Бизнесда Одатдаги бизнес эгасининг муаммолари

Biznes reja

Одатдаги бизнес эгасининг муаммолари

 

Бизнес-жараёнларини оптималлаштириш учун энг аввало у нима сабабдан амалга оширилишини тушуниш керак бўлади. Нафақат бизнесни, балки ўзингизнинг фикрлашингизни ҳам ўзгартиришингиз керак бўлади.    Энг яхши бизнесни ҳеч қандай техник ишни ўзи бажара олмайдиган одамлар қура олишади – чунки улар профессионалларни ишга ёллашга мажбур бўлишади. Аълочилар ҳамиша иккичиларга хизмат қилишади. Бу ҳолат бизнинг анъанавий тарбия тизимимизга киритилган. Мактабда одам ўзининг профессионал мажбуриятларини қанчалик яхши бажарса, у молиявий соҳада ва умуман ҳаётда шунчалик муваффақиятли бўлади деб ўргатади.
Ҳақиқатда эса бу қуйидаги муаммога бориб тақалади:
Агар сиз бирор нарсани қанчалик яхши бажарсангиз, буни бошқа одамга беришингиз шунчалик қийин бўлади. Ушбу вазифа қандай бажарилишини бировга тушунтириб ўтиргандан, уни ўзингиз бажариб қўя қолганингиз осон ва тезроқ бўлади.
Бунинг натижасида бизнесни бошқаришни бошқа кишига топшириш ва кундалик муаммолардан ҳоли бўлишни бундай одам ҳеч қачон амалга ошира олмайди.

Ёпиқ айлана

Агар раҳбар компанияда содир бўлаётган ҳамма нарсаларни шахсан ўзи назорат қилса, олдинига барча муаммолар шахсий алоқалар даражасида ҳал қилинади. Бу фақат компания ҳали кичиклигида шундай бўлади. Лекин компания тезда ўса бошласа, биринчи босқичдаги мижозлар билан алоқадаги барча плюслар энди ривожлантиришни тормозловчи воситага айланади.               Бизнес ўзининг юқори чегарасига етади ва бошқа ривожланмай қўяди. Ва биринчи навбатда бу маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳамда улар устидан назорат бизнес эгасининг қўлида йиғилганлиги учун содир бўлади.
Бизнес эгаси ёпиқ айланага тушиб қолади: у муваффақиятли бўлишни истайди, лекин бунинг учун кўпроқ вақт керак. Агар бизнеснинг муваффақиятлари камайса, бу яна вақт талаб қилади. Шунинг учун жуда кўплаган бизнес эгалари бир неча йиллар қаторасига таътилга чиқа олишмайди ва ҳаётдаги энг муҳим нарсаларни шундай ўтказиб юборишади.

Эгасига боғланган бизнесни кенгайтириш мумкин эмас. Айнан шунинг учун ҳам бундай бизнесни сотиб ҳам бўлмайди. Одатда, унинг эгаси 3-5 йил ичида ёниб бўлади ва ўз бизнесини исталган пулга сотишга рози бўлади. Агар омади келиб қолса (нимани сотиб олаётганлигини билмайдиган одам топилса), уни сотиши мумкин. Лекин бунга ишониб ҳаракат қилиш керак эмас. Казинода ўйинчилар тасодифан ютишади, казино эса доимо ютади.       Бизнесни автоматлаштириш ва оптималлаштиришнинг вазифаси нафақат шаффоф моделни яратиш, балки у сизга керакли натижаларни келтириши ҳамдир.

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика