Бизнесда Ҳозир оғир меҳнат қиламан, пул тўплайман, кейин ҳаётда

Biznes reja

Ҳозир оғир меҳнат қиламан, пул тўплайман, кейин ҳаётдан                                                                                            лаззатланаман …

Яна битта кенг тарқалган хато фикр: “Ҳозир ўзимдан кечаман – пул ишлаш учун ўзимга ёқмаган ишни қиламан. Пул ишлаб олганимдан кейин ҳақиқий ҳаёт бошланади!”

 

Лекин нимагадир кўпчиликнинг ҳақиқий ҳаёти ҳеч қачон бошланмайди. Аксинча – тугайди. Ишлар ва муаммолар, айниқса бизнесменларда, борган сари кўпаяверади. Даромадлар ошса ҳам улар пайдо бўлаётган янги чиқимларга етмайди ва борган сари кўпроқ ишлашга тўғри келаверади. Ёш ўтган сари куч ва энергиянгиз ҳам камая боради. Охир-оқибатда ҳаммаси сиз ўйлагандек яхши тугамайди.

Балки ёндашувни ўзгартириш керакдир?
Қачондир, келажакда ҳаётдан лаззатланиш ва керакли имконият ва молиявий ресурсларга эгалик қилиш учун ҳозир корхона ташкил қилгандан кўра бирданига ўзингизга ёққан нарсада бизнес бошланг ва унда пул ишлай бошланг.
Энг асосийси ё иш ёки роҳатланиш деган фикр қаердан келган ўзи? Ушбу фикрнинг асоси унчалик ҳам узоқ бўлмаган собиқ Иттифоқ даврида аҳолининг кўпчилиги бир хилдаги механик иш билан шуғулланган вақтларда пайдо бўлган.
Ҳозир эса сиз кундалик бир хилдаги ишларни бажариш учун ҳамиша буни яхши қиладиган ва бундай иш ёқадиган одамни бемалол топишингиз мумкин. Ўзингизга эса энг яхши бажара оладиганингиз ва роҳат келтирадиган ишни қолдиришингиз мумкин. Бизнесменнинг ёндашуви айнан мана шундай бўлиши керак.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика