Бизнесда Нимага рекламангиз ҳеч нима сотмаяпти

Biznes reja

                Нимага рекламангиз ҳеч нима сотмаяпти?

Маркетинг ва реклама нима эканлиги ва унинг нимага хизмат қилиши кераклигини тушунмайдиганлар учун масаланинг моҳиятини ёритамиз.                Тўғри маркетинг потенциал мижозларни харид қилишга, сизнинг маҳсулотларингиз ва хизматларингизга қизиқтиришга ва уларни тўғри қарор қабул қилишга ундашга хизмат қилади.
Самарали марктеинг учта ўта муҳим қадамдан иборат бўлади:
– тўғри бозор;

– тўғри хабар (аниқ бозорнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб);
– сизнинг хабарингизни ушбу бозорга етказишнинг тўғри усули (тўғри медиа).
Самарали маркетинг ва тегишлича ҳар битта доимий фойда келтирадиган самарали реклама кампанияси учун учала элементнинг тўғри жамланмаси шартдир.
Бизнес эгаси навбатдаги инқирозга тушиб қолганида унинг калласига келадиган фикр – бу рекламани кўпайтириш бўлади: “Қаердан янги мижозлар топса бўлади? Контекст рекламани Яндексда берсамми ёки Googleдами? Газеталарга реклама берсаммикан? Бутун туманга флаерлар тарқатиб чиқсамчи? Балки метрода рекламани сотиб олсаммикан?”
Кўпчилик бизнесменлар йўл қўядиган энг катта хато – бу уларнинг медиани (яъни потенциал мижозларга ўз ахборотини етказиш усулини) танлашга 90% кучларини ташлашларидир.
Бу ҳолатда хўжайин реклама бермоқчи бўлганлиги учунгина катта пуллар бекорга ҳавога юборилади. Шунчаки кўпроқ мижозлар керак бўлгани учун. Ушбу сабабнинг ўзи реклама бериш учун энг самарасиз сабаблардан биридир.
Реклама кампаниясини бошлаш учун энг яхши сабаб – бу тўғри хабардир.                 Рекламани мижозларга айтадиган гапингиз бўлганида бошлашингиз                                 керак. Ушбу хабарингизда уни компаниянгиз барча йўналишлар бўйича тарқатиши керак бўлган УСТ – уникал савдо таклифи – яширинган бўлади.
Сизнинг фирмангиз, маҳсулотингиз, хизматларингиз, хариддан кейинги сервисингизнинг                бутун маъноси битта саволга берадиган ёрқин жавобингизда акс этиши керак:
Нимага мижоз бирорта рақобатчингиздан эмас, айнан сиздан сотиб олиши керак? Нимага у пулларини тежаб, ўтиб кетиши эмас, айнан ҳозир сотиб олиши керак?
Энг қизиғи, кўпчилик бизнесменлар ушбу саволга жавоб бера олишмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг рекламалари ҳеч нимани сота олмайди.
Самарали рекламанинг 10 принципи
Бутун дунёга айтишингиз мумкин бўлган нарсангиз бўлсин ёки овозингизни чиқарманг. Реклама эфири шундоғам ҳеч кимга керакмас миллионлаган реклама хабарлари билан тўлиб-тошган.
Икки қадамли сотувлар учун ўз ахборот маҳсулотингизни (семинар, курс, буклет, брошюра ва бошқаларни) яратинг. Нима сотишингиздан қатъий назар. Сиз одамларни ўзингизнинг маҳсулотларингиз ва хизматларингиздан самарали фойдаланишининг қанчалик кераклиги ва муҳимлигига қанча кўп ўргатсангиз, шунчалик кўп сотасиз.
Бунинг устига сиз ўз маҳсулотингиздан мақсадли аудиториянинг реакциясини юзага келтириш учун фойдаланишингиз мумкин. Ўзига жалб       қилувчи ва қимматли ахборот эвазига ҳар битта мижознинг контактини олишингиз ва ушбу ахборотда яширин сотувчи хатни жойлаштиришингиз мумкин. Буни улар мазза қилиб ўқишади ва сиздан ниманидир сотиб олишади.
Ҳатто сиз йирик корпорацияларга оддий ва зерикарли нарсаларни сотаётган бўлсангиз ҳам уларни мантиққа эмас ҳиссиётларга асосланиб сотинг.
Тўғри копирайтинг ўта муҳим. Узун сотувчи текстлар ҳамиша қисқаларига нисбатан яхши сотишади. Чунки улар юзма-юз савдонинг ўрнини босишади.
Ҳеч қачон бренд рекламаси учун тўламанг. Ҳар битта реклама сотиши керак. Ҳар битта рекламадан келган кишилар сони ҳисобланиши ва баҳоланиши керак. Агар буни қилишнинг иложи бўлмаса – реклама қилишнинг бошқа йўлларини қидиринг.
Тармоқ қанча кенг бўлса – унинг тешиклари ҳам шунча кўп бўлади. Агар сиз ҳамма учун ўзига жалб қиладиган бўлишни истасангиз, ҳеч кимни жалб қила олмайсиз.
Ҳеч қачон таваккал иш қилманг. Нима демоқчи ва қаерда реклама беришни ҳал қилишдан олдин у айнан кимга мўлжалланганлигини аниқлаб олинг.
Идеал мижозларнинг кичик гуруҳини жалб қилишнинг энг яхши усули – бу бошқа ҳаммани қўрқитишдир. Исталмаган мижозларни қўрқитиш мақсадли аудиторияни жалб қилишга уялиб ҳаракат қилишга қараганда анча яхши иш беради.
Сиз бизнесни ўз қоидаларингиз бўйича қуришингиз керак. Бу сизнинг бизнесингиз. Шундай экан уни тегишли тарзда қуринг! Агар сиз ўзингиз йўлга қўйган қоидаларингизга ўзингиз ҳам амал қилсангиз, мижозларингиз ҳам ходимларингиз ҳам айнан сиз билан ишлашни афзал билишади.
Бизнесда энг асосийси — натижадир. Жараёнлар – иккинчи даражали. Агар сизнинг қилаётган ишингиз ходимларингиз, рақобатчиларингиз, мижозларингиз, дўстларингиз ва яқинларингизнинг жаҳлини чиқараётган, лекин сизга кераклини натижаларни бераётган бўлса, демак сиз тўғри йўлдасиз. Бошқа ҳаммаси – кимнингдир шахсий фикридир.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика