Бизнесда Сотув ва маркетинг

Biznes reja

Сотув ва маркетинг

Яхши сотувчи ҳақидаги афсона

Бизнесни ривожлантириш ва автоматлаштиришнинг кейинги критик муаммоси пул жуда зарур бўлганда келиб чиқади. Одатда, бу янги рақобатчи келганида ёки фойдали мижоз кетганида ёки ноодатий бўлган бирор воқеа содир бўлганида юзага келади.
Одатда бизнес эгалари рекламага кўпроқ пул харж қилиб, ўз чўнтакларига қоладиган пул миқдорини оширишга ҳаракат қилишади. Сотиш жараёнига эса улар ҳудди қора қутига қарагандай қарашади: бунча одам келди – бунча фойда олинди.
Шунинг учун техник-бизнесменларнинг энг катта муаммоларидан бири – бу яхши сотувчини топиш ва унинг ёрдамида фойдани оширишга умид қилишдир. Муаммонинг катталигининг сабаби шундаки – яхши техник ходимни топиш яхши сотувчини топишга нисбатан бир неча ўн марта осон ва арзондир.
Агар кимдир сотиш тизимини яхши йўлга қўя олса, унинг учун ажойиб маҳсулот яратиш жуда осон. Шунинг учун ҳақиқатан ҳам сотиш тизимин йўлга қўя оладиган бўлса, у ҳаддан ташқари кўп пул талаб қилади ёки ўз бизнесини очиш учун кетади. У ўзи яхши сота олгани учун камроқ пулга сотиш керак бўладиган маҳсулотни яратиб берадиган одамни ҳамиша топа олишини яхши тушунади.
Сотиш ҳамиша биринчи ўриндадир! Приоритетларни ўзгартиринг – кучли сотиш тизими ҳамиша кучли ишлаб чиқариш тизимидан муҳимроқдир. Масалан, Nike компанияси ҳеч нима ишлаб чиқармайди. Унинг барча маҳсулотлари (курткалар кроссовкалар ва бошқалар) бошқа компаниялар томонидан Хитойда ишлаб чиқарилади. Nikeнинг ўзи маҳсулотларни яратиш ва маркетинг билан шуғулланади. Ҳудди шу ишни Sony компанияси Playstation билан амалга оширяпти. Кўпчилик мобиль телефон компаниялари ҳам шу йўлдан боришяпти.
Масалан, гольф учун энг қиммат клюшкаларнинг 90%и Хитойдаги 6 та заводда чиқарилади. Улар брендлар яратиш билан шуғулланувчи компанияларга тегишлидир. Бугунги глобализация даврида сотиш тизимини йўлга қўйишдан самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш анчагина осон иш. Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: мўжизани кутманг, сизнинг бизнесингизда сиздан бошқа ҳеч ким сотиш тизимини йўлга қўймайди.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика