Бойиш учун Билдириш ва қилиниши керак бўлган ҳаракатлар

Biznes reja

Билдириш ва қилиниши керак бўлган ҳаракатлар

Билдириш ўрнида биринчи бобдаги муваффақиятга эришиш йўлидаги тўртта вазиятни таъкидлаб ўтамиз.

  1. Муваффақиятнинг борлигига ишонинг. Илк муваффақият сари йўл бу — мақсадга эришишга ишонч ва ўзига бўлган ишонч. Бу ишончга ўзини тайёрлаш ва қатъий дастурлашни амалга ошириш билан эга чиқилади. Сиз ўзингизга ёки ўз ғояларингизга ишончингиз йўқ экан, бунга бошқа ҳеч кимни ишонтира олмайсиз.

Муваффақият ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, уни сизга ҳеч ким товоққа тортиб, олдингизга қўймайди. Сиз дуч келадиган тўсиқлар ва қийинчиликларни енгишингизда сизни муваффақият сари етаклайдиган ўзингизга ишончни йуқотмаслигингиз керак бўлади.

  1. Тушунинг, сиз турган ҳолат, агар ҳаракат қилмасангиз, бирор мўъжиза туфайли ўзгармайди. Олдинги одат ва ҳаракатл рингиз билан қолаверсангиз, қуйидагича йўналишга дуч келасиз: агар сиз қилишингиз керак бўлган ишга қатъиятлилик билан ёндашмас экансиз, муваффақиятсизликка учрашингиз тайин.

Агар сиз бирор нарсага ишонмасангиз, ўз онгингизни дастурлашдаги жамоага, сизга ёрдам берадиганларга нотўғри ахборот жўнатсангиз ҳам, омадсизлик доим ёнингизда бўлади. Ҳаддан зиёд ўзига ишониш бирор муваффақиятга олиб бориши мумкин, бу эса аниқ бир муваффақиятсизликка тенг ҳам бўлиши мумкин. Иккиланишлар натижага ёмок таъсир кўрсатади.

  1. Чин дилдан ўз ҳаётингизни яхшилашни истайсиз. Муваффақиятдан сизни ажратувчи ўзингизни оқлашга рўйхат тузинг ва ички монологларни ҳам қўшинг. Бу жуда керакли босқич. Бу сизни ушлаб турган ишончларни енгиб ўтишингизга ёрдам беради. Сиз уларни босиб ўтсангиз, уларни енгишингиз мумкин. Омадли одамлар уз фикрларини иккиланишлардан тозалашни билишади. Улар жуда ҳам ўзларига ишонишади, ўз режаларини амалга ошириш жараёнида ҳар қандай тўсиқни енгишга қодирлар.
  2. Орзу қилишдан чўчиманг. Муваффақият калити сизнинг орзу ва истакларингиз ичига яширинган. Сизнинг онгингизга фақат ўзингизча чегаралаган ишонч ва қистовларнигина жойлаб олгансиз, бу таъкидловларни ушбу китобдаги асбоблар ёрдамида ўзгартириш мумкин
Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика