Бизнесда Ёмон натижаларни рационаллаштириш

Biznes reja

Ёмон натижаларни рационаллаштириш

Балки бу муаммо олдингиларига ўхшаб жуда кўзга ташланмас, лекин у жуда кўплаган бизнесларни йўқ қилган ва ҳозир ҳам йўқотяпти.
Сизнинг жамоангизда кимдир ёмон натижалар кўрсата бошласа, сиз уни оқлаш учун сабаблар топа бошлайсиз, шундаймасми? Ўзи унчалик ёмон одам эмас, у тўғрилаб олади, унга яна битта имконият бериш керак ва шунга ўхшашлар. Лекин бундай шароитларнинг сира охири кўринмайди. Бу билан сиз ёмон натижаларни рационаллаштирасиз. Оғир қарорни қабул қилишдан кўра уни чўзиш яхшида. Лекин бу билан сиз қанча узоқ муддат шуғуллансангиз, шунчалик кўпроқ ёмон натижаларни олишда давом этаверасиз.

Демократия ва бизнес

Жавобгар шахснинг йўқлиги – ҳар қадамда учраб турадиган муаммодир. Раҳбар битта ходимни жавобгар деб ҳисоблайди – у эса бошқасини. Учинчи кишига эса барибир, унинг маошини беришса бўлгани.                Ҳамма жавобгар бўлса, демак ҳеч ким жавобгар эмас. Агар олға юришга фақат бир киши жавобгар бўлса, машина олға ҳаракат қилади. Бунинг устига истаган пайтда ёмон ҳайдовчини яхшиси билан алмаштириш мумкин. Лекин машинада 10 ҳайдовчи бўлса ва машина жойидан жилмаётган бўлса, шароитни ўзгартириш ва кимгадир жавобгарликни юклашнинг ўзи оғир ишдир.

Бу ерда демократия иш бермайди. Ҳар битта мақсадга эришиш ва ҳар битта босқич учун бир киши жавобгар бўлиши керак. Шундагина компанияда ривожланиш ва олға ҳаракат қилиш учун имконият пайдо бўлади.
Самарали бизнес муҳокама қилишларини ёқтирмайди. Айниқса ҳеч қандай наф йўқ “экспертлар” томонидан. Ўйлаб топдингизми – шу заҳоти бажаринг. Натижа олдингизми — уни баҳоланг. Ёқмадими – кейинги ғояга ўтинг. Ёқдими – қайтаринг ва охиригача етказинг. Режалаштириш, муҳокама қилиш ва бошқа турли интеллектуал онанизмлар билан шуғулланиш учун турли комитетлар йиғиш билан шуғулланманг.
Бу дегани, ходимларингизга ижод эркинлигини, айрим қарорларни қабул қилишларига имкон бермаслик дегани эмас. Лекин демократияни муҳокама қилиш ва режалаштириш учун ҳаддан ташқари кўп вақт кетадиган даражагача олиб бориш керак эмас.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: демократияни эсдан чиқаринг, қарор қабул қилишни ўз қўлингизга олинг ва буни қатъий ва тез амалга оширинг. Ҳатто ишонч билан хато қилишингиз керак!

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика