Янги мижозларни қидириш
Муҳимлиги бўйича кейинги вазифангиз – янги мижозларни топиш ва уларни танлашдир. Яна бир марта қайтараман: танлашга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Сиз ўнлаган, юзлаган ва минглаган одамлар ичидан сиздан нимадир сотиб олиши ва сизнинг маҳсулотларингиз ҳозирнинг ўзида қизиқ бўладиган одамларни қанчалик яхшироқ, эътиборлироқ танлаб олсангиз, уларнинг сизга жавоби шунча яхши бўлади. Танланган одамлар сизнинг идеал мижозингиз портретига қанчалик яқин бўлса, сизнинг бозорнинг ўз бўлагингиздаги фойдангиз шунчалик юқори бўлади.