Бизнесда Тезда бизнес қураман ва ҳеч нима қилмасдан пассив даромад ола бошлайман.

Biznes reja

Тезда бизнес қураман ва ҳеч нима қилмасдан пассив даромад ола бошлайман.

(Лекин 10 тадан 9 бизнесменлар ҳафтасига 7 кун 12 соатдан ишлашади)

Кўпчилик бизнесменлар ўз бизнесларини бошлашдан олдин улар ишида деярли қатнашмайдиган компанияни қуриши, ҳафтасига (ёки ойига!) бир марта мажлисга келиши, унда доҳиёна таклифлар бериши, яхши ходимларни мақташи, ёмонларини жазолаши ҳамда осмондан тушгандай пулларни олиб кетишини орзу қилишади.
Орадан 4-5 йил ўтади. Одатда картина дастлабки орзулардан умуман фарқ қиладиган бўлади. Бизнес эгаси кечаю-кундуз, ҳатто дам олиш кунларисиз ишга шўнғиб кетган бўлади. Бунда, одатда, ҳаётдаги бошқа нарсаларга умуман вақт қолмайди.
Оила, саломатлик, спорт, дўстлар билан муносабатлар, дам олиш – буларнинг ҳаммаси иккинчи даражали бўлиб қолади.
Аста-секин бизнес бошқа ҳамма нарсани сиқиб чиқаради, аслида у ҳаётингизнинг мақсади бўлмаса ҳам. Бизнес – бу сизнинг мақсадларингизни амалга ошириш, ҳаёт тарзингизни сақлаб туриш воситаси, ҳолос.
Буларнинг содир бўлишига сабаб, бизнес эгаси учун – бу жуда улкан таваккалчиликдир. Сиз ҳар куни таваккал қиласиз:
– асосий ходимингиз ёки касал бўлиб қолишингиз ва иш тўхтаб қолиши мумкин;
– хато қарор қабул қилишингиз ва бу кредит ва қарздорликни келтириб чиқариши мумкин;
– сизнинг катта айланма маблағингиз ва хато ҳаракатларингизни енгиллаштириш мумкин бўлган ўзаро алмашинувчи ходимларингиз йўқ; – хато қилишга ҳаққингиз йўқ.
Бунинг натижасида – нормал оилангиз, дўстларингиз, вақтингиз, таътилингиз йўқ, лекин айрим вақтларда пулингиз ва ёқтирмайдиган ишингиз бўлади ва бу ишингизни энг бошида орзу қилганингиз бизнес деб атай олмайсиз ҳам.
Бундай ҳолат онда-сонда бўлади деб ўйлайсизми? Ҳечамда. Албатта, уни воқеалар ривожи нимага олиб келишини кўрсатиш учун салгина ошириб кўрсатдим. Ҳақиқатда ҳам ҳаммаси тахминан шунга яқин бўлади. Менинг семинар-тренингларимда бизнесменлардан энг кўп эшитадиган гапим: “Менинг умуман вақтим йўқ!”
Ҳамма гап шундаки…

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика