинг иккинчи ярми эса иккинчи босқичда олдингидан ҳам ёмон натижа кўрсатишади. Олдинги қўлга киритилган муваффақиятларни тан олиш яна ундан-да катта ютуқларга эришишимиз учун, кўриб турганингиздек, мотивация кучини оширади ёки бирор-бир сифатни кучайтиради» Бу тажрибанинг натижаси устида бироз бошқотиришга тўғри келади. Ёлғон ўйлаб топилган натижалар тажрибада қатнашганларнинг онгости туйғуларига таъсир қилган. Муваффақиятни ёки омадсизликни ўзича қабул қилиш, у алдамчи бўлса-да, бирларининг ишларини яхшилади, бошқа бирларининг ишларини эса ёмонлаштирди. Ўша китобнинг давомида муаллифлар тажрибадан келиб чиқиб, қуйидаги теориями олдинга суришади: «Биз шуни таъкидлаймизки, ишлари яхши юрибтурган компаниялар муваффақиятларининг сабаблари ва ташкилотчилиги шундаки, улар оддий одамлардан мураккаб тиришқоқликни тортиб олишади». Корхонага қўллаганларини алоҳида шахсларга ҳам қўллашади. Муваффақиятли одамларнинг сирлари — онгостига тўғри йўналтирилган.

Ота-оналар, ўқитувчилар ва яқин дўстларнинг ёмон таъсирини билмаган ҳолда зарарли ҳолатда нурлантиришларидан ташқари, яна бир онгостини дастурлаш негизи бор: у инсоннинг ўзи. Ҳар биримизнинг ичимизда бизни дастурлайдиган монологлар бор. Биз ўша сўзларни доим такрорлашдан чарчамаймиз: «Мендан ҳеч қачон бирор нарса чиқмайди»; «Мен доим чарчаб қоламан»; «Мен ўз ҳаётим билан нима ҳам қиламан?»; «Мени қадрлашмайди»; «Мен керакли даражада яхши эмасман»; «Муваффақиятга эришиш шунчалар қийинки»; «Менда вақт етишмайди»… Бу рўйхатнинг паёни йўқ. Биз ўзимизга айтиб юрадиган бу зарарли фикрлар бўлажак дастурларни ўзгартириб ёки кучлантириб, уз таъсирини ўтказади. Ammo биз уларни ўз тушунчамизга қабул қилишимиз шартмас. Вояга етганимиздан сўнг шахсий тизимимизни ўз қўлимизга олишимиз мумкин. Ҳеч қайси дастурлаш умрбод бўлмайди. Ҳар қандай зарарли дастурни ўчириб қўйишимиз мумкин. Қандай қилиб? Яхши натижа берадиган дастурни қўллаб, бу зарарли дастурларга қарши чиқса бўлади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика