Бизнесда Тадбиркор онгининг ривожланиш режаси

Biznes reja

Тадбиркор онгининг ривожланиш режаси

1-англаш: ўз бизнесимни очишим керак, мен кўпроғига муносибман, ажойиб мутахассис бўлсам ҳам мени паст баҳолашади.
2-англаш: менинг ишимни мендан бошқа ҳеч ким яхши бажара олмайди, бошқа одамни олсам ҳам унинг бизнеснинг ривожланишига қизиқиши бўлмаганлиги сабабли мендан ёмонроқ ишлайди.
3-англаш: ёқимли касбдан ташқари бизнес – бу бир хил ва ёқимсиз ишлардир (фирмани қайддан ўтказиш, солиқчилар билан мулоқот, етказиб берувчилар ва ижарага берувчилар билан ҳисоблашиш, ходимларнинг маоши, шошилинч масалаларни ҳам қилиш, ходимларни “тепиш” керак, мос келмайдиган кишиларни ҳайдаш, кимларнидир ишдан бўшатиш керак ва буларнинг ҳаммаси билан мен шуғулланишим керак).
4-англаш: мижозлар келиши учун ўзингиз ёқтирган ишни яхши қилишингиз етарли эмас – сотиш, реклама, маркетинг билан ҳам шуғулланиш керак.
5-англаш: бизнесни ривожлантириш учун режалаштириш, бюджетлаш, молиявий менежмент, ишларни бошқаларга топшириш (делегациялаш), ходимларни бошқариш, таҳлил ва бошқа бир қанча нарсаларни ҳам ўрганиш керак (бизнес ва иш орасида жуда катта фарқ бор ва сиз яхши мутахассис бўлсангиз, муваффақиятга эришиш ва катта пул ишлаб топиш учун бу ҳақда унутиш керак).
6-англаш: компания сизнинг доимий аралашишингизни талаб қила бошласа, бизнес-жараёнларни тизимлаштириш, вазифаларни бошқаларга топшириш ва ходимлар уларни сифатли бажаришларини (жуда бўлмаганда сиздан ёмон эмас!) таъминлаш.
7-англаш: сиз ўз фикрлашингизни қайта қурганингиздан кейин бизнес – бу сотиш ва мавжуд бизнес-тизимингизнинг бошқа региондаги нусхасини яратиш мумкин бўлган маҳсулот эканлигини тушунасиз ва ўзингизнинг моддий эҳтиёжларингизни қондириш ва ўзингизга керакли истаганча бизнеслар яратишингиз имконияти яратилади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика