Тўрт соатлик иш ҳафтасига эришиш мумкин.
(Қачонки сиз кўп миллионли маблағ билан ишдан кетсангиз)
Тимоти Ферриснинг “Қандай қилиб ҳафтасига 4 соат ишлаш ва бунда эрталабдан кечгача офисда ўтирмаслик, истаган жойда яшаш ва бойиш мумкин” деган ажойиб китоби бор. Бу китобнинг асосий ғояси ўз бизнесингизни ақл билан қурсангиз, кўпчилик орзу қиладиган ҳафтасига 4 соат ишлаш ва қолган вақтда ўзингизга ёққан ишни қилиш мумкин бўладиган идеал меҳнат ҳаётини амалга оширишингиз мумкинлигидир.
Ғоя жуда ажойиб ва ҳатто уни кўпчилик ҳолларда амалга оширса ҳам бўлади. Лекин бу сиз истаган даражада осон бўлмайди. Муаммо шундаки ушбу мақсадни амалга ошириш учун аниқ, ишлайдиган, жуда кўплаган инструкциялар ва регламентлари мавжуд бўлган тизимни яратиш керак. Буни эса сизнинг бизнесингизда сиздан бошқа ҳеч ким қилмайди! Бунга жуда кўп вақт талаб қилинади. Лекин бусиз ҳеч қаерга бора олмайсиз, истаган бир инқироз бизнесингизни бирпасда парчалаб ташлайди.
Ҳаёт тарзи-бизнес
Агар сизнинг компаниянгиз сизга, сизнинг техник ишларни бажаришингизга боғлиқ бўлса – бу бизнес эмас, ишдир. Исталган бир кичик бизнесни сотиш қийин, чунки бундай иш ҳеч кимга керак эмас. Катта пулга бўлса ҳеч ким сотиб олмайди. Бу ҳудди машинага ўхшайди. Уни бошқараётганингда тўғри юради, рулни қўйиб юборишингиз билан аварияга учрайсиз.
Энди салгина четга чиқамиз. Ҳаёт тарзи – бизнес деган тушунча мавжуд. Яъни сиз бизнесни у сизнинг ҳаёт тарзингизни қўллаб-қувватлаши ва хўжайинсиз ҳам ишлаши учун қурасиз.
Мақсад тўғри. Лекин гап шундаки сиз бизнесни сизсиз ҳам ишлайдиган қилиб қурмасангиз, бу ҳаёт тарзи эмас бўлади. Бошида сиз эндигина иш бошлаганингизда ҳаммаси яхши ишлайди. Лекин сиз ишдан ажралиб 3-4 ҳафтага дам олишга кетишингиз билан нимагадир ҳамма нарсалар ағдар-тўнтар бўлади ва ишдан чиқа бошлайди. Аслида стабил ишлаши керак бўлса ҳам бу жараён борган сари кучая боради.
Бунинг устига ушбу йўналишда кимдир пул ишлай бошлагани ҳақидаги хабар тарқалиши билан рақобатчиларингиз шу заҳотиёқ сизнинг ишингизни самарали технологиялар – яхши ташкил қилинган бизнес-жараёнлар, автоматлаштирилган бизнес, ажойиб менежмент билан тортиб олишга ҳаракат қила бошлашади.
Албатта самарасиз модель ҳамиша мағлуб бўлади. Лекин бошида, ҳали сиз эндигина иш бошлаган вақтингизда у ишлайди.