Олий таълимсиз, дипломсиз ва сертификатларсиз ҳеч нима қилиб бўлмайди.
(Буни Гарвард университетини ташлаб кетган Билл Гейтсга айтинг)
Шу ерда сизга ажойиб бир ривоят айтиб бермоқчиман:
Қадим замонларда ҳали дунёда ҳеч нима бўлмаган вақтда Худо бирор нарса яратмоқчи бўлибди. У бизнинг дунёмизни яратибди.
Ҳамма нарсани яратиб бўлганидан кейин у Одамни ҳам яратибди. У зерикиб қолмаслиги учун кейинги куни Ҳавони ҳам яратибди.
– Сизга керакли бўлган ва сиз истайдиган барча нарсаларингиз бу ерда мавжуд. Улардан истаганча фойдаланаверинглар. Нарироқда университетлар жойлашган – уларга бурнингизни тиқманг. Агар борсангизлар – ҳаётингиз бузилади. Университет олмасини еманглар!
У кетгандан кейин бироз вақт ўтиб илон келибди.
– Қандай яшаяпсизлар? – деб сўрабди у.
– Ҳаммаси ажойиб, ҳаётдан лаззатланяпмиз, истаган нарсамиз муҳайё – деб жавоб берибди жуфтлик.
– Қандай қилиб? Дипломаларингиз борми?!
Одам ва Ҳавонинг дипломлари йўқлигини эшитиб илон ҳайрон бўлибди ва улар албатта диплом олишлари кераклигини уқтирибди. Уларсиз ҳаётдан лаззатланиб ва чиройли яшаб бўлмаслигини айтибди. Олдин университетда беш йил умр ўтказиш ва шундан кейингина ҳаётингизни тўғрилаб олишларингиз мумкин.
Одам ва Ҳаво рози бўлишибди. Орадан 5 йил ўтиб, улар университетни тугатиб, диплом олишибди. Улар боғда ўтиришаркан ва ҳеч нима қилишмас экан. Шунча йиллар давомида олган билимларининг ҳам ҳеч кимга кераги йўқмиш, бирор жойга ишга ҳам кира олишмасмиш. Шунда Худо келибди ва сўрабди:
– Болаларим, қаерларда бўлдингиз?
– Уриверситетда. Энди биз дипломли мутахассислармиз. Биз шунча билим олдик, лекин улар ҳеч кимга керак эмас экан. Диплом ҳам керак эмас, ҳеч ким пул ҳам тўламайди. Умуман олганда, фақат нопок одамларгина яхши пул ишлаб топишар экан!
– Бу бемаза гапни қаердан олдингиз?! – сўрабди яратувчи.
– Бизга ўқитувчиларимиз айтишди!
– Ана шу ўқитувчиларингизнинг ўзлари бой-бадавлат яшашадими? – Йўқ, улар ҳам камбағал!
Худо уларга қарабди ва улар пули, карьераси, ҳурмати йўқ ва ҳеч ким тан олмаган одамларга қулоқ солишгани, уни эса эшитишмагани, истаган нарсаларини истаганча олишлари мумкин эканлиги ҳақида айтибди.
25
Аттестат, сертификат ва бошқалар
Кўп соҳаларда турли сертификатлар, аттестатлар ва бошқа қоғозларнинг роли жуда муҳим. Уларсиз ушбу соҳада ишлай олмайсиз. Лекин, кўпинча ушбу ҳужжатларнинг муҳимлиги абсурд даражасигача чиқарилган. Одамлар кейин уларга ҳеч нима бермайдиган даражани олиш учун бир неча йил умрларини қийинчиликларда ўтказишга тайёрлар. Ҳатто маошлари ошишига умид қилиб иккинчи олий маълумотни ҳам олишади. Агар сиз ўта қаттиқ назорат қилинадиган соҳага ишга (ёки бизнесга) келсангиз, сиздан ушбу ҳужжатларни сўрашлари мумкин. Ҳатто уларни олишга мажбур ҳам қилишади. Лекин бу сиз ушбу сертификатни олиш билан яхши мутаҳассис, менежер ёки бизнесмен бўлиб қолишингизни билдирмайди.
Айниқса эндигина иш бошлаётган кишилар ушбу макулатурага катта эҳтиёж сезишади. Улар ушбу ҳужжатларни сеҳрли таблетка деб тасаввур қилишади, уни ейишлари билан катта маош оладиган мутаҳассис бўлиб қоладигандек кўринишади. Булар ҳаммаси аҳмоқгарчилик. Бугунги кунда бундай сертификат ва аттестатлар фақат бозорга кириш билети ёки пропуск вазифасинигина бажаради. Даража қанча юқори бўлса ва ушбу мутаҳассислар доирасига қўшилиш қанча қийин бўлса, ушбу билетнинг баҳоси шунчалик қимматроқ бўла боради. Лекин бу билан унинг билетлиги ўзгариб қолмайди. Ундан бошқа нарсани кутиш керак эмас.
Ушбу бўлимда биз сертификация билан боғлиқ афсоналарни аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз. Ким бўлишингиздан қатъий назар, сиздан ҳамиша: “Нимага сиз ўзингизни эксперт деб ҳисоблайсиз? Қандай сертификатларга эгасиз? Бирор мукофотингиз борми? Қоғозингизни кўрсатингчи?” деб сўрашади.
Сертификацияни унда пул ишлаш учун ўйлаб топишган.
Гап шундаки одамлар болалигидан пирамидали ҳаёт тарзи, иерархия, зинага кўникишган. Ҳудди шундан “корпоратив зинадан кўтарилиш” атамаси келиб чиққан.
Одамлар олдин кичик илмий ходим бўлиб ишга кириш кераклиги, кейин у катта илмий ходим бўлиши, кейин бўлим мудири, кейин кафедра мудири ва шундай кетаверишини тушунишади. Ҳарбийларда ҳам ҳудди шундай: оддий аскар, сержант, лейтенант, капитан, майор, полковник, генерал. Агар сиз одамларга “пирамида”ни кўрсатсангиз, улар ундан кўтарилишга ҳаракат қилишади. Улар бунда олдин базавий даражани эгаллашлари, кейин №1 аттестатни, кейин №2 аттестатни, кейин энг ақллилар учун аттестат, кейин халқаро даражадаги диплом ва бошқаларни олишлари кераклигини тушунишади ва билишади. Уларнинг тасаввурларида эксперт бўлиш учун ушбу даражаларнинг барчасини босиб ўтишлари керак. Фақат шундан кейин, орадан 6-10 йил ўтгандан кейин сиз ҳақиқатан ҳам
26
яхши мутахассис эканлигингиз ҳақида гапирса ва сизга катта пул берса бўлади.
Буни биз ҳам, ота-оналаримиз ҳам ўйлаб топишмаган. Қадимий Мисрда ҳам қуллар, назоратчилар ва бошқа иерархия даражалари мавжуд эди. “Пирамида”ли фикрлаш олдин ҳам бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Табиийки, бунда “Агар кимдир корпоратив зинадан кўтарилиш учун пул тўлашга тайёр бўлса, нимага унинг пулини олмаслик керак?” – деб ўйлайдиган одамлар топилади. Улар ўз “пирамида”ларини қура бошлашади. Албатта, бу сертификатлаш бозордан нокомпетент одамларни сиқиб чиқариш учун қилиняпти деб хаспўшланади.
Сертификатлашнинг яна битта сабаби ҳам мавжуд. У рақобатчиларни бозорга киритмаслик учун керак. Чунки сиз сертификат берсангиз, кейинги даражага рухсат бериладиган одамлар оқимини ҳам бошқара оласизда. Сиз шунчаки одамлар сонини бошқармайсиз. Яна уларнинг мияларини дастурлаштириш вақтида улар қанча маош олишлари мумкинлигини ҳам тиқиштирасиз. Албатта, бу тўғридан-тўғри қилинмайди, лекин ҳамма мана бу сертификат билан қанча олиши мумкинлигини билади.
Мижозларга келсак, одамлар кабинетга киришлари билан деворга осилган бир қанча диплом ва сертификатларни кўрсалар, уларнинг кўпчилиги инглиз тилида бўлса, демак бу фирма жуда зўр экан деган тасаввур пайдо бўлади. Бу билан курашишнинг фойдаси йўқ. Лекин буни билиб қўйиш керак ва ундан тегишлича фойдаланиш керак.