Бизнесда Ёқмайдиган иш билан шуғулланиб жиддий

Biznes reja

Ёқмайдиган иш билан шуғулланиб жиддий муваффақиятга эришиш мумкин эмас

 

Агар сиз муваффақиятли бизнесменларга эътибор қаратсангиз, улар ё ўзларига ёққан иш билан шуғулланаётганликларини ёки бизнесини сотиб юборишларини кўрасиз. Сизга роҳат бермайдиган иш сизнинг энергиянгизни сўриб олади. Бундай иш билан шуғулланишингиз оёғингизга оғир юкларни боғлаб, тепаликка чиқишга уринишингиз билан баробардир. Ўзингиз яхши бажарадиган ва яхши кўрадиган ишингиз эса, аксинча сизга куч ва энергия беради, ўзингизга берадиган баҳоингизни оширади.
Сизнингча ким тезроқ югуради – пастга кетаётган эскалатордан юқорига томон югураётган кишими ёки эскалатор билан бир хил йўналишда югураётган кишими?
Бизнес сизнинг энергиянгизни сўриб олиши эмас, балки қўллаб-қувватлаши керак. Шунда сиз улкан зафарларга эришасиз.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: ҳар битта имкониятдан фойдаланиб бизнес ва роҳатланишни ўзаро уйғунлаштиринг!

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика